Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet25/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Митохондрий-эукариот ҳужайрасининг икки мембранали органоиди. Ҳужайравий нафас олиш жараёнида митохондриялар озуқа моддаларининг кимёвий боғлар энергиясига айлантиради.Биринчи марта 1894 йил Р.Альтман тамонидан тушинтирилган, митохондрий атамаси эса биринчи марта 1897 йилда К.Бенда тамонидан ишлатилган.
Митохондрий –юмалоқ ёки таёқчасимон тузилма бўлиб, узунлиги 10мкм, диаметри 0,2-1 мкмга етади(21-расм). Кўпчилик ҳайвон ҳужайраларида митохондрийлар сони 150-1500та бўлади, аёллар жинсий хужайраларида уларнинг сони бир неча юзминга етади, сперматозоидларда эса хивчини ўқи атрофига спиралсимон ўралган битта гигант митохондрия бўлади. Одам паразити бўлган трипаносомада ҳам битта тармоқланган митохондрия учрайди.

21-расм.

22-расм.
Ё
руғлик микроскопида ипсимон таначалар холида кўринувчи тузилмаларни электрон микроскопда қаралганда, уларнинг икки қават мембрана билан ўралганини кўринади. Ҳар бир мембрана элементар биологик мембрана бўлиб, ташқи мембранаси силлиқ ,ичкиси эса кўпгина
23-расм.
ўсимталар (криста) ҳосил қилиб органоид ичига ботиб киради(22,23-расмлар). Ҳужайраларнинг бажарадиган фаолиятига кўра кристалар сони турлича бўлади. Митохондриянинг мембраналари кимёвий таркиби, ферментлар тўплами ва функцияси билан бир биридан фарқ қилади. Митохондриянинг ички суюқлиги – матрикс электрон жиҳатдан анча зичдир. Матриксда ўта электрон зич диаметри 20-40 рм юмалоқ доначалар, уларда кальций ва магний ионлари,ҳамда полисахаридлар-гликоген тўпланади.
Ташқи мембрана ўзида транспорт оқсилларни сақлайди.Улар элаксимон бўлиб,массаси 10000 дальтонгача бўлган барча молекулалрни. Жумладан оқсилларни ҳам ўтқазади. Ташқи мембрана оқсиллардан (15%) ва фосфолипидлардан (85%) иборат. Демак ташқи мембрана силлиқ,йирик тешикчаларга эга, АДФ, фосфат,пироузим кислоталарни ўтқаза олади.
Ички мембрана 70%оқсиллардан ва 30% фосфолипидлардан иборат. Улар баргсимон (криста) ёки найсимон (тубулалар) шаклида бўртиқчалар ҳосил қилади. Махсус ўтказувчанлик ва фаол транспорт тизимига эга. Митохондрия оқсиллари нафас занжиридаги оксидланиш реакцияларини (АТФ-синтези) катализлайдиМембраналарда жойлашган оксидланиш-қайтарилиш ферментлари ҳужайравий нафас олишни таъминлайди. Бир қисм оқсиллар транспортда иштирок этади.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish