Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet21/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

2.5. Цитоплазманинг тузилиши
Цитоплазма-ҳужайранинг асосий массаси. У электрон микроскопда гиалоплазма,органоидлар ва киритмалардан иборат. Коллоид эритма (гиаплозма)да жойлашган органоид ва киритмалар цитоплазманинг доиравий ҳаракатлари(циклоз) туфайли ўзаро боғлиқ бўлган яхлит системани ҳосил қилади.
Гиалоплазма-цитоплазматик матрикс –мураккаб, рангсиз коллоид тизим бўлиб ,суюқ ҳолатдан,қуюқ ҳолатга ўтиш хусусиятига эга.У ҳужайранинг ички муҳити бўлиб,тиниқ бир жинсли (гамоген) ёки майда донадор кўринишга эга бўлган,ҳужайра шираси. Гиалоплазма таркибига 10% эрувчан оқсиллар (гликолиз ферментлари , АТФ-аза) киради.Демак Гиалоплазманинг оқсил таркиби ҳилма-хил улар қанд,азотли асослар,аминокислаталарва липидлар алмашинувини таъминловчи ферментлардир.Гиалоплазманинг бир қатор оқсиллари микронайчалар тузилмасини йиғиш учун зарур субзаррачалар бўлиб хизмат қилади.
Гиалоплазма таркибига РНК, полисахаридлар ва липидлар ҳам киради. Гиалоплазма орқали молекулаларни ташиш амалга оширилади. Гиалоплазма таркибини ҳужайранинг буфер ва осмотик хусусиятлари белгилайди.
Цитоплазматик матриксда органоидлар ва киритмалар жойлашган.


Органоидлар
Ҳужайранинг доимий тузилмалари бўлиб, ҳужайра ҳаёт фаолиятида генетик ахбаротларни сақлаш ва узатиш, транспорт, синтез,модда ва энергия алмашинуви,бўлиниш,ҳаракатланиш каби маҳсус функциялар бажарилишини таъминлайди.
Органоидлар икки хил бўлади:
1.Умумий органоидлар.
2.Хусусий органоидлар.
Умумий органоидлар деярли барча ҳужайраларда мавжуд бўлиб, ҳужайранинг фаолиятига кўра у ёки бу органоид миқдор вашакл жиҳатдан турлича бўлиши мумкин.Бу органоидларга эндоплазматик тўр, Гольджи мажмуи,микрофиламентлар киради,шу билан бирга ҳайвон ҳужайралари ва айрим ўсимлик ҳужайраларида ҳужайра маркази (центросома)ҳамда ўсимлик ҳужайраларида пластидалар бўлади.Бу органоидлар деярли барча ҳужайраларда учрагани учун умумий ёки универсал органоидлар деб номланган.
Хусусий органоидлар айрим, маҳсуслашган ҳужайралар учунгина хос уларга миофибриллалар,тонофибриллалар,нитрофибриллалар,киприкчалар,хивчинлар ҳамда ҳошия ҳосил қилувчи микроворсинкалар киради.Бу органоидлар мураккаб бўлиб,уларнинг асосида универсал органоидлар ётади.Масалан,киприкчалар ва хивчинларнинг асосий компоненти микронайчалар ва центриолалар ҳисобланади,тонофибриллалар ва миофибриллаларасосида микрофибриллалар ётади.
Органоид атамаси унга синоним бўлган органелла деб ҳам юритилади.Ҳужайранинг тузилмалари кимёвий таркиби,амалга оширадиган жараёнлари билан фарқланувчи ячейкаларга бўлиниб-компартментация йўли билан тартибга солинган.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish