Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Бактериялар келтириб чиқадиган касалликлар



Download 56,4 Mb.
bet17/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Бактериялар келтириб чиқадиган касалликлар

Касалликнинг номи

Қўзғатувчи бактерия

Тананинг жароҳатланган қисми

Тарқалиш йўли

Туберкулез (сил)

Mycobacterium tuberculosis – таёқчасимон бактерия

Асосан ўпка

Томчи инфекция

Дифтерия (бўғма)

Coryne bacterium diphterine - таёқчасимон бактерия

Юқори нафас йўллари, ҳалқум

Томчи инфекция

Коклюш (кўк йўтал)

Bordetella pertussis - таёқчасимон бактерия

Юқори нафас йўллари

Томчи инфекция

Гонорея (сўзак)

Neisseria gonorrhoeae – кокк шарсимон бактерия

Жинсий органлар

Контагиоз йўл билан

Сифилис (захм)

Treponeta pallidum – спирохета

Жинсий органлар, кўз, суяклар, бўғимлар ва ҳ.қ.

Контагиоз йўл билан

Столбняк (қоқшол)

Colistridium tetani - таёқчасимон бактерия

Қон

Жароҳатланган жой инфекцияси

Холера (вабо)

Vibric cholera – вергульсимон бактерия

Ҳазм йўли

Нажас билан сув, ҳар хил жиҳозларнинг ифлосланиши орқали

Прокариот ва эукариот ҳужайралар ўртасидаги асосий фарқлар



Белгилар

Прокариотлар

Эукариотлар

Ядро

Йўқ ДНК цитоплазмада жойлашган

Бор, икки мембранали қобиғи бор, ядроча сақлайди.

Генетик материал

Ҳалқасимон ДНК молекуласи, у “бактериал хромосома” дейилади.

Хромосомадаги чизиқли ДНК молекуласи.

Ҳужайра девори

Бор пектин ёки муреиндан иборат.

Хайвонларда йўқ, ўсимликларда целлюлозадан ташкил топган, замбуруғларда хитиндан иборат

Мезосомалар

Бор

Йўқ

Мембрана органоидлари

Йўқ

Бор

Рибосомалар

Бор, майда

Бор

Цитоскелет

Йўқ

Бор

Ҳужайрада моддаларнинг кириш усули

Ҳужайра девори орқали транспорт қилинади

Фагоцитоз ва пиноцитоз

Ҳазм вакуоллари

Йўқ

Бор

Митоз ва мейоз

Йўқ

Бор

Гаметалар

Йўқ

Бор

Хивчинлар

Бор, аммо тузилиши билан фарқланади.

Бор

Ўлчами

Диаметри ўртача 0,3 – 5,0 мкм

Диаметри 40 мкмгача ва ундан кўп



Ҳужайра назарияси ва унинг моҳияти
Ҳужайра тирикликнинг элементар структуравий – функционал ва генетик бирлиги бўлиб у ўз – ўзини ҳосил қилиш ва ривожланиш хусусиятига эга. Организмлар хилма –хиллигининг асосида элементар тузилмалар – ҳужайра ётади, яъни ҳужайра барча тириклик шакллари – бир ҳужайрали ва кўп ҳужайралиларнинг тузилиш, ҳаёт фаолияти ҳамда ривожланиншининг асосини ташкил қилади. Ҳужайра ўзидаги механизмлар ҳисобига моддалар алмашинувини, биологик ахборотларни ишлатишни, кўпайиш, ирсият ва ўзгарувчанлик ҳусусиятларини таъминлайди ва бу билан органик оламга хос бўлган ягоналик ҳамда хилма – хиллик сифатини беради.
Ҳ
Р. Гук

М. Мальпиги
ужайра ҳақидаги фан – цитология бўлиб у биологиянинг ҳужайра тузилишини, фаолиятини оддий ёруғлик микроскопи даражасида мураккаб – молекуляр даражада электрон микроскоп орқали ҳамда замонавий ҳужайрани ўрганиш усулларидан фойдаланиб ўрганадиган қисмидир.

Ҳ
Н. Грю

А. Левенгук
ужайрани ўрганиш микроскоп яратилиши билан бевосита боғлиқ бўлиб, 1665 йилда Р.Гук ўзи яратган микроскопда пўкак кесимини ўрганиб, у юпқа деворли майда катакчалардан иборат эканлигини кўрди ва бу катакчаларни ҳужайра деб номлади. Бу янгилик микроскопик текшурувлар ривожланишига катта туртки бўлди. Италиялик олим М.Мальпиги, инглиз олими Н.Грю ўсимликлар ҳужайравий тузилишга эга эканлигини ўргандилар. Голланд олими А.Левенгук инфузория ва эритроцитларни ўрганди.

Д
Я. Пуркинье

Р. Броун

Шлейден Матиас Якоб
1804 - 1881

Флеминг
1881-1955
астлабки микроскопчилар ҳужайра, фақат ҳужайра деворидан иборат деб тушундилар,чех олими Я.Пуркинье 1830 йилда биринчи бўлиб ҳужайра протоплазмасини аниқлади, инглиз ботаниги Р.Броун эса 1831 йилда ядрони топди. Натижада ҳужайра 3 та таркибий қисм: ҳужайра девори, протоплазма ва ядродан иборатлиги тасдиқланди.

X
Теадор Шванн
1810 - 1882

Р. Вирхов
1821 -1902

Т. Бовери
1862-1915
IX асрнинг 30-йилларига келиб организмларнинг ҳужайравий тузилиши ҳақидаги маълумотлар кўплаб тўпланди,немис олимлари Т.Шванн ва М.Шлейден бу маълумотларни умумлаштириб, 1839 йили ҳужайра назариясини яратдилар. Ҳужайра назариясининг кейинги ривожланиши немис патологи Р.Вирхов ишлари билан боғлиқ,у ҳар бир ҳужайранинг ҳужайрадан келиб чиққанлигини баён қилди. Р.Вирховнинг “ҳар бир ҳужайра мавжуд ҳужайрадан келиб чиқади” деган тушинчаси тирикликнинг узлуксиз мавжудлигини тан олиниши, ҳужайранинг тузилиши ва бўлинишини янада чуқур ўрганишни тақоза этди. 1879 йилда Бовери ва Флеминг иккита қиз ҳужайраси ҳосил бўлиши жараёнида – митозда ядрода рўй берадиган ўзгаришларни кўрсатиб берди. Вейсман эса 1887 йилда гаметалар ҳосил бўлишида жинсий ҳужайра бўлиниши-мейоз бўлиниши рўй беришини кўрсатди.

1958 йилда “Целлюляр патология” китоби чиқди, бунда Вирхов патологик жараёнлар ҳужайрада бўладиган ўзгаришлар билан боғлиқлигини кўрсатди.Бу маълумотлар назарий ва клиник медицинанинг асоси бўлган патологик анатомия фани пайдо бўлишига асос солди.Вирховнинг ҳужайрадан ташқарида ҳаёт йўқ деган тушинтиришлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган,чунки ҳужайрасиз тузилмалар кўп ҳужайрали организмларда ҳужайранинг ҳосилалари бўлиб ҳисобланади.(вируслар фақат ҳужайра ичига киргандагина кўпая олади)Шу билан унинг ҳужайра ҳаёт фаолиятида ядро ва цитоплазма аҳамиятга эга деган фикри ҳам аҳамиятлидир.
Ҳужайра назарияси пайдо бўлган вақтдан бугунги кунгача тўхтовсиз ривожланмоқда ва қуйидагича таърифланади.
Ҳужайра назарияси:
1.Ҳужайра тирикликнинг структура,функционал ва генетик бирлигидир.
2.Барча ҳужайралар тузилиши жиҳатдан ўзоро ўхшашдир(гомологик)
3.Ҳужайра мавжуд ҳужайрадан бўлиниш йўли билан кўпаяди.
4.Ҳужайра тирикликнинг ривожланиш бирлигидир.
Бу назария шуни кўрсатадики,ҳаёт оддий (м:вируслар)ёки мураккаб шаклда бўлишидан қатъий назар унинг структуравий,функционал ва генетик томонлари ҳужайра ҳисобига таъминланади.Ҳужайра ҳаётнинг бошланғич манбаси сифатидаги ўрини эса, айнан ҳужайра биологик бирлик эканлигини ва унинг ёрдамида ташқи муҳитдан олинган моддалар организм тамонидан ишлатиладиган энегияга айлантирилиши,бевосита ҳужайрада биологик ахборотлар сақланиши ва ишлатилиши билан тушинтирилади.
Ҳозирги шароитда янги ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши, мавжуд ҳужайранинг бўлиниши ҳисобига амалга оширилиши тушинтирилмоқда,бу эса ерда ҳаётнинг ҳужайравий табиатга эга эканлиги ва ҳужайраларнинг келиб чиқиши бир хиллилигини тушинтириш учун жуда аҳамиятли ҳисобланади.Айнан шулар ҳар ҳил типдаги ҳужайраларнинг ўхшашлигини тасдиқлайди. Замонавий биология буларни янги-янги далиллар билан кенгайтирмоқда яъни индивидуал структуравий –функционалхусисиятларидан қатъий назар барча ҳужайралар бир хил тартибда:
а) биологик ахборотлар сақлайди; б) бир неча авлодларга узатиш мақсадида генетик материалларни редупликациялайди; в) оқсил биосинтези асосида ўзининг функциоларини бажаришучун ахборотлардан фойдаланади. г) энергияни сақлайди ва узатади; д) энергияни ишга айлантиради; е) моддалар алмашинувини бошқаради;
Демак юқоридаги маълумотлар асосида ҳужайра назариясининг тўхтовсиз ривожланаётганини қуйидагича таърифланади:
1.ҳозирги вақтдаҳужайра тирикликнингструктура-функционал ва генетик бирлиги эканлиги тўлиқ тасдиқланган.Ҳужайравий тузилиш ҳисобига организм яхлитлигини сақлаб,дискрет ҳисобланади;
2.Яхлит организмнинг катта юзага эга бўлган майда бирликлар –ҳужайраларга бўлиниши,моддалар алмашинувини амалга оширишда ижобийдир;
3.Ҳужайравий тузилишга эга эканлиги ҳисобига тананингнобуд бўлаётган ёки патологик ўзгарган қисмлари янгилари билан алмаштирилади;
4.Ҳужайравий тузилиш ҳисобига ахборатларни сақлаш,узутиш,тақсимлаш ва репродукция таъминланади;
5.Ҳужайравий тузилиш энергияни сақлаш ва ташиш ҳамда уни ишга айлантириш имкониятини беради;
6.Кўп ҳужайрали организмларда функцияларнинг ҳужайраларга тақсимланиши яшаш шароитига қараб мослашишга (эволюцияга) сабаб бўлади;
Ҳужайра назарияси XIX асрнингтабиатшуносликни ўрганишдаги энг йирик кашфиётларидан бўлиб биологик ва тиббиёт изланишлари учун жуда катта аҳамиятга эга.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish