Транспорт РНК (тРНК) – полинуклеотид занжир бўлиб, ядрода ДНК асосида синтезланади кейин цитоплазмага ўтади. Улар ҳужайра РНКасининг 10%га яқинини ташкил қилиб, ўлчамикатта эмас 75 – 95 нуклеотиддан иборат. Ҳужайранинг ирсий ахборотдан фойдаланиши жараёнида тРНК мухим ўринь ўйнайди, ҳар бир тРНК маълум бир аминокислотани бириктириб рибосомага полинуклеотид синтезланадиган жойга ташийди.
Барча тРНКлар комплементар қисмларининг ўзаро таъсири ҳисобига беда барги шаклидаги иккиламчи структурани ҳосил қилади, тРНК молекуласида иккита фаол нуқтаси бўлиб, бир қисмдаги триплет – антикодон билан иРНКга(кодон) бирлашса, иккинчиси – акцептор томони билан аминокислотага бирикади. тРНК молекуласи одатда узун ипча холида бўлмасдан комплементар қисмлари(азотли асослари) билан бир – бирига яқинлашганда улар орасида водород боғлари ҳосил бўлгани учун, йиғилган ҳолда бўлади. тРНК молекуласининг мустахкам ва турғун бўлиши ундаги комплементар қисмлар орасидаги водород боғларининг кўплиги билан белгиланади. Водород боғлари қанча кўп бўлса молекула шунча мустахкам ва турғун бўлади.
т РНК молекуласи аРНКнинг маълум бир кодонини аниқ билибгина қолмасдан, балки шу кодонга тўғри келадиган маълум бир аминокислотани оқсил синтези бўладиган жойга етқазади. тРНК ўзининг аминокислотаси билан махсус бирикиши иккита босқичда боради ва аминоацил тРНК деб
3-расм.
номланадиган бирикма хосил бўлишига олиб келади(3-расм). тРНК билан аминокислотанинг бирикиши аминоацил-тРНК синтетаза ферменти хоссаси хисобига амалга ошади, цитоплазмада бундай ферментлар тўплами кўп бўлади.
Демак, ДНК молекуласида ёзилган ва аРНКга кўчириб олинган ирсий ахборотлар трансляция кечишида иккита жараён хисобига ўкилади. Дастлаб аминоацил-тРНК-синтетаза ферменти тРНК-ни ташийдиган аминокислота билан бирикишини таминлайди, кейин аминоацил-тРНК антикодоннинг кодон билан ўзаро таъсири хисобига аРНК билан комплементар холда жуфтлашади. Натижада тРНК тизими ёрдамида аРНК-даги нуклеотидлар занжири тили, пептиднинг аминокислоталар кетма-кетлиги тилига трансляция қилинади.
Ахборотли РНК(аРНК).Ахборотли ёки матрицали РНК(аРНК) хужайрадаги барча РНК-ларнинг 5%га яқини ташкил килади. ДНК молекуласи битта занжирининг маълум бир участкасида синтезланади ва оқсил структураси хақидаги ахборотни ҳужайра ядросидан рибосомаларига узатади, у ерда бу ахборот тарқатилади. аРНК синтези кечадиган жараён транскрипция дейилади. Кўчириб олинадиган ирсий ахборот ҳажмига қараб аРНК молекуласи ҳар-хил узунликка эга бўлади.
Шундай қилиб ҳар-хил типдаги РНК-лар оқсил синтези орқали ирсий ахборотларни тарқатишга йўналтирилган ягона функционал тизим хисобланади.
РНК молекулалари ҳужайранинг ядросида, цитоплазмада, митохондрийда ва пластидада бўлади.
Вирусларнинг генетик РНК-сидан ташқари барча РНК типлари ўз-ўзидан кўпайиш ва тиклаш хусусиятига эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |