Н уклеин кислоталар
ДНК(дезоксирибонуклеин кислота) РНК(рибонуклеин кислота.
Нуклеин кислоталар
|
Мономер нуклеотиднинг тузилиши
|
Ҳужайрадаги функцияси
|
Биополимер молекуласининг тузилиши
|
ДНК
|
Азотли асослар(аденин, гуанин, цитозин, тимин)
|
Ирсий ахборотни сақлаш
|
Қўш спирал занжир
|
Углевод – дезоксирибоза
|
Фосфат кислота қолдиғи
|
РНК
|
Азотли асослар(аденин, гуанин, цитозин, урацил)
|
Ахборот ва транспорт РНК оқсил синтезида иштирок этади
|
Битта спирал занжир
|
Углевод-рибоза
|
Фосфат кислота қолдиғи
|
Бу кислоталaрнинг номланиши ДНК молекуласида дезоксирибоза, РНК молекуласида рибоза борлиги билан асосланади. Ирсий матеиалнинг асосий ташувчиси бўлган хромасомалар таркибини ўрганиш ДНК кимёвий турғун компонент эканлигини аниқлади ва у ирсият ва ўзгарувчанлик субстрати ҳисобланади.
ДНКнинг тузилиши.ДНК молекуласи мураккаб тузилишга эга, у бутун узунасига бир – бири билан водород боғлари ёрдамида боғланган спиралсимон ўралган қўш занжирдан иборат.
2-расм.
ДНК нуклеотидлардан иборат бўлиб, унинг таркибига қанд –дезоксирибоза, фосфат ва азотли асослардан бири – пурин(аденинёки гуанин) хамда пиримидин(тимин ёки цитозин) киради. ДНКнинг ҳар бир занжири полинуклеотид бўлиб, у бир неча ўн минг ҳатто миллионлаб нуклеотидлардан ташкил топган(2-расм). Нуклеотидлар орасидаги масофа 3,4 А0 га тенг, ДНК занжири ўнг томонга айланадиган бурамни(спирални) хосил қилади. Унинг битта тўлиқ айланаси ўнта нуклеотиддан иборат бўлиб, узунлиги 34 А0 га тенг. Қўш занжирнинг диаметри эса 20 А0 га тенг, чунки халқасининг узунлиги 12 А0 га тенг пурин асослари, халқасининг узунлиги 8 А0 бўлган пиримидин асослари билан бирлашади. Битта занжир таркибига кирувчи нуклеотидлар битта нуклеотиднинг дезоксирибозаси иккинчи нуклеотиднинг фосфат кислота қолдиғи билан ковалент боғлар ҳосил қилиб кетма – кет жойлашади. Бир томондани ДНК занжирининг азотли асослари иккинчи занжир азотли асослари билан водород боғи ҳосил қилиб боғланади, шундай қилиб ДНК молекуласи қўш занжир ҳосил қилади бунда азотли асослар занжир ичида қолади.
ДНК қўш занжирида битта занжирдаги азотли асослар, иккинчи занжир азотли асослари рўпарасига аниқ жойлашадилар, яъни аденин ва тимин ўртасида ҳар доим иккита, гуанин ва цитозин ўртасида учта водород боғи бўлади. Бундан битта занжарнинг аденини рўпарасида доимо тимин, гуанини рўпарасида эса доимо цитозин жойлашишини кўрсатувчи мухим қонуният келиб чиқади. Шундай қилиб аденин ва тимин ҳамда гуанин ва цитозин нуклеотид жуфтлари бир – бирлари мос келадилар ва бир – бирини тўлдирадилар яъни комплементардирлар.
Бундан кўриниб турибдики ҳамма организмларда аденинли нуклеотидлар сони тиминли нуклеотидлар сонига, гуанинлилар эса цитозинли нуклеотидлар сонига тенг. Демак ДНКнинг битта занжиридаги нуклеотидлар кетма – кетлигини билган ҳолда унинг иккинчи занжиридаги нуклеотидлар кетма кетлигини комплементарлик принципи асосида аниқласа бўлади.ДНК молекуласиданинг тузилиши қатъий индивидуал ва махсусдир, чунки унда биологик ахборотлар(генетик код) код шаклида ёзилган. Бошқа сўз билан айтганда тўртта типдаги нуклеотидлар ёрдамида ДНК да организм ҳақидаги мухим ахборотлар ёзилган бўлиб у кейинги авлодларга ирсийланади. Ген – ирсий омил, у генетик ахборотнинг ажралмас функционал бирлигидир, ген ДНКнинг бир қисми(айрим вирусларда РНКнинг) бўлиб оқсилнинг бирламчи структурасини кодлайди. Бу маълумотлар ДНК тирикликнинг молекуляр асоси эканлигини кўрсатади. ДНК тирикликнинг молекуляр асосилигини тасдиқловчи маълумотлар кейинги мавзуларимизда берилади.
ДНК молекуласи асосан ҳужайра ядросида бўлади, кам миқдорда митохондрий ва пластидаларда ҳам мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |