Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet19/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

2.3. Эукариот ҳужайра
Ҳужайра тузилишида ўхшашлик принциплари. Ҳужайра назариясини тушинтиришда биз хар бир ҳужайра мустақил фаолият кўрсатиш хусусиятига эга деб тўхталдик:яъни ҳужайра ташқи мухит билан модда ва энергия алмаша олади,ўсади ва кўпаяди.Шу сабабли ҳужайранинг ички тузилиши жуда мураккаб ва кўп жиҳатдан ҳужайранинг кўп ҳужайрали организмдаги бажарадиган функциясига боғлиқ.Ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари тузилишига кўра, умумий ўхшашликга эга бўлгани ҳолда яна ўзига хос, муҳим айрим хусусий фарқлари бор.
Эукариот ҳужайралар шаклланган ядрога эга,уларга барча юксак ўсимлик ва ҳайвонлар ҳамда бир ҳужайрали ва кўп ҳужайралилар киради.
Эукариот ҳужайранингтузилиши ва функцияси.
Ҳужайра цитоплазма ва ядродан иборат бўлиб,ҳар бир ҳужайра плазматик мембрана-плазмолемма билан ўралган.Цитоплазмада гиалоплазма-цитоплазма шираси органоидлар ва киритмалар бўлади.Кўпчилик эукариот ҳужайра ларнинг диаметри 10-100мкм бўлади.
Ҳужайранинг шакли ва катталигиги кўп жиҳатидан бажарадиган функциясига боғлиқ.(масалан:тухум ҳужайра ўзида озиқ модда тўплаши ҳисобига ўлчами йирик бўлади)Ҳужайранинг ўлчами организм катталигига боғлиқ эмас, яхлит организм ва органнинг катталигига ундаги ҳужайралар сонига боғлиқ.
Ҳар қандай эукариот ҳужайра уч қисмдан ташкил топган: ҳужайранинг ташқи қопловчи қисми, цитоплазма ва ядро. Ҳужайранинг ташқи қопловчи қисми, ҳужайрани бевосита ташқи муҳит ва қўшни ҳужайралар билан ўзора таъсирини таъминлайди. Шу ҳисобига уч хил функция бажаради: 1) ҳимоя-тўсиқ; 2) транспорт (моддалар)ни ўтказиш; 3) рецепторлик функцияси.
Ҳужайранинг ташқи қопловчи қисми учта субсистемадан иборат: 1-плазматик мембрана; 2-мембрана усти мажмуи (комплекси); 3-субмембранали таянч қисқарувчи қисм;
Плазматик (цитоплазматик) мембрана – барча ҳужайралар учун универсал, доимий ва асосий бўлган субсистема бўлиб,мембрана қалинлиги 7-12нм.Плазматик мембрана ҳужайрани атроф муҳитдан ажратиб туради ва ўзидан сувни,ионларни ҳамда керакли моддаларни ўтқазади.Ҳужайрадан чиқиши лозим бўлган –кераксиз моддалар шу мембрана орқали чиқарилади.Эукариот ҳужайраларида бир қанча ички мембрана системаси мавжуд Мембраналар мураккаб тузилишга эга бўлиб, хилма-хил фаолиятларни бажаради.
Ҳужайра ҳамда ядро пардасини ҳосил қилувчи мембрана ва барча ҳужайра ички оргоноидлари мембранаси умумий тузилишга эга бўлганлигидан универсал биологик мембрана дейилади.
Биологик мембрана асосан липид ва оқсилдан ташкил топган,ярим ўтказувчан мембранадир.Унинг таркибига липид ва оқсилдан ташқари гетероген макромолекулалар ва бажарадиган вазифасига боғлиқ равишда ҳар хил компонентлар:антиоксидантлар,каротиноидлар,анорганик ионлар ваб.қ.киради.
Плазмолемма электрон микроскоп орқали кўрилганда учта ички ва ташқи электрон зич,ўрта қалинроқ оч қатламдан иборат эканлиги кўринади.Бунда тўқ кўринган қатлам оқсилдан,оч қатлам –биомолекулали фосфолипидлардан иборат.Мембрана тузилишини тушинтирувчи анча моделлар тавсия этилган, шундан”суюқ-мозаик”моделга кўра мембрана ҳаракатчан мозаикадан иборат бўлиб,ёғ қатламига оқсиллар турлича ботиб кириб туради(12-расм).
Мембрананинг асосини биқатлам фосфолипидлар ташкил қилади, у гидрофоб ва гидрофил томонлардан иборат.Биологик мембраналарда липид молекулаларининг гидрофил томонлари ташқарига, гидрофоб томонлари

12-расм.
эса бир-бирига қараб жойлашади. Липидлар структурали ва бошқарувчи липидлардан иборат. Липидларнинг асосий функцияси мембрананинг механик турғунлигини ушлаб туриш ва уларга гидрофил хусусият беришдир.
Мембрана оқсиллариҳужайра юзасида жойлашган, ёки гидрофоб қисмга ҳар-хил чуқурликда ботибкиради.Бунда айрим оқсиллар мембрананинг ташқи томонида, иккинчилари ички томонида яна бошқалари эса мембранага тўлиқ ботиб кирган бўлади.
Мембрана оқсиллари уч хил бўлади:интеграл,ярим интеграл ва периферик.Периферик оқсиллар тўлиқ қатлам ҳосил қилмайди.Асосий вазифани глобуляр(юмалоқ) тузилишга эга бўлган интеграл ва ярим интеграл оқсиллар ўйнайди,улар липидлар билан гидрофил-гидрофоб ўзаро таъсир ҳисобига боғланади. Интеграл оқсиллар мембрана қатламига тўлиқ ботиб киради, ярим интеграл оксиллар эса мембранага тулик ботиб кирмайди. Мембрана оксиллари бир катор мухим функцияларни бажарадилар, улардан айримлари репцепторлар булиб улар ёрдамида хар-хил таъсуротлар кабул килинади, иккинчилари хужайрага хилма-хил ионлар ташилиши амалга ошириладиган йулак хосил килади, бошкалари эса ферментлар булиб хужайра хаёт фаолияти жараёнини таъминлайди.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish