Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet20/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

2.4. Ҳужайрада моддалар ўтиши
Ҳужайра ва атроф мухит ўртасидаги моддалар алмашинуви хужайранинг плазматик мембранаси оркали танлаб ўтказиш билан руй беради, чунки биологик мембрана ярим утказувчандир. Бу мембрана хужайра таркибининг турғунлигини тартиб солиб туришда мухим ўринўйнайди, чунки хужайра менбранаси оркали унга барча тўйимли моддалар киради ва хужайранинг фаолияти натижасида хосил булган махсулотлар хамда чикинди моддалар чикарилади. Ҳужайра мембранаси айрим моддаларнинг киришига монелик қилиш билан бир қаторда бошқаларига тусқинлик қилмайди(13-расм).

13-расм.
Моддалар ҳужайрага диффуз йўл билан кириши мумкин. Маълумки, диффузия ҳодисаси — бу модданинг юқори концентрацияли жойдан паст концентрацияли жойга тарқалишидир. Шунга биноан осмос ҳодисаси яъни эритувчи модда молекулаларининг ярим ўтказувчи мембрана (масалан, ҳужайра плазматик мембранаси) орқали диффузияси рўй беради(14-расм).

14-расм.
Моддаларнинг ҳужайрага ёки ҳужайрадан ўтказилиши ҳужайра мембранасида бўлган ферментлар ёрдамида энергия сарф қилиш билан рўй беради. Ушбу жараёнга моддаларни фаол ўтказилиши деб аталади. Шунга кўра ҳужайра ўз цитоплазмасида ионлар концентрациясини маълум даражада сақлаб туради.
Мембрана оркали моддаларнинг ўтиши бевосита транспорт (ташувчилар иштироксиз), воситали транспорт (ташувчи ёрдамида) ва мембрана шаклининг узгариши (конформация) хисобига
15-расм.
амалга ошади. Бевосита транспортга физик диффузия мисол булиб у АТФ энергиясини сарфламасидан олиб бориладиган нофаол транспортдир(15-расм). Унга мембрананинг оксилли йўллари (поралари) оркали кичик молекулалар: сув ва мочевинанинг, липидли фаза (қатлам) оркали оддий ва мураккаб эфирлар, ёғ кислоталари ва юксак спиртлар транспорти мисол бўлади. Моддаларнинг хужайрага диффуз йўли билан кириши-бу модданинг юкори концентрацияли жойидан паст концентрацияли ўринга таркалишидир. Воситали транспорт(ташувчилар ёрдамида) –нофаол (АТФ сарифламасдан) ва фаол (АТФ сарфлаб)га бўлинади. Ионлар, кандлар, аминокислоталар, нуклеотидлар каби эриган моддалар махсус мембрана ташувчилари-оксиллар ёрдамида ўтказилади. Бу оксиллар хар бир ташилувчи учун махсусдир, Айрим нофаол ташишни амалга оширувчи оксиллар хужайра мембранасида найчалар хосил килувчи оксилларни ташкил этиб маълум катталик ва зарядга эга булган, эриган моддаларни диффузия йули билан ўтишини таъминловчи найчаларни шакллантиради, бошка оксиллар эса ташилувчи моддани бириктириб олиб мембранадан утказади. Бундай утиш жараёни енгиллашган диффузия деб хисобланади.

16-расм.
Мембранадаги ташувчи оксиллар эриган моддани электро кимёвий градиентга карши фаол транспорт килиб уни сўриб ўтказади, K ва Na ионлари мемрана оркали концентрация градиентига карши АТФ энергиясини сарфлаб, фаол ўтказади(16-расм).


Мембрана оркали хар-хил ионларни танлаб утказишни таъминловчи, липопротеид табиатга эга булган, ион каналлари мавжуд.Ион каналлари орқали моддаларнинг ўтиши АТФаза иштирокида Na\K насос ҳисобига фаол бўлади. Насос-бу бутун мембрана қалинлигидан ўта оладиган-оқсилдир.
Бир молекула АТФ гидролизида уч ион Na чиқарилиб,икки ион К жамғарилади. Шундай йўл билан ҳужайра мембранасининг ички тамонидаги манфий потенциал ушлаб турилади.
Ҳайвонлар ҳужайра мембранасининг ташқи юзасида гликопротеин мажмуи –гликокаликс жойлашган ва жуда кўп ферментлар мавжуд.Гликокаликсда ҳужайрадан ташқари овқат ҳазми кечади,унда жуда кўп рецепторлар жойлашган,гликокаликс ёрдамида ҳужайра адгезиясиамалга оширилади.
Ҳужайра мембранасининг ички тамони микрофибриллалар(5-8нм) микронайчалар (22нм) ва скелетли фибриляр тузилмалардан иборат қисқарувчи-таянч тизимли қатлам билан қопланган.
Ҳужайра мембранаси,мембрана шаклининг ўзгариши-конформация ҳисобига, АТФ энергиясини сарфлаш билан ҳам моддаларни ўтқазади.Булар эндоцитоз-моддаларнинг ҳужайра ичига ўтиш жараёни,экзоцитоз – моддаларнинг ҳужайрадан ташқарига ажралиши,фагоцитоз ва пиноцитоз жараёнларидир.
Организмнинг айрим қисмларини қоплаган ҳужайралар юзасида мембрана ўзига хос тузилмалар ҳосил қилади:устки юзаси(уч қисмида)микроворсинкалар-нафас цитоплазматик ўсимталар;ҳошиялар ўта кўп ўсимталар;икки ён тамонида –ҳужайраларнинг бир-бирига тегиб турган юзаларида эса ҳужайраларни ўзаро жипслаштириб турувчи тузилмалар;интердигитация яъни ён цитоплазматик ўсимталарнинг ўзаро кириб туриши ҳамда десмосомалар- жипслаштириб турувчи мураккаб нафис тузилмалар мавжуд.
Демак, ҳужайра қобиғи дискретликни,ҳимояни, ташқи муҳит билан боғланишни,ҳужайранинг ўзига хослиги, ҳужайраларнинг ўзаро боғланиб, тўқималарнинг шаклланишини таъминлайди



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish