2.2. Тирикликнинг хужайрасиз ва хужайравий шакллари
Органик оламда тирикликнинг икки хил: ҳужайрасиз ва ҳужайравий шакллари тафовут қилади(4-расм). Ҳужайрасиз шаклга вирус, ҳужайравий шаклга прокариот ва эукариотлар мансуб.
4 -расм.
Тирикликнинг хужайрасиз шакллари
Ҳужайрасиз шаклларга вируслар мисол бўла олади. Вирус 1892 йил ботаник олим Д.И.Ивановский томонидан кашф этилган. У ўта майда мавжудот бўлиб, хар қандай (хатто чинни) фильтрдан хам ўтиб кетади. Улар субмикроскопик тузилишга эга бўлиб электрон микроскоп ёрдамида ўрганилади.
5-расм.
Вируслар (вирионлар,вироспоралар) оқсил парда-капсид ва генетик материални ўзида сақловчи-нуклеоиддан иборат. Кўп вируслар устидан оқсил ва липидлардан иборат яна бир пардо-адперкапсид билан ўралган. Вирусларнинг етук заррачалари вироспора (вирион)ларда хаёт белгилари кўринмайди. Аммо вируслар хаётининг шу босқичида хужайрага кириши билан тирикликнинг барча белгиларини намоён қилади(5-расм). Шунинг учун хам вирусларга ўлик материя билан тириклик оралиғидаги эволюцион йўлак деб хам қаралади. Барча организмлар каби вируслар узининг генетик материалига эга бўлиб, улар хўжайин ҳужайрасидаги мавжуд вируслардан вирус заррачалари синтезини кодлайди, бунда хўжайин хужайрасидаги биосинтетик ва биоэнергетик тизимларидан фойдаланилади.
Вируслар ҳужайра паразити, у ҳужайрага ёпишиб олади, унга киради, унда яшайди ва кўпаяди. Вируслар ҳужайрага киргандан сўнг, ўз таркибидаги нуклеин кислотаси билан таъсир қилиб, ҳужайрадаги биосинтетик жараённи бузади, яъни ҳужайра ҳусусиятини бузиб юборади. Улар ўзи яшаган ҳужайраларни нобуд қилиб қайта бошқа ҳужайраларга кириб олиши мумкин(6-расм).
6-расм.
Шундай қилиб вируслар генетик даражадаги ҳужайра ичи паразитлари ҳисобланади. Вируслар икки хил шаклда мавжуд бўлади:
Ҳужайрадан ташқари ёки тиним ҳолатда;
Ҳужайра ичидаги(вирус – ҳужайра комплекси) ёки репродукцияланувчи.
Вируслар оқсил парда ва нуклеин кислоталрдан иборат оддий ва оқсил парда ва уклеин кислоталардан ташқари липопротеинлар, углеводлар ва ферментлар сақловчи мураккаб вирусларга бўлинади. Вируслар генетик материаллига қараб икки гуруҳга бўлинади:
ДНК сақловчи – чин –чечак, герпес, папиллома қўзғатувчи вирус(7-расм);
РНК сақловчи – ОИТВ, қутуриш, эпидемик паротит, полиомиелит ва қизамиқ қўзғатувчи вируслар(8,9-расмлар).
7-расм.
8-расм.
9-расм.
Вируснинг оқсили нуклеин кислоталарни ҳимоялаб, ферментатив ва антиген ҳусусиятларга шароит яратади. Бир ҳужайрали организмлар ҳам вирус билан зарарланади. Бундай вируслар 1916 – йилда Д.Эррель томонидан кашф қилинган ва бактериофаг номини олган. Бактериофагларнинг тузилиши вируслардан фарқ қилади: улар тана, бош ва думхивчинлардан иборат бўлиб нуклеин кислотаси ДНКдир(10-расм). Бактериофаглар фақат бактерияларни емириб қолмасдан уларнинг ҳусусиятларини ўзгартириши мумкин. Бу жараён бактерияларнинг ўта
10-расм.
мосланувчанлигини ва ўз ҳусусиятларини тез ўзгартириши ҳусусиятларини таъминлайди.
Вируслар турли тарқалиш йўллари билан одамларга юқади, тана қисмларини жароҳатлайди ва кўпгина касалликларни келиб чиқаради: грипп, чечак, қизамиқ, полиомиелит(шол) қутириш, тепки(эпидемик паротит) , ОИТС ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |