Лизосомалар-пуфакчалар шаклидаги бир мембрана органоид бўлиб, диаметри 0,2-0,8 мкм.Ҳайвон ва замбруғ ҳужайралари учун хос,ўсимликларда аниқланмаган. 1949 йилда Дюв кашф этган.
Лизосоманинг мембранаси ва матриксида гидролитик ферментлар тўплами мавжуд(40дан ортиқ нордон гидролазалар, протеазалар,нуклеазалар,липазалар,фосфатазалар ва б.қ.) Уларнинг қобиғи битта мембранадан ташкил топган,баъзида ташқаридан толали оқсил қатлами билан ҳам ўралади. Мембрананинг жароҳатланиши унинг ферментларини лизосомадан чиқиб кетишига олиб келади.Ферментлар ЭПТ ва Гольжи мажмуида ҳосил бўлади.Барча лизосомал ферментлари унча катта бўлмаган фаолликка (рН5) эга.
Лизосомаларнинг функцияси:ҳужайравий озиқланиш,бегона заррачалар (вирус ва бактериялар)дан ҳимояланиш,ҳужайрадан метоболит, макромолекула ва нобуд бўлган қисмларни ажратишдан иборат.
Гольжи мажмуида ҳосил бўлаётган лизосомалар,дастлаб фаол бўлмаган (латент) ҳолидаги ферментларни тутадилар ва улар бирламчи лизосомалар дейилади.
19-расм.
Бирламчи лизосомалар эндоцитоз пуфакчалар (фагосомалар) билан қўшилгандан кейин уларнинг ферментлари фаоллашади ва ҳазм қилиш жараёни бошланади-иккиламчи лизосомалар(гетерофагосомалар)(19-расм) ёки ҳазм вакуолалари пайдо бўлади.
Демак, иккиламчи лизосомалар бирламчи лизосомалардан пайдо бўлган экан,улар гетеролизасомалар (фаголизосомалар) ва аутолизосомалар (цитолизосомалар)га бўлинади.Биринчисида,ҳужайрага ташқаридан пиноцитоз ва фагоцитоз йўли билан тушган моддалар парчаланади,иккинчисида эса ўз фаолиятини тугатган ҳужайранинг хусусий тузилмалари парчаланади. Ҳазм қилиш жараёнини тугатган иккиламчи лизосомалар,қолдиқ таначалари (телелизосомалар)дейилади,уларда гидролаза бўлмайди,фақат ҳазм бўлмаган материал бўлади.
Лизосомалар метаморфозда, инволюцияда, имплантацияда, уруғланишда яхлит ҳужайраларни йўқотишда ҳам иштирок этиши мумкин.
Лизосома ферментлари етишмаганда оғир ирсий касалликлар келиб чиқади.
Пероксисомалар-деярли ҳамма эукариот ҳужайраларда иштирок этувчи органоид бўлиб,фанга 1960 йилларнинг бошида электрон микроскоп ва биокимёвий изланишлар натижасида киритилган.
Микротаначалар органеллаларнинг терма гуруҳини ташкил қилади, улар битта мембрана билан чегараланган,майда донадор матриксли диаметри 0,1-0,15 мкм келадиган пуфакчадир.Бу гуруҳга,хусусан пероксисома ҳам киради.
Пероксисома 0,2-0,5мкм диаметрга эга бўлиб,алоҳида элементар биологик мембрана билан ўралган, унда электрон зич марказ мавжуд бўлиб,уларда ферментлар-уратоксидаза,каталаза бўлади.Бу органоид митохондриялар каби ҳужайрадаги кислород сарфида иштирок этади, аммо бу жараёнда энергия (АТФ) ҳосил бўлмайди.
Органоиддаги ферментлар (оксидаза,уратоксидаза)таъсирида ,кислороднинг сарфиоксидланиш реакцияси натижасида ҳужайралар учун (айниқса,генетик аппарат учун)зарарли бўлган,кучли оксидловчи ҳисобланган модда водород пероксиди (н2о2) ҳосил қилади(20-расм). Бу модда пероксисомадаги бошқа фермент-каталаза таъсирида зарарсизлантирилади. Пероксисома ёғларнинг карбон сувларига айлантиришда ҳамда турли ҳимоявий вабошқа жараёнларда иштирок этади.
20-расм.
Демак пероксисома ҳам митохондрияга ўхшаш ҳужайра утилизациясининг бош маркази экан.У қадимги про-эукариот ҳужайралар органеллаларининг рудементар қолдиғи ҳисобланади, чунки улар атмосферада биринчи кислород пайдо бўлганда, кислород билан боғлиқ барча метоболик функцияларни бажарган. Шу дунё қарашга асосланиб, кейинроқ пайдо бўлган митохондриялар пероксисомаларни кераксиз қилиб қўйди,чунки ундаги кўп реакциялар энергия ажратмасдан кечар эди
Жигар ва буйракнинг йирик пероксисомалари ҳар хил моддаларни зарарсизлантиришда муҳим ўрин ўйнайди. Масалан, истеъмол қилинган спиртнинг деярли ярми организмда пероксисомалар ёрдамида ацетальдегидга оксидланади, пероксисомалар ёғларнинг парчаланишини ҳам катализлайди.(ёғ кислоталари чоракдан яримгача пероксисомаларда, қолган қисми эса митохондрияларда парчаланади.). Перокисомалар функциясининг бузилишидан ирсий касалликлар ривожланиши ҳам мумкин.
Пероксисомалар водород пероксиди ишлаб чиқаради, уни улар ёки ишлатишади,ёки ўзидаги каталаза ферменти ёрдамида парчалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |