Митохондриялар –ярим автоном органоиддир. Матриксида юзлаб ҳар хил ферментларнинг юқори концентрацияланган аралашмаси бор. Унинг матриксида органоиднинг Хусусий оқсил синтезловчи аппарати жойлашган. У 2-6 гача нухсали гистон оқсилларисиз (худди прокариотдаги каби)қалқасимон ДНК молекуласи, рибосомалар, тРНК тўплами, ДНК редубликацияси ферментлари; ирсий ахборотлартранскрипцияси ва трансляцияси сифатида берилган. Рибосоманинг тузилиши ва ўлчами, Хусусий ирсий ташкил этилиши каби асосий хусисиятларига қараб бу аппарат прокариотларга ўхшайди, ва эукариот ҳужайралар цитоплазмасидаги оқсил биосинтези аппаратидан фарқ қилади.(бу билан митохондриялар пайдо бўлишининг симбиоз гипотезаси тасдиқланади). Хусусий ДНК генлари митохондриал рРНК ва тРНКнинг нуклеотидлар кетма кетлигини кодлайди, хамда органоиднинг айниқса ички мембрана оқсиллари аминокислоталари кетм – кетлигини кодлайди. Митохондриянинг кўпчилик оқсилларнинг аминокислоталар кетма – кетлиги (бирламчи структура) ҳужайра ядроси ДНКсида кодланган ва митохондриядан ташқарида цитоплазмада синтезланади.
Митохондриянинг асосий функцияси энергия ҳосил қилишдир(ҳайвон ҳужайраларда 95%га яқин).
Митохондриядаги энергия манбаи – биологик оксидланиш жараёнлари ҳисобланади, бу ҳужайра ёки тўқима нафас олиши бўлиб, у цитоплазмада гликолз ҳисобига ҳосил бўлган пироузум кислота оксидланиши билан бошланиб, СО2 ва Н2О ҳосил бўлиши билан тугайди. Биринчи босқичда пируватнинг парчаланиши ва Кребс цикли(уч карбон кислота цикли) реакцияси матриксда кечади. Иккинчи босқич – ички мембранада оксидли фосфорилланиш бўлиб, бунда нафас занжиири ферментлари орқали электронларни водороддан кислородга ўтказиш ва АТФ синтези амалга ошади. Ҳар бир парчаланиш босқичида ҳосил бўлган эннергия АДФ ва ноорганик фосфатдан АТФ ҳосил бўлишига сарфланади ва шу АТФ митохондрияда йиғилади.
Ички мембранадаги фаол ташув тизими Са, Мg ва K ионлари транспортини таъминлайди, уларнинг концентрацияси цитоплазмага нисбатан митохондрия матриксида анча юқори. Митохондриялар бўлиниш ҳисобига ҳосил бўлади. Митохондриялар ҳақидаги назарияларнинг бирига асосан улар симбиогенез натижасида аэроб ҳужайралардан пайдо бўлган. Митохондрия бўлиниши(репродукцияси) хусусий генетик тизими – митохондриал ДНК репродукцияси хисобига бўлади.
Митохондриянинг бошқа функцияларига махсус синтез жараёнларида, масалан буйрак усти безида стероид гормонлар синтези ва алоҳида липидлар синтези ҳам мисол бўлади. Митохондриялар ҳужайрага тушаётган зарарли ва захарли моддаларни асосий ҳужайрадан чегаралаб, жамғара олади.
Шундай қилиб митохондриялар фавқулодда ҳолатда ҳужайранинг бошқак органоидлари вазифасини бажара олиш хусусиятига эга экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |