дизосмия — ҳид сезишнинг бузилиши, издан чиқиши.
ДИЗУРИЯ — сийиш бузилишларининг умумий номи, мас., тез-тез, оғрик б-н қийналиб сийиш. ДИКАИН ( син.: тетракаин гидрохлорид) — куч- ли маҳаллий анестетик; кимёвий тузилишига кўра пара-аминобензоат кислота унумларидан. Асосан кўз ва огиз бўшлиғи шиллиқ қаватини оғриқ- сизлантириш учун ишлатилади. Д. бир оз . заҳарлилиги сабабли 10 ёшгача бўлган болаларга бериш мумкин эмас. ,
ДИКЛОФЕНАК-НАТРИЙ (син.: ортофен, воль- тарен) — кимёвий тузилишига кўра фенилсирка кислота унумларига кирадиган дори модда; яллигланишга қарши ва огриқ қолдирувчи ҳамда ҳарорат туширувчи хоссалари бўйича ацетилса- лицилат кислота, бутадион ва ибупрофендан кучли. Д.-н. ўткир ревматизм, ревматоид артрит, анкилозловчи спондилоартрит (Бехтерев касалли- ги), артроз ва спондилоартрозларда ишлатилади. ДИЛАТАЦИЯ — бирор. ковак орган бўшлиғининг турғун кенгайиши. Амалда юрак ва кон томирлар Д. си кўпроқ кузатилади. ДИМЕДРОЛ (син.: алледрил, аллерган, диабе- нил, димедрил ва б.) — ҒК-рецепторлар сезувчан- лигини сусайтирувчи асосий антигистамин дори модда; тинчлантирувчи ва ухлатувчи таъсирга ҳам эга. Турли хил аллергик касалликларни даволашда ишлатилади.
ДИМОРФИЗМ —бир биологик тур ёки авлод (аҳоли тоифаси) вакилида бир-биридан морфо- физиологик белгилари б-н фарк қиладиган икки шаклнинг мавжудлиги; мас., жинсий Д.— эркак ва аёл ўртасидаги морфофизиологик фарк. ДИМОҒ — қ. Бурун -ҳалқум.
ДИНАМОГРАФИЯ — мускуллар фаолиятини
текшириш усули; уларнинг кисқариш кучини, тезлигини график усулда ёзиб апишга асослан- ган. Д. да динамограф асбобидан фойдаланилади. ДИНАМОМЕТРИЯ — турли мускул группалари кучини ўлчаш усули. Д. жисмоний ривожланиш даражасини ифодалайди. Динамометр ёрдамида ўлчанади.
ДИНОПРОСТ (син.: простагландин Ғга, энзап- рост) — акушерлик амалиётида ишлатиладиган простагландинларнинг асосий вакили; бачадон силлик мускулларига стимулловчи таъсир кўрсат- ганлиги учун туғрукни тезлаштириш ва тиббий кўрсатмаларга мувофиқ аборт килишда кўлланй- лади.
ДИОПТРИЯ —линзалар ёки кўзнинг нур синди- риш кучини белгилайдиган мезон. Бир Д. фокус узунлиги 1 м га тенг бўлган линзанинг нур синдириш кучидир. Д. кучи фокус узунлигига тескари мутаносиб. Линза кучи қанча катта бўлса, фокус узунлиги шунча кичик бўлади. Кўзойнакларнинг оптик кучи ҳам Д. б-н ўлчанади. ДИПЛЕГИЯ — икки томонлама фалажлик; бир йўла иккала қўл ёки юз мускуллари ёки иккала оёқнинг фалаж бўлиб қолиши. Кўпрок полиомие- лит касаллигида (ёш болаларда) кузатилади. ДИПЛОКОККЛАР — ўзаро жуфт-жуфт бўлиб бирлашган шарсимон бактериялар. Зотилжам касаллигини қўзғатувчи бактериялардан бири. диплопия — кўзга бир нарсанинг устма-уст ёки ёнма ён турган икки нарсадек бўлиб кўрини- ши. Бу ҳолат кўзни ҳаракатлантирадиган мус- кулларнинг кисман ёки тўлик фалажланиши ва бошка сабаблардан келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |