Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet16/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54
Bog'liq
qomusiy

иссиқлик тошиши — қаттиқ терлаш ва
тернинг секин буғланиши натижасида терига майда тошмалар тошиши. Кўпроқ иссиқ кунларда гўдаклар ва ёш болаларда, шунингдек кўп терлайдиган семиз кишиларда кузатилади. Иссиқ- лик кўкракка, оркага, қўл териси, кўпинча қўлтик ва кўкрак безлари остидаги тери бурмала- рига ёйилиб ёки тўп-тўп бўлиб тошади. Иссиқлик тошган жой қаттиқ қичишади; қашилганда инфекция тушиб, терининг йирингли касалликла- ри пайдо бўлиши мумкин.
ИСТЕРИЯ — асаб-руҳий бузилишларнинг бир тури; неврозлар гуруҳига киради; талваса тути-


ши, ҳаракат фалажланиши, маълум гурух мус- кулларнинг учиши, сезувчанликнинг бузилиши, томир тортишиши, руҳий гаранглик ва кўрлик, эс- ҳуш айниши, баъзан ҳушдан кетиш: стенокардия, бронхиал астма хуружисимон ҳолатлар, юрак ўйнашига ўхшаш белгилар ва б. кузатилади. Беморнинг юзаки фикр юритиши, бўлар-бўлмасга ишонувчанлиги, хаёлпарастликка мойиллиги, кай- фиятининг бекарорлиги, бошкалар эътиборини ўзига жалб қилишга уриниши, олифталиги И. га хос белгилардир.
ИСТЕРОНЕВРАСТЕНИЯ — истерик, невротик ва астения ҳолати; фобиялар, миядан кетмайди- ган ғоялар каби белгиларнинг бирга намоён бўлиши. Аксарият аёлларда кузатилади. Бунда нерв системаси функционал заифлашиб, жисмо- ний ва аклий фаолият сусайиб кетади. истисқо — организм бўшлиқлари, тўқимала- • ри, хусусан тери ости клетчаткасида ҳаддан ташқари кўп суюқлиқ (транссудат) йигилиши. Суюқлиқ қайси органда йиғилганлигига караб бош мия, кўкрак, мояк, перикард, қорин ва б. органлар И.си фарқ қилинади.
ИТТИҚАНАҚ, қорақиз — бир йиллик ўт. Ер устки кисми ишлатилади. Таркибида каротин, С витамин, флавоноидлар, қумаринлар, аччиқ, шиллиқ, ошловчи ва б. моддалар бор. Дамламаси диатез ва баъзи тери касалликларини даволашда, баъзан сийдик ҳайдовчи ва терлат.увчи дори сифатида қўлланилади.
ИХТИЛОМ, пол л ю ц и я — жинсий алоқа қилинмаганида ҳам ихтиёрсиз шаҳват ажралнши. Кундузги (эякуляция марказининг кўзғалувчан лиги сусайганда) ва тунги (шаҳвоний туш кўрганда) И. фарқ қилинади. Кундузги И. табиий шаҳвоний қўзғалиш натижасида, мас., аёлни ўпганда, баъзан шаҳвоний бўлмаган қўзгатувчи лар (мас., транспорт тебраниши) таъсирида ҳам юзага келади. И. кўпинча ўсмирларда рўй беради ва жинсий балоғатга етиш даврининг бошланга- нини билдиради; бир маромда жинсий ҳаёт бошлангач Й. тўхтайди.
ИХТИОЗ — терининг ирсий касаллиги; кератоз- ларнинг бир хили. Бунда тери қуруқшаб пўст ташлайди, кўплаб пайдо бўлган кипиксимон касмок терини балик тангачасига ўхшатиб кўяди. ИЦЕНКО — ҚУШИНГ КАСАЛЛИГИ — гипота- ламус — гипофиз системаси касаллиги. Гипо- физда адренокортикотроп гормон ортиқча ишлаб чиқарилиши натижасида глюкокортикоидлар ва андрогенлар секрецияси ошиб кетади. Касалликка бош мия шикастлари, руҳий кечинмалар, нейро- инфекциялар, гипофиз ўсмалари ва б. ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин. Қон босимининг кўтарили- ши, остеопороз, тери чўзилиб кетиши туфайли унда характерли чизиклар (стриялар) пайдо бўлиши, семириш, инфекцияларга чидамлилик- нинг пасайиши, углеводлар алмашинувининг бузилиши (стерод диабет) ва вирилизация б-н ифодаланади.
ИЦЕНҚО — КУШИНГ СИНДРОМИ — Ицен- ко — Кушинг касаллигига ўхшаш клиникага эга, лекин келиб чикиши буйрак усти бези аденомаси ёки аденокарциномаси ҳамда АКТГ-симон пеп- тидлар ишлаб чиқарувчи ўсмалар (мас., бронхо- ген рак) б-н боғлиқ бўлган синдром.
ИЧ ҚЕТИШИ — ичнинг суюлиб, тез-тез кетиши. И. к. га меъда-ичак йўлининг юкори қисмида


шшш.г1уоиг.сот ки1иЬхопа51


91




овқат ҳазм қилишнинг бузилиши: меъда шираси- нинг камайиб кетиши (ахилия), ингичка ичакда сўрилиш жараёнининг бузилиши (энтерал И. к.), шунингдек кўп миқдорда дорилар истеъмол қилиш сабаб бўлади. Баъзан киши каттик кўрққанида ёки ҳаяжонланганида (невро- ген И.к.), озик-овқат маҳсулотлари ёқмаганида ҳам И. к. мумкин.
ИЧ ТЕРЛАМА, қорин тифи, илеотиф — ичак фаолиятининг бузилиши б-н кечадиган ўткир юқумли касаллик: уни И. т. таёқчаси кўзғатади. Иситма, бош оғриғи, иштаҳа йўколиши, қувват- сизлик, қорин оғриғи, ингичка ичак ва камдан-кам ҳолларда йўғон ичак лимфа системасининг зарар- ланиши, интоксикация ва б. белгилар намоен бўлади, баданга тошма тошади.
ИЧАҚ — овқат ҳазм қилиш органлари системаси- нинг энг зарур ва узун кисми. Меъданинг чиқиш қисмидан бошланиб, орқа чикарув тешигида тугайди. Ўрта яшар одамларда И.нинг узунлиги

  1. 9 м гача. И. ингичка ва йўғон ичакларга бўлинади. Ингичка ичакда асосан овқат моддала- ри ҳазм бўлади ва сўрилади. У куйидаги қисмлар- дан иборат: ўн икки бармок ичак-меъданинг чиқиш кисмидан бошланиб, оч ичакка ўтиб кетади. Бу ичакка жигар ўти, меъда ости бези шираси қуйилиб, овкат моддаларини парчалаб, сўрилишга тайёрлаб беради ва сўрилиш бошлана- ди; оч ичак — ўн икки бармок ичакдан бошланиб, қорин бўшлиғининг юқори қисмини ишғол килади ва аста-секин ёнбош ичакка ўтади. Оч ичакда парчаланган овқат моддалари конга сўрилади. И. нинг охирги қисми йўғон И. бўлиб, кўндаланг кесимининг катталиги, тузилиши б-н ингичка ичакдан фарк килади. Йўғон И. кўричак, юкорига кўтарилувчи, кўндаланг, пастга тушувчи, сигма- симон ва тўғри И. лардан иборат. Йўғон И. нинг бошланиш қисмида фақат сув шимилади, қолган қисмида эса шимилмаган овқат моддаси нажасга айланади. Кўричак ёнбош И.нинг йўғон ичакка ўтиш жойида бўлиб, унинг пастки қисмидан 5—11 см узунликдаги чувалчангсимон ўсимта (аппендикс) осилиб туради.

ИЧАК БУРАЛИШИ — ичак тутилишининг бир кўриниши. Бунда ичак тутқичи б-н бирга буралиб колиб, ундаги томир ва нервлар кисилади, натижада ичакнинг шу қисмида кон айланиши ва иннервация бузилади.
ИЧАК ЕЛИ — овкат ҳазм килиш, ичак микро- флораси фаолиятининг бузилиши натижасида ичакда ҳосил бўладиган газлар аралашмаси. , ИЧАК ИНВАГИНАЦИЯСИ — ичаклар тиқилиб қолишининг бир тури. Ичак бир кисмининг иккинчисининг ичига ёки бир ичакнинг иккинчиси- га (мас., ингичка ичакнинг йўғон ичакка) кириб қолиши. Кўпинча ёш болаларда учрайди. • ИЧАК ТУТИЛИШИ — бирор сабабга кўра ичак маълум бир қисмининг бекилиб, унинг охирги кисмига овқат ёки суюклиқ ўтмай қолиши. И. т. нинг динамик ва механик хили бор. Динамик И. т. ичак ҳаракатининг бузилишидан келиб чиқади. Чандиқлар, ўсма, полиплар, ичак- нинг буралиши, бир-бирига кириб колиши, ҳосил бўлган ёки ўт йўлидан ичакка тушган тошлар, ўлган паразитлар (аскаридалар), тиқилиб колган ахлат (йўғон ичакда), чурра халтасига буралиб кириб қолган ичакларнинг сиқилиши, ичакка тушган ёт жисмлар, қўшни органлардаги ўсма-


ИШЕМИЯ


нинг ичакни сиқиб кўйиши ва б. механик И. т. га сабаб бўлади.
ИЧАК ШИРАСИ —ичак шиллиқ пардасининг безларидан ажралиб чиқадиган хазм шираси; ишкорий хусусиятга эга рангсиз ёки сарғиш суюқлик. Таркибида углеводлар, ёғлар ва оқсил- ларни парчаловчи ферментлар бор.
ИЧАКНИ ЮВИШ —сув б-н даволаш муолажа- си. Бунда минерал сув ёки дори эритмалари ичакка (кўпинча йўғон ичакка) зонд ёрдамида юборилади. Бир неча хили бор: с у в о с т и - д а И. ю.— иссик сувли ваннада ётган бемор ичагини махсус курилма ёрдамида ювиш; с и ф о н ёрдамида И. ю.— ётган бемор ичагига суюк- лик юбориб, кейин дарҳол сифон асосида ўша зонд ёрдамида чиқариш; трансдуоде- н а л И. ю.— ўн икки бармок ичакка дуоденал зонд ёрдамида суюқлиқ юбориш.
ИЧАКТУТҚИЧ (мезенте р и й ) — корин пар- дасининг бурмали қатлами. Қорин бўшлиғидаги органларни корин деворига бириктириб туради. ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР — 1) клиник тиббиёт- нинг бир соҳаси. Ички органлар касалликлари- нинг клиник кечиши, патогенези ва этиологиясини ўрганади ҳамда уларнинг олдини олиш, даволаш ва диагноз кўйиш усулларини ишлаб чикади; 2) ички органлар касалликларини (қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм килиш, буйрак, моддалар алмашинуви органлари, бириктирувчи тўкима ва қон системаси касалликлари)нинг умумий номи. ИЧКИ СЕКРЕЦИЯ БЕЗЛАРИ, эндокрин б е з л а р — эволюцион ривожланиш жараёнида физиологик фаол моддалар (гормонлар) ишлаб чиқариш ва ўз маҳсулотини бевосита орга- низмнинг ички муҳитига ажратишга ихтисослаш- ган аъзолар. Одамлар ва умуртқали ҳайвонларда факат гормонлар ишлаб чиқарадиган И. с. б. га гипофиз, калконсимон без, қалконсимон без олди безлари, буйрак усти бези киради. Қейинги вактда эпифиз (ғуддасимон без)нинг эндокрин функция- си аникланган. И. с. б. нинг иккинчи туркуми гормон ишлаб чикаришдан ташқари, бошқа функцияни ҳам бажаради. Уларга меъда ости бези, тухумдон, уруғдон, буқоқ бези (тимус), йўлдош киради. Бошка аъзолар ёки улардаги махсус ҳужайралар туркуми (мас., меъда-ичак йўли аъзолари, буйрак) ҳам маълум миқдорда гормонлар ишлаб чикаради. И. с. б. ни функция -сининг бошкарилиши асосида бир неча туркумга бўлиш мумкин. Биринчи туркумга гипоталамо- гипофиз системаси бошкариб турадиган аденоги- пофиз, калконсимон без, тухумдон ва уругдон (гонадалар) ва буйрак усти безининг пўст кавати киради. Иккинчи туркумга кирадиган калконси- мон без олди безлари, меъда ости бези, букок безининг фаолияти гипофиздан мустақил ра- вишда, ўзлари ишлаб чиқарадиган гормонлар концентрациясининг ўзгариши туфайли бошкари- лади (тескари алоқа принципи). Учинчи туркумга нерв тўқимасидан келиб чиққан гормон ишлаб чиқарадиган безлар ва айрим ҳужайралар киради (нейросекреция). Улар фаолияти ҳам гипо- физдан мустакил. Бу туркумга нейропептидлар ишлаб чиқарадиган гипоталамус ҳам киради. ИШЕМИЯ — тўқима, орган ёки тана бирор


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


92




ИШИАЛГИЯ


кисмининг кон б-н таъминланишининг камайиши; бирор сабаб (мас., томирларнинг кискариши, тромб, эмбол тиқилиб қолиши, ўсма ёки б. ту- зилма эзиб кўйиши ва ҳ. к.)га кўра артериал қон окишининг сусайиши ёки биратўла тўхтаб колиши натижасида юзага келадиган маҳаллий қон айланишининг бузилишларидан бири.
ИШИАЛ ГИЯ — куймич нервининг илдиз ва тола- сида пайдо бўладиган оғрик; умурткалараро дистрофия ва чаноқ органларининг сурункали яллиғланиши ҳамда жароҳатланиши сабаб бўла- ди. Оғриқ белда бошланиб, баъзи ҳаракатлар килинганда оёкка томон (сон, болдир, тўпикка) йўналади.
ИШИАС — қуймич нервининг яллиғланиши нати- жасида пайдо бўладиган оғрик. Асосан умуртка поғонаси, кичик чанок органлари, бел-думғаза касалликлари белгиси бўлиши мумкин. Бунда думба, сон ва болдир оғриб, оёқ панжасигача етиб боради ва пировардида бемор кийшайиб қолади. У оёқ учида ҳам, товонида ҳам юра олмайди. Баъзан касалланган оёкнинг панжа кисмидаги мускуллар озиб, оёқ мускуллари кувватсиз бўлиб колади.
ИШТАҲА — овкат ейиш истаги; И. нинг бошка- рилишида организмдаги моддалар алмашинуви


маълум аҳамиятга эга. И. нинг пайдо бўлиши м. н. с. нинг фаолияти ва таъсирланишига боғлиқ. Физиологик кузатишларга караганда гипотала- мик ва лимфатик тузилмаларни таъсирлаш ёки жароҳатлаш И.нинг йўқолиши ёки аксинча «очилиши»га сабаб бўлади. И.нинг 3 хил ўзгари- ши: сусайиши, ҳатто йўқолиши (анорексия), кучайиши (булимия) ва бузилиши (парорексия) кузатилади.
ИШУРИЯ — к. Сийдик тутилиши.
иқлим — об-ҳавонинг кўп йиллик режими, яъни бирор жойда бўладиган об-хаво шароитла- рининг мажмуи ва тадрижий ўзгариши. Об-ҳаво режими одам организмига, унинг соғлиғи ва жисмоний ўсишига таъсир кўрсатувчи омиллар- дан ҳисобланади.
ИҚЛИМ БИЛАН ДАВОЛАШ — даволаш-про филактика максадларида иқлим омилларидан фойдаланиш.
ИҚЛИМ ОМИЛЛАРИ — бирор жойда бўлади- ган об-ҳаво шароитлари (ҳаво т-раси ва намлиги, атмосфера босими, ёғин-сочин ва б.). И. о. ўсим- лик, ҳайвон ва одам организмига таъсир этади. ИҚЛИМГА МОСЛАНИШ, акклиматиза- ция —тирик организмлар (ўсимлик, ҳайвон, одам)нинг ўзи ўрганмаган янги иклим ва геогра- фик шароитларга мослашуви. Бунда организмда мураккаб морфологик, физиологик, биокимёвий ва биофизик ўзгаришлар содир бўлади.





ЙИРИНГ, мадда, фасод —сарғиш-яшил суюқлиқ. Асосан жароҳат ва тўқималарга тушган йиринглатувчи микроблар ҳосил қилади. Бунга кўпинча эзилган тўқималар, кон айланишининг бузилиши, тўқималардаги ёт жисмлар сабаб бўлади. Й. оксиллар, парчаланувчи лейкоцитлар, яллиғланган тўкималардаги ўлган ҳужайралар ва патоген микроорганизмлардан ташкил топади. ЙИРИНГ БОЙЛДШИ — йиринг пайдо бўлиш жараёни. Бунда ўлган тўкималар, томирлар деворидан сизиб ўтган кон таначалари, лимфа, микроблар, уларнингтоксинлари иштирок этади. ЙИРИНГЛИ ИНФЕҚЦИЯ — йиринглатувчи бактериялар (стафилококк, стрептококк, пневмо- кокк, яшил йиринг пайдо қилувчи таёқчалар ва б.) кўзғатадиган яллиғланиш жараёни.
ЙОД — Д. И. Менделеев даврий системасининг VII группасига мансуб кимёвий элемент; атом номери 53, атом оғирлиғи 126,9, символи I ; галоидлар туркумига киради. Й. калконсимон без гормонлари тироксин (Т4) ва трийодтиронин (Т3) таркибига киради ва моддалар алмашинуви- га фаол таъсир кўрсатади. Й. калконсимон без томонидан фаол ютилиб, унинг асосий оксили — тиреоглобулинда кўп микдорда тўпланади. Й. овкат б-н етарли микдорда қабул қилинмаса, организмда Й. етишмаслиги окибатида қалқонси- мон без катталашиб, буқок,
пайдо бўлади; даво- лаш ва диагностика учун радиоактив Й., асосан 1311, 1251 ишлатилади.


ЙУЛДОШ — бола тугилгач, кетидан тушадиган ҳомила пардалари, плацента
на киндик гизимча- сидан иборат аъзо; ҳомилани она танаси б-н боғлаб туради. Туғрукнинг Й. тушиш даврида плацснта ва пардалар бачадон деворидан тўла кўчади ва туғруқ йўллари оркали чикади. ЙУЛДОШ ҚАСАЛЛИҚЛАР — беморнинг асо сий касаллиги б-н бирга кечадиган касалликлар; асосий касалликка диагноз кўйишда аниқланади. ЙЎЛДОШНИНГОЛДИН ҚЕЛИШИ — йўлдош- нинг олдинда ётиши, уни бачадоннинг пастки сегментида нотўғри туриши, бачадон ички тешиги соҳасида ҳомиланинг олдинда ётган қисмдан пастда жойлашиши; бунда ҳомиладорлик вақтида ва туғруқ бошланиши б-н киндан кон кетади, ҳомила ва она учун ниҳоятда хавфли ҳолат кузатилади.
ЙЎТАЛ — рефлектор ҳолат; ғайриихтиёрий ра- вишда овозли тез нафас чиқариш ҳаракати; бирор касалик белгиси бўлиши мумкин. Й. бир неча хил бўлади: ҳ ў л Й.— балғам ажралиши б-н содир бўладиган Й. Бронхит, зотилжам, ўпка сили касаллигида кузатиш мумкин; ҳирилла- г а н Й.— қув-қув йўталиш; ҳиқилдок ва трахея яллиғланганда учрайди; курук Й.— балғам- сиз Й. Плевра, томок таъсирланганда ва курук бронхитда кузатилади.
ЙЎТАЛГА ҚАРШИ МОДДАЛАР — йўталиш , рефлексини сусайтирувчи моддалар (кодеин, либексин ва б.).


\тт«.г|уоиг.сот ки(иЬхопаз1


к




КАВЕРНА — турли орган (ўпка, жигар, буйрак, суяк)лар тўқимасининг кўпинча сил, баъзан рак, захмдан зарарланиб ириши натижасида ҳосил бўлган ковак (бўшлик). К- нинг диаметри 2—7 см ва ундан каттарок бўлиб, ўпканинг бир бўлагини . ёки бутунлай ҳаммасини эгаллаб олиши мумкин. КАВЕРНИТ — эрлик олати ғовак таналарининг яллиғланиши. Ўткир ва сурункали К. фарк қилинади. Ўткир К- уретранинг яллиғланиши ёки шикастланишидан кейин пайдо бўлади; бунда бирдан ҳарорат кўтарилиб, эт увишади, олат шишади, маддалайди, безиллаб оғрийди. Ўз вактида олди олинмаса, сурункали К. га айланиб кетади: ғовак таналар каттиклашиб, фиброз тўкимага айланади, эрекция бузилади. КАВЕРНОГРАФИЯ — кавернани пункция килиб контраст модда юбориб, рентенологиктекшириш. КАВЕРНОТОМИЯ — ўпка силида ўпкадаги ю. вак ёки бўшликни очиш операцияси.
КАЗЕИН — кислота таъсирида чўккан казеино- гендан ҳосил бўлган сут оксили.
КАЗЕИНОГЕН — фосфопротеид, сутнинг асосий оксили; таркибидаги фосфат кислота таъсирида казеин шалида чўкиб, сут ивийди.
КАЗЕОЗ — ўлган тўкиманинг сузмага ўхшаш бўлиши. Бу кўпинча лимфа ва тери ости ёғ безларида, ўпка силида кузатилади. КАЙРОФОБИЯ — ҳавонинг кескин ўзгаришидан ҳадиксираш, ваҳимага тушиш ҳолати. КАКОВСКИЙ — АДДИС СИНАМАСИ — сий- дикни микдорий текшириш усули. Бунда 10— 12 соат ичида ажралган сийдикни идишга йиғиб, ҳисоблаш камераси ёрдамида эритроцитлар, лей- коцитлар ва цилиндрлар сони аникланади ва сутка давомида ажралган сийдик миқдорига кўпайтирилади.
КАКОСМИЯ — ҳид сезишнинг бузилиши; ноҳуш ҳид сезиш. Ҳид сезиш анализатори функцияси- нинг издан чиқиши ёки организмда ноҳуш ҳидли манба (мас., йирингли синусит) борлиги К. га сабаб бўлади. Аксарият руҳий касалларда куза- тилади.
КАЛ, парша, фавус — терининг замбуруғ касаллиги; асосан бошнинг сочли кисми, баъзан тирнок ва ички органлар зарарланади. К. замбу- руғлари соч халтачасига ва сочга зарар етказади. Соч ранги хира тортиб, кулранг тусга киради, мўрт бўлиб колади, тўкила бошлайди. Бош терисининг касалланган кисми маълум вақтдан кейин кизариб, шишади, бир оз қичишади, юпқалашиб кетади, бош ялтираб туради. Ке- йинчалик окиш, кепакка ўхшаган пўстчалар ёки сарғиш кобик б-н қопланади, у кўпая бориб, бошни бутунлай коплаб олади. Бемор бошини кашиганда К. замбуруғлари терининг бошқа кисмларига ҳам юқиши мумкин.


КАЛИЙ — Д. И. Менделеев даврий системаси- нинг I группасига мансуб кимёвий элемент; символи К., атом номери 19, атом оғирлиги 39, 102; барча тирик организмлар ички муҳитининг зарурий компоненти бўлиб, ҳаёт учун муҳим жараёнларда иштирок этади. К нинг баъзи би- рикмалари тиббиётда доривор восита сифатида қўлланилади.
КАЛИЙ ПЕРМАНГАНАТ (марганцов ка)—тўк бинафша рангли кристалл модда; тўкималарга тушганида ўзидан кислород ажра- тиб, буриштирувчи, китиқловчи ва куйдирувчи таъсир этади, шунингдек, ажралиб чикаётган кислород ҳисобига микробларга карши таъсир кўрсатади. Тиббиётда сувдаги эритмаси яраларни ювиш, оғиз ва томокни чайиш, гинекология хамда урологияда антисептик восита сифатида ишлати- лади.
КАЛЛА СУЯГИ — одамнинг бош скелети. Катта ёшдаги кишиларда К. с. чоклар оркали бирлаш- ган. Чакалокларда бу суяклар ўртасида су- якланмаган кисм — лиқилдоклар бўлади. К. с. мия ва юз бўлимларига бўлинади. Мия бўлими бўшлиғида бош мия, юз бўлимида эса нафас системасининг бошланиш кисми, бурун бўшлиғи ва овкат ҳазм килиш системасининг бошлани- ши — оғиз бўшлиғи жойлашган. К. с. бўшлиғи катта энса тешиги оркали умуртқа поғонаси каналига бирлашган.
КАЛЛЕН СИМПТОМИ — ўткир панкреатит
хас- галигида киндик атрофида ҳосил бўладиган нотекис кўкариш (цианоз). Баъзан корин бўшлиғига кон куйилганда ҳам пайдо бўлиши мумкин.
КАЛЛИК к. Алопеция.
КАЛОРИМЕТРИЯ — турли физик, кимёвий ва биологик жараёнларда ҳосил бўладиган ёки ютиладиган иссикликни ўлчаш усуллари мажмуи. Тиббиёт ва биологияда организмдаги энергия алмашинувини тадкиқ килишда кўлланилади. Воситали К-— организмда ҳосил бўладиган иссикликни восятали (асосан газ алмашинувини текшириш йўли б-н) аниклаш. Восита- с и з К.— организмда ҳосил бўлган иссиқликни бевосита ўлчаш. Бунинг учун текширилаётган организмни герметик ёпик, калориметрик камера- га жойлаб, иссиклик ўзгариши бевосита ўлчана- ди.
КАЛЬМЕТТИЗАЦИЯ — болаларга сил касалли- гига карши оғиз оркали вакцина юбориш (вакци- налаш).
КАЛЬЦИНОЗ — организм тўкималарида каль- ций тузларининг йиғилиши. Атеросклеротик, ди- строфик, маҳаллий, метаболик, метастатик ва б. хил К- фарқ килинади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


94




КАЛЬЦИТОНИН


КАЛЬЦИТОНИН — кальций ва фосфор алмаши- нувини ростлаб турадиган пептид гормон. К қалқонсимон безнинг парафолликуляр ёки К ҳужайраларида синтезланади. К. синтез йўли б-н ҳам олинган. К. секрецияси қондаги кальций миқдорига қараб ўзгаради: қонда кальций миқдо- ри ошганда К. ажралиши камаяди. КАЛЬЦИУРИЯ — сийдик б-н кальций тузлари чиқиши. О- гипервитаминозда, қалқонсимон без олди безларининг функцияси бузилганда ва б. да кузатилади.
КАЛЬЦИФЕРОЛ — Э витамин (қ. Витаминлар).
КАМЕРТОН — қулоқнинг эшитиш лаёқатини аниқлашда ишлатиладиган асбоб. КАМПТОКОРМИЯ — истерияда одамнинг нота- биий ҳолатни (икки букилиб ёки ёнга энгашиб қолиш ва б.) турғун эгаллаб қолиши. КАНАКУНЖУТ — бир йиллик ўсимлик. Уруғи заҳарли, таркибида ёғ, липаза ферменти, рицинин алкалоиди, заҳарли рицин моддаси ва б. бирикма- лар бор. К. мойи табобатда сурги дори сифатида, ундан тайёрланган суртмаси тери касалликларини даволашда қўлланилади.
КАНАЛАР — ўргимчаксимонлар синфига мансуб бўғимоёқли ҳашаротлар. Асосан акариформлар, паразитоформлар ва пичанхўрлар туркумига бўлинади. К ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг зараркунандалари, ҳайвон ва одам паразитлари, энцефалит, иситма, терлама, туляремия, ўлат каби юқумли касалликларнинг қўзғатувчиларидир.
КАНАМИЦИН (син.: кантрекс, кармицин, кри- сталомицин ва б.) — аминогликозидлар гуруҳига мансуб антибиотик. Кўпгина граммусбат ва грамманфий микробларга нисбатан таъсир доира- си кенг бўлиб, оғир йирингли-септик касалликлар- да (сепсис, менингит, перитонит ва б.), нафас йўллари, буйрак ва сийдик йўллари касалликла- рида, ўпка ва б. органлар силида, операциядан кейинги асоратларнинг олдини олишда қўллани- лади.
КАНДИДАМИКОЗ — қ. Қандидоз. КАНДИДОЗ, кандидамикоз, оғиз, о к а р и ш и — одам ва ҳайвонларда учрайдиган замбуруғ касаллиги. Асосан ачитқисимон (канди- да) замбуруглар қўзғатади. Тери, тирноқ ва тирноқ болишлари, ички органлар, шунингдек ; шиллиқ қаватлар зарарланади.
кандинский-клерамбо синдроми,
психик автоматизм, галлюцина- тор — параноид синдром — сохта гал- люцинация, кузатув, таъсир этиш васвасаси ҳамда ошкоралик каби симптомлар мажмуи; бу беморда «Мен» туйғусининг (шахсий фикр ва хатти-ҳаракатнинг) бегоналашуви б-н кечади, асосан шизофренияда учрайди.
КАНКРОИД — ракнинг бир хили; бунда ўсма тўқимаси безсимон тузилмалар ва кўп қаватли ясси эпителийдан иборат бўлади. КАНЦЕРОГЕНЛАР, онкоген модда- л а р — ўсмаларни авж олдириш хусусиятига эга бўлган моддалар.
КАНЦЕРОФОБИЯ — ўсма касалликларидан қўрқиш; мияга ўрнашиб қолган ваҳима ҳолати. КАПИЛЛЯРЛАР — кон томир ва қон айланиш


системасининг охирги нозик қисми. Барча орган ва тўқималардаги энг майда томирлар. К. артерио лалар (артерияларнинг охирги энг майда тармок- лари)ни венулалар (майда веналар) б-н бир- лаштиради ва қон айланиш доирасини туташтира- ди. Кда моддалар ва кислород алмашинуви жараёни боради. К. деворидан тўқималарга қондаги кислород ва озиқ моддалар, тўкима- лардан эса конга карбонат ангидрид ва бошқа алмашинув маҳсулотлари ўтади. КАПИЛЛЯРЭКТАЗИЯ — капиллярларнинг би- рор касаллик сабабли кенгайиши.
КАПИТОНАЖ — жароҳат бўшлиғини беркитиш ёки торайтириш учун унинг деворлари ва чеккала: рини тикиш.
КАПСУЛА— 1, Фиброз тўқимадан иборат кат- тиқ парда. Кўпинча паренхиматоз ва без органла- рини устки томонидан қоплаб туради (мас., жигар капсуласи, буйрак капсуласи ва ҳ. к.). 2. Ичиш учун маълум улушда кукунсимон, пастасимон ёки суюқ дори моддалар солинадиган қобиқ; желатина ёки крахмалли бўлади. Оғиз шиллиқ пардасини таъсирланишдан сақлайди, дорининг ёқимсиз ҳиди ёки таъми одамга сезилмайди. К ни очмас- дан бутунлигича ютилаверади.
КАРАНТИН — юкумли касалликларнинг айрим ёки эндемик ўчоқдан тарқалишига йўл қўймаслик ва шу ўчоқни чеклаш ёки тугатиш, юқумли касаллик б-н оғриган беморларни соғлом киши- лардан ажратиш учун кўриладиган маъмурий ва тиббий-санитария тадбирлари Мажмуи. КАРБОГИДРАЗАЛАР — қ. Глюкозидазалар.
карбоксигемоглобин — гемоглобиннинг
ис гази (СО) б-н бирикишидан ҳосил бўладиган бирикма. Кислороднинг тўқималарга нормал етиб келишига тўсқинлик қилади, натижада киши ис газидан заҳарланади (ис тегади).
КАРБОН КИСЛОТАЛАР — таркибида карбок- сил туркум бўлган органик кислоталар. К. к. ради- калнинг характерига кўра тўйинган ва тўйинма ган, очиқ занжирли ва ҳалқали; карбоксил туркумининг сонига қараб бир, икки, уч асосли бўлади. Моддалар алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Баъзи К. к. биоген стимуляторлар- дир.
КАРБУНКУЛ — қ. Ҳўппоз.
КАРДИ, КАРДИО — 1) юрак; 2) меъданинг кириш тешиги.
КАРДИАЛГИЯ — юрак соҳасидаги оғриқ. К. да асосан симилловчи ёки санчиқли оғриқ пайдо бўлиб, узоқ давом этади. Юракнинг турли касалликлари (мас., миокардит), невроз ва б. касалликлар белгиси бўлиши мумкин. КАРДИОВАСКУЛЯР — касалликбелгиларининг бир вақтда ҳам юракка, ҳам қон томирларига тегишли бўлиши.
КАРДИОГРАММА— 1) юрак фаолиятидаги ўзгаришларни акс эттирадиган эгри чизиқ; 2) юрак фаолияти туфайли кўкрак қафасининг механик тебранишларини қайд қилувчи эгри чизиқ.
КАРДИОГРАФИЯ—1) юрак фаолиятидаг ўзгаришларни график усулда қайд қили!
2) юрак фаолияти натижасида кўкрак қафас нинг механик тебранишларини график усул, қайд қилиш.
КАРДИОДИЛАТАЦИЯ — кардиоспазм каса/ лигида махсус аппарат—кардиодилататор б-ь


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


95




меъданинг кардиал қисмидаги тешикни сунъий кенгайтириш.
КАРДИОЛОГ — юрак-томир системаси касал- ликларини аниқлаш, олдини олиш ва даволаш б-н шуғулланадиган мутахассис шифокор (тера- певт).
КАРДИОЛОГИЯ — ички касалликлар ҳақидаги фаннинг бир тармоғи. Юрак-томир системасининг тузилиши ва фаолиятини, юрак-томир касаллик- ларининг келиб чиқиш сабаблари ва ривожланиш механизмларини ўрганади, шунингдек уларни аниқлаб, даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқади.
КАРДИОМЕГАЛ ИЯ — юрак массаси ва ўлчами- нинг катталашиб кетиши. Юрак амилоидози касаллигида кузатиладиган а м и л о и д К.', глико- геноз касаллигида учрайдиган гликоген К. ҳамда юрак мускулининг туғма катталашиши б-н ифодаланадиган гиперпластик идио- п а т и к К. фарк килинади. КАРДИОМИОПАТИЯ, кардиопатия — эти ологияси (келиб чиқиши) номаълум касалликлар. Миокарднинг яллиғланмасдан шикастланиши б-н ифодаланади. Қон ҳаракатининг сусайиши окиба- тида юзага келадиган К. да юрак бўшлиқлари кенгайиб, юрак етишмовчилиги рўй беради. Констриктив К. юрак камералари девори кенга- йишининг бузилиши б-н ифодаланади.
КАРДИОН ЕВРОЗ — неврознинг кардиалгия, юрак уриши ва юрак соҳасида бошқа нохуш сезгилар пайдо бўлиши б-н ифодаланадиган хили.
кардиорентгенология — рентгеноскопия
ва график ёзув ёрдамида юрак қисқариши ҳамда юрак ҳаракати контурини кузатиш; юрак фаолия- тини ўрганишда қўлланилади.
КАРДИОСКЛ ЕРОЗ — юрак мускулларининг қон б-н етарли таъминланмаслиги ёки яллиғланиш сабабли унда бириктирувчи тўқима (чандик) ҳосил бўлиши. Асосан вена томирлари атероскле- рози, ревматизм, миокардит ва б. сабаб бўлади. Асосий аломатлари — юрак иши етишмовчилиги, юрак аритмияси.
КАРДИОСПАЗМ — қизилўнгачнинг меъдага ки- радиган қисми — кардининг торайиб колиши. Оқибатда қизилўнгачнинг юқори бўлимлари кен- гаяди. К.да қизилўнгачдан меъдага овқат луқма- сининг ўтиши қийинлашади.
КАРДИОСТЕНОЗ — тўқималарда ҳосил бўлган морфологик ўзгаришлар (ўсмалар, чандиқ ва б.) оқибатида кардиал тешикнинг торайишиГ КАРДИОТАХОГРАФИЯ — юрак уриши (қисқа- риши) частотасини кардиотахограф асбоби ёрда- мида узлуксиз равишда автоматик кайд қилиш. КАРДИОТОНИК ВОСИТАЛАР — қ. Юрак гли- козидлари.

КАРДИОФОБИЯ — мияга ўрнашиб қолган қўрқув ҳолати; юрак хасталигидан ўлиб қолиш- дан қўрқиш, ваҳимага тушиш. Асосан неврозда кузатилади.
КАРДИОЦИКЛОГРАФ — юрак цикли ўзгариш- лари, асосан аритмияни қайд қиладиган асбоб. фунда электрон-нурли трубка экранида электро- ,'Шрдиограмма ҳосил килиниб, у фотокоғозга 1у.илиб боради.
ЙАРДИОЦИКЛОГРАФИЯ — кардиоциклограф рдамида юрак фаолияти мароми ва юрак цикли фазасини назорат қилиш усули.
КАРДИТ — юрак айрим каватларининг ял-


КАРОТИН


лиғланиши (эндокардит, миокардит, эндомио- кардит, перикардит, панкардит ва ҳ. к ). К. асосан кенг тарқалган ревматизм ва ревматоидли артрит касалликларида кузатилади.
КАРИЕС — к. Тиш чириши.

КАРИОГАМИЯ — уруғланиш жараёнида эркак ва урғочи жинсий ҳужайралар ядроларининг қўшилишидан зигота ядроси ҳосил бўлиши. К. на- тижасида хромосомалар сони 2 баравар кўпаяди. КАРИОЛИЗИС — ҳужайрадаги дистрофик ўзга- ришлар туфайли ҳужайра ядросининг бутунлай парчаланиб кетиши; мас., хужайрага кўп дозада ионлаштирувчи нур таъсир этганда кузатилади. КАРИОЛОГИЯ — цитологиянинг бир бўлими; ҳужайра ядросининг ривожланиши, тузилиши ва функцияларини ўрганади. Ирсий касалликларни ўрганишда К. усулларидан фойдаланилади. КАРИОТИП — ҳар бир турга хос бўлган хромо- сомалар морфологик белгилари (сони, ўлчами, шакли, ўзига хостузилиши ва б.) мажмуи; К.нинг доимийлиги митоз ва мейоз жараёнларига боғлик. Хромосома ва геном мутациялар натижаси- да К. ўзгариши мумкин.
КАРЛ ИК, гаранглик — мутлако эшитмаслик ёки эшитишнинг сўзни англай олмайдиган дара- жада пасайиб кетиши. К туғма ва ҳаётда орттирилган бўлиши мумкин. Т у ғ м а К. ка бола туғилаётганда эшитув нервининг зарарланиши, ички қулоқ ёки эшитув нервининг ирсий ёки она юқумли касалликлар (грипп ва ҳ. к.) б-н оғриши натижасида ривожланмай қолиши, шунингдек ҳомиладорлик даврида, хусусан унинг биринчи ойларида онанийг турли дорилар ё спиртли ичимликлар ичиши сабаб бўлади. Ҳаётда орттирилган К. ўрта ва ички қулоқ, эшитув нерви ёки бош мия эшитув марказининг яллигла- ниш касалликлари, баъзи инфекцион касалликлар асорати, шунингдек зарарли омиллар (мас., шовкин) натижасида келиб чиқиши мумкин. ҚАР-СОҚОВЛИК — қ. Гунглик.
КАРНИТИН, Вт витамин — ацетил ва ацил туркумларини митохондриал мембранасидан ўтказиш ишини бажарадиган вигаминсимон мод- да. Мускул экстрактида учрайдиган азот асосла- рига киради.
КАРНИФИКАЦИЯ — ўпка тўқимасининг пато- логик ўзгариши; бунда ўпканинг яллиғланган қисми ҳавосизланиб, консистенцияси бўйича мускул тўқимасига ўхшаб қолади.
КАРНОЗИН — қ. Пептидлар.
КАРОТИД ЕТИШМОВЧИЛИК—миянинг ички уйку артериясидан қон б-н таъминланишидаги етишмовчилик; шу артерия ёки умумий уйқу артериясининг стенози сабаб бўлади. Бунда бир томондаги қўл ёки оёкда ёки иккаласида ҳаракат ва сезувчанлик бузилади. Кўпинча карама-қарши томондаги кўз хиралашиб колади.
КАРОТИД СИНУС — умумий уйку артерияси- нинг ташқи ва ички артерияларга бўлинган жойидаги кенгайган кисми. К- с. да баро-ва хеморецепторлар жойлашган бўлиб, улар қўзғал- ганда қон томирлар кенгаяди, кон босими тушади, юрак уриши секинлашади.
КАРОТИН — кўп қўш боғлар, метил шохчалар ва ҳар икки учида бета ионон ҳалқаси сақловчи


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


96




КАРОТИНАЗА


тўйинмаган углеводород. Сарғимтир-кизил ранг- ли; А витаминнинг олд моддаси (провитамин). К. нинг асосий учта: а-, р- ва у-изомерлари маълум. Усимликларда синтезланади. Ҳайвонлар жигарида к а р о т и н а з а ферменти таъсирида гидролизланио, А витамин (ретинол)га ўта- ди.
КАРОТИНАЗА — к. Каротин.

КАРОТИНЕМИЯ — қонда каротиноидлар кон- центрациясининг анча юқори бўлиши; плазманинг сариқ рангга бўялиши ва тери аурантиазаси пайдо бўлишига олиб келади. КАРОТИНОИДЛАР — бактериялар, замбу- руғлар ва мураккаб ўсимликларда синтезланувчи, сариқ, тўк сарик, кизил рангли, ёгда эрийдиган биологик фаол пигментлар. Айрим К. (липохрома- лар) А витамин (ретинол) синтезида катнашади. КАРЦИНЕМИЯ — конда ўсманинг метастаз бе- ришига сабаб бўладиган ўсма ҳужайралари бўлиши.
КАРЦИНОЗ, карциноматоз — рак ўсмала- рининг организмга таркалиб, метастаз бериб, анча жойни қамраб олиши.
КАРЦИНОИД — аргентаффинацитлар ва уларга ўхшаш ҳужайралардан тузилган хавфсиз ва ҳавфли ўсмаларнинг умумий номи. Кўпинча чувалчангсимон ўсимта (аппендикс)да, баъзан меъда-ичакда учрайди.
КАРЦИНОМА — к. Рак.
КАРЦИНОМАТОЗ — қ. Карциноз. КАРЦИНОСАРКОМА — эпителиал ва бирикти- рувчи тўқималардан вужудга келган хавфли ўсма.
КАСАЛ — к. Бемор.
КАСАЛЛИК — ташки ва ички омиллар таъсири- да организм морфо-функционал хусусиятлари- нинг шикастланиши ва айни вактда ҳимоя- мослашув реакциялари ривожланиши, ташқи муҳит б-н мувозанати, фаол ҳаракатининг бузили ши б-н ифодаланадиган янги сифатий ҳолат. Лекин ҳозирга қадар К. умумий кабул киинган таърифга эга эмас, чунки у ниҳоятда мураккаб жараёндир. Ҳатто амалиётда К. таърифи тўгриси- да бир-бирига зид фикрлар мавжуд бўлиб, бунга сабаб Книнг келиб чиқишида баъзи олимлар асосий ўринни, мас., нерв ёки эндокрин системаси ва ҳ. к. га беришса, бошқалар фалсафий, ижтимоий ва сиёсий томонларига кўпроқ эътибор беришади. Шу б-н бирга ҳар кандай К. сабабсиз бўлмаслиги (қ. Этиология), организм бирбу- тунлиги ва унинг сакланишининг бузилиши (к.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish