Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet15/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   54
Bog'liq
qomusiy

ДОФАМИН — қ. Катехоламинлар.
ДОҒ, доғлар —терининг ранги ўзгарган чек-


ДЮРИНГ 79


ланган соҳаси; кўпинча тери тошмаларининг биринчи морфологик элементи ҳисобланади. ДРАЖЕ — дори моддаси б-н қўшимча модда- ларга қанд қўшиб дона-дона килиб тайёрланади- ган қаттиқ дори. Думалоқ, сирти силлиқ, турли рангда бўлади.
ДРАКУНКУЛЕЗ —қ. Ришта.

ДРЕНАЖ — жароҳат ёки тана бўшлиғидаги суюқликни шимиб ва суриб ташқарига чиқариш учун қўлланиладиган дока лахтаклар, резина ёки хлорвинилдан ясалган найчалар, кўкрак бўшлиги, ўт йўли, сийдик йўли ва қовуқни дренажлашда ишлатиладиган махсус буюмлар. ДРОПЕРИДОЛ (син.: дридол, дролептан, инап- син) — нейролептикларнинг бутирофенон унумла- ри гуруҳига мансуб дори модда; кучли антипсихо- тик ва тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, асосан анестезиологияда фентанил б-н бирга қўлланила- ди. Психиатрия амалиётида эса психомотор қўзғалишлар, галлюцинацияларда ишлатилади. Д. ни гипертония касаллигининг хуружини барта- раф қилиш учун ҳам ишлатиш мумкин. ДУДУКЛАНИШ — тутилиб гапириш, нутқ маро- мининг бузилиши; кўпрок болаларда учрайди. Тугма ирсий омиллар, кучли қўрқиш, хаяжонла- ниш ва турли таъсиротлар сабаб бўлади. Дудуқ ҳарф ва бўғинларни тутилиб-тутилиб ёки бир неча бор қайтйриб талаффуз қилади, айрим холларда беихтиёр қўл, оёқ қимирлаб, юз мускуллари учиб туради.
ДУМ СУЯГИ —3—5 умуртқадан иборат руди- ментар яхлит суяк. Ўрта яшар одамларда суякланиб, ўзаро қўшилиб кетган бўлади. ДУМҒАЗА — суякланиб, бир-бири б-н қўшилиб кетган 5 та умуртқадан иборат суяк. Чаноқ суяклари орасига пона каби суқилган бўлиб, улар б-н гумбаз ҳосил қилади. Бутун тана оғирли ги Д. га тушади.
ДУОДЕНИТ—ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Вақтида овқатланмас- лик, аччик таомларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, спиртли ичимликлар ичиш, чекиш, баъзи ҳолларда ичакдаги паразитлар (лямблия, гиж- жа) нинг бевосита ичак деворига таъсири Д. га сабаб бўлади. Д. да оч қоринга қориннинг юқори қисмида оғриқ пайдо бўлади, тўш остида ачишиш ва оғирлик сезилади, беморнинг кўнгли айниб, баъзан қусади, дармони қурийди. ДУОДЕНОСКОПИЯ — ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватини текшириш усули. Бунда ўн икки бармоқ ичакни учи лампочка б-н ёритиладйган махсус гастродуоденоскоп ёрдамида кўрилади. Д. эрталаб, оч қоринга ўтказилади. ДУОДЕНОСТАЗ — ўн икки бармоқ ичак ҳаракат фаолиятининг бузилиши. Бунда ичакда суюк бўтқага ўхшаш овқат луқмаси (химус) туриб қолади. Меъда ва ичак соҳасида огриқ, айниқса овқат истеъмол қилгандан сўнг кўнгил айниши, қусиш кузатилади.
ДУОДЕНЭКТОМИЯ — ўн икки бармоқ ичакни бутунлай кесиб олиб ташлаш.
ДЮКЕН СИМПТОМИ — оёқни ёнга ҳаракат қилдирганда беморнинг оғриқ сезиши, болдир венасида тромбофлебит борлигини билдиради. ДЮРИНГ КАСАЛЛИГИ — сурункали тери ка-


шшш.21уои2.сот киШЬхопаз!


80




ДЮШЕНН


саллиги; келиб чикиш сабаби номаълум. Бунда ўқтин-ўқтин бадан, оёқ-қўлларга майда қичийди- ган тошмалар, қавариқлар ва пуфакчалар тоша- ди, кейинчалик улар худди ҳалқа шаклида бир- бири б-н қўшилиб кетади.
ДЮШЕНН симптоми — юрганда тананинг ён


томонга букилиб кетавериши. Чаноқ-сон бўғими туғма чиққанлигининг белгиси.
ДЎЛАНА — дарахт ёки бута. Гули ва меваси ишлатилади. Таркибида флавоноидлар, эфир мойи, тритерпен сапонинлар, холин, ацетилхолин, ошловчи ва б. моддалар бор. Халқ табобатида иштаҳа очувчи, ични қотирувчи дори сифатида, илмий тиббиётда настойка ва экстракти юрак касалликлари ва б. ни даволашда қўлланилади.


Е


ЕВНУХОИДИЗМ, ҳезалаклик —- жинсий органлар ва иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланмай қолиши; гавда тузилиши номутано- сиб (тана калта, оёқ-қўл, айниқса оёқ узун) бўлади ва евнухоид семириб кетади. Жинсий безларнинг функционал етишмовчилигидан келиб чиқади.
ЕВСТАХИИТ— қ. Тубоотит.

ЕЛ ХАЙДОВЧИ ДОРИЛАР — меъда-ичак ҳара- катини кучайтириб, газ чиқиб кетишини таъ- минлайдиган препаратлар: Е. ҳ. д. га ўсимликлар- дан тайёрланган дорилар (укроп суви, анис дамламаси ва б.) киради.
ЕЛБЎҒОЗ — ҳомиладор аёллар касаллиги: бунда хорион тукчалари айниб, оч тусли суюқлик


б-н тўла пуфакчаларга айланади, натижада ҳомила б-н она ўртасидаги моддалар алмашинуви бузилади, бу одатда ҳомиланинг нобуд бўлишига олиб келади.
ЕЛКА —қўлнинг танага яқин қисми. Юқори- дан Е. камари, пастдан тирсак б-н чегараланган. Е елка суяги, уни коплаб турган мускуллар, қон томир ва нервлардан иборат бўлиб, фасция ва тери б-н қопланган. Е. қўлнинг асосий қисми бўлиб, усиз қўл ҳаракат қила олмайди. ЕЮНОСТОМИЯ — ингичка ичакнинг оч ича! қисмини қориннинг олдинги деворида ҳоси. қилинган операция жароҳатига олиб келиб қў шиб тикиб қўйиб, унинг олдинги деворини кеси очиш.


Е


ЕМОН ЯРА, —тери лейшманиози — лейшманиоз касаллигининг бир тури. Кўзғатувчи- си _ тери лейшманияси, тарқатувчиси — искаб- топар. Е. ж. кўпинча баданнинг очиқ қисмлари, айниқса юз, панжаларда ғудда (дўмбоқча) шаклида пайдо бўлиб, сўнг ярага айланади. Унинг битиши 1—2 йилга (Ашхобод яраси деган қуруқ хилида) ёки 3—6 ойга (Пенди яраси деган хўл хилида) чўзилади. Кавказ орти ва Урта Осиёда учрайди.
ЕПИШҚОК МАЛХ.АМ (лейкопластир) — кани- фол, сариқ мум, рух оксид, ланолин, каучук ва тозаланган бензиндан иборат махсус ёпишкоқ масса суртилган юпқа материал. Терига жипс ёпишади, шунинг учун яраларга ва операция қилинган жойга қўйилган боғловни маҳкам ушлаб туришда ишлатилади. Бактерицид Е. м. ҳам бор.
ЕРҒОҚ — мояк халтачаси; моякларни турли таъсиротлардан сақлайди ва ҳарорати бир хил бўлишини таъминлайди.


ЕТ ЖИСМЛАР — организм. учун ёт, ғайрита- биий, хос бўлмаган ва бирор сабаб б-н унинг органи, тўқимаси ёки бўшлиғига жароҳат ёки табиий тешик орқали кириб қолган ҳар хил жисм, модда ва б. нарсалар. ,
ЕТОҚ Я РА — оғир хасталик туфайли узок муддат қимирламай ётиб қолган беморларда *гананинг суяк бўртиб чиққан жойлари (думғаза^ тирсак, товон, калланинг энса қисми) да пайдо бўладиган яра. Асосан бўртиб чиқкан суяклар тери ости ёғ қатламининг юпқалиги ва терининг доимо боси- либ, маҳаллий қон айланишининг бузилиши сабаб бўлади. Бунда юмшоқ тўкималар ирийди.
ЕШ — шахснинг биологик ва ижтимоий-руҳий ривожланишини вақт ўлчовлари б-н белгилаш. Одамнинг ўсиш (ривожланиш) жараёни асосан туғилгунча ва туғилгандан кейинги даврларга бўлинади. Туғилгандан кейинги давр чақалоқлик, гўдаклик, ясли, боғча, кичик мактаб ёшидаги, мактаб ёшидаги, балоғатга етиш, ўсмирлик, етилган ва қарилик даврларига бўлинади.


V


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




ЕҒ АЖРАЛИШИ — тананинг айрим қисмлари (чарви, ичак, ичактутқич ва тери ости ёғ қатламлари) да йиғиладиган ортиқча ёғ моддала- рининг ёғ безлари оркали теридан ажралиш жараёни.
ЕҒ КИСЛОТАЛАР — ёғлар ва мойлар таркибига кирадиган карбоксил кислоталар. Тўйинма- ган Е. к. да бир ёки бир нечта кўшбоғлар бўлади. Еғлар таркибида учрайдиган Е. к. кўпинча юксак молекулар бўлиб, тўйинганларга бутират, паль- митат, стеарат, тўйинмаганларга олеат, линолат, линоленат ва б. Е. к. киради.
ЕҒЛАР, триглицер и д л а р — глицериннинг тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталар б-н ҳосил


ЖИГАР 81


қилган мураккаб эфирлари. Е. нейтрал бирикма- лардир. Табиий Е. одатда таркибига турли ёғ кислоталар кирган кбмпонентлар аралашмаси- дан ташкил топган. Улар фосфолипидлар, сте- роллар, эркин ёғ кислоталар б-н бирга учрайди. Е. ишқор ёки липаза ферменти _б-н гидролиз қилинганда глицерол ва совун ёки эркин ёғ кислота ажралиб чиқади. Ҳайвонларда Е. тери остида, чарвида, думбада тўпланади. У орга- низмнинг асосий энергетик моддаси бўлиб, оксид- ланганда кўп энергия (9,0 ккал/г) ажратади.


ж


ЖАККУ СИМПТОМИ — систола пайтида юрак соҳаси қовургалари орасидаги юзанинг ичкарига тортилиши; ёпишувчи перикардит борлиги белги- си.
^ЖАНЕ ИРРИГАТОРИ — сийдик чикариш кана- плини ювишга мўлжалланган аппарат. Штативга ^илинган, ичи суюклик б-н тўлд идиш ва унга кийгизилган шиша учликдан иборат.
ЖАНЕ УСУЛИ — эркакларда учрайдиган сўзак касаллигини даволаш усулларидан бири. Бунда уретра антисептик суюклик (мас., калий перман- ганат) б-н тозалаб ювилади.
ЖАРОҲАТ — тери, шиллик парда ҳамда унинг тагидаги тўқима ёки органлар бутунлигининг механик таъсирот остида бузилиши. Асосан операция натижасидаги Ж- ва тасоди- фий Ж. фарк килинади. Биринчи хил-Ж. инфекци- ясиз, иккинчи хили инфекцияли бўлади. Ж. ке силган (пичок, устара ва б.), чопилган (теша, болта ва б.), йиртилган, урилган (ўтмас нарсалар б-н) тишланган (ит, йирткич ҳайвонлар ва б.), эзилган (катта ҳажмдаги оғир нарсалар ёки предметлар тагида колганда),_ мажақланган, ўк теккан, очик ва ёпик Ж. га бўлинади.
ЖАРРОҲ, х и р у р г — операция килиб давола- надиган касалликларни ўрганадиган ва жарроҳ- лик йўли б-н даволайдиган мутахассис шифо-
К0Р- «
ЖАРРОҲЛИК, хирургия — клиник тибби- ётнинг бир соҳаси. Операцияни талаб этадиган касалликларни даволаш ва олдини олиш усулла- рини ўрганади. Махсус асбоблар, аппаратлар ёрдамида конли (тўкималарни кесиш) ва консиз (синган, чиккан суякларни тўғрилаш) операция- лар ўтказиш йўлларини ишлаб чиқади, Ж. ка- салликлари устида илмий изланишлар олиб боради. Фан сифатида: умумий, факультатив, госпитал Ж., соҳалар бўйича: микро-, нейрожар- роҳлик, эндоваскуляр Ж., ҳарбий дала, болалар, кўкрак, қон томирлар жаррбҳлиги, пластик Ж- ва б. фарк қилинади.
ЖЕКСОН СИНДРОМИ —бош мия устуни за- рарланиши натижасида (инсульт) ўнг ёки чап
•6—7725


оеқ-кўлнинг фалажланиши б-н бирга унга кара- ма-қарши томондаги XII жуфт нервнинг зарарла- лиши, яъни тил ярмининг фалажланиши. ЖЕЛАТИНА — бириктирувчи тўкима оксили — коллагеннинг кисман гидролизланиш махсулоти; эритма совутилаётганда геллар ҳосил килади. Доривор моддалар, озиқли мухит тайёрлашда ва гистология техникасида кўлланилади. ЖЕНЬШЕНЬ — кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизи ишлатилади. Таркибида тритерпен сапонинлар, эфир мойи, С ва В витаминлар, фитостеринлар, микроэлементлар ва б. бирикмалар бор. Препа- ратлари организмнинг умумий тонусини кўтариш (ақлий ва жисмоний иарчаганда, кон босими пасайганда), асаб касаллиги, диабет, жинсий безлар гипофункциясини даволашда ишлатилади. ЖИГАР ҳазм системаси безларининг энг кат- таси (ўртача 1500 г); корин бўшлиғи кжори қисмининг ўнг томонида жойлашган. Каттарок ўнг ва кичикрок чап бўлаги бор. Моддалар алмашинуви, кон айланишида асосий ўринни ту- тади. Организм ички муҳитининг доимийлигини таъ- минлаб туради. Ж- ДД ишланган ўт ичакда овқатлар- ни парчалаб, сўрилишга тайёрлашда қатнашади. Ж. турли токсинлар, микроблар, алкоголь каби организм учун зарарли моддаларни катта кон айланиш Доирасига ўтишини чеклайди, уларни кимёвий реакциялар йўли б-н боглаб зарарсиз- лантиради, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар алма- шинувида фаол иштирок этади. У кон депоси бўлиб, организмдаги жами коннинг '/15 кис- ми Ж- томирларига сиғади. Ж. фаолияти бу- зилганда гепатит, жигар циррози каби касаллик- лар пайдо бўлади.
ЖИГАР ЕТИШМОВЧИЛИГИ — жигар фаолия- тининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган оғир патологик ҳолат. Бунда жигар зарарсизлан- тириш — детоксикация (дезинтоксикация), мод- далар алмашинувининг меъёрда бориши каби ҳаёт учун зарур жараёнларни бажара олмай қолади, бу сариқлик, геморрагик синдром, аса- бий-руҳий бузилишлар кўринишида намоён бўла- _ди.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


82




ЖИГАР


ЖИГАР ХАЛТАСИ — жигарнинг ўнг бўлмаси
б-н қорин пардаси ўртасидаги бўшлиқ. Юқоридан
диафрагма, чапдан жигарнинг ўроқсимон, орқа-
дан тож бойлами б-н чагараланган бўлиб, пастдан
кундаланг чамбар ичаккача давом этади.
ЖИГАР ЦИРРОЗИ — жигарнинг сурункали ри-
вожланиб борадиган касаллиги. Жигар паренхи-
масининг дистрофияси ва некрози ҳамда унинг
бир қисмини бириктирувчи тўқимага алмашини-
ши б-н ифодаланади. Ўткир вирусли гепатит
(жигар яллиғланиши), алкоголь, турли кимёвий
моддалардан сурункасига заҳарланиш, озиқ мод-
дада витамин ва оксил етишмаслиги, баъзи
дориларни кўп миқдорда истеъмол қилиш Ж. ц. га
сабаб бўлади. Бемор дармонсизланиб озиб кета-
ди, иштаҳаси йўқолади, кўнгли айнийди, баъзан
қусади, ичи кетади ёки котади, бадани қичишади,
оаъзан сарғаяди, камқонлик авжига чиқади.
ЖИЛЬБЕР СИМПТОМИ — жигар циррози ка-
саллиги белгиларидан бири. Одам оч колганида
суткалик сийдик микдорининг ортиши, овқат
истеъмол қилганидан сўнг эса сийдикнинг кама-
ииши.


ЖИЛЬБЕР СИНДРОМИ — ирсий касаллик; қонда^ билирубин миқдорининг ортиши ва бадан саргаииб кетиши б-н кечади; асосан билирубин алмашинувининг издан чиқиши сабаб бўлади; аутосом-доминант типда наслдан-наслга ўтади ’ ЖИЛЬБЕРС — АНО СИМПТОМИ — сурункали жигар касалликларида одам юзи ва баданига юлдузчасимон майда қизил тошмалар тошиши ЖИНСИЙ БЕЗ ГОРМОНЛАРИ, гонодал гормонлар —эркаклар жинсий безлари (уруғдон) ва аёллар жинсий безлари (тухумдон)- да ишлаб чиқариладиган стероид гормонларнинг муҳим туркуми. Ж. б. г. организмнинг эркаклик еки ургочилик характерини белгилайди, жинсий аъзоларнинг ривожланиши ва иккиламчи жинсий белгиларнинг намоён бўлишини таъминлайди. аркаклар жинсий гормонлари андрогенлар деб аталади; аёллар жинсий гормонлари физиологик таъсирига кўра эстрогенлар ва гестагенларга бўлинади.


ЖИНСИЙ БЕЗЛАР, гонадалар —одам ва ҳайвонларда жинсий ҳужайралар (тухум ва сперматозоидлар) ҳамда жинсий гормонларни ҳсэсил қилувчи органлар. Эркакларда — уруғдон, аёлларда — тухумдонлар. ’
ЖИНСИЙ БЕЛГИЛАР — организмнинг қайси жинсга мансублигини белгиловчи морфологик ва функционал белгилар; иккиламчи (жинсий орган- лардан ташқари барча органларнинг тузилиши еки функциясига алоқадор) ҳамда бирламчи (жинсий органларнинг тузилишига тааллуқ- ли) Ж. б. фарқ қилинади.
ЖИНСИЙ МАЙЛ, л и б и д о — инсондаги жин- сий инстинктларнинг кўриниши, наслдан-наслга ўтиб келадиган туғма механизмлар инъикоси жинсии эҳтиёж, рағбат; балогатга етиш даврида шаклланади ва кейинчалик жинсий функциялар сўниши б-н аста-секин йўқолиб кетади. Ж. м. эн- докрин безлар (гипофиз, мояк — эркакларда, гухумдон аёлларда, буйрак усти бези, қалқон- симон без) ва бош миядаги бир қанча тузилмалар, час., кўрув дўмбокларининг функцияси, шу-


нингдек бош мияда шаклланаб борадиган комп-
лекс шартли рефлексларга алоқадор.
ЖИНСИЙ РИВОЖЛАНИШ — индивидуал ри-
вожланиш жараёнида бирламчи ҳамда иккиламчи
жинсий белгиларнинг шаклланиши; а) кечик-
кан Ж. р. жинсий ривожланиш жараёнида
иккиламчи жинсий белгиларнинг йўқлиги ёки шу
белгилар шаклланишининг кечикиши; б) барвакт
(вақтдан илгари) Ж. р.— иккиламчи жинсий
белгиларнинг қизларда 7 ёшгача, ўғил болаларда
эса 10 ёшгача шаклланиши. У чин ва сохта
бўлади. Чин барвақт Ж. р. м. н. с. ўсмалари,
гидроцефалия ва б. сабабли гипоталамус-гипофиз
системаси фаолиятининг вақтдан илгари кучайи-
ши, гонадотроп гормонлар секрецияси ошиб,
жинсий безларнинг стимулланиши натижасида
рўй беради. Сохта барвакт Ж. р. жинсий
безлар ва ^ буйрак усти бези шикастланиши
(кўпинча ўсмалар б-н) натижасида жинсий
гормонлар кўпайиб кетиб, касаллик белгилари
пайдо бўлишидир.
ЖИНСИЙ ТАРБИЯ — болалар ва ўсмирларда
жинс масалаларига нисбатан тўғри муносабатни
шакллантириб боришга қаратилган тиббий ва
педагогик тадбирлар системаси. Ж. т. нинг асосий
вазифаси ёш авлоднинг яхши ўсиб-унишига,
зурриёт бериш функциясини бекаму-кўст қилиб
шакллантиришга, оилани мустаҳкамлашга ёрдам
беришдир.
ЖИНСИЙ ЦИКЛ — вояга етган урғочи индивид
(аёл) ^ организмида даврий такрорланадиган,
жинсий кўпайиш. б-н боғлиқ морфофизиологик






ЖЙНСИЙ ҲАЕТ — физиологик, руҳий ва ижти-
моий жараёнлар оркали қондириладиган жинсий
майл (интилиш). Ҳар бир кишининг Ж- Ҳ.
хусусиятлари кўпгина омилларга - ирсияти
(туғма), гормонлари, асабларига, шунингдек
шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлик
ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ — ҳар бир ги
рик организмнинг индивидуал ривожланиш жара-
ёнида морфологик ва функционал хусусиятининг
ўзгариб бориши. Нормал Ж. р. мустаҳкам соғлиқ
негизи бўлиб, бўй, гавда вазни, кўкрнк кафаси
айланаси, ўпканинг тириклик сиғими, мускуллар
кучи каби кўрсаткичлар б-н ифодаланади.
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ — умумий тарбиянинг
узвий кисми; одам соглиғини мустаҳкамлаш,
организмнинг шакл ва функцияларини ҳар то-
монлама ривожлантиришга каратилган ижти-
моий-педагогик жараён. Соғлом ҳаёт тарзи
б-н бирга организмни чиниқтириш, турли машқ-
ларни мунтазам бажариб бориш, ақлий меҳ-
натни жисмоний меҳнат б-н алмаштириб туриш,
аҳлоқий ва эстетик тарбия б-н бир каторда
шахсни ҳар томонлама камол топтириш Ж. т. нинг
асосий воситасидир.
ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАШИ — тўш остида ва
кизилўнгач бўйлаб ачишиш сезгисининг пайдо
бўлиши. Меъда суюқлиғи аралашган овқат
қизилўнгачга чиқиб, унинг шиллиқ каватига
таъсир этиши, меъда фаолиятининг бузилиши ва
б'„ омиллар сабаб бўлади. Меъда шираси кислота
кўпайганда ёки камайганда ва ҳатто бўлмаганда


ҳам кузатилади.
ЖОФФРУА СИМПТОМИ — бемор пешонасини буриштиришга уринганида ажин пайдо бўлмасли- ги. Бу ҳолат диффуз токсик буқоқда кузатилади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


ЗАҲАР




83


ЖУКА — бута ва дарахтлар; асосан йирик баргли ва майда баргли юраксимон Ж. дори- вор ҳисобланади. Гуллари ишлатилади. Тар- кибида эфир мойи, тилиацин гликозиди, флавоноидлар, шиллик, ушловчи ва б. модда- лар бор. Дамламаси ва йиғмалар-чойлар


3


ЗАМБУРУҒЛАР — хлорофилсиз, тубан ўсимлик- лар гуруҳи; одамлар учун паразитар 3. паразит 3. деб аталади ва микозларга сабаб бўлади Улар- нинг кўпчилиги тери ва шиллиқ пардаларни зарарлаб, турли касалликларни қўзғатади. ЗАМБУРУҒЛАРГА ҚАРШИ МОДДАЛАР — замбуруғлар қўзғатадиган микоз касаллигини даволаш ва олдини олишда қўлланиладиган моддалар (нистатин, гризеофульвин ва б.).
\
ЗАРАРЛИ МОДДАЛАР — маълум шароитларда организмга салбий таъсир кўрсатадиган ёки физиологик жараёнларнинг бузилишига олиб келадиган моддалар; мас., пестицидлар, герби- цидлар ва б.
ЗАРДОБ — шифобахш суюқлиқ. Қон зардоби ва иммун зардоб бор. Қон зардоби 90—92 % сув, 8—10% органик ва анорганик моддалардан ташкил топган. Иммун зардоб бирор хил антиген б-н иммунланган, шу антигенга хос антитело (зиджисм) лар бўлган одам ёки ҳайвоннинг кон зардобидир.
ЗАТТЛЕР СИМПТОМИ — бемор ўтириб оёғини узатиб, юқорига кўтарганда кўричак соҳасида оғриқ пайдо бўлиши; аппендицит
белгиларидан бири.
ЗАХАРЬИН СИМПТОМИ — ўт пуфаги проекция- си соҳасида қорин деворига қўл бармоклари б-н босилганда ёки урилганда оғриқ пайдо бўлиши. Бу симптом холецистит ёки ўт-тош касаллигида кузатилади.
ЗАХМ, л ю э с — сурункали кечадиган таносил касаллиги, 3. да барча орган ва системалар зарарланади. Қасаллик асосан жинсий йўл б-н юқади, маиший йўл б-н, ўпишиш, умумий идиш- товоқ оркали (маиший 3.) ва она қорнида (туғма 3.) юқиши мумкин. Қўзғатувчиси — оқиш трепонема. 3. б-н оғриган бемор аввалига ўзини мутлақо соғлом сезади, кейинчалик касалликнинг яширин даври тугагач, оқиш трепонемалар кирган жойда эрозия ёки яра (шанкр) пайдо бўлади, унинг атрофидаги лимфа тугунлари катталаша- ди (3. бубони). Бу ҳол 3. нинг бирламчи даврида юз беради. Иккиламчи даврида тери ва шиллик пардаларда вақти-вақти б-н тошмалар (доғси- мон, тугунсимон, йирингли ва б. тошмалар) пайдо бўлиб, давосиз ҳам ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин, лекин бу б-н касаллик тузалмайди, кўп ҳолларда ички органлар зарарланади. Қасаллик- нинг учинчи даври учун гуммалар пайдо бўлиши,


таркибида яллиғланиш касалликларида терла- тувчи дори сифатида ва томоқ оғриганда уни чайиш учун ишлатилади.


аорта, нерв системасининг зарарланиши ха рактерлидир.
ЗАХМГА ҚАРШИ МОДДАЛАР — захм ка саллигини даволашда ишлатиладиган моддалар (пенициллин гуруҳига мансуб антибиотиклар, бийохинол ва б.).
ЗАҲАРЛАНИШ — турли хил заҳарларнинг орга низмга таъсир этиши натижасида вужудга келадиган касаллик ҳолати. Уткир, сурункали, шунингдек ишлаб чиқаришга алокадор, озиқ- овқат, дори-дармондан бўлиши. мумкин. ЗАҲАРЛАР — ўсимлик, ҳайвонда ҳосил бўлади- ган модда, минерал модда ёки кимёвий синтез маҳсулоти (саноат З.и, пестицидлар); баъзи ҳайвонлар (илон ва бўғимоёқлилар — чаён, . қора қурт, ари ва б.) 3. ининг аксарияти оқсил тузилишига эга. Ўсимлик 3. ига алкалоидлар (аконитин — парпи, мускарин, никотин, атропин, анабазин) киради. Патоген микроорганизмлар чиқарадиган ва касалликка сабаб бўладиган токсинлар ҳам 3. ҳисобланади. 3. организмга таъсир килганда ўткир ва сурункали заҳарланиш юз беради.
ЗАҲАРЛИ ХЎРАК, заҳарли ем — кемирув- чилар, ҳар хил ҳашаротлар ва б. зараркунанда- ларни йўқотиш учун махсус тайёрланган заҳарли озиқ. 3. ҳ. кепак, кунжара, дон, нон, ушок, ўсимлик кўкати, қипиқ ва б. га заҳарли эритма (натрий ёки кальций арсенит) шимдириб тайёрла- нади. 3. ҳ. ер бетига махсус машинада ёки самолётдан, кичик участкаларга қўлда сочилади ёки тупроққа сал кўмилади. 3. ҳ. уй шароитида сичқон, суварак ва б. ни йўқотишда ишлатилади. ЗАҲАРЛИ ЎСИМЛИКЛАР — таркибида одам ва ҳайвонларни заҳарлайдиган моддалари бўлган ўсимликлар. 3. ў. жуда кенг тарқалган; улар чўл, адир, қирлар, ўрмонлар, тўқайзорлар, ботқок- ликлар, экинзорлар, тоғлар ва б. жойларда учрайди. 3. ў. таркибида организмга кучли таъсир этувчи турли мураккаб органик бирикмалар: алкалоидлар, гликозидлар (цианоген, тио-, юрак гликозидлари, сапонинлар ва б.), кумаринлар, терпенлар, смолалар ва б. моддалар бўлиб, улар ўсимликнинг турли кисмларида тўпланади. 3. ў. нинг ўсиш даврида улар таркибидаги заҳарли моддалари катта ўзгаришга учрайди, шунинг учун баъзи 3. ў. эрта баҳорда энди униб чиқаётган вақтида кучли заҳарли бўлса, баъзилари гулла- ган ёки мевалари пишган даврида жуда хавфли бўлади. Мева ва резавор мевалар кўпинча


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


84




ЗАҲАРЛОВЧИ


ҳомлигида кучли заҳарли бўлиб, пишганда, унча зарар қилмайди, ҳатто баъзиларини истеъмол қилиш ҳам мумкин. 3. ў. нинг заҳарли моддалари физиологик фаол бирикмалар бўлгани учун улар турли шифобахш таъсирга эга. Шу сабабли кўпчилик 3. ў. айни вақтда доривор ўсимликлар- дир. Мас„ ангишвонагул, бангидевона, белла- донна, исфарак, кучала, марваридгул, мингдево- на, тарвузпалак, омонкора ва б.
ЗАҲАРЛОВЧИ МОДДАЛАР — уруш вақтида душман аскарларини шикастлашга мўлжаллан- ган ғоят заҳарли бирикмалар. Шартли равишда нервни фалажловчи, умумий заҳарловчи, терини яллиғлантирувчи, бўғувчи ва қичиштирувчи ҳам- да психотомиметик моддаларга бўлинади. ЗИГОТА — уруғланган тухумхужайра (дипло- ид); ҳайвон ва ўсимликларда эркак ҳамда урғочи жинсий ҳужайра (гамета) ларнинг кўшилишидан ҳосил бўлади. Эмбрион (муртак) ривожланиши- нинг дастлабки босқичи.
ЗИДДИЗАҲАРЛАР (антидотлар) — заҳар- ланишга карши қўлланиладиган дорилар; улар таъсирида (физик ёки кимёвий) заҳарловчи моддалар заҳри камаяди ёки бутунлай йўқолади ЗИМНИЦКИЙ СИНАМАСИ — буйра книнг осмотик концентрлаш ва осмотик суюлтириш қобилиятини текшириш методи; бемор сийдиги ҳар 3 соатда, 24 соат давомида 8 та идишга йиғилиб, ҳар бир идишдаги сийдик микдори ва солиштирма оғирлиги ўлчанади, шунингдек кун- дузи ва кечаси ажралган сийдик миқдорига эътибор берилади.
ЗИРК — тиканли бута. Оддий зирк ва Амур зирки доривор ҳисобланади. Унинг барги ва илдизи ишлатилади. Таркибида алкалоидлар (берберин) ва б. моддалар бор. Препаратлари жигар, ўт пуфаги касалликларида ўт ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади.
ЗИҒИР — бир йиллик ўт ўсимлик. Уруғи ишлати- лади. Таркибида ёғ, шиллиқ модда, оқсил ва б. бирикмалар бор. Қайнатмаси меъда-ичак касаллигида ўраб олувчи ва енгил сурги дори сифатида, нафас йўллари яллиғланганда томокни чайиш учун кўлланилади. 3. ёғи турли суртмалар тайёрлашда ишлатилади.
ЗОНД — ҳар хил шаклдаги металл ёки резина ас- боб; организмдаги бўшлиқлар ва каналларни текшириш ҳамда даволаш тадбирларини бажа- риш учун ишлатилади. Нима мақсадда кўллани- лишига караб қуйидаги 3. лар фарқ қилинади: дуоденал 3.—ўн икки бармоқ ичак ва ўт йўлларини ювиш ҳамда уларнинг касалликларини аниқлаш учун ишлатиладиган резина най. М е ъ - д а 3. и — меъда ширасини текшириш, меъдани ювиш ва дори юбориш учун қўлланиладиган узун резина най. К ў з 3. и — кўз ёшининг бурунга ўтадиган йўлини кенгайтиришда қўлланиладиган темир асбоб. Т и ш 3. и.— тиш чириганини аниқлаш ва пломбалашда ишлатиладиган учи


нинага ўхшаш ингичка асбоб. Бачадон 3. и.— бошланғич кисми сантиметрларга бўлинган ин- гичка металл таёкча. У б-н бачадоннинг катта- кичиклиги, бўшлиғи ва бўйни текширилади. И ч а к 3. и — турли узунликдаги учта резина найдан иборат бўлиб, ўртасидаги ичак ковагидаги бор нарсаларни сўриб олиш, колган иккитаси ичакнинг текшириладиган қисмини ажратиш учун хизмат килади.
ЗОНД БИЛАН ТЕҚШИРИШ — бўшлик, канал, оқма йўлларини зонд ёрдамида текшириш. Бу усул б-н бўшлиқнинг катта-кичиклиги, унинг ичидаги нарсалар, канал ёки оқма йўлининг узунлиги, уларда ёт моддалар бор-йўклиги текширилади. . ЗООНОЗЛАР — ҳайвонларда учрайдиган юкум- ли ва инвазион касалликлар (мас., ўлат, туляре- мия, куйдирги, қутириш, бруцеллёз, лептоспироз ва б.) мажмуи. Улар одамларга уй ҳайвонлари (корамол, кўй, эчки, чўчқа, шунингдек ит, мушук ва б.) оркали юкиши мумкин.
ЗООФОБИЯ — миядан кетмайдан қўрқув ҳола- ти; ҳайвонлар (кўпинча айрим ҳайвонлар) дан қўрқиш.
ЗОТИЛЖАМ, пневмония — ўпка яллиғлани- ши; мустакил касаллик ёки бошқа касалликлар асорати сифатида намоён бўлади. Бунда альвео- лалар, ўпканинг оралиқ тўқимаси ва бронхлар- нинг жуда майда тармоклари яллиғланади. 3. ни турли бактериялар (пневмококклар, стрептококк- лар, стафилококклар) ва вируслар қўзғатади. Қасалликнинг кечишига қараб ўткир ва сурунка- ли, жойига қараб чегараланган соҳалардаги ёки крупоз 3. (ўпканинг бутун бир бўлаги зарарлана- ди) ва ўчокли ёки бронхопневмония фарк килинади. Уткир 3. тўсатдан бошланади, эт увишиб иситма кўтарилади, нафас олганда, йўталганда кўкрак кафаси оғрийди (кўпроқ крупоз 3. да). Учоқли ёки интерстициал 3. да йўтал тутиб, бемор шиллиқ, йиринг аралаш балғам ташлайди, ҳарорат 38—40° бўлади. Сурункали 3. да бронхлар, ўпка томирлари ҳамда лимфа системаси зарарланади. Қасалликнинг зўрайиши ва тез-тез кайталаниши ўпка тўқимаси склерози (пневмосклероз) ҳамда бронхоэктаз- ларга сабаб бўлади.
ЗУБТУРУМ, баргизуб бир ва кўп йиллик ўт ўсимлик. Барги ишлатилади. Таркибида С ва К витаминлар, каротин, аукубин гликозиди, шиллик, аччиқ, ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратлари меъда-ичак касалликлари ва яра- сини даволашда кўлланилади.
ЗУЛУК солиш — даво мақсадида кон чиқа- ришда тиббиёт зулугидан фойдаланиш. Ҳозирги замон табобатида зулук тромбофлебит, гиперто- ния ва б. касалликлар б-н оғриган беморларга солинади. Бу даво усули айниқса Шарк табобати^ да кадимдан маълум. Беморга шифокор тавсияси бўйича 6—12 донагача зулук солиш мумкин. Ҳар бир зулук ярим ёки бир соат давомида 10—15 мл кон сўради. Бунда зулук сўлак безларидан кон ивишини камайтирадиган гирудин моддаси ишлаб чиқаради.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


и


ИГИР — кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизпояси ишлатилади. Таркибида эфир мойи, гликозидлар, аччик, ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратла- ри иштаҳа очувчи, балғам кўчирувчи, овқат ҳазм бўлишини тезлатувчи, ел, сийдик ва ўт ҳайдовчи дори сифатида буйрак, жигар, ўт пуфаги, кўкрак оғриғи ва б. касалликларни даволашда кўллани- лади.
ИДИОСИНҚРАЗИЯ — одам организмининг баъ- зи овкатлар ва дори моддаларга нисбатан (ирсий) ўта сезувчанлик ҳолати; клиник белгила- рига кўра аллергияга ўхшайди. И. кон босими- нинг пасайиши, кон томирлар деворининг зарар- ланиши натижасида тери ва шиллиқ пардаларга кон куйилиши, кизил ва ок қон таначаларининг емирилиши, меъда-ичак йўли ёки организм бошқа системалари фаолиятининг бузилиши б-н намоён бўлади.
ИДРОК — руҳий фаолият тури; сезги анализа- торларининг ташки оламдан маълумотларни қабул қилиб, қайта ишлаш жараёни; инсонга объектив реалликни акс эттириш ва ташқи оламдаги янгидан-янги вазиятларни баҳолаб, шунга яраша ҳаракат килиш имконини беради. ИЖТИМОИЙ ГИГИЕНА — тиббиётнинг жамоат соғлигини сақлаш ҳамда турли хил ижтимоий омилларнинг аҳоли соғлиғига таъсирини ўр| а- нувчи соҳаси. Ижтимоий омилларнинг зарарли таъсири олдини олиш, соғликни ва меҳнат қобилиятини саклаш чора-тадбирларининг ил- мий-амалий йўлларини ишлаб чикади. ИЗАДРИН (син.: эуспиран) — бета-адреномиме- тиклар гуруҳининг асосий вакили; у бронхларни кенгайтириб, юрак қискаришини тезлаштиради, юракнинг чап коринчасидан чикаётган кон миқдо- рини оширади. Асосан бронхиал астма хуружи- нинг олдини олиш ва бартараф этишда, шу- нингдек юракдаги атриовентрикуляр ўтказувчан- лик издан чикканда ишлатилади. ИЗОАНТИГЕНЛАР — эритроцитлар, лейкоцит- лар ва б. ҳужайралар, Шунингдек битта биологик тур индивидлари қон плазмасидаги оксиллар антигенларининг умумий номи; гемотрансфузия, ёт тёкима.шрни кўчириб ўтказиш ва б. да кўриладйган иммунологик реакциялар шу анти- генларга боглнк.
ИЗОДАКТИЛИЯ кўл бармоқларинин!' ривож- ланиш нуксони; бунда асосан II — V бармоклар узунлиги деярли баравар ва йўғон бўлади; такомиллашмаган хондрогенезда кузатилади. ИЗОДИНАМИЯ — оқсил, ёғ ва углеводларнинг организмда энергетик жиҳатдан бир-бирининг ўрнини босиш хусусияти. Бунда 1 г ёғни 2,3 г угле- вод ёки оксил б-н алмаштириш, 1 г оксилни эса 1 г углевод ёки 0,44 г ёғ б-н алмаштириш мумкин. И. парҳез буюришда ҳисобга олинади.


ИЗОЛЕЙЦИН — қ. Аминокислоталар. ИЗОЛОФОБИЯ — кўркув ҳолатларидан бири; ҳаётда ёлғиз, якка қолишдан кўркиш. ИЗОЛЯТОР — юқумли касаллик б-н оғриган ёки шундай касаллиги бор деб гумон килинган беморлар вақтинча жойлаштириладиган махсус жиҳозланган хона. Касалхона, болалар поликли- никаси, санаторий, болалар боғчаси каби муасса- саларда бўлади. И. да эпидемияга қарши ре- жимга қатъий риоя килинади.
ИЗОМЕРИЯ — битта фенотипик эффектнинг юзага чиқишига сабаб бўлувчи бир нечта генлар- нинг генотипда мавжуд бўлиш ҳолати. ИЗОНИАЗИД (син.: тубазид, ГИНК)—изони- котинат кислота унумларининг асосий вакили; сил касаллигини кўзғатувчи микобактерияларга нис- батан юқори фаолликка эга бўлганлиги учун асосан шу касалликни даволашда ишлатилади. ИЗОПНОЭ — жисмоний иш килаётган вактда максимал ўпка вентиляциясининг камайиб кети- ши б-н боғлик бўлган ҳолат; кон айланишининг етишмовчилигида ўпка қон томирларида кон туриб қолишидан вужудга келади. ИЗОСТЕНУРИЯ — сийдик солиштирма оғирли- гининг доимо (кун давомида) бир хил бўлиши. Зимницкий синамасида аниқланади, ИЗОТРАНСПЛАНТАЦИЯ — донор б-н реципи- ент тўқимаси биологик жиҳатдан мос келгандаги- на уни кўчириб ўтказиш.
ИЗОФЕРМЕНТЛАР, изозимлар — бир хил * субстрат спецификликка, аммо бирламчи структу расида генетик фаркка эга ферментлар. И.га айникса лактатдегидразанинг беш хил шаклда учраши мисол бўла олади. Улар лактатдегидроге- назанинг бир-бирига заряди,каталитик хусусияти ва аъзоларга спецификлиги б-н боғлик икки хил — юрак (Н) ва мускул (М) суббирликлари- нинг тетрамер молекулада беш хил комбинацияда бўлиши мумкинлигидан келиб чикади: Н4, НзМ, Н2 М2, НМ3, М4.
ИЛЕОСТОМИЯ — ингичка ичакнинг ёнбош ичак кисмини жароҳати бор қориннинг чап ёки ўнг томонига тикиб, унинг олдинги деворини кесиб ичакни очиб қўйиш. Ярали колит, йўғон ичак раки, перитонитнинг огир хили ва б. ичак касалликларида кўлланилади.
ИЛЕОТИФ — қ. Ич терлама.
ИЛЕОТИФЛИТ.— ёнбош ва кўричакнинг ял- лиғланиши. Ичбуруғ, сальмонеллёз, бетартиб овкатланиш, шунингдек кўричакда овқат лукма- сининг кўп туриб колишидан юзага келади. Қориннинг ўнг томонн оғриб, ич дам бўлади, беморнинг ичи кетади.
ИЛЛЮЗИЯ — вокелик, борлик, ҳақиқий аҳвол, мавжуд нарсаларни нотўғри идрок этиш, идрок- нинг чалғиши. Оддий ва мураккаб, шунингдек


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


86




илон


кўриш, эшитиш ва б. И. фарқ қилинади. Мас., чойнак одам калласй, ёзғич (ручка) — тўппонча (кўриш И.) ёки эшик тақиллаши сўкиниш маъносида (эшитиш И.) идрок этилиши мумкин. И. асосан руҳий хасталикларда учраб, аҳёнда соғлом кишиларда (киши қаттиқ чарчаганда ёки кучли ҳаяжонланганда) ҳам кузатилади, лекин бу ҳолат тезда ўтиб кетади. ■
ИЛОН ЗАҲАРИ — заҳарли илонларнинг заҳар безидан чиқадиган сарғиш ёки оч яшил ҳидсиз тиниқ суюқлиқ. Заҳар таркибида асосий токсин (заҳарли модда)дан ташқари альбумин, глобу- лин, ферментлар, сув, туз ва б. бор, шунингдек эркин аминокислоталар, ёғлар, ёғ кислоталар ҳам учрайди. Илонлар турига қараб улар заҳарининг таркиби ҳар хил бўлади, мас., қора илон заҳарида геморрагин бор, у қонга таъсир қилади, капча илон заҳари нейротоксинларга бой бўлиб, асосан нерв системасига таъсир этади.
ИМБЕЦИЛЛИК — ақли норасоликнинг ўртача даражаси; руҳий жиҳатдан бир қадар ривожлан- май қолиш. Бунда беморнинг сўз бойлиги оз бўлиб, уни ҳисоблаш ва ўкишга ўргатиб бўлмай- ди, лекин унда жўнроқ меҳнат кўникмаларини ҳо- сил қилиш мумкин.
ИММОБИЛ ИЗАЦИЯ, тахтакачлаш — гав- данинг шикастланган ёки касал қисмини (одатда, қўл-оёқ ва умуртқа поғонасини) қимирламайди- ган қилиб қўйиш. И. вақтинча ва доимий бўлади. Вақтинча И. суяк синганда ва огир шика- стланганда биринчи ёрдам кўрсатишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади. Унда транс- порт И. сидан фойдаланилади. Доимий и. ни шифокор ёки ҳамшира бажаради. У тортиб қўйиш йўли б-н ва гипс бойлам ёрдамида қилинади. ИММУН ЖАВОБ — организмга хос физиологик тараққиётнинг маълум даврида антиген юбо- рилганда бошланиб, унга нисбатан махсус ре- акциянинг шаклланиши б-н тугалланадиган жа- раёнлар. И. ж. нинг анатомик ва функционал манбаи организмнинг иммун системаси бўлиб, у антигенга турлича жавоб бериши мумкин. Чунончи: иммунитетнинг шаклланиши, организм- нинг аллергизацияси ва умуман аллергиянинг ривожланиши, иммунологик толерантлик (бе- фарқлик) ва ҳ. к.
ИММУНИЗАЦИЯ, иммунлаш — сунъий йўл б-н фаол ва пассив иммунитет вужудга келтириш. Фаол иммунитет вакцина ва анатоксинлар; пассив иммунитетэса иммунли зардоб ва гамма-глобулин юбориб ҳосил қилинади.
ИММУНИТЕТ — организмнинг юқумли ва юқум- сиз агентларга, шунингдек антигенлик хусусияти- га эга моддалар таъсирига берилмаслик, ўзини улардан ҳимоя қилиш хусусияти. ИММУНОГЕМАТОЛОГИЯ — иммунология б-н гематология бўлими; қоннинг таркибий элемент- лари бўлган антигенлар ва антителоларнинг турлари, келиб чиқиши, организмнинг нормал ва касаллик ҳолатидаги иммунологик реакциялар б-н боғлиқ томонлари ҳамда кон касалликлари- нинг олдини олиш ва даволаш чора-тадбирларини ўрганади.
ИММУНОГЕНЕТИКА — иммунология б-н гене- тиканинг бир бўлими; иммун жавобнинг генетик


асослари, омиллари, келиб чиқиш, ривожланиш механизмлари ҳамда таъсир этиш конуниятлари- ни, шунингдек иммунологик жараёнларнинг рўёб- га чиқишида генетик механизмлар ролини ўргана- ди.
ИММУНОГЛОБУЛ ИНЛАР — лимфоид хужай- раларда ҳосил бўлиб, одатда антигенга нисбатан фаол оқсиллар. И. иммуноцитларда — р- лимфо- цитларда гуморал иммун жавоб жараёнида ву- жудга келиб, уларнинг асосий таъсир этувчи оми- ли ҳисобланади. И. одам ва ҳайвонлар организми- да антителолар функциясини бажаради. ИММУНОДЕПРЕССАНТЛАР, иммуносуп- прессорлар —терапевтик миқдорда қўлла- нилганда организмнинг иммун реакциясини су- сайтирувчи ёки бартараф этувчи кимёвий модда- лар. Аутоиммун касалликлар, ўсмаларни даво- лаш, кўчириб ўтқазилган тўкима, органлар кўчиб кетишининг олдини олиш ва б. ҳолатларда қўлланилади. И.га глюкокортикоидлар, цито- статиклар ва ҳ. к. киради. ИММУНОДИАГНОСТИКА — асосан антиген б-н антителоларнинг махсус ўзаро таъсир кўрса- тишига асосланган методлардан фойдаланган ҳолда организмнинг ўзини ҳимоя килиш қобилия- ти бузилиши ва касалликларини аниқлаш (диаг- ностика)га қаратилган чора-тадбирлар мажмуи. ИММУНОЛОГИЯ — иммун системанинг фаолия- ти ва тузилиши ҳақидаги тиббий-биологик фан. И. организмнинг антигенларга кўрсатадиган реакциялари, бу реакцияларнинг механизмлари, уларнинг кўринишлари, норма ва патологияда кечиши ҳамда оқибатларини ўрганади, бу реакция- ларга асосланган тадқиқот ва даволаш усулла- рини ишлаб чиқади. И. нинг иммуногенетика, иммунокимё, иммунопатология каби соҳалари мавжуд.
ИММУНОПАТОЛОГИЯ им мунологиянинг турли касалликларнинг пайдо бўлиши, ривожла- ниши, кечиши ва оқибатида иммунологик ўзга- ришлар (асосан антиген-антитело, яъни иммун гуморал омиллар ва ҳужайралар ўртасидаги реакциялар) моҳиятини ўрганадиган соҳаси. ИММУНОПРОФИЛАКТИКА — турли, асосан юқумли касалликларга нисбатан иммунитет ҳосил қилиш йўли б-н уларнинг олдини олиш. ИММУНОСОРБЕНТЛАР — ўзига антигенлар ёки антителоларни мураккаб аралашмалардан шимиб олувчи моддалар.
ИММУНОСУППРЕССОРЛАР — қ. Иммунодеп- рессантлар.

ИММУНОТЕРАПИЯ — организмга турли шифо- бахш зардоблар юбориб, иммун системани тик- лаш, идора этиш, вақтинча кучайтирйш ёки аксинча сусайтириш оркали касалликка қарши иммунитет ҳосил қилиб даволаш. ИММУНОФАРМАКОЛОГИЯ — фармакология- нинг бир бўлими> дорилар ва кимёвий модда- ларнинг организмнинг иммунологик системасига таъсирини ўрганади.
ИМПЕТИГО — терининг йирингли касаллиги; стрептококклар ёки стафилококклар қўзгатади. Дастлаб йирингчалар пайдо бўлиб, кеиин улар қуриб қотади ва изсиз йўқолади.
ИМПОТЕНЦИЯ — эркакнинг жинсий алоқа қилишга беқувватлиги; қ. Мижоз сустлиги. ИМПУЛЬС —қ. Нерв испульси. инактивдция — биологик фаол модда ёки


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


87




агентнинг бирор сабабга кўра қисман ёки бутунлай ўз фаоллигини йўкотиши. ИНВАГИНАЦИЯ (эмбриологияда) — га- струляция тури. Бластула девори бир қисмининг бластула ичига кириши.
ИНВАЗИОН КАСАЛЛИКЛАР — к. Паразитар касалликлар.

И НВОЛЮЦИЯ — эволюция жараёнида айрим органларнинг йўқолиши ёки тузилиши ва функци- ясининг соддалашуви; 1) органлар, тўқималар ва ҳужайраларнинг тескари ривожланиши, мас., туккандан кейин бачадоннинг аввалги ҳолатига кайтиши; 2) турли касалликларда ва кариликда органларнинг атрофияга учраши.
ИНГАЛЯЦИЯ — дорини юкори нафас йўлларига газ, буғ ёки аэрозоль ҳолатида юбориш. ИНГИБИТОРЛАР — кимёвий ёки биокимёвий реаКция суръатини пасайтирадиган ёки кечиши- нинг олдини оладиган моддалар. Конку- рент И. кўпинча таъсир этувчи моддага ўхшаш тузилишга эга бўлиб, рецепторнинг фаол қисми- га боғланиш учун ракобат килади. Кўпчи- лик И. махсус ферментатив реакцияларни ўзига хос сусайтиради.
ИНДИВИДИУМ (индивид) — 1) алоҳида, мустақил ҳолда мавжуд бўлган тирик орга- низм, ҳаётнинг бўлинмас бирлиги; 2) алоҳида одам, шахс.
ИНДИВИДУАЛ БОҒЛОВ ПАКЕТИ — жароҳат ланган ва куйган жойга қўйиладиган стерил боғлов; махсус ғилофда бўлади. Уз-ўзига ва ўзаро биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжал- ланган. ,
ИНДИВИДУАЛ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ — хавф- ли ва зарарли ишлаб чиқаришда ишловчиларга таъсир этувчи омилларнинголдини олиш ва камай- тириш максадида ҳар бир шахс учун алоҳида кўл- ланиладиган махсус кийим-кечаклар ҳамда турли мосламалар. Ҳимоя воситалари махсус соҳа учун ишлаб чиқилган норма.пар бўйича ажратилади. ИНДИКАН, ҳайвон индикани - индок- сил сульфат ёки индоксил глюкуронат кислота- нинг калий тузи; ичакларда оксиллар чиришидан ҳосил бўладиган индолнинг жи- гарда зарарсизланиш маҳсулоти. Сийдик б-н ташкарига чикарилади.
ИНДИКАТОР — турли назорат ўлчов асбоблари- нинг умумий номи. Кимёвий жараёнларнинг хусусияти, ўтиши, тамом бўлганлигини кўрсатиш учун оз миқдорда кўшиладиган реактив, махсус тайёрланган қоғоз лента.
И НДИФФЕРЕНТ — зарарсиз, қўшилмайдиган, ўзгартирмайдиган, бетараф маъноларини англа- тадиган атама. Мас., фармакологияда дорига кўшиладиган (асос ёки дорини эритувчи) модда, ортопедик стоматология, жарроҳлик ва б.да протезлар учун кўлланиладиган моддалар, воси- талар ва ҳ. к. И. бўлиши керак. ИНДИФФЕРЕНТ МОДДАЛАР — организм учун зарарсиз моддалар, улар аксарият дориларга қўшиб ишлатилади; И. м. дан жуда кам миқдорда бериладиган дориларнинг умумий оғирлигини ошириш ёки дори моддаларига турли шакллар бериш ва б. максадларда фойдаланилади. ИНДОЛ — йўғон ичакда аминокислота — трип- тофаннинг микроблар таъсирида парчаланиши- дан ҳосил бўладиган гетероциклик заҳарли модда. Жигарда оқсидланиб индоксилга, сўнгра


ИНСУЛИН


сульфат ёки глюкоронат кислота б-н бирикиб куш кислоталарга ўтади (яна қ. Инёикан).
ИНДУКЦИЯ — қўзғалувчанлик ҳолати ўзгар- ган нерв марказларининг бир-бирига ўзаро таъсири. И. қўзғатувчи ва тормозловчи таъси- ротлар б-н боғлик бўлиб, мусбат ва манфий хилларга бўлинади. И. мия пўстлоғида бир вақтда ёки кетма-кет рўй бериши мумкин. Бир вақтда рўй берганда миянинг айрим қисми қўзғалиб, унинг бошка бир кисми тормозлана- ди ёки аксинча. Кетма-кет И.да эса миянинг бир қисмида рўй берган нерв жараёнлари бир- бири б-н алмашинади.
ИНКРЕТ — орган ва тўқималар томонидан иш ланиб тўғридан-тўғри кон ва лимфага қуйилади- ган моддалар, секрет.
ИНКРЕЦИЯ, и ч к и секреция — ички секре- ция безлари ҳаётий фаолиятидан ҳосил бўлган маҳсулотларнинг бевоеита конга ўтиш жараёни. ИНКУБАЦИОН ДАВР, яширин давр,ла- тент давр— тиббиётда одам юқумли ка- саллик қўзғатувчиси б-н зарарлангандан то касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлгунгача ўтган давр.
ИННЕРВАЦИЯ — нерв б-н таъминланиш; ички органлар ва тўкималарнинг нервлар б-н идора этилиши; соҳалар ва гавда қисмларининг м.н.с. б-н боғланиши.
ИНОЗИТ, инозитол — гексагидроксицикло- гексан, олти атомли спирт. Унинг фосфат ва^ ёғ кислота б-н ҳосил қилган унумлари ҳужайра метаболизми регуляциясида муҳим роль ўйнайди. И. нинг яқин унумларидан бири фитин. ИНОПЕРАБИЛЛИК — беморнинг аҳволи оғир бўлиб, умумий сабаблар ёки патологик жара ённинг кечиши операция қилишга имкон бермаган холат; мас., ўсма бир органдан иккинчи органга ўтган ёқи бошка органларга таркалиб кетгап бўлса, операция қилиб бўлмаслиги. УНСЕКТИЦИДЛАР — зараркунанда ҳашарот ларни қириш учун И1платиладиган кимёвий мод- далар; кўпчилиги хлорорганик, фосфорорганик бирикмалар ва карбаматлардан иборат. И. туп- рокка солинади, ўсимликлар чангланади ва пуркалади.
ИНСПИРАЦИЯ — к Нафас олиш. ИНСТИЛЛЯЦИЯ — сийдикдан бўшаган қовуққа суюқ дорини томчилаб юбориш. Й. га 1—5 % ли колларгол, 5 % ли новокаин, вазелин ёки балик мойи ва б. дорилар ишлатилади; дори микдори 30,0 мл дан ошмаслиги, шунингдек муолажадан кейин бемор албатта ётиши зарур. И. бир кунда бир ёки икки марта бажарилгани ҳолда умумий сони 10—14 тадан ошмаслиги керак. ИНСТИНКТ — ҳайвон ёки инсон организмининг туғма механизмлар иштирокида яшаш шароитига мослашиши. И. И. Сеченов ва И. П. Павлов таълимотларига биноан И. асосида мураккаб шартли рефлекс механизмлари ётади. Биологик роли жиҳатдан И. овкатланиш, ҳимояланиш, жинсий, насл колдириш ва б. гуруҳларга бўлина- ди. Одамда И. онг б-н назорат қилиб турилади. ИНСУЛИН — меъда ости бези Лангерганс орол- чаларининг бета-ҳужайраларида ишлаб чикари- ладиган полипептид гормон. 51,аминокислотадан


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


88 ИНСУЛ ИНОТЕРАПИЯ




ташкил тонган. Дисульфид боғлари б-н бириккан иккита занжирдан иборат. И. конда глюкоза миқдорини тушира олганидан кандли диабетни даволашда кўлланадиган асосий дори. И. қора- молларнинг меъда ости безидан олинади. Кёйинги йилларда И. кимёвий йўл ва ген инженерлиги йўли б-н синтез килинган. ИНСУЛИНОТЕРАПИЯ — 1) инсулин б-н даво- лашга асосланган усулларнинг умумий номи; 2) психиатрияда-руҳий беморларни инсулиннинг катта дозаси б-н даволаш усули.
ИНСУЛОМА — меъда ости безининг Лангерганс оролчалари ҳужайраларидан ривожланадигаи ўсма; кўп микдорда инсулин ҳосил бўлиб, гипогликемияга олиб келади, натижада киска муддатли тутқанок тутиши, ҳушдан кетиш, тер- лаш, кома ҳолатлари рўй беради.
ИНСУЛЬТ— мияда кон айланишининг тўсатдан бузилиб, мия тўкимасининг зарарланиши ва функциясининг издан чиқиши. Бир неча хил бўлади: геморрагик И., бунда мияга кон куйилади; и ш е м и к И. ишемия (камқонлик) натижасида рўй беради; тромботик И. мия томирларига тромб тиқилишидан келиб чикади; э м б о л и к И. мия томирларига эмбол тиқилиши натижасида содир бўлади.
И НСУФФЛЯЦИЯ — пуркаш; қурук толкон дори- ларни пуркагич — инсуффлятор ёрдамида кулок, ҳалкум ва б. бўшлиқларга киритиш.
ИНТЕЛЛ ЕКТ — ақл, фаросат, одамнинг тафак- кур қилиш қобилияти. И. ҳиссий идрок этиш б-н ақлий билишнинг ўзаро боғлиқлиги ва кишиларнинг амалий фаолияти асосида юзага келади. Руҳий хасталиклар, атеросклероз, мия шикастланганда, қарилик ва б.да И. нинг ўзгари- ши кузатилади.
И НТЕРНАТУРА — тиббиёт институтини битирув- чи шифокорларнинг йирик даволаш-профилакти- ка муассасаларида ўз ихтисослиги бўйича бир йил иш ўрганиш шакли.
ИНТЕРОЦЕПТОР — ички органдан ахборот кабул қилиш учун мослашган нерв охири.
И НТЕРОЦЕП ЦИЯ — интероцептор нервлар оркали бош мияга етиб келган ахборот (информа- ция)ларнинг у ерда кайта ишланиш жараёни. ИНТЕРСТИЦИИ — бириктирувчи тўқиманинг таркибий кисми. Унда коллаген, эластин ва ретикуляр тола турлари бўлади. Уларнинг кўп- камлиги бириктирувчи тўқима қайси органда жойлашганига боглиқ. И.даги асосий модда- лар — сульфатланган гликозамингликанлар, про- теогликанлар, альбумин, ёғлар, минерал модда- лар, гиалуронат кислота. Улар таянч, трофик, ҳимоя, транспорт вазифаларини ўтайди. ИНТЕРФЕРОН — организмда ва ташки муҳитда парвариш қилинган ҳужайраларда, яъни улар культурасида ҳосил бўладиган кичик молекулали оқсил. Таркибида углеводлар, жумладан глюкоза- мин бор. Вируслар ва ҳужайра ичида яшайдиган бошқа паразитлар (риккетсийлар, безгак плазмо- дийлари ва ҳ. к.)нинг кўпайишига йўл кўймайди. ИНТИМА — кон ва лимфа томйрлари деворининг ички қавати. Ингичка эластик тўкималар ва эндотелиал ҳужайралардан тузилган. ИНТОКСИКАЦИЯ — организмга ташқи ёки ич-


ки манбадаги токсин -(заҳарли модда) таъсир этиши натижасида рўй берган патологик ҳолат. Бу умумий заҳарланишга олиб келади.
И НТУБАЦИЯ^— ҳиқилдоқка оғиздан махсус ме- талл найча кўйиб, нафас йўлини очиш ёки шу найча орқали наркотик моддалар юбориб оғрик- сизлантириш. Оғиздан, бурундан, кекирдакда очилган тешикдан, ўпканинг алоҳида бир томо- ни И. килинади. И. ларингоскоп аппарати ёрдамида бажарилади.
ИНФАНТИЛИЗМ — катта ёшдаги кишиларда болаларга хос жисмоний ва руҳий хислатларнинг сақланиб колиши б-н ифодаланадиган патологик ҳолат. И. нинг сабаблари, қайси аъзо ёки система етилмаганлиги, кўриниш аломатлари ва б. га кўра бир неча тури (гипофизар И„ калқонсимон без И.и, дистрофик И„ жигар, буйрак, ичак, жинсий органлар И.и, руҳий И. ва ҳ. к.) фарк қилинади.
ИНФАРКТ — томирлар спазми, тромбози, эмбо- лиясида тўқималарга етарли қон етиб келмаслиги натижасида улар айрим қисмларининг ўлиши. И. кайси аъзодалигига караб буйрак, ичак, миокард, мия, ўпка ва ҳ. к. инфаркти фарқ килинади.
ИНФЕҚЦИОН КАСАЛЛ ИКЛАР, юкумли касалликлар — 1) патоген микроорганизм- лар (бактериялар, вируслар ва бў
нинг одам, ҳайвон организмига кириб кўпайиб, зарарли таъсир кўрсатиши натижасида келиб чикадиган касалликлар; 2) клиник тиббиётнинг И. к. этиоло- гияси, патогенези ва кечишини ўрганадиган, уларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқадиган сохаси. ИНФЕКЦИОН МОНОНУКЛЕОЗ — ўткир, хавф ли инфекцион касаллик; махсус вирус кўзғатади деб тахмин килинади. Бунда бўйин, жағ ости в б. лимфа безлари яллиғланиб шишади, ҳарорат кўтарилади, ўктин-ўқтин тер босади, кон таркиби ўзгаради, бош каттиқ оғрийди, муртак безлари ок, сарғиш караш бойлайди. .
ИНФЕКЦИЯ — одам ва ҳайвон организмига касаллик қўзғатадиган микроб (ёки вирус)лар кириши, кўпайиши ва айни вақтда микроблар б-н организм ўртасида ўзаро мураккаб муноса- бат вужудга келиши. Инфекцион касаллик, микроб ташувчанлик ёки уларнинг ҳалок бўлиши б-н тугайди.
ИНФЕКЦИЯ МАНБАИ — юқумли касалликлар ни кўзғатувчи микроорганизмларни ўзида тутган, уларнинг яшаши, ривожланиши, сакланиши ҳам- да тарқалиши учун кулай табиий муҳит ҳисоблан- ган одам, ҳайвон, ҳашаротлар, шунингдек сув, овқат ва ҳ.к.
ИНФЕКЦИЯ ҚЎЗҒАТУВЧИЛАРИ НИ ТАШУВЧАНЛИК — баъзи инфекцион касаллик- ларнинг ривожланиши жараёнида муҳим аҳами- ятга эга бўлган «манба» вазифасини бажа- рувчанлик. Бунда одам, ҳайвон ва б. тирик мавжудотлар организмида касаллик кўзғатувчи- лари деярли ҳеч қандай белгисиз паразитлик қилиб яшайди, лекин улар мазкур касалликларни бошқаларга тарқатиш ва пайдо килишга сабаб бўлади.
и НФИЛ ЬТРАТ—тўқиманинг одатда унга хос бў.лмаган ҳужайра элементлари ва экссудат тўп- ланган, ҳажми катталашиб, каттиклашган кисми. И. нинг келиб чикиш сабабларига, айниқса уни ташкил


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


ИСИРИҚ




89


этган ҳужайралар ва ҳ. к. га кўра бир неча тури тафовут килинади.
ИНФИЛЬТРАЦИЯ — тўкималарга уларга хос бўлмаган ҳужайралар, суюқлиқлар ёки кимёвий моддалар ўтиб, тўпланиш жараёни. Келиб чиқи- ши, таркиби ва ҳ. к. га кўра И. нинг бир неча тури фарқ қилинади.
ИНЪЕҚЦИЯ — тери остига, мускул орасига ва организмнинг бошка тўқималари (томирлар)га шприц ёрдамида эритма (кўпинча дори) юбориш. ИОН — электр зарядли заррачалар; электронла- рини йўқотган ёки ўзига электронларни бирикти- риб олган атомлар ёки атом группалари. И. орга- низмда моддалар алмашинувида, қўзғалиш им- пульсларини ўтказишда ва б. физиологик жараёнларда бевосита иштирок этади. Тиббиётда махсус тайёрланган И. даволаш ва профилактика мақсадида организмга юборилади. ИОНЛАШТИРУВЧИ НУРЛАР — электромагнит нурлар зарралари ва квантлари окими, И.н. га гамма, рентген нурлари, бета ва альфа заррача- лар киради. Гамма ва рентген нурлари киска тўлқинли электромагнит тўлқинларидан иборат бўлиб, бета ва альфа заррачалар эса ядровий нурланиш турларидир. Бу нурлар зарядланган моддалар б-н ўзаро муносабатда бўлиб, манфий ва мусбат заррачалар ҳосил қилиб, уларни ионлаштиради.
ИОФОБИЯ — мияга ўрнашиб қолган кўркув ҳолати; заҳарланиб қолишдан қўрқиш. ИПОХОНДРИЯ — одамнинг ўз саломатлигига ҳаддан зиёд эътибор бериши, ўринсиз безовтала- ниши, бедаво касалликка йўлиққанман деб ваҳимага тушиши ва ҳ. к. Баъзилар касаллиги борлигидан сал шубҳаланса, бошқалари бунга жуда ишонч б-н карашади. И. айрим касаллик- лар, неврозлар, шизофрения ва ҳ. к. да учрайди. ИПСАЦИЯ — к. Онаниэм.

ИРИДОХОРИОИДИТ — кўзнинг томирли пар- даси б-н рангдор пардасининг бирга яллиғлани- ши. Қўпинча сил оқибатида келиб чиқади. Рангдор парданинг ранги ва кўриниши ўзгариб, қорачиқ тораяди, парданинг чети гавҳарнинг олдинги қобиғига ёпишиб, кўзнинг кўриш ўткир- лиги пасаяди. Томирли пардада яллиғланган доначалар пайдо бўлади.
ИРИДОЦИҚЛИТ — кўз рангдор пардаси б-н киприксимон таначасининг яллиғланиши. Ка- саллик кўпинча тез ва шиддатли бошланади. И.га юз захми, ревматизм, грипп, кўзнинг шикастлани- ши ва б. сабаб бўлади. Кўз қизариб, ёшланади, қовоклар кисилади ва бемор кўзини очолмай қолади, қорачиқ қирраси ёпишиб, олдинги каме- рада қон, йиринг пайдо бўлади, кўз ичи босими пасайиб, лўқиллаб оғрийди.
ИРИДЭКТОМИЯ — кўз рангдор пардасининг бир қисмини жарроҳлик йўли б-н олиб ташлаш. Бу операция кўз ичи босими кўтарилганда, глаукомада ёки иридоциклитдан кейин қорачиқ кирралари ёпишиб бекилиб, чандиқ бўлиб қолган- да қилинади.
ИРИТ — кўз рангдор пардаси (ирис)нинг ял- лиғланиши. Кўзда санчиқ, оғрик пайдо бўлиб, ёшланади. Қовоқлар қисилиб очилмайди, кўз қизаради, қорачиқ торайиб, четлари ёпишади. Сурункали ёки тез юкадиган ўткир касалликлар, шикастланишлар сабаб бўлади.
ИРОДА — кишиларнинг онгли, максадга муво-


фиқ бажарадиган ҳаракатлар б-н ифодаланадн ган руҳий фаолияти. Ирода ҳаракатлари майл ҳаракатларидан фарқ қилиб, киши онги, тафакку- ри б-н ўлчанади. Шунинг учун ҳам ҳар бир шахс иродаси унинг ақлий фаолияти, олган тарбияси ва ҳ. к. га боғлиқ ҳолда турлича бўлади. И. кучи ҳар бир инсон учун алоҳидалик касб этиб, иродаси кучли ва иродасиз кишилар фарқ қилинади. Айрим рухий хасталиклар (шизофрения, невроз- лар ва ҳ. к.)да И. сустлашиб кетади. И. хатти- ҳаракатлари аввало бирор нарсага қизиқиш, ниманидир бажариш хоҳиши б-н бошланиб, тарбия ва меҳнат фаолияти, шунингдек турмуш қийинчилиларини енгиш жараёнларида ривожла- нади ва мустаҳкамланади.
ИРРИГАЦИЯ (ти ббиётда ) — даво муола- жаси. Тери юзаси, тана бўшлиқлари, ковак органларни сув ёки шифобахш суюқлиқлар б-н узоқ вақт тизиллатиб ювиш.
ИРСИЙ КАСАЛЛИКЛАР, насл касалликлари — асосан хромосомалар, ген ёки геном мутациялари туфайли келиб чиқадиган касалликлар. И. к. га ироиятни ташиб юрувчи тузилмалардаги ўзга- ришлар сабаб бўлади. И. к. нинг уч хили фарқ килинади: 1) ген ирсий касалликлари — генлар мутацияси натижасида рўй беради; 2) хромосома касалликлари — жинсий хромосомалар, аутосо- маларда рўй берган ўзгаришлар оқибатида келиб чиқади; 3) ирсиятга мойил касалликлар — ирсий ва ташки муҳит омиллари таъсирида келиб чикади. Ирсий касалликлар жинсга боғлиқ бўлиши ҳам мумкин, мас., гемофилия касаллиги мутант генларнинг жинсий хромосомаларга жой- лашиши натижасида келиб чикади.
ИРСИЯТ — организмнинг хусусияти; ирсий ахбо ротнинг наслдан-наслга ўгиб такрорланиши. Генлар ҳужайранииг қай қисмида жойлашишига қараб ядро ва цитоплазма ирсиятлари фарқ қилинади. Ядро ирсияти хромосомаларга жой- лашган генлар томонидан, цитоплазма ирсинти эса органоидлар (митохондриялар, хлоропла- стлар, центриолалар) га жойлашган генлар томо- нидан юзага чиқарилади.
ИРҚЛАР — ҳозирги инсониятни ташкил этган. гоминидлар оиласига мансуб бўлган аклли одам (Ното 8ар1епз) турининг гуруҳлари. Ҳар бир ирқ наслдан-наслга ўтувчи белгилар (тери, кўз, соч ранги, юз, калла суяклари тузилиши ва б.) б-н ифо- даланади. Ирқ 3 асосий гуруҳга — негроид-австра- лоид, европоид ва монголоидларга бўлинадй. И. сўнгги палеолит даврида бундан 40—30 минг йиллар аввал пайдо бўла бошлаган деб фараз қилинади. И. бир-биридан ташқи киёфаси, тери, кўз ва соч ранги, баданидаги жун ва тукларининг қалин-сийраклиги, бўй-басти, юз тузйлишй ва б. белгилари б-н фарқланади. Ҳозирги инсони- ятнинг барча И.и цивилизациянинг юкори дара- жасига эришишда бир хил имкониятларга эгадир. ИСИРИҚ, адраспан — заҳарли кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки қисми ишлатилади. Тарки- бида алкалоилар (гармин, вазицин, дезоксипега- нин ва б.), ёғ, буёқ ва б. моддалар бор. Табобатда қадимдан турли касалликларни даволашда сий- дик ҳайдовчи, терлатувчи дори сифатида, дезокси- пеганин гидрохлорид яллиғланиш (невритлар,


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


ИСИТМА




90


миастения ва б.) касалликларини даволашда ишлатилади. Грипп вақтида хоналарда И. тута- тиш фойдали.
ИСИТМА — касаллик қўзғатувчи омилларга жа- вобан организмнинг ҳимоя реакцияси. Орга- низмда иссиқлик идора этилишининг бузилиши ва шунинг натижасида гавда т-расининг кўтарилиши б-н ифодаланади. И.нинг келтириб чиқарган сабаблар, ривожланиш механизмлари, кечиши ва ҳ. к. хусусиятларига кўра бир неча тури фарқ қилинади.
ИСИТМА ТУШИРУВЧИ ДОРИЛАР (антипи- ретиклар) — иситма чиққанда гавда т-расини туширувчи дорилар. И.т.д. идора килиш марказ-' ларига таъсир этиб, уларнинг қўзғалувчанлигини сусайтиргач, тери томирларини кенгайтиради, бадан сиртига кўпроқ қон келтиради, тер чиқиши- ни оширади ва шу б-н организмдан ташқарига иссиқлик чиқишини кучайтиради (мас., фенаце- тин, антипирин, амидопирин, анальгин, натрий салицилат ва б.). Асал ва малина ҳам терлатиб иситмани туширади.
ИСКАБТОПАР ИСИТМАСИ, паппатачи иситмаси — ўткир юқумли касаллик; искабто- парлар оркали соғлом одамга арбовируслар юқиши натижасида юзага чикади. Одатда узоқ давом этмайдиган иситма, бош ва мускуллар оғриғи, кўз қовоқларининг яллиғланиши, дармон- сизлик, юзнинг керкиши ва б. белгилар б-н намоён бўлади.
искабтопарлар — қон сўрувчи майда ҳаша- ротлар оиласи (москитлар, флеботомуслар). 130 дан ортиқ тури маълум. Бизда уларнинг 30 дан ортиқ тури тарқалган. Баъзи турлари одамда лейшманиоз, искабтопар иситмаси ва ҳ. к. касалликларни қўзғатади.
ИССИҚ ЭЛИТИШИ — к. Гипертермия.
ИССИҚЛИК АЛМАШИНИШИ — ташқи му- ҳит б-н организм орасидаги иссиқлик энергияси- нинг алмашинуви. 4 хил бўлади: кондук- т и в И. а.— иссиқликни ўтказиш б-н амалга ошади; конвектив И. а.— газ ёки суюқлиқ воситасида иссиқликни ўтказиш; р а д и а ц и - о н И. а.— нурланиш воситасида иссикликни чиқариш; терлаш орқали И. а.— тери, ўпка ва нафас йўллари оркали сув буғланиши. ИССИҚЛИК-ЁРУҒЛИК БИЛАН ДАВОЛАШ — физик омиллар б-н даволаш усулларидан; бунда инфрақизил нур берадиган лампалар ҳамда табиий ёки сунъий ёруғликдан фойдаланилади. Инфрақизил нурли лампалардан соллюкс, Минин лампаси ишлатилади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish