Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet10/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54
Bog'liq
qomusiy

ГИПОКОРТИЦИЗМ — К. Аддисон касаллиги.


ГИПОКСАНТИН — 6-гидроксипурин; пуринлар- нинг аэроб оксидланишида пайдо бўлади. Тўқи- маларда кенг тарқалган.
ГИПОКСЕМИЯ, аноксемия — конда кисло- род микдори (парциал босими) нинг кам бўлиши. Келтириб чиқарган сабабларига кўра артериал, веноз ва б. турлари фарк қилинади. гипоксия, кислород танкнслиги — организмда ёки айрим орган ва тўкималарда кислород камлиги. Г. нафас б-н олинаётган ҳавода кислород етишмаганда (мас., баландлик- ка кўтарилганда), шахталар, қудуклар, сув ости кемаларида ишлаганда, нафас йўлларига ёт жисмлар тикилиб колганда, бронхлар спазмида ва б. ҳолларда рўй бериши мумкин. Ўткир, сурункали, шунингдек анемик ва гистоток- сик Г. фарк килинади.
ГИПОМАНИАКАЛ Х.ОЛАТ, гипомания — маниакал ҳолатнинг енгил кўриниши; бундай ҳолатдаги кишиларнинг кайфияти кўтаринки, ақлий ва жисмоний меҳнатга иштиёқи зўр бўлади. ГИПОМНЕЗИЯ — хотира ёки унинг айрим жара- ёнлари (эсда сақлаб колиш ва қайта эслаш)нинг сусайиши.
ГИПООРХИДИЯ— мояк жуда кичик бўлиб, функциясининг ҳам сусайиши ёки бутунлай бўлмаслиги; туғма нуксон.
ГИПОПАРАТИРЕОЗ - қалқонсимон без атди безларининг фаолияти етишмовчилиги окибатида келиб чикадиган касаллик. Г. га калқонсимон без олди безларининг туғма етишмовчилиги, ауто- иммун жараёнлар, қалконсимон безда операция ўтказилаётганда тасодифан олд безларнинг атиф, ташланиши ёки қон куйилиши сабаб бўлади. Паратгормон етишмаслиги гипокальциемия ва гиперфосфатемияга олиб боради. Натижада то- мир тортиши (тетания, талваса хуружи), асабий ва руҳий бузилишлар рўй бсради. ГИПОПИГМЕНТАЦИЯ — тери ёки шиллик каватлар табиий рангинин! камайиши. ГИПОПИТУИТАРИЗМ—к. Симмонд
Шиен синдроми.
ГИПОПЛАЗИЯ — рнвожланиш нуксони; бунда


бирор орган, гавданинг бир қисми ёки бутун организм нормал ривожланмай катади.
ГИПОПРОТЕИ НЕМИЯ — кон зардобида оқсил микдорининг камайиши; организмнинг оқсилга тузук ёлчимаслиги ёки сийдик б-н кўп оқсил йўқотиш (альбуминурия) сабаб бёлади ГИПОПРОТРОМБИ НЕМИЯ кбнда протром- бин миқдорининг камайиши; қон кетиб туриши, қонаш, масм К витамин етишмаслиги, , сил, гипертиреоз ва б.да кузатилади.
ГИПОРЕФЛ ЕҚСИЯ — рефлексларнинг сустли- ги. Касаллик белгиларидан бўлиб, асосан оёқ рефлексларига тааллуқлидир. Бунга орка мия бел еки бўйин қисмининг, шунингдек нерв таталари ёки нерв илдизларининг зарарланиши сабаб бўлади.
ГИПОСАЛИВАЦИЯ — сўлакнинг кам ажрали-


ГИПОСЕНСИБИЛИЗАЦИЯ — организмнинг аллергснга нисбатан сезувчанлигини камайтириш (иммунологик механизмларни тормозлаш ёки ривожланишининг олдини олиш) мақсадида ўтка- зиладиган даволаш-профилактика тадбирлари мажмуи. Г. нинг йил бўйи, фаслларнинг бошлани- ши олдидан килинадиган, специфик ва б турлари бўлади.
ГИПОСПАДИЯ — туғма норасолик; бунда урет- ранинг ташки тешиги атат бошида эмас, балки бошқа жойда бўлади; уретра тешиги олатнинг қай еридан очилишига караб, бош пасти, тана, тана- ёргоқ, ёрғоқ ва оралик хиллари фарқ килинади. Уретра бўлмаган жойда хорда тори ривожланиб, вақт ўтиши б-н атат худди вергулга ёки ўрокка ухшаш эгилувчан ва жинсий алоқага яроксиз бўлиб колади.
ГИПОСПЛЕНИЯ — талок функциясининг еуеа- ииши; эритроцитоз, аксари лейкоцитоз ва тромбо- цитоз кўринишида намоен бўлади.
ГИПОСТАЗ — тананинг пастки қисмларида, шу- нингдек айрим органларда кон димланиб қолиши. Узок вакт ўринда ётиб колган беморларда, ўлим олдидан ва ўлимдан кейин (мурда доғлапи) кузатилади. к


ГИПОСТЕНУРИЯ — сатиштирма оғирлиги паст сийдик ажралиши; буйрак фаолияти (концентра- цион кобилияти) нинг бузилганлиги, унинг жид- дий зарарланганлигидан далатат беради ГИПОТАЛАМИҚ НЕЙРОГОРМОНЛАР—аде- ногипофизнинг марказий томирларига гипофиз- дан секреция қилинадиган ва гипофизнинг гроп- гормонлари чикарилишини кучайтирадиган ёки сусайтирадиган пептид табиатига эга гормонлар туркуми. Г.н. организм ҳаётининг барча функция- ларини ростлаб туришда қатнашади ва м. н. с. нинг олий бўлимлари б-н эндокрин система орасидаги алокаларни таъминлаб туради. Г. н. ри- лизинг гормонлар
деб ҳам аталади. ГИПОТАЛАМУС — миядаги кўрув бўртиғининг остки кисми. Миянинг ўртасида жойлашиб, кишининг ҳаёти учун энг муҳим жараёнларни таъминлайди ва бошкаради. Г. гипофиз ва вегетатив нерв системаси орқали жинсий безлар б-н узвий боғланган бўлиб, бир бутун гипотала- мик — гипофизар-эндокрин системани ташкил килади. У ажратиб чикарадиган махсус гормон- лар — нейрогормонлар бошка безларга таъсир этиб, уларни бир тартибда ишлашга ундайди. Одамнинг ички муҳитида содир бўладиган барча


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




жараёнларнинг бир меъёрда боришини таъ- минлайди. Моддалар алмашинуви, юрак-томир, овкат ҳазм қилиш, ажратиш системалари ва ички секреция безлари фаолиятини, уйқу, сергаклик, , ҳаяжонланиш механизмларини ҳамда ташқи муҳитга мослаштириш каби кўпдан-кўп ҳаётий жараёнларни бошқаради.
ГИ ПОТЕНЗИВ МОДДАЛАР — артериал қон босимини туширувчи дорилар; асосан кон босими кўтарилганда ишлатилади (мас., октадин, ка- тапрессан, резерпин, дибазол ва б.). ГИПОТЕНЗИЯ, гипотония —кон томирла- ри, ковак органлар ёки организм бўшлиқларида гидростатик босимнинг паст бўлиши. Келиб чиқиш сабаблари ва ривожланиш механизмига кўра бир неча тури фарқ қилинади. ГИПОТЕРМЕСТЕЗИЯ — иссиқ ва совуқни се зувчанликнинг пасайиши; касаллик белгиси бўлиб, асосан сирингомиелияда
кузатилади. ГИПОТЕРМИЯ — иссиқлик мувозанатининг бу- зилиши туфайли гавда ҳароратининг пасайиши. Г. нинг сунъий (жарроҳлик операцияларида организмни сунъий йўл б-н совутиш), краниоце- ребрал (бош мияни музлатиш) каби даволаш максадида кўлланиладиган турлари маълум. ГИПОТИМИЯ — кайфиятнинг сусайиши. Г. да руҳий ва ҳаракат фаолиятининг сусайиши кузати- лади.
ГИПОТИРЕОЗ — қалқонсимон без фаолияти нинг сусайиши ёки бутунлай йўқолиши. Без касаллиги, гипофизнинг зарарланиши ва б. сабаб бўлади. Бирламчи Г. тиреоид гормонлар биосинте- зининг ирсий нуқсонлари, қалқонсимон без гипоплазияси ва аплазияси, тиреоидит ёки остру- мит, тиреоидэктомия, радиоактив йод б-н даволаш натижасида юз беради. Иккиламчи Г. гипо- физнинг шикастланишидан келиб чиқади. Туғма Г. (кретинизм) тиреоид гормонлар етиш- мовчилиги, моддалар алмашинувининг бузилиши- га олиб келади. Брадикардия, қон босимининг пасайишй, кабзият, парадонтоз, руҳий ўзга- ришлар касалликнинг муҳим белгиларидир. Бола- лар жисмоний, жинсий ва аклий ривожланишда оркада колади.
ГИПОТОНИЯ — мускуллар ёки ковак органлар девори мускул қавати тонусининг паст бўлишини ифодаловчи умумий ном (яна қ. Гипотензия). ГИПОТРИХОЗ — бутун баданда ёки унинг айрим кисмида жуннинг тузук ўсмаслиги.
ГИПОТРОФИЯ — еш болалар (айникса гўдак- лар) овқатланишининг сурункасига бузилиши туфайли уларнинг аста-секин озиб кетиши. Бола- ни нотўғри ёки кам ҳар хил овқатлар б-н овкат- лантириш, режимга амал килмаслик ва тоза ҳавода кам бўлиш, меъда-ичак йўлининг ирсий ёки орттирилган касалликлари, такрор шамол- лаш Г. га сабаб бўлади. ГИПОФИБРИНОГЕНЕМИЯ — кон зардобида фибриноген миқдорининг камайиши.
ГИПОФИЗ — бош миянинг пастки ортиғи; орга- низмдаги энг муҳим ички секреция безларидан бири. Калла ичидаги турк эгарида жойлашган бўлиб, мураккаб вазифани бажаради ва барча ички секреция безлари фаолиятини бошқарадиган бир канча пептид гормонлар ишлаб чикаради. ГИПОФИЗ ГОРМОНЛАРИ — гипофизнинг олд бўлаги — аденогипофиз, орка бўлаги — нейроги- пофиз ва ўрта кисмида ишлаб чиқариладиган ёки

  1. 7725


ГИСТАМИН 65


гипоталамуснинг нерв ядроларида ишланиб, гипо- физда сакланадиган (нейрогипофизал) ва қонга секреция килинадиган турли оксил-пептид гор- монлар туркуми. Гипофизнинг олд бўлагида гипоталамуснинг рилизинг гормонлари — ацидо- фил (а-) ҳужайраларда соматотропин ва пролак- тин, базофил (р-) ҳужайраларда фолликул стимулловчи гормон, лютеинловчи гормон ва тиреотропин ҳамда хромофоб (у-)
ҳужайраларда кортикотропин ҳосил бўлишини кучайтиради. Меланотропин гипофизнинг оралиқ қисмида синтезланади. Нейрогормонлар — окситоцин ва вазопрессин гипофизнинг орка бўлагида сақлана- ди ва эҳтиёжга қараб қонга чиқарилади. ГИПОФИЗАР КАХЕКСИЯ Симмондс ка- с а л л и г и — гипоталамус ядроларининг шика- стланиши ва гипофиз олд бўлаги троп гормонла- рининг ишлаб чиқарилиши камайиб кетиши натижасида пайдо бўладиган касаллик. Асосан жинсий безлар ва калқонсимон без ҳамда буйрак усти бези пўст қавати фаолиятининг етишмаслик белгилари б-н ифодаланади. Бемор тез орада чўп- устихон бўлиб озиб, ташки жинсий белгилари йўқолиб, соч-киприклари, ҳатто тишлари ҳам тушиб кетади, умуман моддалар алмашинуви издан чикади ва кахексия белгилари намоён бўлади.
ГИПОФИЗЭКТОМИЯ — гипофизни (мас., безда пайдо бўлган аденома ўсимталарини) жарроҳлик йўли б-н олиб ташлаш.
ГИПОХЛОРГИДРИЯ — меъда ширасида хлорид кислота микдорининг кам бўлиши. ГИПОХОЛЕСТЕРИНЕМИЯ қонда холестерин миқдорининг нормадагидан кам (катта ёшдаги- ларда 120 мг % дан кам) бўлиши; жигарнинг баъзи касалликлари, очлик, анемия, шок ва ҳ. к. да кузатилади.
ГИПОХРОМИЯ — эритроцитларнинг гемогло- бинга кам тўйиниши; анеминга хос ҳолат. Бунда тўйинганликни ифодаловчи ранг кўрсаткич 0,8 дан кам бўлади.
ГИППОКРАТ ҚАСАМЕДИ — шифокор хулк- атворининг қисқача таърифи. Қасамёд шифо- корларни ўз бурчини ҳалол бажаришга, аҳлокий пок ва содик бўлишга чақиради. Қадимги Юнонистонда шифокорлар мактабни тугатганла- ридан сўнг Г. қ. ни кабул килганлар.
ГИПС кальций сульфатнинг кристаллгидрати- дан иборат минерал модда. Суяк чикканда, синганда, лат еганда, баъзи травматологик ва ортопедик онерациялардан кейин оёқ ёки қўлни кимирлатмай, маҳкам ушлаб туриш учун ишлати- лади.
ГИПСИСТАФИЛИЯ — ривожланиш нуксони; танглайнинг туғма тор ва чукурроқ бўлиши. ГИРУДОТЕРАПИЯ — тиббиёт зулукларидан да- во мақсадида фойдаланиш. Тромбофлебит, ги- пертония ва б. касалликларда кўлланилади. ГИРЭКТОМИЯ — эпилепсия (куёнчиқ) касалли- гида бош мия эгатчаларини олиб ташлаш. ГИСТАМИН — биоГен амин; гистидиннинг энзи- матик декарбоксилланишидан ҳосил бўлади. Меъда шиллиқ пардасидаги безларни қўзғатиб, шира ажралишини кучайтиради; майда кон томирларни кенгайтириб, қон оқишини тезлатади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


66




ГИСТАМИН


Г. қон томирларнинг спастик қисқаришига қарши дори. Тўқима гормони сифатида жигар, ўпка, талоқ, меъда ва ингичка ичакнинг шиллиқ пардаси, семиз ҳужайраларда сақланади. ГИСТАМИНГА ҚАРШИ МОДДАЛАР — гиста- миннинг физиологик таъсирини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиб қўядиган моддалар. Гистамин организмда учрайдиган биологик фаол модда- лардан бўлиб, меъда ширасининг ажралиши ҳамда алергия ҳолатининг келиб чиқишида муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли Г. қ. м. асосан аллергик ҳолатлар хамда меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраларини даволашда ишлатилади. ГИСТЕРОГРАФИК УСУЛ — туғруқ вақтида махсус гистерограф асбоби б-н дард ва тўлғоқни аниқлаш; туғруқ сустлигини вақтида аниклаш имконини беради.
ГИСТЕРОСКОПИЯ — махсус кўзгули асбоб-ги- стероскоп ёрдамида бачадон бўшлиғининг ички юзасини текшириш.
ГИСТОГЕНЕЗ — онтогенез даврида одам ва ҳайвон тўқималарининг тараққий этиши. Эмбри- он организмида тўқималар асосан кам диффе- ренциалланган куртак ҳужайраларидан ривожла- нади.
ГИСТОЛИЗ — тўқималарнинг протеолитик фер- ментлар (тўқиманинг ўзидаги ёки бактериал табиатли) таъсирида эриб емирилиши. Турли патологик жараёнлар (йирингли яллиғланиш, ўсмаларнинг ўсиши, инфаркт ва б.) да рўй берадиган патологик Г. ҳамда эмбрионал ривожланиш даврида тўқималарнинг ҳосил бўли- шида вужудга келадиган физиологик Г. фарқ- ланади.
ГИСТОЛОГИЯ — кўп ҳужайрали ҳайвонлар ва одам тўқималари ҳақидаги фан. Г. ҳужайра, тўқима ва органларнинг ривожланиши, тузилиши ва ҳаёт фаолиятини ўрганади. Г. нинг ҳужайра- ларни ўрганадиган цитология, тўқималар ҳақида- ги фан — умумий Г. ва органларни микроскопик тузилишини ўрганадиган хусусий Г. бўлимлари бор. Г. нинг асосий вазифаси: тўқималар эволю- цияси, уларнинг организмдаги ривожи (гистоге- нез), тузилиши ва фаолияти (гистофизиология), бир тўқима ва турли тўқималардаги ҳужайра- ларнинг ўзаро таъсирини аниқлаш.
ГИСТОНЛАР — ҳужайра ядросининг ишқор ху- сусиятли оқсиллари туркуми. Улар ДНК б-н нук- леогистон деб аталадиган қайталама комплекс ҳосил қилади. Г. хроматин б-н боғланган оқсилларнинг асосий компоненти; ген фаолиятини идора қилишда муҳим роль ўйнайди. Г. асосий аминокислоталар — лизин ва аргининга бой сод- да оқсилдир.
ГИФЕМА — кўз олдинги камерасининг пастки қисмига қон қуйилиши. Кўз шикастланиши, кўз ички пардасининг яллигланиши сабаб бўлади. ГЛАЗЕР СИНДРОМИ — ўнг ёки чап юзнинг ўқтин-ўқтин оғриши б-н бирга кўз ёшланиши, сўлак оқиши ва тумов бўлиш; уч тармокли нерв неврялгнясида кузатиляли.
ГЛА> КОМА, кўк сув.назл а —кўз ичи боси- мннннг кўтарилиб кетиши. Тўр парда ва кўрув нерви диски зарарланиб, кўз хиралашаве- радн. 40 ёшдан* ошган одамларда учрайди.


М. н. с. нинг ўзгариши натижасида вужудга келади. Кўп ўринсиз асаб бузилиши, ирсий ҳолат ва умумий сурункали касалликлар сабаб бўлади. Кўз оғриб, бир оз хиралашади, қизаради, мугуз парда хира тортади. Бош ҳам огрийди. Уз вақтида даво қилинмаса, қўз қаттик оғриб, кўр ^бўлиб қолиши мумкин.
ГЛИКЕМИЯ — қондаги глюкоза микдори; ммоль/л да ифодаланади.
ГЛИКОГЕН — ҳайвонлар полисахариди. Б-ГЛ16- коза бирликларидан тузилган тармоқланган моле- кула. Асосий ооғлари 1:4, ён шохлари 1:6 боглар
б-н қўшилган 6—12 глюкоза қолдиқларидан ташкил топган. Енгил сарфланадиган эҳтиёт углевод сифатида жигарда 3—5 %
гача, мус- кулларда 0,2—0,5 % гача сақланади. Одам ва ҳайвон организмининг муҳим энергия ман-
баи. '
ГЛИКОГЕНЕЗ — гликогеннинг организмдя. айниқса жигарда моносахаридлардан синтез қили- ниши.
ГЛИКОГЕНОЗ — гликогеннинг турли орган ва тўқималарда ҳаддан ташқари кўплаб тўпланиши б-н ифодаланадиган ирсий касалликларнинг уму- мий номи. Г. нинг келиб чиқиш механизми (асосан қайси фермент фаатлигининг бузилишига боғлиқ бўлиши), таркалиш жойи ва кенглигига кўра бир • неча тури фарқ қилинади.
ГЛИКОГЕНОЛИЗ—гликогеннинг глюкоза мо- лекулаларигача ва анаэраб шароитда (кислород иштирокисиз) сут кислота ҳосил қилиб парчала- ниши. Г. асосан мускулларда кечади. ГЛИКОЗИДЛАР — табиатда, айниқеа ўсимлик ларда кенг таркалган мураккаб органик модда- лар; таркибида қандли (гликон) ва қандсиз кисм (агликон) мавжуд. Г. нинг айрим гуруҳлари (дигиталис, строфантин) юрак хасталикларини даволашда ишлатилади.
ГЛИКОЗУРИЯ — сийдикда юқори концентрация- да қанд пайдо бўлиши. Углеводлар алмашинуви бузилганда (қандли диабетда), углеводли та- омлар кўп истеъмол қилинганда, буйрак ка- салликларида, баъзан ҳомиладор аёлларда куза- тилади.
ГЛИКОЛИЗ — глюкозанинг анаэроб шароитдг парчаланиши. Бактериялар фаолияти туфайл ўтадиган бундай жараён ачиш деб аталиб, спир ёки сут кислота ҳосил бўлиши б-н якунланади I уларни энергия б-н таъминлашга хизмат қилад Мускулларда Г. гликоген парчаланишидан бо ланиб, факат кислород етишмаган шароит тўқимада, қонда лактат кислота тўпланади. Аэр . шароитда Г. натижасида ҳосил бўлган пироуз кислота лактат кислотага қайтарилмай, уч карб кислоталар циклида тўла оксидланади. Бу жарг ҳужайранинг энергияга бўлган талабининг асо< қисмини қоплайди.
ГЛИКОЛИПИДЛАР — бир ёки бир нечта мс \ сахарид қолдиғининг гликозид боғ ҳосил қи ' липид қисмига, моно -ёки диацил глицерол сфингозин каби узун занжирли асосга боғлани дан ҳосил бўлган мураккаб липид. Г. га цереб . зидлар, сульфатидлар, гликосфинголипид,1 ганглиозидлар яқин. Нерв тўқимасида, ми»,, кўпроқ учрайди.
ГЛИКОНЕОГЕНЕЗ — гликогенниш организЛИ»! углеводлардан бошқа манбалар (ёғ кислоталай аминокислоталар) дан синтезланиши.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




ГЛИКОПРОТЕИНЛАР — канд молекуласи б н ковалент боғланган протеинлар. Г. ўсимлик ва ҳайвонларда учрайди, бактерияларда бўлмайди. Типик Г. тана суюқлиқлари ёки мембраиада мавжуд. Улар қаторига жуда кўп ферментлар, оқсил гормонлар, плазма оқсиллари, барча антителолар (зиджисмлар), комплемент ва жуда кўп мембрана оқсиллари киради. Г. ҳужайралар епишишида, ҳужайралар алоқасида, бошқа моле- кулаларнинг ташилишида муҳим роль ўйнайди. ГЛИОМА — нейроглия ҳужайраларидан ривож- ланадиган м. н. с. ўсмаси; хавфли ва хавфсиз хили фарқ қилинади. Кўпчилик ҳолларда мияда учоай- ди. к
ГЛИОЦИТ — нерв тўқимаси ҳужайра элементла- рининг умумий номи. Г. нерв ҳужайраси таналари ва ўсиқларини бошқа шундай ҳужайралар б-н би- риктириб, таянч вазифасини ўтайди. 3 гуруҳга бўлинади: эпиндимоглиоцитлар — орқа мия канали деворининг ички каватини, мия қоринчалари томирли тўрларининг устини қоплаб туради; олигодендритлар — кам ўсиқли ҳужайралар бўлиб, нерв толаларининг миелин пардасини ҳосил қилади; астроцитлар — кўп ўсимтали ҳужайралар (қ. Астроцит).
ГЛИЦЕРИН — табиий ёғлар ва бошқа липидлар таркибига кирадиган уч атомли спирт; рангсиз ёпишқоқ суюқлиқ. Фармакология ва лаборатория амалиётида кенг қўлланилади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish