1. Abraham Маslоw концепцияси. Мотивацияга оид назариялар. Кутишлар ва Адолатлилик назариялари



Download 124,5 Kb.
bet1/7
Sana22.04.2022
Hajmi124,5 Kb.
#572355
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Motivatsiya psixodiagnostikasi


Motivatsiya psixodiagnostikasi


REJA


1. Abraham Маslоw концепцияси.
2. Мотивацияга оид назариялар.
3. Кутишлар ва Адолатлилик назариялари.
4.Портъер-Лоулер (Porter-Lawler) модели.
5. B.Weonerнинг мотивацион назарияси.
6. Тадбиркорлик мотивацияси ва қизиқишларини ўрганишда қўлланиладиган психодиагностик методлар.


1. Abraham Маslоw концепцияси


Олимларнинг фикрича, ҳар қандай мотивациянинг асосида эҳтиёж ётади. Эҳтиёж – бу индивиднинг ривожланиши ва фаол даражада ўзини намоён қилишининг шароитларга боғлиқ бўлган омилидир. Эҳтиёжлар қуйидагича фарқланади: биологик; физиологик; психологик; ижтимоий.
Abraham Маslоw (1908-1970) – машҳур америкалик психолог, психиатр ва гуманистик психология вакили бўлиб, у гуманистик психологиянинг асосий ғояларидан сақланиб қолинган психотаҳлил ва бехивиоризм йўналишларини ўзаро бир-биридан намойишкорона ажратиб турувчи “учинчи куч” атамасини киритган олимдир.
Maslow “Сабаблар ва шахс” (1954) китобида ўзига хос, ноёб концепцияни таклиф этган бўлиб, унга кўра инсонлар – эҳтиёжлар, майллар ва қобилиятларнинг наслий психологик тизимига эга бўлиб, улар одатда жамият равнақи учун хизмат қиладилар.
Maslowнинг фикрича, соғлом ривожланиш учун бизнинг қобилиятларимизни фаолиятларда амалга ошириш, кўрсатиш даркор, зеро, психик бузилишларнинг аломати ана шу ички имкониятлар, қобилиятларни тормозлаш ёки шу қобилиятларни рўёбга чиқармаслик натижасида пайдо бўлади.
Maslow машҳур эҳтиёжлар иерархияси чизмасини яратган бўлиб, бу унга кўплаб эътирозлар ва эътирофларни олиб келди. Унга кўра дастлабки шарт, яъни асосий физиологик эҳтиёжлар (очлик, чанқоқлик) юқори устун ҳисобланган эҳтиёжлардан (ўз-ўзини ҳурмат қилиш ва ўзини рўёбга чиқариш) олдин қондирилиши керакдир. Ўзини ўзи рўёбга чиқаришнинг аниқ турлари инсон характерига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради.
Maslow назариясининг танқидчилари унинг фикрларидаги валидлик даражасига ишонқирамай қаради. Уларнинг фикрича, ташқи чиройига қарамай, Maslow назарияси илмий асосга эга эмас ва далил, исботлар билан қўллаб-қувватланмаган. Maslowнинг ўзи эса бу назарияни экспериментал томондан муваффақиятли дея олмаса-да, лекин у кўп одамларнинг шахсий тажрибалари билан мос келади ва уларга ҳаёт мазмунини англашга ёрдам берган, деб таъкидлайди.
Maslow эҳтиёжлар иерархияси бўйича бихевиористлардан биринчилардан бўлиб ўз ишларида инсоний эҳтиёжларни қанчалик мураккаб эканлигини ва мотивацияга таъсирини яратиб беради. 1940 йилда ўзининг мотивация назариясини ярата туриб, Maslow шуни тан оладики, инсонлар турли хил эҳтиёжларга эга ва бу эҳтиёжларни бешта асосий тоифага ажратиш мумкин.
Шундай қилиб, Maslow эҳтиёжларнинг иерархик моделини яратган (1.6.1.1-расм). Унинг тушунишича, одамлар эҳтиёжнинг кўплаб турларини бошларидан кечирадилар. Муаллиф уларни бир неча гуруҳга бўлиб таҳлил қилган:

1.1-расм. Maslowнинг эҳтиёжлар иерархияси

  • физиологик эҳтиёж. Унга ташналик, очлик, дам олиш, уй-жой, жинсий алоқага бўлган эҳтиёжлар киради;

  • хавфсизлик ва келажакка ишонч эҳтиёжи бу эҳтиёжлар маълум бир гуруҳга хос бўлиб, унда инсонларнинг бир-бирини тушуниши, севги муносабатлари, ўзаро ижтимоий муносабатларга киришимлилиги, боғлиқлиги, қўллаб-қувватлаши кабилар киради. Maslow бу эҳтиёжларни ўсиш эҳтиёжлари сирасига киритади;

  • ижтимоий эҳтиёж жамиятда кераклиги ва ўз ўрни бор эканлигини ҳис қилиш эҳтиёжи. Расмий ва норасмий жамоалар, дўстлик ришталари бунга яққол мисол бўлади;

  • ҳурмат қилиш эҳтиёжи – бунга ўзини ўзи ҳурмат қилиш ва тан олиш эҳтиёжлари кириб, бу ҳам ўсиш эҳтиёжига тааллуқлидир;

  • ўзини кўрсатиш эҳтиёжи (юксалиш) – бу энг юқори эҳтиёж поғонасидир. Унда аҳамиятга молик, қадрланадиган шарт-шароитларда ва риволанишида инсоннинг шахс сифатида такомиллашуви назарга олинади. Maslowнинг таъкидлашича, инсоннинг орзу ва эҳтиёжлари чексиздир. Ҳар бир инсон бир маррага келгандан сўнг дарҳол иккинчи бир маррани мўлжаллай бошлайди. “Мақсад – интилиш – етишиш” жараёнини қайта-қайтадан такрорланаверади.

Ҳамма юқори эҳтиёж кўрсатгичлари қатъий иерархик тузилишлар орқали амалга ошади. Maslowнинг фикрича, эҳтиёжнинг юқори поғонаси, қачонки эҳтиёжнинг пастки поғонаси (“физиологик, хавфсизлик ва ҳимоя”) қондирилгандагина юзага чиқади.
Унинг назарияси ташкилотлар бошқарувида муҳим аҳамият касб этди. Менежерлар ишчилар нима учун ишлашни хоҳлашади-ю, нега хоҳлашмайди, деган нарсани аста-секинлик билан тушунишади. Уларга шу нарса маълум бўлдики, шахснинг эҳтиёж турларига қараб мотивацияси кенг кўламда аниқланади. Ўз қўл остидагиларни тўғри йўналтира олиши, уларнинг муаммоларини, эҳтиёжларини амалга ошириш йўли билан ҳал қилиш мумкин. А.Maslow мотивация назариясининг классик намояндаларидан бири бўлиб қолди.
Maslowнинг назариясига қисман ўхшаш бўлган Alderferнинг “ERG” (Existence, Relatedness and Growth), яъни “ББЎ” (Борлиқ, боғланиш ва ўсиш) назарияси. Агар Maslowнинг назарияси 50-йилларда яратилган бўлса, 70-йилларга келиб эса Clayton Alderfer бу назарияни бир мунча оддийлаштирди ва уни қуйидаги учта кўринишга келтирди:

  • борлиқ – биринчи даражали эҳтиёж. Унда инсон ўз ҳаётий эҳтиёжларидан албатта қониқиши лозим;

  • ижтимоий ахлоқ ва ўзаро муносабатлар эҳтиёжи (севги ва дўстлик);

  • ўзини-ўзи тан олдириш – энг юқори эҳтиёж.

Муаллифнинг фикрича, мазкур жараённи, бадиий асар яратиш, спорт бўйича муваффақиятларга эришиш, ҳатто, ота-оналик бурчининг яхши адо этилиши мисолларида кўриш мумкин. Ўзини ўзи рўёбга чиқарилгач, шу жиҳат билан боғлиқ бўлган ҳаётий кечинмалар оддий ҳолдек бўлиб туюлади.
В.М.Каримова, Б.Т.Абдуғаффоров, Ф.А.Акрамоваларнинг фикрича, мотивациялашган тизим бирлиги – бу турткидир. Тузилиш жиҳатидан турткилар икки хил фарқланади: “хоҳиш-истакли” ва “ҳақиқий”. Ҳар бир инсон ҳаёти давомида турли вазиятларга тушади. Уларнинг хулқида турли хил мотивлар намоён бўлади. Кўпгина мотивлар меҳнат мобайнида шаклланади. Одатда одамларда меҳнат қилиш истаги фойда олиш ёки фойда тушиши учун хизмат қилади, яъни шу орқали бошқаларга ёрдам беради.
Мотивлар англанган ёки англанмаган (қисман англанган) бўлиши мумкин. Биринчисида, ижтимоий хулқнинг сабаблари аниқ, эгаси учун равшан бўлса, иккинчи ҳолатда, амалга оширилган хулқнинг ички психологик сабаби, яъни унинг ортида турган эҳтиёж, фаоллик механизмлари жараёнининг ўзи англанмайди. Англанган мотивлар ижтимоий хулқни ўрганишда катта аҳамиятга эга, чунки биз кўпинча одамлар орасида, жамоат ерларида, меҳнат жамоасида ўзимизнинг нима сабабдан айнан шу мавқени танлаганимизни, айнан шундай қарорларга келганимизни, айнан шу одамларни ёқтираётган ёки ёқтирмаётганимизни аниқ била олмаймиз. Бу ҳолат кўпинча ижтимоий установкалар орқали тушунтирилади. Ижтимоий установка – у ёки бу гуруҳларга нисбатан шахснинг баҳолари, ҳаракат қилишга ҳозирлиги ва идрок усулларидир.
Умуман тадбиркорнинг ижтимоий хулқ мотивлари ҳақида гап кетганда, унинг икки элементини: ҳаракат дастури ва мақсадни ажратиш мақсадга мувофиқ саналади. Ҳаракат дастури мақсадга эришишнинг воситаларига аниқлик киритади. Бунинг учун ижтимоий хулқнинг мотивлари аниқланган, эҳтиёжлар мувофиқлаштирилган, мақсадлар ва унга етиш воситалари аниқ бўлиши керак. Шундагина тадбиркор ижтимоий хулқи жамият меъёрларига мос бўлади.



Download 124,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish