ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
369
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
мазмунини ривожлантириш, замонавий ўқитиш технологиясининг шакл ва методларини
танлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Курсни ўрганиш жараёнида талабалар қуйидаги
кўникмаларни ўзлаштиришлари керак: замонавий ўқитиш технологиясининг мазмуни,
асосий шакл ва методларини оқилона аниқлаш; қўйилган мақсадга эришиш учун ўқув ва
мустақил ишларни бирлаштириш; бадиий-педагогик вазиятга қараб бўлажак амалий санъат
ўқитувчиларининг когнитив фаолиятини ривожлантиришнинг турли шакл, метод ва
технологияларидан фойдаланиш; педагогика ва тасвирий, амалий безак санъати фанлари
ютуқларидан ҳамда илғор халқаро тажрибадан амалиётда кенг фойдаланиш.
Таълимнинг барча босқичларига оид умумий педагогик ва дидактик талаб ўқувчининг
дастурий билим, тасаввур ва кўникмалари асосида мустақил ишлаш самарадорлигини
такомиллаштириш, илмий фикрлашга, ўқув фанига қизиқишини кучайтириш, касбий
билимларини чуқурлаштириш, назарий ва амалий машғулот мобайнида уларнинг
фаоллигини оширишдан иборатдир. Жаҳон педагогик тажрибаси, замонавий педагогик
технологияларнинг ўқувчиларни фанларга қизиқтиришга, уларнинг мустақил ишлашда
фаолликларини оширишга имконияти чексиз эканлигини тасдиқламоқда.
Замонавий илмий-назарий адабиётларда ва таниқли педагогларнинг фаолиятида
технологияларнинг уч асосий тури ажралиб туради: техникавий, иқтисодий ва гуманитар.
Гуманитар технологиялар ўз навбатида бошқарув-гуманитар, гуманистик, педагогик ва
психологик технологияларга бўлинади. Гуманитар технологияларга инсонларнинг ўзини-ўзи
намоён қилиш, ўзларининг интеллектуал фазилатларини англаш технологиялари киради.
Гуманитар технологияларга футурологик, вазиятли ва кундалик технологиялар
киради. Футурологик гуманитар технологиялар иқтисодий, ижтимоий, маданий, аҳлоқий-
психологик ва демографик башоратларни имкон даражасида келажакдаги вариантларини акс
эттирувчи харитани тасвирлайди. Ўқитиш усуллари футурологияни тарих ва башорат қилиш
билан чамбарчас боғлиқ эканлигини кўрсатади. Таълим технологиялари мунтазам равишда
ўқув жараёнининг типик вазифаларини ҳал қилишда қўлланилади.
Кундалик технологиялар таълим-тарбия жараёнининг умумий вазифаларини ҳал
қилишда қўлланилиб, суҳбат давомида эътиборни жамлаш ва ўзгартириш технологиясини ўз
ичига олади. Вазиятли технологиялар муайян ҳолатларда, масалан навбатдаги жанжални
таҳлил қилиш вазиятида қўлланилади. Бундай технология талабаларга хатти-ҳаракатларни
баҳолашда ўз тажрибаларини яратишга имкон беради. Ушбу технологиялар ёрдамида
жамият, худуд ва меҳнат жамоаси ҳолатининг аниқ модели башорат қилинади.
Таълим-тарбиянинг мақсадлари бўлажак амалий санъат ўқитувчиларининг
компетенлигида ифодаланган таълим натижалари асосида шакллантирилади. Бу жараён икки
йўл ёрдамида амалга оширилади: аниқ мақсадлар тизимини яратиш, уларнинг ичида
тоифалари ва кетма-кет даражалари ажратилган - педагогик таксономиялар (Б.Блум,
Д.Кравтоль ва бошқалар); педагог томонидан аниқ бўлмаган формулаларни таҳлил қила
оладиган таълим мақсадларини тавсифлаш ечимини яратиш (Ж.Блок, Л.Андерсон,
Н.Гронлунд) [2, 239-б.].
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида кузатилаётган ижтимоий-иқтисодий
тараққиёт эски ёндашувларни замонавий ва самаралиларига босқичма-босқич алмаштиришга
қаратилган таълим тизимидаги янги қарашларни ҳаётга татбиқ этишга ундамоқда.
В.И.Блинов, В.Г.Виненко, И.С.Сергеев каби олимлар томонидан ишлаб чиқилган
“Олий таълимда ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси фойдали манба ҳисобланади. Ўқув
қўлланманинг муаллифлари ўзларининг методологик тизимини яратиш муаммосини кўриб
чиқмоқдалар. Ушбу илмий маълумотлар олий таълимнинг дунё майдонидаги ўрнини
аниқлаш, таълим стандартлари билан ишлаш, таълимни лойиҳалаш ва таълим жараёнини
оптималлаштиришга, шунингдек, олий таълимнинг ўқув дастурларини амалиётга самарали
татбиқ этишда алоҳида аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |