Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
227 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Олий таълим муассасалари бакалавриат йўналишларининг бошқа тилларда таълим 
оладиган талабалари учун амалдаги “Ўзбек тили” фан дастури икки қисмдан иборат бўлиб, 
биринчи қисмда ўзбек тилида оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш кўзда тутилган. Иккинчи 
қисмда ҳозирги даврда мутахассисларнинг давлат тилида иш юритиш малакасини 
эгаллашлари муҳим эканлиги муносабати билан бир қатор иш ҳужжатлари, яъни ташкилий, 
фармойиш, маълумот-ахборот ҳужжатлари ҳамда хизмат хатларини тузиш кўникма-
малакаларини ривожлантириш кўзда тутилган [3]. Бироқ шуни таъкидлаш керакки, 
дастурнинг бу қисмида ривожлантирилиши кўзда тутилган компетенциялар нафақат бошқа 
тилларда, балки ўзбек тилида таълим олувчи талабаларга ҳам ниҳоятда зарур. Олий таълим 
босқичида шу пайтгача бунинг учун алоҳида ўқув фани йўқ эди.
Шу ўринда таълимнинг ушбу босқичида талабаларнинг бўлажак касби доирасида 
қўлланадиган ички норматив ҳужжатларни тузишни ўргатиш зарурлигини таъкидлаш жоиз. 
Бунда ҳар бир йўналишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, касб фаолиятига 
доир ҳужжатларнинг намуналарини ўрганиш, уларни мустақил тарзда тузиш малакаларига 
эга бўлиш муҳимдир. 
Ҳақиқатдан ҳам, узлуксиз таълимда давлат тилини ўқитишда ўқувчи-талабаларнинг 
нутқини шакллантириш, уларнинг саводхонлигини ошириш, бўлажак касбга тайёрлашни 
босқичма-босқич амалга оширишда уларнинг келгуси фаолиятида ушбу лаёқат қай даражада 
керак бўлишини эътиборда тутиш лозим. Зеро, ҳар қандай мутахассиснинг фаолиятида 
ҳужжатлар қанчалик муҳим ўрин тутишини инкор этиб бўлмайди.
Таълимнинг турли босқичларида жорий қилинган ўқув дастурларининг таҳлили 
уларда деярли бир хил ҳужжатлар билан иш олиб борилишини кўрсатади. Бу ҳолат таълим 
бошқа тилларда олиб бориладиган синфлар ва гуруҳлар учун ўзбек тилидан дарслик ва 
қўлланмаларда ҳам акс этган. Бизнингча, олий таълим муассасаларида ўзбек тилидан ишчи 
ўқув дастурларни тузишда таълим узлуксизлигидан келиб чиққан ҳолда қуйи босқичларда 
ўтилган айрим мавзулар қисқартирилиши ҳамда бевосита соҳавий-касбий малака ҳосил 
қилишга йўналтирилган мавзулар киритилиши мақсадга мувофиқ.
Амалда юқорида айтиб ўтилган иш қоғозлари, расмий-идоравий услубдаги ҳужжатлар 
билан ишлашда асосан уларнинг намуналарини бериш ва намуналар асосида ҳужжат тузиш 
билан чекланиб қолинмоқда. Бу кўр-кўрона тайёр қолипдан баъзи ўзгартиришларни 
киритган ҳолда ҳужжат тузиш демакдир. Ушбу жараён бўлажак мутахассисни фикрлашга, 
таҳлил қилишга, хулоса чиқаришга ундаши, шунингдек ҳар бир тузиладиган ҳужжатга 
ижодий ёндашишни ҳам тақозо қилиши лозим. Бунинг учун ҳужжатларнинг зарурий 
қисмларини ёки схемаларини ёздириш билан кифояланиб қолмасдан, улардаги нутқ 
қолипларини таҳлил қилиш, уларнинг ўзига хос лексикасини ўргатиш, ҳужжатлар 
матнларини мантиқий қисмларга ажратиш ва улардан хулоса чиқариш малакаларини ҳам 
шакллантириш керак. Хусусан, расмий иш услубининг турли жанрлари билан яқиндан 
танишиш баробарида, иш ҳужжатларининг реквизитлари, ҳужжатларни тўлдириш 
хусусиятлари, уларнинг схематик тарздаги кўриниши, хизмат юзасидан тўлдириладиган 
ҳужжатлар тили, улардаги нутқ моделлари ва конструкциялар, уларнинг лексик ва синтактик 
хусусиятлари, стандарт қолип тушунчаларини ўзлаштириб олиш муҳимдир. 
Бугунги кунда турли таълим йўналишлари учун амалдаги ўқув қўлланмалар, 
дарсликларни янгилаш, улардаги матнлар ва берилган топшириқларни ҳозирги талабларга 
мувофиқлаштириш, таълим жараёнига янги инновацияларни олиб кириш долзарб 
муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Бироқ ўқув дастурларида кўп ҳолларда қуйи таълим 
босқичларида 
ўтилган 
маълумотлар 
қайтарилиб, 
расмий-идоравий 
услубнинг 
хусусиятларини ўрганишда тадрижий ўсиш кузатилмаяпти.
Бўлажак мутахассиснинг касбий компетенциясини шакллантиришда шу соҳага 
оид терминларни ўргатиш ниҳоятда муҳим амалий аҳамиятга эга. Шу боис ўзбек тили 
таълими жараёнида имкон қадар кўпроқ соҳавий терминларни ўз ичига олган 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish