Термиз филиали “анатомия ва клиник анатомия” кафедраси



Download 1,48 Mb.
bet79/118
Sana23.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#163321
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   118
Bog'liq
Патанатомия. УУМ-2018 й. — копия 170221183930

Сурункали юзаки гастритда – қопловчи эпителий дистрофияланиб, некробиозланиб, десквамацияланиб кўчиб тушади. Хусусий қатламнинг апикал қисмида яллиғланиш инфильтрати пайдо бўла бошлайди.

  • Сурункали юзаки атрофик гастрит – юқоридаги ўзгаришларга қўшимча шиллиқ парда сўрғичлари атрофияланиб калталашади. Хусусий қатламда яллиғланиш инфильтрати кўпаяди.

  • Сурункали атрофик гастрит – бунда қопловчи эпителий тўлиқ ҳолда атрофияланиб уларнинг орасида ичакларга хос бўлган қадоқсимон ҳужайралар ҳамда энтероцитлар пайдо бўлади (бу метаплазия), фундал безларда эса айрим ҳолларда бош ҳужайралар атрофияланиб париетал ҳужайралар кўпаяди. Клиник жиҳатдан гиперасцит гастрит ривожланади. Бошқа ҳолларда париетал ҳужайралар атрофияланиб бош ҳужайралар кўпаяди. Клиник жиҳатдан гипоасцит гастрит ривожланади.

  • Сурункали атрофик гиперпластик гастрит – бунда қопловчи эпителий ҳамда фундал безлар тўлиқ атрофияланиб хусусий қатламида яллиғланиш инфильтрати кўпаяди ва бириктирувчи тўқима ўсиб склерозланади. Макроскопик жиҳатдан ошқозон кенгайган, девори юпқалашган, шиллиқ пардасида бурмалари йўқ яъни атрофияланиб силлиқланган, силлиқланган шиллиқ парда юзасида майда-майда донадор кўринишдаги тугунчалар пайдо бўлганлиги аниқланади. Бундай донадор кўриниш Шагрен терисига ўхшайди ва буни Шагрен терили гастрит дейилади (Керзовой этик).

  • Сурункали гипертрофик гастрит – бунда атрофияланиб кетган фундал безлар ўрнига фақат мукоцитлардан иборат пилорик безлар гиперплазияланиб кўпаяди. Натижада ҳар хил катталикдаги аденоматоз ва полипоз ўчоқлар пайдо бўлади. Макроскопик жиҳатдан ошқозон бўшлиғи торайган, девори қалинлашган, шиллиқ пардасида ҳар хил катталикдаги бетартиб жойлашган патологик бурмалар ва полиплар, полип ўсмлари пайдо бўлганлиги аниқланади. Шиллиқ парда юзаси доимий ҳолда қуюқ шилимшиқ модда билан қопланади.

    Сурункали гастритнинг оқибати ва асоратлари: сурункали гастрит пайтида ошқозон шиллиқ пардасида ривожланган дистрофия, атрофия, метаплазия, энтерализация, дисплазия, охир оқибатда малигнизацияланиб ракка айланиши мумкин. Айнан сурункали гастритнинг 4-5 формаларига етиб борган ҳолларида 30-35% ракка ўтади.

    Download 1,48 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   118




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish