Термиз филиали “анатомия ва клиник анатомия” кафедраси



Download 1,48 Mb.
bet82/118
Sana23.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#163321
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   118
Bog'liq
Патанатомия. УУМ-2018 й. — копия 170221183930

ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИ
Ичаклар ҳам ташқи муҳит билан бевосита алоқадор бўлганлигидан асосан яллиғланишли касалликлар; инфекцион, дистрофик, атрофик касалликлар, ярали, чандиқланишли касалликлар ҳамда рак касаллиги ҳам учрайди. Ўрта Осиёда айнан Ўзбекистонда ҳам қизилўнгач ҳамда тўғри ичак раки дунё бўйича юқори ўринларни эгаллайди.
Крон касаллиги – бу ошқозон ичак йўлининг сурункали рецидивланадиган, кўп сонли яралар пайдо бўлиши билан давом этадиган, аутоиммун табиатли касаллик ҳисобланади. Сабаблари тўлиқ аниқланмаган. Бу касалликнинг ривожланишида ичакларда учрайдиган бактериялар, энтеровируслар, аллергик реакциялар ҳамда аутоиммун жараёнлар асосий ўрин эгаллайди. Чунки Крон касаллиги пайтида одам организмида бошқа турдаги аутоиммун касалликлар борлиги аниқланади (системали қизил волчанка, ревматизм, полиартрит). Крон касаллигининг морфологияси – бунда ўткир ва сурункали яралар ошқозон ичак йўлининг дистал қисмидан тўғри ичак сигмадан пайдо бўла бошлайди ва кейинчалик ингичка ичакнинг барча қисмларига ошқозонга, қизилўнгачгача тарқалиши мумкин. Макроскопик жиҳатдан ичак очиб кўрилганда шиллиқ пардасида ҳар хил катталикдаги ўткир ҳамда сурункали яралар борлиги аниқланади. Яраларнинг юзаси некроз моддаси билан баъзида йирингли экссудат билан қопланган. Чегаралари қалинлашиб бўртиб чиққан кўринишда, яралар орасидаги сақланиб қолган шиллиқ парда гиперплазияланиб, гипертрофияланиб, полипларга ўхшаб бўртиб чиққан. Микроскопик жиҳатдан – яраларнинг тубида фибриноид некроз ҳамда лейкоцитар инфильтрацияси топилади, атрофида эса лимфоцитлардан, плазматик ҳужайралардан, макрофаглардан, эпителоид ҳужайралардан баъзида Пирогов-Ланхганс ҳужайраларидан иборат гранулематоз яллиғланишли инфильрат топилади. Яранинг туби ичак деворининг чуқур қатламларигача: мушак қавати, сероз қаватигача кириб борган. Крон касаллигининг яралари қуйидаги асоратлар беради, яъни яралардан қон кетиб постгеморрагик анемия ривожланиши мумкин, яралар тешилиб перитонитга олиб келиши мумкин. Яраларнинг атрофи яъни сероз парда чандиқланиб ичак чандиқ касаллигига, ичаклар ўтказувчанлигининг бузилишига, деформацияланиб стенозланишига олиб келади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish