Термиз филиали “анатомия ва клиник анатомия” кафедраси


Идиопатик ярали колит – носпецифик ярали проктоколит касаллиги



Download 1,48 Mb.
bet83/118
Sana23.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#163321
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   118
Bog'liq
Патанатомия. УУМ-2018 й. — копия 170221183930

Идиопатик ярали колит – носпецифик ярали проктоколит касаллиги – бу касаллик ҳам сурункали, тўлқинсимон кечувчи, клиник морфологик жиҳатдан тўғри ичак, сигмасимон ичакда сурункали яралар пайдо бўлиши билан давом этадиган касалликлардир. Бу касалликнинг ҳам сабаблари тўлиқ аниқланмаган. Бунда ҳам бактериялар, вируслар, генетик омил ҳамда аутоиммун жараён аҳамиятли. Демак носпецифик ярали колитда яралар тўғри ичакда пайдо бўла бошлайди, кейин сигмасимон ичакка ўтиши мумкин. Макроскопик жиҳатдан яралар ҳар хил катталикда, ҳар хил шаклда, яралар юзаки жойлашганлиги шиллиқ ва шиллиқ ости қаватини эгаллайди. Яранинг тубида некроз модда борлиги аниқланади. Чегаралари нотекис, яралар орасида шиллиқ парда гиперплазияланиб полипларга айланади. Микроскоп остида кўрганда яранинг тубида фибриноид некроз, атрофида эса носпецифик яллиғланишли инфилтрат ҳамда бириктирувчи тўқима ўсганлиги аниқланади.
Крон касаллигидан фарқи: 1. Яралар тўғри ичакнинг пастки қисмида жойлашган. Крон касаллигида эса қизилўнгачгача боради. 2. Яралар юзаки, фақат шиллиқ пардани эгаллайди. Крон касаллигида сероз пардагача етиб боради. 3. Носпецифик ярали колитда инфильтрат яллиғланишли грануляцион тўқимадан иборат. Крон касаллигида гранулематоз яллиғланишли инфильтрат. 4. Носпецифик ярали колит кўпинча малигнизацияланиб ракка айланади. Крон касаллигида ракка ўтмайди.
Аппендицит – чувалчангсимон ўсимтанинг ўткир ҳамда сурункали яллиғланишли касаллиги. Аппендицит – бу чувалчангсимон ўсимтанинг ўткир ҳамда сурункали яллиғланиш касаллигидир. Бунинг сабаблари: экзоген ҳолда яъни йўғон ичак бўшлиғидан бактериялар кириши, ёт таначаларнинг тушиши, паразитар инвазия ҳамда эндоген ҳолда (қон ва лимфа билан) йўғон ва ингичка ичакдан инфекциянинг қон ва лимфа орқали чувалчангсимон ўсимтага ўтиши. Аппендицит морфологик жиҳатдан ўткир ва сурункали кўринишда учрайди. Ўткир аппендицит қуйидаги формалари билан намоён бўлади:

  1. Ўткир оддий аппендицит – бунда шиллиқ парданинг қопловчи эпителийси ҳамда крипталари (чуқурчаси) катарал дескваматив яллиғланишга учрайди. Ўсимтанинг бўшлиғи шилимшиқ модда билан тўлади.

  2. Ўткир йирингли аппендицит – бунда ўсимтанинг шиллиқ пардаси апикал қисмида йирингли яллиғланиш ривожланиб нейтрофил лейкоцитлар билан инфильтратланади. Ўсимта бўшлиғида йиринг пайдо бўлади.

  3. Ўткир флегманоз аппендицит – бунда шиллиқ парда, шиллиқ ости қавати ҳамда мушак қисми ҳам йирингли яллиғланишга учраб диффуз ҳолда (чегараланмаган ҳолда) нейтрофил лейкоцитлар билан инфильтраланади. Ўсимтанинг бўшлиғи йиринг билан тўлади. Макроскопик жиҳатдан ўсимта катталашиб, йўғонлашиб кўкиш рангга киради.

  4. Ўткир флегманоз ярали аппендицит – бунда юқоридаги ўзгаришларга қўшимча шиллиқ пардаси некрозланиб кўчиб тушади, яралар пайдо бўлади.

  5. Ўткир гангреноз ярали аппендицит – бунда чувалчангсимон ўсимта деворидаги қон томирлардан бактериал эмболиялар ҳамда септик тромблар пайдо бўлиб, ўсимта деворида некроз ўчоқлари пайдо бўлиб, қораяди, гангренага айланади.

Асоратлари: периаппендицит, периаппендикуляр абцесс, ўсимтанинг ўз-ўзидан узилиб тушиши ва перитонит ривожланиши, яллиғланишнинг кичик таз бўшлиғидаги органларга тарқалиши.
Сурункали аппендицит – чувалчангсимон ўсимта деворидаги сурункали яллиғланиш билан фиброматоз яъни чандиқ тўқиманинг ўсиши билан, миксоматоз жараён, ўсимтанинг кенгайиши, бўшлиғининг суюқлик билан, шилимшиқ модда билан тўлиши (мукоцеле) билан ҳамда сурункали носпецифик гранулёматоз яллиғланиш билан намоён бўлади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish