Назорат учун саволлар:
1. Вирусли гепатит касаллиги, бу қандай касаллик?
2. Вирусли гепатит касаллигининг сабаблари ва ривожланиш механизми қандай?
3. Вирусли гепатит касаллигида жигарда қандай умумморфологик ўзгаришлар ривожланади?
4. Сурункали вирусли гепатит В, С, Д касаллигида ўзига ҳос макроскопик ва микроскопик ўзгаришлар?
5. Гепатозда ўзига ҳос макроскопик ва микроскопик ўзгаришлар.
6. Вирусли гепатит С нинг келиб чиқиш сабаблари ва морфологияси.
7. Бу уч хил гепатитларнинг бир-биридан фарқ қилувчи белгилари.
8. Вирусли гепатит В да ривожланадиган асоратлар ва ўлим сабаблари.
9. Гепатоз – нима? Гепатоз вақтида жигарда қандай ўзгаришлар содир бўлади?
10. Вирусли гепатитларнинг макроскопик ва микроскопик белгилари.
Маъруза № 18 . Буйрак касалликлари. Гломерулопатиялар. Тубулопатиялар.
1.Гломерулопатия. Гломерулонефрит, этиология ва патогенези, патологик анатомияси, асоратлари, оқибати.
2.Нефротик синдром, этиология ва патогенези, патологик анатомияси, асоратлари, оқибати.
3.Нефритик синдром, этиологияси, патогенези, патологик анатомияси, асоратлари ва оқибати.
4. Буйрак амилоидози, этиология ва патогенези, патологик анатомияси, асоратлари, оқибати.
5. Тубулопатия. ўткир буйрак етишмовчилиги, этиология ва патогенези, патологик анатомияси, асоратлари, оқибати.
6.Сурункали тубулопатия. Интерстициал нефрит. Тубуло-интерстициал нефрит, этиология ва патогенези, патологик анатомияси, асоратлари, оқибати.
7.Пиелонефрит, этиология ва патогенези, патологик анатомияси, асоратлари, оқибати.
Таянч иборалар: Нефрон, гломерулопатия, тубулопатия, гломерулонефрит. Интракапилляр, екстракапилляр, пролиферация, мембраноз, мезангиум, нефротик синдром, неритик синдром, амилоидоз.
Буйрак – бу одам организмидаги жуфт орган бўлиб, анатомик жиҳатдан ҳар бири 150 гр гача вазнга эга, ташқи юзасидан мустаҳкам фиброз парда билан ўралган, фиброз парда остида камбиал ҳужайралари мавжуд. Кесиб кўрилганда пўстлоқ қавати, мия қават пирамидалари, косачалар ҳамда жоми фарқланади. Пўстлоқ қаватида буйрак нефронининг коптокчалари, бирламчи ва иккиламчи эгри-бугри каналчалари жойлашган, унинг орасида қон томирлар ҳамда фиброцитар строма мавжуд, мия қаватида генли қовузлоғи найчалари, юкустомедуляр коптокчалар ҳамда чиқарув найлари жойлашган. Уларнинг орасида ретикуляр тўқимали строма мавжуд. Буйрак коптокчаси 500 мкм дан 1 мм гача катталикда бўлади. Уларнинг ташқи юзасидан Боумен Шумлян пардаси ўраган. Парданинг ташқи қатламини яссиланган эпителий яъни нефротелий қоплаган, ички пардасини махсус ҳужайраларга айланган эпителийлар яъни подоцитлар ташкил қилади. Коптокчанинг пастки қисмида нефротелий призматик эпителийга айланиб бирламчи эгри-бугри каналча кўринишида давом этади. Коптокчанинг тепа қисмида 70 мм.сим.уст.ли босими остида қон билан таъминлайдиган артерия афферент коптокчага кириб ҳар бир коптокчада ўртача 50 жуфт капилярларни пайдо қилади. Капилярларнинг ўртасида иккала капилярни ҳам ушлаб турдиган фиброцит жойлашган ва бу ҳужайрани томирлараро ҳужайра мезангиум дейилади. Унинг вазифаси базал мембранага ламинин моддасини (коллагенини) ишлаб бериш ва доимий ҳолда янгилаб туриш ҳисобланади. Базал мембранада ламинин толалари ёки 4 та коллаген толалари махсус тўр пайдо қилади ва тўрнинг тешикчаларини гепарин сульфат кислотаси 10 нм катталикда ушлаб туради ва бу тешикчалар орқали бирламчи сийдик филтрацияланади. Капилярларнинг ташқи томондан подоцит ҳужайралар қамраб олган, уларнинг узун ва калта ўсимталари мавжуд, калта ўсимталарининг учи базал мембранага бориб туташган ва улар орасидаги тешикчалардан бирламчи сийдик коптокча бўшлиғига тушади. Бир кун давомида иккала буйрак 100-150 литр бирламчи сийдик филтрациялайди. Бирламчи сийдик эгри-бугри каналчалар орқали оқиб ўтишда қайтадан реабсорбцияга учрайди (қайта сўрилади) ва охир оқибатда 1,5 литр иккиламчи сийдик чиқиб кетади. Коптокчаларда тозаланган артериал қон артерия эфферент орқали чиқиб бирламчи ва иккиламчи эгри-бугри каналчаларни артериал қон билан таъминлайди. (расм)
Буйрак касалликларини XIX асрнинг бошида Брайд деган олим 3 та клиник белгиси билан аниқлаган яъни, протеинурия, баданнинг шиши ва гипертония – бу белгилар Брайд касаллиги деб юритилган. Кейинчалик буйрак тўқимасида умумий патологик жараёнлардан қайси бири устун туришига қараб, агар яллиғланиш устун турса нефрит, дистрофия устун турса нефроз, чандиқланиш устун турса нефросклероз деб юритилган. Ҳозирги кунда буйрак касалликлари нефроннинг қайси бир қисмида ривожланишига қараб 3 та гуруҳга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |