Термиз филиали “анатомия ва клиник анатомия” кафедраси



Download 1,48 Mb.
bet81/118
Sana23.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#163321
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   118
Bog'liq
Патанатомия. УУМ-2018 й. — копия 170221183930

Ошқозон яра касаллиги қуйидаги асоратларни беради:

  1. Яралардан қон кетиши – постгеморрагик анемия, баъзида геморрагик шок ривожланади.

  2. Яранинг тешилиши, ёрилиши – перфорация, йирингли, фибринозли перитонит ривожланиши

  3. Яра тубининг қўшни органларга ўсиб кириши, ёпишиши – пенетрация – бунда қўшни органларда некроз ва яллиғланишлар ривожланади (жигар, талоқ, ошқозон ости бези).

  4. Яра атрофида қизилўнгач, 12 бармоқли ичакда сурункали яллиғланишлар ривожланади. Эзофагит, перифокал гастрит, дуоденит ривожланади.

  5. Яра соҳаси (атрофи) чандиқланиб ошқозоннинг чиқиш қисми торайиб стенозланади.

  6. Ошқозон яраси атрофида эпителий ҳужайраси малигнизацияланиб ракка ўтиши мумкин.

Ошқозон рак касаллиги – бу ошқозон шиллиқ пардаси қопловчи эпителийсидан, без эпителий ҳужайрасидан ҳамда метаплазияланган қадаҳсимон энтероцитлардан ўсувчи хавфли ўсмали касаллик. Баъзида ошқозон шиллиқ пардасида APUD система ҳужайраларидан ҳам хавфли ўсма ўсиши мумкин – буни карциноид дейилади. Ошқозон рак касаллиги барча хавфли ўсмалар ичида биринчи ўринни эгаллайди. Рак олди жараёнлари бўлиб сурункали гастрит, ошқозон полипози, сурункали яра касаллиги, яандиқланишлар, метаплазия, дисплазия жараёнлари ҳисобланади. Макроскопик жиҳатдан ёки жойланиши бўйича пилорик рак биринчи ўринни (50%), кичик эгрилик (20%), кардиал рак (12%), катта эгрилик (3%)ни, фундал қисм (5%), диффуз рак қолган фоизларни ташкил этади.
Микроскопик жиҳатдан асосан безли рак кўринишида яъни аденокарцинома кўринишида ўсади. Рак ҳужайраларининг жойланиши, шакли бўйича тубуляр рак, трабекуляр устунли рак, альвеоляр бўшлиқли рак, мазговик рак – бунда рак ҳужайралари кўп, строма бириктирувчи тўқимаси кам. Скирр – рак ҳужайраси кам, стромаси кўп. Ҳамда дифференциалланмаган рак – бунда рак ҳужайралари жуда кучли морфологик ўзгаришларга учраганлиги сабабли қайси бир эпителий ҳужайрадан ўсганлигини билиб бўлмайди. Бунда ҳужайраларнинг шаклига қараб номланади. Масалан: полиморф ҳужайрали рак, майда ҳужайрали рак, чўзинчоқ ҳужайрали рак, узуксимон ҳужайрали рак. Ошқозонда шиллиқ пардада ўсган рак биринчи навбатда лимфоген йўл билан лимфа тугунларига яъни ошқозон ости, жигар ости, аорта атрофидаги лимфа тугунларига метастазлар беради. Гематоген йўл билан биринчи навбатда жигарга, ошқозон ости безига кейин бошқа органларга ҳам метастазлар бериши мумкин. Ошқозонда рак пайдо бўлганда аёлларда тухумдонларда рак метастазлари (Крукенберг метастази), эркакларда тўғри ичак атрофида рак метастазлари (Шницлер раки), бўйин ўмров суяги устидаги лимфа тугунида (Вирхов раки) – бу метастазлар ретроград метастазлар дейилади.



Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish