Назорат учун саволлар:
Нафас йўллари ва ўпка структур бирликларининг ўзига хослиги. Бўғиз ва бронхлар девори таркибий қисми, қопловчи епителийсининг ўзига хос тузилиши. Ўпка альвеолалари девори тузилишининг ўзига хослиги.
Ўткир пневмониялар ривожланиши сабабларидан вируслар ва бактерияларнинг турлари, уларнинг таъсир механизмлари.
Ўчоқли пневмония ёки бронхопневмония номланишининг ўзига хослиги, патогенези ва шикастланиш ўчоқлари ўлчамларига қараб турлари.
Бронхопневмониянинг макро- ва микроскопик хос белгилари.
Бронхопневмониянинг қўзғатувчисининг турига қараб, ҳар бир қўзғатувчисига хос морфологик ўзгаришлари.
Бронхопневмониянинг асоратлари ва ўлим сабаблари.
Крупоз пневмониянинг таърифи, номланишлари, қўзғатувчиси, патогенези.
Крупоз пневмония патологик анатомияси: даврлари, ҳар бирига хос морфологик ўзгаришлари.
Крупоз пневмониянинг асоратлари ва ўлим сабаблари.
Маъруза № 16. Ошқозон-ичак тракти касалликлари: Ошқозон касалликлари.
1.Қизилунгач касалликлари, таснифи, этиологияси ва патогенези, патологик анатомияси, асоратлари, оқибатлари.
2.Қизилунгач раки, патологик анатомияси, асоратлари, оқибатлари. 3.Ошқозон касалликлари, гастрит, этиология ва патогенези, патологик анатомияси, асоратлари, оқибатлари.
4.Сурункали гастрит, этиологияси ва патогенези, патологик анатомияси, асоратлари, оқибатлари.
5.Ошқозон яра касаллиги, этиология ва патогенези, патологик анатомияси, асоратлари, оқибатлари.
6.Меъда раки, таснифи, патологик анатомияси, асоратлари оқибати.
Таянч иборалар: Ангина, сиалоаденит, паротит, езофагит, гастрит, атрофия, метаплазия, ентерализация, ерозия, ўткир яра, сурункали яра, фибриноид некроз, перфорация, пенетрация, малигнизация, рак, яра-рак, рак-яра.
Сурункали гастрит – бу ошқозон шиллиқ пардасининг дистрофик, атрофик, дисрегенератор ҳамда яллиғланишли касаллиги ҳисобланади. Сурункали гастрит касаллиги дастлаб қопловчи эпителийнинг дистрофиясидан бошланади, кейин атрофияси билан ҳамда дисрегенерацияси билан давом этади. Бу ўзгаришларга қарши хусусий бириктирувчи тўқима қатламида сурункали яллиғланиш яъни лимфогистоцитар инфильтрация пайдо бўлади.
Сабаблари: 1. Умумий сабаблари – озиқланишнинг бузилиши, сифатсиз озиқ овқатлар, аччиқ, шўр, алькогол. 2. Маҳаллий сабаблари – ошқозон шиллиқ қавати секрециясининг бузилиши, мушак қавати моторикасининг бузилиши, қон айланишининг бузилиши, аллергия ва аутоиммун жараёнлар бузилиши. Сурункали гастрит морфологик жиҳатдан 5 формаси фарқланади. Буни 2002 йил ВОЗ экспертлари тасдиқлаган. 1. Сурункали юзаки гастрит 2. Сурункали юзаки атрофик гастрит 3. Сурункали атрофик гастрит 4. Сурункали атрофик гиперпластик гастрит 5. Сурункали гипертрофик гастрит
Do'stlaringiz bilan baham: |