Термиз филиали “анатомия ва клиник анатомия” кафедраси


Ўчоқли пневмония ёки бронхопневмония касаллиги



Download 1,48 Mb.
bet75/118
Sana23.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#163321
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   118
Bog'liq
Патанатомия. УУМ-2018 й. — копия 170221183930

Ўчоқли пневмония ёки бронхопневмония касаллиги – бу ўпканинг экзоген патологик омиллар таъсирида яллиғланиши ҳисобланади. Бунда экзоген патологик омиллар юқори нафас йўллари орқали тушиб дастлаб бронхлар ва бронхиолалар деворини яллиғлантиради. Кейин эса яллиғланиш бронхлар атрофидаги ўпка тўқимасига ўтади шунинг учун бронхопневмония дейилади. Агар инфекция ўпкага қон орқали кириб бориб яллиғлантирса “пневмонит” дейилади. Ўчоқли пневмониянинг сабаблари – микроорганизмлар, кўпинча стафилококк, стрептококк, клибсиелла, протей, айрим ҳолларда шартли патоген микроблар, замбуруғлар ҳамда ОРВИ вируслар ҳисобланади. Кимёвий моддалар ҳамда физикавий таъсиротлар ҳам пневмония қўзғатиши мумкин.

Патанатомияси: макроскопик жиҳатдан ўпканинг иккала томонида ҳам бронхлар ва бронхиолалар девори яллиғланиш ҳисобига қалинлашган, бўшлиғида катарал, йирингли баъзида геморрагик суюқлик, экссудат борлиги аниқланади. Бронхлар ва бронхиолалар атрофида ўпка тўқимаси зичланиб ҳавосизланиб қизғиш кулрангга кирган, уларнинг атрофида тўқ қизил рангли гиперемияланган ўчоқлари мавжуд. Ўпканинг чет қисмларида эса алвеоляр тўқима компенсатор эмфиземага учраган. Микроскопик кўринганда бронхлар ва бронхиолалар атрофидаги альвеолалар бўшлиғи серозли, йирингли ҳамда катарал дексваматив яъни микроскопик жиҳатдан оч бинафша рангли сероз суюқлик, кўкиш рангли шилимшиқ моддалар, сегмент ядроли нейтрофиллар, макрофаглар ҳамда десквамацияланган альвеолоцитлар билан тўлган. Ўпканинг чет қисмидаги альвеолалар эса кескин кенгайиб деворлари ёрилиб компенсатор эмфизема бўшлиқларига айланган.

  1. Крупоз пневмония – ёки лобар пневмония ҳам дейилади, яна бир номи плевра пневмония яъни бу касалликда бир вақтнинг ўзида ҳам плевра бўшлиғи ҳам ўпка касалланади. Крупоз пневмония бу асосан патоген пневмококклар томонидан қўзғатиладиган ўпканинг бир бўлагида инфекцион аллергик жараён ривожланиб барча альвеолалар бўшлиғи фибриноз экссудат билан тўладиган ҳамда ўпканинг шу томонида плеврада фибринозли плеврит ривожланадиган касаллик ҳисобланади. Демак пневмококклар ўпка тўқимасига тушганда ўта сезувчанлик реакциясини қўзғатиб ўпканинг бир бўлагида барча қон томирларнинг паралитик кенгайишига олиб келади, натижада ўпка тўқимаси яъни барча альвеолалар бўшлиғи қисқа вақт ичида қон билан тўлади. Ҳавосизланиб ўпка оғирлашади, ўлчамлари катталашиб тўқ қизил рангга киради, касалликнинг бу даври 2-3 кун давом этади ва бу I даври ўпкага қон қуйилиш даври дейилади. II даври – қизил жигарланиш даври (гепатизация), бу даврга келиб қон таркибидан фибриноген оқсили ҳам альвеолалар бўшлиғига чиқиб фибрин ипларига айланади. Барча альвеолалар бўшлиғи фибриноз экссудат билан тўлиб ўпка тўқимаси тўлиқ ҳолда ҳавосизланади, зичланади. Кесиб кўрилганда жигар тўқимасига ўхшайди. III даври кулранг жигарланиш даври – бунда қон таркибидан альвеолалар ичидаги фибриноз экссудат таркибига кўп миқдорда нейтрофил лейкоцитлар ҳамда макрофаглар чиқади. Уларнинг лизосомал ферментлари таъсирида фибрин толалари эрий бошлайди. Эритроцитлар эса парчаланиб пигментларга айланади. Натижада ўпка тўқимаси бироз оқариб кулрангга киради. IV даври – касалликнинг ҳал бўлиш даври, бунда лизосомал ферментлар таъсирида парчаланган, эриган фибрин иплари альвеолалар деворидан кўчиб тушади, балғам кўринишида ташқарига чиқади. Айнан шундай осон кўчувчи фибриноз экссудатни крупоз фибринозли экссудат ёки крупоз фибриноз яллиғланиш дейилади. Крупоз пневмониянинг оқибати кўпинча соғайиш билан тугайди. Лекин айрим ҳолларда ўпканинг ўзида ҳам бошқа органларда ҳам ҳар хил асоратлар ривожланиши мумкин. Ўпкада ривожланадиган асоратлари: 1) Ўпканинг йиринглаши, абцесслар пайдо бўлиши. 2) Ўпка тўқимасининг некрози. 3) Геморрагик инфаркт ёки ўпка гангренаси ривожланиши. 4) Фибриноз экссудат ўпка тўқимасидан ажралмасдан унинг ўрнига бириктирувчи тўқима ўсиши – бу “карнификация” дейилади. 5) Ателектазлар ривожланиши. 6) Дистелектаз. 7) Пневмониоген бронхоэктазиялар пайдо бўлиши. 8) Йирингнинг, абцесснинг ўпкадан плевра бўшлиғига ёрилиши оқибатида пиеторакс ёки эмпиема ривожланиши. Ўпкадан ташқари асоратлари: 1) Перикардит 2) Медиастенит 3) Перитонит 4) Айрим ҳолларда сепсис.


  2. Download 1,48 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish