Термиз давлат университети “тарих ўҚитиш методикаси ва таълим технологиялари” фанидан


Тарих ўқитиш усуллари фанининг ҳозирги босқичдаги тараққиёти



Download 242,51 Kb.
bet2/24
Sana24.02.2022
Hajmi242,51 Kb.
#205436
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
тарих укитиш методикаси УМК 2020

Тарих ўқитиш усуллари фанининг ҳозирги босқичдаги тараққиёти.

  1. Шўролар даврида ТЎМ асосий принципларининг бўзилиши.

  2. Илмий холислиқ

  3. Инсон омили.

  4. Ўқувчилар ёши руҳиятини ҳисобга олиш.

Тарих ўқитиш услубиёти ёш, янги фан, лёкин энг қадимги даврлардан бошлаб мактаблару мадрасаларда тарих фани таълим тарбияда асосий ўрин эгаллаб келган. Таълим соҳасида уйғониш , темурийлар, шайбонийлар даврларида ва айниқса, ХIХ асрда ривожланиш босқичида бўлди. Чор Россиясининг Туркистонни босиб олишидан сўнг генерал-лейтенант Н.О.Розенбах (1884-1889) «рус-тузем» мактабларини очиш лойихасини ишлаб чиқди. 1884 йили Тошкентда биринчи «рус-тузем» мактаби очилди. Аср охирига келиб уларнинг сони 100 та дан ошиб кетди.
Шу пайтларда Россиянинг ўзида тарих ўқитиш соҳасида муҳим ўзгаришлар юз бермоқда эди. 1874 йили гимназиянинг ўқув режасига ўзгаришлар киритилиб, 3-синфдаги Қадимги Шарқ, Юнонистон ва Рим тарихи ўрнига Россия тарихининг ҳикоялар курси, IV синфда Россия ва умумий тарих ҳикоялар курси ўрнига Қадимги дунё тарихининг сицемали курси, V-VI синфларга Россия ва умумий тарихнинг ХIХ аср ўрталаригача бўлган сицемали курси ўқитиладиган бўлди. Ўсиб келаётган инқилобий вазият ёки марксицик ғоя ва идеалицик, деб тушуниладиган ғоя ўртасидаги кураш тарих ўқитишда ҳам ўз аксини топа бошлади. Лёкин шундай бўлсада тарих ўқитишда ривожланиш сезилди. М. Гимназия ўқитувчиси ҚА.Иванов дарсликлари фактларнинг образли ва асосли баёни, муҳим ҳужжатлар, расмлар билан бойиган эди. 1890 йилда тарих ўқитишга доир кўпгина мақолалар чоп этилган «Вецник воспитания» журнали нашр этила бошланди. Россияда таълим соҳасида катта ўзгаришлар бўлаётган бўлсада Туркистондаги рус-тузем мактаблари Ўрта Осиёлик мусулмонлар эхтиёжини қондира олмас эди. «Рус-тузем» мактаблари маҳаллий аҳолини руслаштириш учун бир қурол эди. ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Туркистонда янги усул мактабларининг вужудга келиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1917 йил октябръ тўнтаришидан кейин Туркистон бутунлай Империянинг бир қисмига айланар экан таълим-тарбия соҳасидаги ўзгаришлардан ҳам четда қолмади. В.И.Ленин маориф соҳасининг вазифалари хақида тўхталар экан: «... маориф ишининг қўйилиши пролетариятнинг ўз диктатура мақсадларини муваффақиятли амалга ошириш учун... синфий кураш руҳи билан суғорилган бўлиши лозим» деган эди. Тарих ўқитиш болъшевицик янги жамият учун сиёсатда муҳим ролъ ўйнаши керак эди. Шунинг учун Н.ҚКрупская, А.В.Луначарский, М.Н.Покровский каби шахслар бошчилигида, РСФСР халқ маорифи комиссарлиги этакчилигида янги тизимни яратиш учун бел боғланди. 1920 йил Тарих фанининг биринчи дастури қабул қилинди. Унда маданият тарихи, чет эл ва Россия тарихи, иқтисод тарихи ва социализм тарихи кабилар ўрин олган эди, кўриниб турибдики ўқувчилар коммунистик ғоялар билан суғорилиши керак эди. 1921 йили тарих курси жамиятшунослик билан алмаштирилди. Тарих, сиёсий иқтисод, хуқуқ асослари, жамиятшунослик таркибига кириши керак эди. Курс 1,5 йил давомида 2-3 синфларда ўқитилиши мўлжалланган. 1925-, 1927 йилларда дастурга яна ўзгартиришлар киритилди. 1930-йилларда мактабларда тарих ўқитишда яна ўзгаришлар бошланди. 1934 йил 15 майда ВКП (б) МКнинг «СССР мактабларида гражданлар тарихининг ўқитилиши тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Шундай қилиб, 4-синфларда СССР тарихининг қисқа курси, В-ВИИ синфларда қадимги дунё ва ўрта асрлар, 8-10 синфларда эса СССР тарихи, янги ва энг янги тарих курслари ўқитила бошланди. Шу бошланган иш то 1991 йилгача давом этди. Тарих китоблари қайта-қайта нашр этилди, лёкин уларнинг мазмуни ижобий томонга ўзгармади. СССР тарихи дарсликлари ҳам жаҳон тарихи (умумий тарих) дарсликлари ҳам синфийлик, социализмнинг капитализм устидан ғалабаси, интернациолизм деб аталган аслида руслаштириш сиёсати ва атеизм билан суғорилди. Ўқувчиларни иложи борича ўтмишга нафрат билан боқишга ўргатилди, фақатгина коммунистик ғоялар учун муҳим бўлган қўзғолонлар, урушлар мақталди. Тарих ўқитишнинг холислик, инсон омили, илмий принциплари бўзилди.
Тарих ўқитишда энг муҳим принцип бу тарихий кетмакетлик (хронология)дир. Бунинг бўзилишини ҳеч қачон кечириб бўлмайди. Тарихий воқеа-ҳодисаларнинг барчаси кунма-кун, йилма-йил, кетма-кетликда баён этилиши шарт. Бу принцип шўролар даврида ҳам бўзилмади.
Яна бир принцип бу илмий холисликдир. Бунинг маъноси шундаки, тарихий воқеалар керакли манбалар орқали илмийлик асосида ёритиб берилиши керак ва бунда ҳеч бир мафкура хизмати учун ёъналтирмаслиги керак Мисол учун, ўзбек давлатчилиги тарихи 2700 йиллик тарихга эга. Биргина шу маълумотни бериш учун манбани ўрганиш керак, ўрганганда ҳам илмийлик асосида. Ўзбек давлатчилиги тарихининг 2700 йиллик тарихи хақида биз энг аввало «Авесто»дан билиб олишимиз мумкин ва ҳқ Бу маълумотнинг нотўғри бўлмаслиги учун бошқа манбалар ҳам ўрганилмоғи зарур (давлатчиликка оид). Яна бир мисол зардуштийлик ватан Турон эканлиги. Буни «Авесто»дан ташқари кўпгина археологик манбалар ҳам исботлайди. Шу тариқа ҳар бир тарихий маълумот илмий холислик асосида берилмоғи керак Шўролар даврида шу принцип бўзиб кўрсатилди. Яъни тарихий маълумотларни мафкурага хизмат қилдириш учун соҳталаштирилди. М., 1898 йилги Дукчи эшон қўзғолони реакцион-диний қўзғолон, деб номланган. Ваҳоланки, бу қўзғолон диний белгилар бўлсада рус босқинчиларига қаратилган миллий- озодлик ҳаракати эди. Ёки Туркистон мухторияти хақидаги маълумотлар. 1918 йил ноябридаги бу воқеада миллий давлат тарафдорлари бўлмачилик (сеператистик), буржуа-миллатпарастлигида айбланди. Яна бир мисол «босмачилик» ҳаракати. Хулласи, тарихимизда кўпгина воқеалар илмий асосга эга бўлмаган ҳолда холислик принципи бўзиб тасвирланган. Ватанимиз тарихида миллий давлатчилик, ўзбек миллатининг шаклланиши, Темур, Туркистон муҳторияти, «босмачилик», «ўзбеклар иши» каби саҳифалар борки бўларнинг барида илмийлик, холислик бўзилган.
Инсон омили тарих ўқилишининг муҳим принципи шўролар даврида ягона коммунистик мафкура исканжасидаги таълим, тарих ўқитиш мазмунан саёзгина эмас, эгасиз, мавхум ва зерикарли тафсилотга айланиб қолди. Шўролар ўз мафкурасига кўра жамоа (коллектив) манфаатларини шахс манфатларидан ҳамиша уцун қўяр эдилар. Бунинг туб маъноси шунда эди-ки, шахсни жамоа орқали идора қилиш бошқарувнинг осон усули эди. Буюк шахслар, авлодлар тарихи уларнинг шон-шухрати ва жабр-жафолари хақидаги ёрқин хотиралар тарих дарсликларида ўз ифодасини топмади. Тарих билимларининг асосий мазмуни ижтимоий-иқтисодий жараён, синфий кураш давлатлар тарихи, инқилоблар, оммавий хааркатлар, тарихидан иборат бўлиб қолди. Инсон омили принципининг бўзилиши шахс тарбиясида қийинчиликларга олиб келади.
Миллийликка бир томонлама ёндашув тарих ўқитиш принципининг бўзилишидир. Шўролар даврида байналминалчилик, миллийликка эътибор, деб айтилсада аслида марказ томонидан белгиланганидек, тарих ўқитишда ҳам миллийлик принциплари бўзилди. «пантурккизм», «панисломизм», «миллий-буржуазия» ёки «ўзбеклар иши» номли атамаларнинг ўзи ҳам бунинг яққол далилидир.
Мактабда тарих ўқитиш принципларининг яна бири ёшлар руҳиятини ҳисобга олишдир. 5-синф тарих дарсликларидан то 11-синф дарсликларигача барчаси ўқувчилар ёшига қараб ёзилган бўлиши керак Кичик ёшдаги ўқувчилар китоблари содда тилда ҳикоя тарзида ёзилган бўлиб матн ҳарфлари йириклиги ёки ўша даврга оид расмларнинг, ҳикоялар (асарлардан парчалар)нинг кўплиги билан ажралиб туриши керак Дарс ўтиш жараёнида ҳам мавзуни ҳикоя тарзида тушунарли қилиб тушунтириб бериш керак бўлади. Юқори синфларда эса ўқувчиларни фикрлашга, мушохада қилишга ўргатилади.
Тарихчи уз даврининг фарзанди. Унинг меҳнатида у яшаб ижод этган даврнинг тамғаси қолади. Ўтмишини, шунингдек яқин ва энг узоқ даври характеристикасининг шохиди бўламиз. Келажак шароити билан тарих ҳам янги маънавий киёфада бўлиб, янгича баҳоланади. Мазкур ўринда шунга алоҳида эътибор бериш лозим-ки, тарихга нисбатан юқорида қайд этилган ҳолат содир бўладиган бўлса, тарихий билимлар методологияси ҳам ўзгаради. Буни яқин ўтмишимизда шўролар даврида якка ҳукмронлик қилиб келган коммунистик мафкура мисолида кўрилса, айни муддао бўлур эди.

Download 242,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish