Термиз давлат университети “тарих ўҚитиш методикаси ва таълим технологиялари” фанидан



Download 242,51 Kb.
bet3/24
Sana24.02.2022
Hajmi242,51 Kb.
#205436
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
тарих укитиш методикаси УМК 2020

Ўзбекистонда тарих фанининг тарихи ва тарих таълимининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Масалан, ХХ асрда, яъни шўролар мустамлакачилиги даврида коммунистик мафкуранинг таъсири остида миллий тарихимизни ёритишда тарихий социологик ёндашишлар ҳукмрон эди. Натижада, миллий тарихимизда содир бўлган кўпги­на воқеа ва ҳодисалар ўша даврнинг ҳукмрон ғояси ва мафкураси нуктаи назаридан баҳоланиб, кўп ҳолларда тарихий воқеалар, уларни келтириб чиқарган объектив сабаблар том маънода сохталаштирилди. Лекин, озчиликни ташкил этган бўлса-да, ўша дахрийликка асосланган шўролар даврида ҳам хакикатни юзага кўтариб чикишга муваффақ бўлганлар. Масалан, шўролар даври тарихий асарларида Амир Темур шахсига тавсиф беришда ҳам бир-бирига қарама-қарши фикрлар кўзга ташланади. Жумладан, «Темур, деб ёзади ўзбек темуршунос олими, Темур ва темурийлар даврини биринчи бўлиб қўлёзма матнлар асосида ўрганиб чиққан профессор Мар­кам Абдураимов, — ёшлигиданоқ ўзининг ақли расолиги билан ажралиб турарди. Ундаги ҳарбий истеьдод жуда эрта уйғонганди: у отда яхши чопар, ўқ-ёйни моҳирлик билан отар эди. Темурнинг ҳаётлик пайтида дин аҳллари дахлсиз эди. Авлодлари ҳам бу анъаналарга содиқ қолдилар. Темур дин арбобларигагина эмас, балки дунёвий фанларнинг намояндаларига ҳам эътиборли бўлган.
Темурнинг ички сиёсати имкони борича Мовароуннахр моддий ва маънавий фаровонлигини кўтаришга қаратилган эди.
Мовароуннахр ва Самарқандда бунёд этилган нодир ва абадий обидалар бевосита Темур номи билан боғлиқдир. Ўрта Осиёда ўтган барча ҳукмдорлар орасида у улуғ бунёдкор ва забардаст Амир сифатида ном қозонган эди»1.
Амир Темурга тавсиф беришда яна бир ўзбек тарихчи олими, профессор Гога Хидоятов шундай ёзади: «У ўқиш ва ёзишни ўрганмаган бўлиб, турк ва форс тилларида яхши гапирар эди...»
Темур Чингизхон ва унинг ҳарбий тартибларини ихлосманди бўлиб, ҳамма юришларини ташкил этиш, ҳарбий ҳаракатлар ва маъмурий қурилиш ишларида унга такдид қилар эди... Унинг ҳамма ҳарбий тактикаси Чингизхондан ўзлаштириб олинтан эди»2. Амир Темурга характеристика беришда тарих фани методологик тадқиқотчиликка даъвогар бўлган тарихчилар ҳам четда қолмадилар. Масалан, Аҳмаджон Саъдиев Ўзбекистон мактабларида «Темур давлатининг ташкил топиши» мавзусини қандай ўқитиш лозимлиги хусу­сида шундай илмий башорат қилади:
« Темур давлатининг ташкил топишига бағшланган биринчи дарсда Темурнинг шахсига тавсиф беришда, деб уқтиради А. Саъдиев, Темурнинг жаҳонга ҳукмрон бўлиш ҳаваси билан босқинчилик урушларига кириб кетганлиги мамлакатдаги ишлаб чиқариш кучлари ва воситаларининг кенг миқёсда ривожланишига тўсқинлик килгани, Темурнинг турли хил ҳаракатлари, зулми халқнинг қаҳр-ғазабига сабаб бўлганлиги айтилади. Темурнинг ўлкан империяси — феодал ҳукмдорлар империясидан иборат бўлиб, унинг ҳақиқий марказлашиши учун етарли иқтисодий замин бўлмаганлиги учун мустаҳкам эмаслиги тушунтирилади»3.
Н. Ремеев мазкур мавзуни ўрганиш хусусида тарих ўқитувчиларига дарс жараёнида ўқувчилар диқкат-эътиборларини асосан қуйи­даги масалаларга жалб этилишини уқтиради:

  1. Темур давлати қачон вужудга келди?

  2. Унинг ҳарбий юришларини гапириб беринг.

  3. Темурнинг ҳарбий юришлари қандай хусусиятга эга эди?

  4. Темур давлати нима учун инқирозга юз тўтди?

Авваламбор, юқоридаги саволларнинг ҳаммаси ҳам ўқувчиларни мантиқан таҳлилий тафаккур этишга йўлламайди. Аксинча, уларда методика ҳам йўқ. Иккинчидан, мавзуни ўрганиш учун қўйилган саволлар ўқувчиларда ижобий яъни миллий маънавиятимизга асосланган, уларда миллий ифтихорларини шаклланишига олиб келадиган, асл тарихий ҳақиқатни билиб олишларига етаклайдиган фикрларга эмас, балки Амир Темур даври фақат ноҳақ қон тўқишлар, вайронагарчиликлар, деҳқон ва ҳунармандлар учун азоб-уқубат даври бўлган деган хулосага келишларига даъват этилган илмий ва тарихий ҳақиқатни ўта сохталаштирилган йўналишдан иборатдир. Ўзбекистон тарихини ўқитиш бўйича яратиладиган «илмий-методик тавсия» номига даъвогарлик қиладиган ҳар қандай рисолаларда талабаларга тарихий ҳақиқатдан келиб чиқиб, уларга Ватан тарихидан бериладиган таълим ва тарбия жараёнини инсонпарварлаштириш, демократлаштириш ҳамда интеграциялашга томон бурилса айни муддао бўлур эди. Чунки, халқ таълими олдига қўйилган бугунги фаровон ҳаётимиз, давримиз та-лаби шуни тақозо этмокда.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг саъйи-ҳаракатлари билан Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги фармони ЮНЕСКО томонидан ижобий тадбир сифатида маьқулланиб, Амир Темурнинг Ўрта Осиё ва жаҳон халқлари тарихида тутган ўрнига одилона баҳо берилганлигининг гувоҳи бўлдик.
«Амир Темур даврини қайтадан ўрганишимиз керак, нега деганда, Амир Темур тузукларини ўқигач, худди бугунги замоннинг катта муаммоларига жавоб бергандек бўламан. Шунинг учун стратегияни жуда пухта ўйлаш керак. Балки ота-боболаримиз қолдирган меросдан фойдаланиб, ўзимизга хос, ўзимизга мос стратегияни ишлаб чиқиш керак бўлади»[, деб қайд этди биринчи Президентимиз.



Download 242,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish