Термиз давлат университети “тарих ўҚитиш методикаси ва таълим технологиялари” фанидан



Download 242,51 Kb.
bet6/24
Sana24.02.2022
Hajmi242,51 Kb.
#205436
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
тарих укитиш методикаси УМК 2020

Тарихий ҳужжатлар билан ишлаш.Тарихий ҳужжатлар тарих фани учун муҳим манбалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда тарих ўқитишида ҳужжатлардан фойдаланиш тарихи Россия билан боғлиқ ХХ асрнинг 60-йилларида Стасюлевич ва бошқа илғор ўқитувчи ҳамда методистлар ўқитишни тарихий ҳужжатлар асосида мустақил ўрганишнинг реал методини таклиф этиб, уни ўша вақтдаги дарсликлар асосида ўқитиш усулига қарама-қарши қўйдилар.
ХХ аср бошларига келиб тарихий ҳужжатларни мустақил ўрганиш ғоясини методист Н.Рожков давом эттириб тарихни манбалар асосида ўрганишнинг «лаборатория» методини олға сурди. Бу мавжуд реакцион мазмундаги дарсликларни ёдлаштириш тизимига нисбатан прогрессив аҳамиятга эга. Лёкин бу методнинг ҳам ўзига яраша камчиликлари бор эди. М., бу ўқувчиларнинг мустақил ўрганишига ортиқча баҳо бериш эди. 1934 йилдан кейин шўро тарихчи методист олимлари ҳужжатлар билан ишлашни ўқитишнинг бош методи эканлигини инкор қилиш билан бирга ўқитишнинг усулларидан бири эканлигини таъкидладилар.
Тарихий ҳужжат аввало, ўқитувчи баёнини конкретлаштириш, чуқурлаштириш ва унга аниқлик киритиш учун хизмат қилади, баённинг эмоционал ва ишончли бўлиши таъминлайди, тарихий воқеаларни гавдалаштириш ва тасвирлашга ёрдам беради. Ҳужжат устида ишлаш ўқувчиларни фактлар ва ҳодисаларни мустақил равишда аниқлаш ва ўрганиш, хулосалар чиқаришга ўргатади. Шу билан бирга ҳужжат маълум бир вазиятни аниқлашга, унинг характерини, аҳамиятини билиб олишга, тарихий холислик асосида тушунишга ёрдам беради, улар (ўқувчилар)нинг билиш фаолиятини, фикрлашини активлаштиради.
Ҳужжатлар устида ишлашнинг яна бир муҳим томони шундаки ўқувчиларни тарихий тадқиқот методларининг элементлари билан таништиради ҳамда уларни тарихий ҳужжатларга танқидий қарашга ўргатади.
Мактабда таълимнинг янги мазмуни амалга оширилиши муносабати билан тарих ўқитишда тарихий ҳужжатларнинг роли янада ошди. Янги дастурда ёзилган дарсликлар мазмунининг асосий қисмини ташкил этади. Дарсликдаги тарихий ҳужжатлар ҳар бир синфдаги ўқувчиларнинг ёши, билим савияси, ўша синфда ўрганиладиган тарих курсининг хусусиятларига қараб киритилган. Шу сабабли дарсликлардаги тарихий ҳужжатлар ўзларининг характери, кўлами, мазмуни жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. М., 6-синф жаҳон тарихига киритилган ҳужжатли манбалар 3-гуруҳга бўлинади:
Моддий маданият буюмлари- бизгача сақланиб келаётган ёки илмий асосда қайта тикланган бурунги меҳнат қуроллари, қурол-яроқлар, зеб-зийнат буюмлари, уй- рўзғор анжомлари, турор- жойлар, қўрғонлар мақбаралар, қадимги шаҳар ҳаробалари ва бошқалар.
Тасвирий санъат асарлари- моддий воқеликни, одамлар ва уларнинг бир-бирига муносабатини, одамлар ва уларни бир-бирига муносабатини ҳамда уларни теварак атрофидаги нарсаларни, ҳар- хил буюмларни, географик муҳитни бевосита тасвирлаб берувчи асарлар, одамларнинг ҳар хил худолар, руҳ-арвоҳлар, жинлар, алвацилар, афсонавий қаҳрамонлар, девлар ва ҳакозолар ҳақидаги хаёлий тасаввурларни акс эттирувчи асарлар.
Ёзма манбалар-қонуниятлар,лик ишларига доир ёзувлар, шартномалар хизмат вазифасига оид ёзишмалар, сиёсий нутқлар, суд ҳукмлари, йилномалар хроникалар, мемуарлар, шаҳар ва мамлакатлар тасвирлаб ёзилган асарлар, хатлар ва ёзувлар киради.
Ўқувчиларнинг ёшига қараб дарсликдаги ҳужжатли материаллларнинг характери ўзгариб, кўлами ортиб, мураккаблашиб боради. Шўролар даврида тарихий ҳужжатлардан фойдаланишда марксистик-ленинистик руҳдаги ҳужжатлар жуда кўп ишлатилган. Аслида юқори синфга ўтгач дарсликларда ҳикоя ва тасвирий характердаги ҳужжатларнинг салмоғи камайиб хўжалик ва юридик характердаги ҳужжатларнинг салмоғи кўпайтирилади.
Мактабларда тарих ўқитиш тажрибасида тарихий ҳужжатлар билан ишлашнинг асосий икки усули мавжуд: тарихий ҳужжатлардан ўқитувчи баёнида фойдаланиш ва ўқувчиларнинг матн устида ишлаши.
Тарихий ҳужжатлар устида ишлашнинг турли усуллари мавжуд.
Ўқитувчи тарихий ҳужжатни ўзи таҳлил қилиб бериш мумкин. Тарихий ҳужжатларни ўқитувчининг бевосита раҳбарлигида ўқувчилар дарсда таҳлил қилиши мумкин. Ўқитувчи ўқувчиларга маълум ҳужжатларни уйда мустақил таҳлил қилиб келишини топшириши мумкин.
Тушуниш кийин бўлган мураккаб тарихий ҳужжатларни ўқитувчининг ўзи ўқийди, таҳлил қилиб изоҳлаб беради. Ўқувчилар матнини кузатиб боришади ва ўқитувчи тушунтиришларини диққат билан кузатиб тинглайди.
6-7 синфларда ўқитувчи ҳужжатларни ўзи ўқиб таҳлил қилиб беради, аммо шу билан бирга ўқувчиларни ҳужжатлар билан ишлашга ҳам ўргатади. Юқори синф ўқувчиларини кўпроқ мемуар характердаги материаллар, тарихий воқеаларнинг замоношлари ва иштирокчилари берган маълумотлар қизиқтиради. Юқори синфларда ўқувчиларнинг мустақил ишлашга талаб ортиб боради. Шу сабабли улар тарихий ҳужжатлар асосида ўқувчилар қисқача ахборот, реферат, ҳикоялар, иншо ва бошқа график ишларни бажаришлари мумкин бўлади. Бу улар учун мустақил ижодий иш бўлади.
1. Ўрганилаётган даврларнинг адабий ёдгорликлари.
2. Тарихий беллетрицик асарлар.
Бадиий адабиёт ўқувчиларни тарихий ўтмиш билан таништиришнинг муҳим манбаларидан биридир. Мактаб тажрибасида бадиий ада­биётдан дарсда, синфдан ташқари фойдаланилади ва ўқувчиларга мустақил ўқишга тавсия этилади. Бадиий адабиёт образларидан фойдаланиш ўқитувчи баёнининг кўргазмалилигини таъминлайди уни конкретлаштиради, ўқувчилар ўтмиш ҳақида жонли тасаввур ҳосил қилади. Бадиий адабиётнинг роли бу билан тугамайди.
Маълум даврнинг ижтимоий ҳодисаларини реал акс эттирувчи хақиқий бадиий образ, типик образлар ўша ижтимоий ҳодисанинг моҳиятини ифодалайди.
Ўқитувчи баёнида бадиий адабиётдан олинган намуналар баённинг эмоционал бўлишини ҳам таъминлайди, ўрганилаётган тарихий воқеаларга нисбатан ўқувчиларда хайрихоҳлик, завқланиш, афсусланиш кайфиятларини, нафрат ёки ҳайрат туғдиради, улар онгида инсонпарварлик принципларини шакллантиришда ҳам муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Тарих ўқитишда фойдаланиладиган бадиий адабиётларни икки гуруҳга бўлиш мумкин:
Ўрганилаётган даврнинг адабий ёдгорликлари.
Тарихий беллетристик асарлар.
Ўрганилаётган даврнинг адабий ёдгорликларига тарихий ҳодиса ва воқеаларни ўз замондошлари ёзиб қолдирган асарлар киради. Бу гуруҳга кирган асарлар тарих фани учун ўтмишнинг ўзига хос манбаи бўлиб хиз­мат қилади. Бадиий адабиёт ёдгорликлари ёзиб олинган оғзаки ижодиёт асарларини: афсоналар, достонлар, қўшиқлар, масаллар ва бошқаларни ўз ичига олади. Бундай асарларнинг жуда кўпида воқеийлик қайта-қайта ишланган, халқ фантазияси билан бойитилган ва безатилган бўлади. Синфнй жамиятда муаллифлар тарихий воқеликни ўз синфий манфаатлари нуқтаи-назаридан ёритганлар. Муаллифлар кўпинча ўз мухолифларини, душманларини масҳара қилиб уларни ниҳоятда кулгили қиёфада тасвирлаганлар, аммо юқори мартабали бирор одамга яхши кўринмоқчи бўлса унга ўзида йўқ фазилатлар берганлар, кўкларга кўтариб мақтаганлар. Воқеликни объектив суратда тасвирланган асарлар, ёдгорликлар бизгача етиб келмаган тақдирда узоқ ўтмишни, масалан Қадимги Юнонистон тарихини ёритиб беришда ана шундай асарлардан ҳам танқидий ёндошиб фойдаланиш мумкин. Гомер давридаги жамият тарихи Гомер достонларидан ва қисман Юнон афсоналаридан олинган эпизодларни таҳлил қилиш асосида таърифлаб берилади.
Бадиий ёлгорликларнинг асосий аҳамияти шундан иборатки, улар ўз замонидаги жамиятнинг идеологиясини акс эттиради ва буни ўқувчиларнинг тушуниб олишларига тарихий ҳодисалар ва арбобларнинг ёрқин бадиий образларини равшан тасаввур қилишларига ёрдам беради. Шу билан бирга ўқувчилар бадиий адабиётнинг жамият ҳаётидаги роли билан ҳам аниқ мисолларда танишадилар. Масалан, «Роланд ҳақида қўшиқ» номли асарда Карлнинг ўзи ва унинг жангчилари идеаллаштирилиб у олиб борган урушлар тарихи бўзиб кўрсатилади. Шу билан бирга, бу асар рицарларнинг мардлиги, ўз сенъорига содиқлиги, фидокорлиги билан, шунингдек, ўрта асрлар адабиётининг ана шу тури билан таништиради. «Роланд ҳақида қўшиқ» шу адабиёт тўрининг энг яққол намунасидир. Роланд уйдирма образ бўлсада ундаги ажойиб фази­латлар ўқувчиларга ижобий тарбиявий таъсир кўрсатади. Ўрта асрларда яратилган «Тулки ҳақида роман»дан шаҳарликларнинг феодалларга муносабатини, улар ўртасида кескинлашиб бораётган курашни ҳамда уни ёритишда сатирадан қандай фойдаланилганлигини ўқувчилар тушуниб олади.
Қадимги дунё ва ўрта асрларда яратилган афсоналардан, қаҳрамонлик достонлари ва бошқа адабий асарлардан тарих дарсларида фойдаланганда, ўқувчиларга бу асарларга танқидий кўз би­лан қарашга ўргатиб бориш керак Шунингдек, уларга бу асарлар ўтмишдан қолган бадиий ёдгорликлар эканлигини, улардан ўша даврларда бўлиб ўтган воқеаларга оид баъзи маълумотлардан фойдаланиш ва қай тариқа фойдаланиш мумкинлигини, бу асарларнинг қайси жойи уйдирма ва қайси жойларида реал воқелик акс этганини тушунтириш лозим.
Беллетристик асарларга — тарихий романлар, тарихий темаларда ёзилган повестлар, ўрганиладиган давр ҳақидаги бадиий асарлар, ҳикоялар киради. Бу асарлар тарихий манбалар, мемуарлар ва ҳужжатлар, илмий текшириш ишлари ва монографияларни ўрганиш асосида ёзилган бўлиб, уларда ўтмиш воқеалари ба­диий тасвирлар ва бадиий образлар орқали ифодаланади.
Беллетристика тарих фани учун ҳужжатли манба бўла олмасада, ўқувчиларга ўтмишни конкрет тушунтиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Тарихий роман ва повестларни ўқиш натижасида ўқувчиларда тарихга қизиқиш уйғотади.
Ўрганилаётган даврга доир адабий ёдгорликлар тарих дарсларида кўпинча дарс материалини хулосалаш ва умумлаштириш
учун асос бўлиб хизмат қилади. Беллетристика баён қилинаётган
ўқув материалини конкретлаштиришга ва баённи мароқли қилишга ёрдам беради. Ўқитувчи бадиий адабиётни танлашда материалнинг таълим-тарбия жиҳатидан қиммати тарихий ҳодисаларнинг нақадар реал ва илмий қилиб ёритилганлигини эътиборга олади.
Ўқитувчи тарих дарсларида фойдаланиш учун бадиий адабиётдан:
а) мактаб дастурида кўзда тутилган тарихий воқеаларнинг тасвирига;
б) тарихий арбоблар ва халқ оммаси вакилларининг образларини, халқ оммасининг ролини кўрсатишга;
в) муҳим тарихий воқеалар бўлиб ўтган жойларни ва у ерларнинг конкрет шароитини тасвирлашга ва шу кабиларга бағишланган асарларни танлайди.
Юз йиллик урушда Франциянинг аҳволи Жан де Веннетт хроникасида: «Шу йили узумзорлар... қаровсиз қолиб кетди; далалар... ҳайдалмади, хўкиз ва қўйлар яйловларга чиқмади; черковлар ва уйлар... ҳамон тутини бурқситиб тўрган ғамгин ҳаробалар уюмига ўхшаб қолган эди» деб тасвирланади.
Ўқитувчи ўз баёнида бадиий адабиётлардан фойдаланиш билан бирга ўқувчиларни синфда ва синфдан ташқари бадиий асарларни ўқишлари устида олиб борадиган ишларига доим контроллик ва раҳарлик қилиб боради.
Тарихни ўрганишда факт муҳим роль ўйнайди. Чунки, фактлар назарий хулосалар чиқариш ва умумлаштиришларда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Download 242,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish