Термиз давлат университети “тарих ўҚитиш методикаси ва таълим технологиялари” фанидан


Тарих таълимининг амалий усуллари



Download 242,51 Kb.
bet8/24
Sana24.02.2022
Hajmi242,51 Kb.
#205436
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
тарих укитиш методикаси УМК 2020

Тарих таълимининг амалий усуллари.

Режа:
1. Кўрсатмали қуроллар тарихий билимларнинг муҳим манбаи ва уни конкретлаштириш воситаси.
2. Тарих ўқитишдан қўлланиладиган кўрсатмали қуроллар классификацияси.
3. Кўрсатмали қуролдан фойдаланишнинг методик усули.
4. Картиналар билан ишлаш.
5. Илюстрациялар билан ишлаш.
6. Карта билан ишлаш.
Таянч сўз ва иборалар.
Кўрсатмалилик, харита, китоб, илюстрация ва ромлар. Техника воситалари телевизор. Видео аппаратура ва ҳоказолар.
Кўрсатмалилик деганда аввало, ўқитиш ва ўрганишнинг кўрсатмали усули, ўқитувчи баёнининг кўрсатмали бўлиши, унинг ўқувчилардан тайёр қуроллардан фойдаланиш ва кўрсатмали қурол воситасида ўқувчиларни фаолиятини активлаштириш ҳамда уларнинг ўрганилаётган тарихий фактларини, воқеа ва ҳодисаларни айнан ўзини ёки уларнинг тасвирларини кўриш ёрдамида ўрганишлари тушунилади.
Тарихий ҳужжатлар ёки бадиий адабиётлардан фойдаланиш ўқитувчи баёнини образли қилиб конкретлаштирса кўрсатмали қурол ёрдамида ўқувчиларда ўтмиш тўғрисида ёркин ва аниқ тасаввур ҳосил бўлади, ўқувчиларнинг эшитиш фаолиятига кўриш ва сезиш органларининг фолияти ҳам қўшилади.
Тарих ўқитилиши кўрсатмали бўлишининг таълимий ва тарбиявий аҳамияти ҳам катта. Аввало кўрсатмали қурол ўқувчиларни билим олишида муҳим манба бўлади. Ўқитувчини баёни ҳар қанча тўлиқ бўлганда ҳам ўқувчиларни воқеалар тўғрисидаги тасаввурлари тўла бўлмайди. М; ХVIII аср бошларида Россияда қурилган денгиз кемаларини тасвирлари ёки моделларини кўрмай туриб, у кемаларини ўша вақтда денгиз жойи манзарасини кўрмай туриб реал тасаввур қилиб бўлмайди. Шунингдек, илюстрациялардан фойдаланмай туриб, ўрганилаётган даврнинг манзарасини ҳам тўла, аниқ ва чуқур тасаввур қилиб бўлмайди.
Кўрсатмали қурол ўқувчиларда тарихий тушунчаларни шакллантиришга уларнинг назарий хулосалари ва умулашган якунларини ижтимоий ривожланиши объектив қонунларини ўзаро алоқаларини яхшироқ тушунилиб олишларига ёрдам беради. Шунингдек, эстетик жиҳатдан хизмат қилади. Шундай қилиб, кўрсатмалик методи.
1. Тарихий билимларнинг асосий манбаларидан бири бўлиб хизмат қилади.
2. Ўқув материалларининг таълим-тарбиявий вазифаларини муваффақиятли амалга оширишга ёрдам беради.
3. Ўқитувчи баёнининг конкрет, образ ва эмоционал бўлишига ёрдам беради.
4. Ўқувчиларнинг ўқув материалларини ўрганишга қизикишини оширади ва уларни билиш фаолиятини активлаштиради.
5. Ўқитувчини баёни ва унинг дарсда қўлланган бошқа ўқув усулларининг ўқувчиларни тушуниб олишини енгиллаштиради.
6. Ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини ва иқтисодий қобилиятини ўстиради.
7. Ўқувчилар билимининг конкрет, чуқуррок ва мустақилрок бўлишига ёрдам беради.
Кўрсатмали қуроллар ўқитилишини мазмуни ва тарихий образларини характерлари, уларнинг тайёрлаш техникаси ва фойдаланиш усулларига қараб, қуйидаги турларга бўлади.
1. Предмет кўрсатмалилик: тарихий ёдгорликлар, эсдалик жойлари архитектура ёдгорликларини, меҳнат қуроллари, қурол яроқлар рўзғор буюмлари, шу жумладан археологик топилмалар.
2. Тарихий кўрсатмалар ўқишда фойдаланиш учун ишланган тарихий картиналар ва албомлар санъат асарлари, портретлар, расмлар, фотоҳужжатлар ва фотокопиялар дарсликлардаги илюстрациялар, кинофильм ва ҳар хил модел ва б.
3. Шартли кўрсатмали қуроллар. Тарихий ва контур карталар, тарихий атласлар, схемалар, графика, диаграмма ва картограммалар ва педагогик расмлар.
Кўрсатмали қуролларни танлаш ва улардан фойдалаишда ўқитувчи қуйидагиларни эътиборга олиши лозим.
1. Ўқувчиларнинг билими, ёши ва малакаларини ўсиб борган сари уларнинг предмет ва тасвирий кўрсатмаларга қизикиши ортиб боради. М:V-VI синф ўқувчиларни кўпроқ ўтмишдаги воқеалар ва ҳодисаларнинг яхлит манзаралари тасвирланган картиналар, макетлари ва моделлари қизиқтиради. Юқори синфлардаги ўқувчиларни эса предмет ёдгорликларини айнан ўзи ва шартли кўрсатмалар қизиқтиради.
2.Ҳар бир дарс учун танланган кўрсатмали қурол мазмуни, тасвирлиги, илмийлиги жиҳатдан талабга жавоб берадиган бўлиши керак, сони кўпайтириб юборилмаслиги лозим. Агарда кўрсатмали қурол кўпайиб кеца ўқувчилар ва ўқитувчи шу қуроллар билан овора бўлиб колиб, ўқувчиларнинг дарс материалини ўзлаштиришларига ҳалақит бериши мумкин. Дарсда энг муҳим 2-3 та кўрсатмали қуролини таҳлил қилиш ва ўрганиш кифоя.
3. Ўқувчиларни кўрсатмали қуролларини онгли ривожига пухта ўзлаштириб олишига эришиш керак бўлиши учун ўқитувчи Полтава жангининг схематик планини тушунтиришдан олдин, ўқувчиларни Карл XII нинг Россияга юриши, Украина территориясида олиб борилган жанглар билан таништиради. Сўнгра жанг схемасини деворга илиб қўяди ва уни бўлимларга бўлиб, ўқувчиларга ҳар бир бўлимини алоҳида тушунтиради.
4. Кўрсатмали қуроллар ўқитувчининг баёни жараёнида кўрсатиб борилади. Тарих ўқитишда қўлланадиган тасвирий кўрсатмали воситалар ичида ўқув картиналари муҳим ўрин тутади. Картиналар ўрганилаётган воқеалар ва ҳодисалар ҳақида ўқувчиларда ёркин тасаввур ҳосил бўлишига ёрдам беради. Тарихий темадаги картиналар сюжети ва характерларига қараб турларга бўлинади.
1. Воқелик картиналари. Уларда муҳим воқеалар, ижтимоий ҳаётдаги ноёб факт, ҳарбий ҳаракатлар ва революцион воқеалар ёритилади. М: "Саламин жанги" бу картиналар ўқувчиларга воқеали ёркин ҳикоя қилиб берилиши, воқеали ривожланиши ва ундан драматизмни очиб беришни талаб этади. Шундай картиналар ўқувчиларга ахлоқий ва ғоявий-сиёсий таъсир этиши мумкин.
2. Ўрганилаётган давр учун тўлиқ бўлган воқеаларни акс эттирувчи картина. Масалан, "Қадимги Грецияда қул савдоси" картинанинг бу тури катта воқеали ёки унинг кўринишини ўрганиш билан боғлиқ бўлган ҳамма саволларга жавоб беради. Улар устида ўқувчиларнинг актив мустақил ишларини ташкил этиш ҳам мумкин.
3. Қадимги шаҳарлар курилишлари, архитектура ёдгорликлари ёки уларнинг ансамбли тасвирланган тарихий картиналар.
4. Тарихий портретлар. Улар устида ўқувчилар мустақил иш олиб борадиган бўлса, улар тарихий шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятини оғзаки ёки ёзма равишда ҳикоя қилиб беради.
Картина кўрсатмали қуролларининг ҳамма турлари сингари ўқувчилар учун актив билим олиш манбаи бўлиб хизмат қилади.
Юқори синфларда картинанинг ҳар бири ва уларнинг вазифаси қуйи синфлардагидан кўра бир мунча ўзгаради: Картина юзасидан ҳикоя қилиш усули камдан кам қўлланиладиган бўлиб қолади.
Ўқув материали баён қилингандан кейин шу воқеага доир картинадан фойдаланишда ўқувчилар ўзларидан мавжуд билимларини ишга солади.
Шундай қилиб картиналар:
1. Ўқувчиларни иш материалини ўзлаштиришга тайёрлайди, оладиган билимларини манбаи бўлиб хизмат қилади, иш материали пухта ўзлаштириш учун мавжуд билимларини ишга солиш воситаси ва кириш суҳбатини ўтказиш учун кўрсатмали қурол воситасини ўтайди.
2. Тарихий воқеанинг "жонли идрок" этилишини, ўрганилаётган материалини конкрет ва тушунарли бўлишини таъминлайди.
3. Ўқитувчи баёнининг эмоционаллигини ва ахлоқий таъсирини кучайтиради. Ўрганилаётган материалнинг ахлоқий таъсирини оширади.
4. Дарсда картинанинг мазмуни тарихий таҳлил қилиш ва умумлаштириш объекти бўлиб хизмат қилади, ўқувчиларнинг конкрет образлардан тарихий ҳодисаларни, уларнинг моҳиятини ва қонуниятларини тушуниб олишларига ёрдам беради.
5. Ўқувчилар онгига таъсир кўрсатади, тарихий материалнинг ва улардан келиб чикадиган хулоса ва умумлашмаларнинг кўнгилларда жо бўлиши, дарснинг якунловчи қисмида фойдаланилган картина эса, ўрганилган мустаҳкамлаш ва ўзлаштириш даражасини текшириш воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади. Илюстрациялар дарслик тексти мазмунининг таркибий қисмини ташкил этади. Улардан дарсда ва дарсдан ташкари машғулотлар билим манбаи сифатида фойдаланиш мумкин.
Илюстрациялар мазмунининг мураккаблиги, характери ўқувчиларнинг тайёрлигига қараб суҳбат йўли билан таҳлил қилиши мумкин, ўқитувчи ўқувчиларга мустақил қилишни ҳам уқтириши мумкин. Илюстратив материаллар қуйидаги турларга бўлинади.
1. Ўтмишда бўлган ёдгорликларнинг тасвири.
а. Айрим буюмлар ва уларнинг парчалари рўзғор ашёлари, уруш қуроллари, меҳнат қуроллари.
6. Архитектура ёдгорликлари ва санъат асари тасвири. Улар ичида буюм ва архитектура буюмлари асосий ўрнини эгаллайди.
2. Рассомларнинг ҳаётидан олиб яратган сюжетли асарлари.
3. Портретлар.
4. Карикатуралар. Улар асосан ХIХ-ХХ аср воқеаларига доир бўлиб, кўпрок енгил ва энг яхши тарихий дарсликларда берилади. Карикатура тарихий воқеаларнинг моҳиятини очиб бериш, тарихий шахснинг фаолиятини фош эттиришнинг ажойиб воситаси бўлиб хизмат қилади.
5. Ҳужжатлар, ёзувлар, ҳужжатли текстлар (топма ўйинлар, ёзувлар, қўлёзмалар прокламациялар) таъсири. Бу орқали ўқувчилар давр руҳи, тарихий шароитни яхширок тушунадилар.
Ҳужжатли фотосуратлар ва моҳиятлар сизган суратлар. Бу хилдаги илюстрациялар асосан ХIХ-ХХ аср воқеаларига доир бўлиб, юқори синфларда фойдаланилади.
Шундай қилиб илюстрациялар ўқувчининг билимини мустаҳкамлашга хизмат қилиб.
Тарихий воқеа маълум бир вақтда тасаввур яратиш таълимда муҳим ўрин тутади.
Тарихий карта билан ишлаш географик муҳитга характеристика бериши асосий методини ташкил этади. Географик муҳит жамият ривожланиши ҳаракатлантирувчи кучи бўлмасада тарихий ривожланишнинг тезлашиши ёки секинлашишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Географик муҳитни жамият ривожланишидаги ролига, айниқса қадимги дунё тарихи дарслигида катта ўрин белгилаган. V-VI синфларда географик муҳит билан одамларнинг машғулоти тўғрисидаги алоқани очиб бериш, тарихий ривожланишга географик муҳитнинг таъсирини кўрсатиш усули катта имконият беради.
Карта ёрдамида бирор мамлакатнинг тарихий ривожланишида бўлиб ўтган турли босқичлардаги аҳволи конкрет тасвирлаб бериш, ўқувчиларда биринчидан, ишлаб чиқарувчи кучларни ривожланишини аниқ тасаввур этишга иккинчидан, инсон авлодлари меҳнатининг ўзгарувчилик кучини пухта тушуниб аниқлаб олишларига ёрдам беради. Бинобарин, карта билан ишлаш жуда катта таълим ва тарбиявий аҳамиятга эгадир. Дарсда картадан фойдаланиб тарихий воқеа содир бўлган жойни кўрсатиш, ўқувчиларда географик муҳитнинг роли ҳақида тасаввур яратиш учунгина эмас, балки тарихий воқеаларнинг моҳиятини уларнинг қонуниятларини, ўзаро алоқалари ва сабаб натижаларини очиб беришда ҳам муҳим роль ўйнайди. Картадан тарихий воқеаларни тушунтириб беришдагина эмас, балки уни таҳлил қилишда ва умумлаштиришда ҳам фойдаланилади.
Тарихий карта ўқув материалини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Ўқувчи воқеа бўлиб ўтган жойни деворга осилган картадан кўрсатган вақтда ўқувчиларнинг ўша жойни ўз картасидан излаб топиши, ўқитувчи раҳбарлигида картани таҳлил қилиши, ўқувчиларнинг ўз дафтарларидаги эскизлар ва дарсликлардан карталар устида уйда мустақил ишлаши навбатдаги дарсда бермаган саволларга картадан фойдаланиб жавоб бериши ўқув материалларининг пухта ўзлаштиришига ёрдам беради.
Тарих ўқитиш тажрибасида тарихий карталарнинг уч туридан фойдаланилади.
1. Умумий карталар. Улар бир мамлакат ёки бир группа мамлакатлардан тарихий воқеаларни, уларнинг жойлашувини тарихий ривожланишини маълум боскичдаги аҳволини акс эттиради.
2. Обзор карталар. Ўрганиладиган карталарнинг изчиллигини узоқ давр мобайнида территорияни ўзлаштирганлигини акс эттиради.
3. Тематик карталар маълум тарихий карталарга ёки тарихий жараённинг айрим томонларига бағишланади.
Бирорта ҳам дарсни картасиз тасаввур этиш кийин. Карта тарих дарслигининг энг зарурий қўлланмаси бўлиб ҳисобланади. Карта аввало ўрганилаётган темга мос бўлиши зарур. Ўқитувчи воқеалар ривожи давомини баёни жараёнини картадан кўрсатиб бериши айни вақтда ўқувчилар ўқитувчи кўрсатадиган жойни қўлларидаги карта ёки атласдан картадан излаб топишлари лозим.
Ҳар бир карта ўрганила бошлаганда унга қисқача обзор бериш, уни ўрганилган эски карта билан солиштириб ўқувчиларни иш картадан ўзгаришлари билан таништириш, ўзларини тарихий ривожланишининг изчиллиги ва ҳар бир боскичини ўзига хос муҳим хусусиятларининг бошлаб олишларига ёрдам беради. Ўқувчилар учун картани солиштириб мактаб территорияси кенгайган ёки кенгайтирилган шаклларнинг, узунлиги ва бошқа ўзгаришлар юз беришини аниқ тушуниб оладилар.
Кўргазмали услуб тўғрисида педагог Я.А.Коменский, ўқувчилар сезиб идрок этиши мумкин бўлган нарсаларни, албатта, сезгилар воситаси билан , яъни кўриш мумкин бўлган нарсаларни кўз билан кўриб, эшитиш мумкин бўлган нарсаларни қулоқ билан эшитиб ҳиди бор нарсаларни ҳидлаб кўриб, таъмини сезиш мумкин бўлган нарсаларни татиб кўриб, ушлаб сезиш мумкин бўлган нарсаларни ушлаб билиб олишлари керак” (Коменский Я.А. Буюк дидактика.Т,,”Ўқитувчи” 1975, 174- бет). Кўрсатмалилик деганда, аввало ўқитиш ва ўрганишнинг кўрсатмали усули, ўқитувчи баёнининг кўрсатмали бўлиши, унинг ўқувчилардаги таъсир образларга суяна билиши, ўқув материалини баён қилиш вақтида кўрсатмали қуроллардан фойдаланиш ва кўрсатмали қуроллар воситасида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини тезлаштириш ҳамда уларнинг ўрганилаётган тарихий асоаларни воқеа ва ҳодисаларни айнан ўзини ёки уларнинг тасвирларини кўриш ёрдамида ўрганишлари тушунилади. Кўрсатмали тасвирлар тарихий факт ва ҳодисаларнинг ташқи кўринишигина эмас, балки уларнинг ички моҳиятни ҳам очиб беради. Тарих ўқитишда кўрсатмалиликнинг аҳамияти тарихий фактларни, ҳодисаларни кўриш органлари иштирокида мушоҳада этиш ва улар ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш билан чегараланмайди, мураккаб тарихий ҳодисаларни, тушунчаларни тушуниб олишни ҳам енгиллаштиради, тарихни тўғри реал тушуниша ёрдам беради. Демак, тарихий воқеалар такрорланмайди. Шунинг учун ҳам тарихий билимнинг муҳим манбаи сифатида ҳар хил кўрсатмали қуролларни қабул қиламиз. Улар орқали тарихий ўтмиш гавдалантирилади. Фактлар конкретлаштирилади. Масалан: ўрта аср ҳунармандчилик устахонаси билан инглиз мануфактурасининг картинасини фабрика-завод картиналари билан таққослаш орқали ижтимоий тараққиёт босқичларини, унинг қонуниятларини ўзлаштиришган бўлади. Кўрсатмали ўқитиш усули-назорат, қабул қилиш, эсда сақлаш, сўзлаш малакаларини оширишга ёрдам беради.
2.Тарих ўқитишда қўлланиладиган кўрсатмали қуроллар классификасияси: кўрсатмали қуроллар ўзининг мазмуни, тарихий образларнинг характери, уларни тасвирлаш техникаси ва фойдаланиш усулларига қараб бир қанча турларга бўлинади. Бунда мактаб музей экспонатлари аҳамиятга эга. Тасвирий кўрсатмалар: ўқитишда фойдаланиш учун ишланган тарихий тасвирлар ва албомлар, суратлар, расмлар, фотоҳужжатлар ва фотокўчирмалар, дарсликлардаги рангли суратлар, ўқув диапозитивлари диафилмлар ва кинофилмлар, макетлар, ҳар хил моделлар ва бошқалар. (Композицион тасвирлаш қуролларига-ўқув картиналари, репродукция, бадиий кинофилм ва бошқалар киради).
Тасвирий кўргазмалилик-кўрсатмали ўқитишда энг муҳим ўринда туради.
3. Шартли кўрсатмали қуроллар: Тарихий ва текширув ҳариталари, тарихий атласлар, чизмалар, графика, диаграмма ва педагогик расмлар.
Бадиий картиналар-бу санъат асаридир. У маълум бир тарихий даврнинг конкрет рассомига тегишли. У орқали маданиятни ўрганиш билан бирга тарихий жараённи билиб олиш мумкин бўлган тарихий манба сифатида ҳам қабул қилишга бўлади. Масалан: В.Суриковнинг ”Суворовнинг Алп тоғи бўйича кесиб ўтиши”, Г.Г.Мясоедовнинг ”Земство тушлик қилмоқда” ва бошқа картиналар ҳам маданий ҳам тарихий аҳамиятга эга. Услубий адабиётларда тарихни билиш жараёнидаги ўқув картинасининг ўрни қуйидагича кўрсатилади: а) картина манба сифатида кўринади; б) картина ўқитувчининг баёнини иллюстрациялайди; қ) картина ҳикоядан сўнг ўқитувчининг баёнини мустаҳкамлайди Бошқа фанлардаги бўлгани сингари тарих ўқитишда қўлланиладиган-тасвирий кўрсатмали воситалар ичида ўқув рангли тасвирлари муҳим ўрин тутади. Ўқув картиналарига кўрсатмали қўлланмалар махсус рассом ёки иллюстраторлар томонидан мактаб тарих курсининг малум бир мавзулари бўйича ишланган кўрсатмали қўлланмалари киради.
Сюжет характерига биноан ўқув картиналари воқеалик ва типологик бўлиб бўлинади. 1) воқеалик тасвирларда-муҳим воқеалар, ижтимоий ҳаётдаги ноёб фактлар, ҳарбий ҳаракатлар сиёсий аҳвол, озодлик учун ҳаракатлар ёритилади. Улар сюжетли баёнлашни талаб қилади. Ўқитувчи бошчилигида картина кўриб чиқилади. Бундай воқеалик картиналар билан ишлашда қуйидагича изчилликни сақлаш керак: а) картина мазмунига умумий аниқлиқ бериш; б) Тасвирланган воқеанинг ўрни ва вақтини кўрсатиш; в) Унинг мазмунидаги бош ва иккинчи даражали томонларини тавсифлаш (характеристика) а) умумий хулоса қилиш. Масалан: воқеалик картина баён ишлашни кўриб чиқамиз. ”Россиядаги биринчи деҳқонлар уруши” деган мавзуда қўзғолоннинг олиб борилишини очиб беришда рассом Е.Лисснернинг ”Москва ёнида Болотниковнинг деҳқонлар армияси жангининг бошланиши” картинасидан фойдаланимиз. Уни қуйидаги фактлар билан ҳикоя қилиш мумкин: “Картинада Нижние Котлı селосида Москва ёнидаги ҳал қилувчи жанг ифодаланган. У 1606 й. 2- декабрда бўлиб ўтди. Ўнг томонда отда турган Иван Болотниковнинг ўзи. У Нижние Котлидаги ўрнашган душман томонга отланаётган отлиқ казак бўлинмаларини қутламоқда. Пиёдалар ҳам тез юрмоқда. Қўзғолончиларнинг ҳар хил кийимлари, қуроллари аниқ кўрсатилган. Деҳқонлар қўлларига тушган нарсалари: коля болта, пичоқ ва ҳоказолар билан қуролланган.
Уларнинг кўпчилигини ўзлари ясашган ёки бўлмасам Шуйский аскарлари билан бўлган жангда тортиб олган. Мана картинада 3 от билан тортиб душмандан олинган пушкани судраб бораётир. Қўзғолончиларнинг бир қанчаси тун (шуба), айримлари ярим тун, айримлари эса мис шлем ҳам кийишган, оёқ кийимлари ҳам ҳар хил. Битта казак орқаларига қўллари боғланган қўлга тушган иккита душманни бошқарувчига олиб бораётир. Бу ҳикоя орқали ўқувчилар Иван Болотников қўзғолонининг мағлубиятга учраш сабабларини ҳам англайди. Масалан: қатнашганларнинг ижтимоий таркибининг ҳар хиллиги, маст даражада қуролланиш.
Типологик картиналар-ўрганилаетган давр учун яққол бўлган воқеаларни акс эттирувчи тасвирлар. Бундай картиналар ижтимоий, иқтисодий ҳаёт ҳодисаларини ифода этади.
Ўрганишда ҳикоя ва суҳбат усулларидан фойдаланиш мумкин. Ҳикоя пайтида драматизация элементларини тўғри сўзлардан (прямой речи) киритилади. Масалан: ”Русская Правда” вақтидаги суд” картинаси бўйича ҳикоя қилиш. “Княз ҳовлиси. Княз ўз қасрининг пиллапоясида ўтирибди. Атрофида княз дружинаси. Яқинда кимдир бояринга тегишли ғаллани ёқиб юборган. Бунда ёш бир смердан гумон қилинади. -Ўша куни, сен уйингда йўқ эдинг-кахр билан дейди унга княз. Ҳа, мен уйда тунамадим. Мен овда эдим ва ким ёқиб кетганлигини билмайман. Аммо княз ёш йигитни ва унинг отасини тинглашни ҳам истамайди. (боласининг сўзини тасдиқлашга ҳаракат қилган отасини) Княз ишни (олов билан) темир билан синаш орқали ечишга буюради. -Сен, -дейди у йигитчага-яланғоч қўлинг билан қиздирилган темирни оловдан тортиб олишинг керак Агар қўлинг қаттиқ куйса демак сен айбдорсан. Айбланувчи енгларини шимариб, худодан ўзининг айбсиз эканлигига гувоҳлик бериши учун илтижо қилиб, чўқинди ва синовга тасирланди. Унинг отаси бир қадам олдига қадам отдию, қотиб қолди. Чолни боласи учун қўрқинч босган. У албатта, агар боласининг қўли куйса нима бўлишини билар эди, ҳақиқатда у айбсиз бўлса ҳам, қишлоқдан ҳайдаб чиқарилиб, мулки тортиб олинар эди. Шу тариқа суд феодалларнинг манфаатларини ҳимоя қилган”., Қадимги шаҳарлар қурилишлар, меморчилик, ёдгорчилик ёки уларнинг ансамбли тасвирланган тарихий тасвирлар ҳам бор бўлиб, унда ўқитувчининг таърифлаш ва тушунтириш қўлланилади. Меҳнат қуролларини тавсиф қилишда аналитик таърифлаш, турар жой, кийим, маданий ёдгорликларни қарашда суратли тарифлашдан фойдаланилади. Типологик картиналарни ўрганишда кўпинча суҳбат усулидан фойдаланилади. Масалан: ”Гончар устахонаси” картинасини ўрганишда ҳар хил саволлар, топшириқлар бериш мумкин:
Картиналар қандай ишлаб чиқариш тасвирланган: Тасвирдаги одамлар нима билан машғул? Аниқроқ қаранглар устахона қайси шаҳарда жойлашган? У картинада кимлар қул, кимларнинг озод фуқаролар эканлигини ажрата оласизларми? У бундай хулосага келишингларга сабаб у қулларнинг аҳволи ҳақида нима айта оласиз?
Айрим ҳолларда ўқувчиларнинг ўзларининг гапириб беришларига эътибор қилиб, жоиз бўлса қўшимча саволлар берилади. Картиналар билан ишлашда ҳам аниқ талаб қўйилади, яъни дарсда картиналар демонстрациясига айланиб юбориш мумкин эмас. Тарих ўқитишда ижтимоий гуруҳларнинг, тарихий шахсларнинг типик образларини шакллантиришда портретлар катта ўрин тутади. Улар билан ишлашда тавсифнома, тарихий шахс ҳаёти ва хизматлари ҳақида баён этилади. Тарих дарсида карикатуралардан ҳам фойдаланилади. Бу ўқувчиларда даврни тушунишда қизиқиш уйғотади. Масалан: VIII-синф ”Жаҳон тарихи” Реформациянинг Европага ёйилиши. Католик черковининг реформацияга қарши кураши мавзусида. ХVI асрга оид ”Рим папаси” карикатурасини кўриш мумкин. Карикатура остига: “Папанинг Инжилни тушунтириш эшакнинг сурнай чалишидан ва ноталарни ўқий олишидан ҳам ҳунукроқ эшитилади”-деб ёзилган ва ҳ.



Download 242,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish