Термиз давлат университети “тарих ўҚитиш методикаси ва таълим технологиялари” фанидан



Download 242,51 Kb.
bet14/24
Sana24.02.2022
Hajmi242,51 Kb.
#205436
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
тарих укитиш методикаси УМК 2020

Кўпгина тоифадаги фуқароларга турар жойи шахсий мулк қилиб бепул берилди, баъзи турдаги коммунал хизматлар ҳақини тўлашда янгиликлар жорий этилди.
Ўқитувчи тарих таълимида интеграцион ёндашмоқни давом эттира бориб, ўқувчиларга Мустақил Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсат тушунчаси ва унинг мазмунини баён этар экан, тарихда қайд этилган ҳозирги замон тарақкий этган мамлакатларидан бири — Буюк Британиянинг энг янги тарихи билан, аниқроғи асримизнинг 80-йилларидаги тарихи ва унда «Темир хоним», «Тетчер эраси» каби номлар билан машҳур бўлган даврда консерваторлар йўлбошчиси Маргарет Тетчернинг ҳокимият тепасида турган даври — «Тетчеризм» билан, айниқса унинг қуйидаги беш тамойили билан атрофлича таништириш, Ўзбекистон Республикаси тараққиётининг ўзига хос беш тамойилини ишлаб чиқишда жаҳон етакчи мамлакатларининг ХХI аср бўсағасидаги давлатчилик фаолиятини механик равишда кўр-кўрона эмас, балки уларга Ўзбекистонимизнинг ўзига хос миллий хусусиятларидан келиб чиқиб ижодий, зарур бўлган ҳолда эса танқидий муносабатда ёндашиб, ўқувчиларга чет эл давлатчилиги назариясига таҳлилий тафаккур муносабатларида бўлиш кўникмаларини фаол ва системали равишда шакллантириб боришга эришмоғи керак. Мазкур ўринда «Тетчеризм»нинг қуйидаги беш тамойилини дарс жараёнида талаба-ларга мустақил таҳлил этиш ва «Тетчеризм»нинг Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлининг беш тамойили билан киёсий таққослаштириш йўлида қилинган методик усулини келти-рамиз: 1. «Гуллаб-яшнаётган ҳар қандай иқтисодиётнинг ҳаракат-лантирувчи кучи хусусий тадбиркорлик бўлиши керак 2. Давлатнинг иқтисодий ҳаётга аралашуви минимум даражага тушиши лозим; у асло хусусий ташаббусларни бўлмаслиги керак 3. Барча меҳнатга қобилиятли фуқаролар ўзини-ўзи таъминламоғи керак. Давлат ва хайрия ташкилотлари ўз айбисиз ишлаш имкониятидан маҳрум бўлиб қолган меҳнатга кобилиятсизларга ёрдам кўрсатади. Шунга кўра, давлат ижти­моий дастурларидан воз кечиш ёки уни энг паст даражага тушириш лозим (Т.Т.). 4. Давлат баланслаштирилган танқисликсиз бюджетга эга бўлиши керак. Унинг энг муҳим қисмини барча аҳоли даромадига биноан тўлайдиган солиқлар ташкил этади. Иқтисодиёт тартибига қатъий риоя қилиб, ҳаражатларни камайтириш зарур. 5. Касаба уюшмалари меҳнаткашлар манфаатини қонуний воситалар билан ҳимоя қилишга ҳақли, бунда бошқа одамларнинг манфаатларига зарар етказмаслиги керак. Шунинг учун ҳам жамиятга зарар етказадиган иш ташлашлар ўтказиш хуқуқи чекланиши лозим».
Ф. Поспеловнинг ёзишича, 1870 йилда Зарафшон водийсининг Бухоро амирлиги қисмида қурғоқчилик бўлиб, ота-оналар тирик қолиш мақсадида ўз фарзандларини бир коса унга сотганлар. Кўпчилик деҳқонлар бор-йўғидан ажралганлар («Туркистанское сельское хозяйство» журнали. 1912 йил, 6-сон, 479 бет.) Бухоро амир­лигига нисбатан бундай сиёсат ҳам шўролар даври манбашунослигида «Очиқ эшиклар» сиёсати деб аталмаган. Шу боис истиқлолимиздан кейин пайдо бўлаётган тарих «дарслик»лари ҳам эски шўро­лар қолипи билан бориб, ҳамон Самарқанд шартномаси босқинчи рус чоризми томонидан Бухоро амирлигига нисбатан айнан «Очиқ эшиклар» сиёсатининг ҳар қандай цивилизацияни инкор этадиган ёввойи формаси эканлигини илмий асосда исботлаб беришга ожизлик қилмокда. Худди шу нарсани 1873 йил 12 августида рус генерали Кауфман билан Хива хони Муҳаммад Рахимхон II Гандимиёнда имзоланган тенгсиз шартнома хусусида кўрсатиб ўтса ҳам бўлади. Гап шундаки, Гандимиён шартномаси асосида ҳам қуйи Амударёнинг ўнг сохилидаги серҳосил унумдор ерлар Россия мулки деб эълон қилинган эди. Рус савдогарлари Бухоро амирлигида бўлганидек, Хива ҳудудида ҳам хохлаган жойда, хохлаган маҳсулоти билан маҳаллий хукуматга ҳеч қандай солик тўламасдан савдо-сотиқ қилиш хукўқига эга бўлган эди. Бундан ташқари маҳаллий хокимиятдан ҳеч қандай руҳсат олмасдан туриб савдо ёки саноат тармоқларини қуриш, улардан ўз хоҳишлари билан фойдаланиш мумкин эди. Яна шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, хонлик хусусида рус чоризми томони­дан қилинган жиноят маҳаллий қозилар томонидан кўриб чиқилиб, жазоланиш мутлақ ман этилган эди. Бундан ташқари хонлик рус чоризми боскинчларига 2 миллион 200 000 сум товон тўлаб, унинг устига ўзининг рус подшосининг вассали эканлигини мутлақ тан олдирилган эди. Кўриниб турибдики, мазкур ўринда ҳам рус чориз­ми Ўзбекистон хонликларини босиб олиш жараёнида цивилизация-лашган ғарбда Хитойга нисбатан қўллаган «Очиқ эшиклар» сиёсати жорий этганлар. Натижада халқ манфаати, унинг маънавий қадриятлари батамом оёқ ости қилинган.
Юқорида қайд этганимиздек, маҳаллий тарихшунос олимларимиз мазкур масалани баён этишда ҳам ҳамон эски шўролар қолипидан чикмаганлар. Бундай мисолларни яна кўплаб келтирсак бўлади. Ўз миллий истиқлолига эришган Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимида тарих ўрганишга интеграцион ёндашув том маъносида ёшларимизда миллий мафкурани фаол шакллантириб боришда ҳам улкан назарий ва амалий аҳамият касб этадиган жараёндир.
Шундай қилиб, тарих таълимига интеграцион ёндашиш — ўқувчилар билим савиялари ва таҳлилий тафаккур қобилиятларининг ривожлантириб боришда, тарих ўқитиш методикаси фанининг ижтимоий фанлар тизимидаги ўрни ва ролини тўғри белгилаш ва баҳолашда алоҳида аҳамият касб этади.

Download 242,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish