Адабиётлар:
Вагин А.А. Методика преподавания истории в средней школе. -М.:Просвещение, 1968.
Бернадский В.Н. Методы преподавания истории в старшИХ классаҳ-М.,1939
Карцев В.Г. Очерки методики обучения истории СССР в УШ-Х классаҳ- М.,1955
Тошпулатов Т., Гаффоров Я. Тарих ўқитиш методикаси.- Т.:Университет, 1999.
6. Тарих ўқитишда экологик таълим-тарбиянинг асосий йўналишлари
Режа:
Экологик таълим-тарбиянинг асосий йўналишлари
Социал экологиянинг асосий қоидалари
Экологик маданият тушунчаси
Таянч сўз ва иборалар: Экологик таълим, социал экология, экологик маданият, табиат қонунлари
Бугунги кунимизда фаннинг бирон соҳаси йўқки, у экология муам-моларини ҳал этишдан четда қолган бўлса. Шундай экан, истиқлол ша-рофати билан Ўзбекистон Республикаси мактаблари ўқув режалари (сеткаси)да ўзиниг қонуний ўрнини эгаллаган Ўзбекистон халқлари тарихи, шунингдек, «Инсон ва жамият» курсини ўқитишда ўқувчиларга экологик таълим-тарбия бериш ҳам четда қолиши мумкин эмас.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳозирги вақтда инсон билан уни ўраб турган муҳитнинг тузилиши ва хусусиятларига, шунингдек экологик омилнинг инсонни жисмоний ва руҳий ҳолатига таъсир кучини тадқиқ этадиган социал экологиянинг моҳияти тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.
Социал экология қуйидаги асосий қоидаларга асосланади: «Табиат-Жамият-Инсон» ягона бир бутунликни ташкил этади; инсон табиатнинг бир қисми унинг ривожланиши табиатни ўзгартириш инсон ҳаётининг асосини ташкил этади; табиат тарихи билан жамият тарихининг бирлиги меҳнат жараёнида намоён бўлади. Ижтимоий қонунларга нисбатан табиат қонунлари бирламчидир; янги экологик маданиятнинг ривожланиши шахснинг табиатга нисбатан юқори даражадаги масъулиятини ифодалайди. Табиатга янгича маданий муносабатнинг шаклланиши тўла мазмундаги гуманизмни ўзида мужассамлаштиради. Табиат қонунларини оёқ ости қилиш, халқ маблағларини сарфлашда исрофгарчиликка йўл қўйиш, шунингдек табиатга ўз шахсий талаби нуқтаи назаридангина ёндашиш гуманизмга қанчалик зид бўлса, табиатга нисбатан ҳам шунчалик зиддир.
Социал экологиянинг инсонпарварлиги айниқса педагогика фанига яқиндир. Мактаб ва халқ таълимининг ҳамма йўналиши янги авлодни илгаридан анъанага кирган ғоя — «табиат инъомидан тўла фойдаланиш керак», «биз табиатдан хайр-эҳсон кутиб ўтирмаймиз, уни ўзимизга бўйсундирамиз!» концепциялари билан алоқасини батамом, узил-кесил узиб ташлаб, уни ҳимоя қилиш ва унинг инъомларидан авайлаб, унга зарар етказмасдан фойдаланишни тақозо этади.
Экологик маданият ўқувчи ёшларимиз ижтимоий фаолликларининг ифодаси, мустақил Ўзбекистонимиз табиий бойликларини кўз қорачиғимиздек сақлаш ва кўпайтириш борасидаги ватанпарварлик ҳаракатларининг сарчашмаси бўлмоғи даркор.
Экологик таълим-тарбия билан умумий таълимнинг ўзаро алоқадорли-ги, инсонни унинг ураб турган табиатга нисбатан масъулияти тўғри-сидаги умумий тасаввур асосларни шакллантиришга асослангандир. Бундан ташкари, экологик тарбия ўқувчилардан теварак муҳитга нисбатан муносабатларида тубдан ўзгартириш киритишни, ўз фаолиятларини назарий билимлар билан узвий алоқадорликда амалга ошириб боришларини, бу борадаги кўникма ва малакаларини изчиллик билан бойитиб боришларини тақозо этмокда.
Мактаб шароитида экологик таълим-тарбиянинг мақсад ва вази-фаларини амалга оширишда Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги муҳим талабларга амал қилиш лозим:
табиий муҳит ва уни яхшилаш бўйича амалий фаолиятни маънавий ва эмоционал жиҳатдан узвий бирлигини идрок этиш;
экологик тарбиянинг боғликлилигини ва узлуксизлигини, унинг предметлар ва курслараро алоқа боғлаш билан амалга ошириб бориш;
ва ниҳоят, экологик таълим-тарбияни амалга ошириб бориш экологик муаммоларни умумбашарий, бир вақтда миллий ва ўлка-шунослик характер касб этишини ҳисобга олган ҳолда фаолият кўрсатиш.
Ўқувчиларни ўраб олган табиий муҳитга нисбатан жавобгарлик муносабатида бўлиш ҳис-туйғуларини шакллантириб бориш, истиқлолга эришган Ўзбекистон мактабларида Республикамизнинг келажаги қудратли давлат бўлишини таъминлашда катта назарий ва амалий аҳамият касб этади.
Экологик тарбия ўқувчиларда фақатгина экологик-маданиятнигина шакллантириб бормасдан, балки таълим ва тарбиянинг кўпгина умумий бир бутун вазифаларни ҳал этишда ҳам катта роль ўйнайди.
Табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро алоқадорликларни кўрса-тишнинг ўзи ўқувчиларда реал дунёнинг бир бутун эканлиги тўғрисидаги дунёқарашга хос билимларини янада бойитади. Экологик билимлар ўқувчиларга сабаб, мақсад алоқалари, воқеа ва ҳодисаларни тизимли тузилиши жиҳатидан ривожланишларини таъмин этадиган вазифаларни янада ижобий ҳал этиб боришларини таъминлашга кўмаклашади.
Табиат чин кўнгилдан инсонни ҳар доим «виждонли, инсофли бўлиб олишга ёрдам беради. Табиат ҳар доим у — ОНА эканлигини эслатиб туради». Гўзалликнинг битмас-туганмас манбаи бўлган табиат — умуман эстетик тарбиянинг муҳим воситаси, табиатни шафқатсизларча вайрон этишга қўл урилган кучларга қарши турувчи инсонни камол топишига катта ёрдам беради.
Экологик билимлар меҳнат таълими ва тарбиясида, шунингдек ўқувчиларнинг жисмоний ривожланишлари ва гигиеник тарбияларида ҳам катта роль ўйнайди.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» асарида Республикамизнинг экологик ҳолати тўғрисида гапирар экан, «табиий ресурслардан аёвсиз фойдаланишга, атроф-муҳитга зиён етказилишига ва республикадаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, бошқа давлатларнинг иштирокида Оролни қутқариш, Орол бўйидаги экологик шароитни соғломлаштириш борасида самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, мазкур минтақаларнинг иқтисоди ва ижтимоий соҳасидаги фалокатли оқибатларни бартараф этиш»1 лозим эканлигини алоҳида уқтириб ўтди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мазкур рисоласининг «Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари хусусида фикр юритганида унинг фалсафий — диалектик тафаккур мантиқи билан ифода этилган қуйидаги фикрлари мазмуни ҳар бир педагог томонидан ўқувчилар онгига сингдирилмоғи лозим: «Бутун дунё, — деб ёзади Президент Ислом Каримов, — ягона ва ўзаро боғлиқдир. Бизнинг муштарак бурчимиз ер юзини болаларимиз ва набираларимизга обод ва бахтиёр яшашлари учун муносиб қилиб қолдиришдир. Ўзбекистон энг оғир кийинчиликларга дуч келди. Оролнинг экологик ҳолати жаҳон микёсидаги фожиа деб эътироф этилмоқда. Бу фожиани Ўзбекистон ва унинг қондош-қардош қўшнилари якка ҳолда даф этолмайдилар.
Мактабда экологик тарбия олиб боришни кундалик ҳаётимизда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисалар билан узвий алоқада боғлаб боришда Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси фаолиятини баён этиб борадиган материаллар ва ахборотлардан системали равишда фойдаланиб бориш лозим.
Мазкур қонунда нафақат табиатни муҳофаза қилишдан кузатилган мақсад, балки уни самарали ҳал этиш, «Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш» (4-модда) ҳам қуйидагича аниқ кўрсатиб берилган.
«Инсоннинг яшаш муҳити бўлмиш биосфера ва экология тизимлари барқарорлигини сақлаб қолиш, одамларнинг экологик жиҳатдан хавфсизлиги, инсон ва уни келгуси авлодлари генетик фонди ҳақида ғамхўрлик қилиш;
фуқароларнинг ҳаёт учун қулай табиий муҳитга эга бўлиш хуқуқини таъминлаш, барча турдаги таълим муассасаларида экология таълимининг мажбурийлиги (Т. Т.);
жамиятнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини илмий асосланган ҳолда уйғунлаштириш;
табиатдан окилона фойдаланишни ва табиатни муҳофаза қилишни рағбатлантириш;
табиий ресурсларни тиклаш зарурлиги, атроф табиий муҳит ва инсон сиҳат-саломатлиги учун зарарли, тиклаб бўлмас оқибатларга йўл қўймаслиқ
табиатни муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этишда ошкоралик
табиатни муҳофаза қилиш соҳасида миллий, регионал ва халқаро манфаатларни уйғунлаштириш;
табиатни муҳофаза қилиш қонунлари талабларини бузганлик учун жавобгар бўлиш»1.
Ўзбек халқи табиатга тарихан узоқ даврдан бери меҳр билан қарашга, уни асраб-авайлашга ўрганиб келган. Бу миллий байрам, кадимий анъана, урф-одатларда яққол кўринади. Хусусан Марказий Осиё халқларининг ҳар йили нишонланадиган «НАВРЎЗ» байрами асрлар давомида она ерга ва табиатга меҳр-муҳаббат, унга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уни ардоқлаш туйғуларини тарбиялаган, меҳнат тарбияси ва маънавий тарбияда муҳим роль ўйнаган. Табиат билан инсоннинг ўзаро чамбарчас алоқасини, уларнинг бир бутунлигини ифодаловчи бу байрам деҳқончилик байрамигина эмас, балки том маънода экологик байрам ҳамдир.
Халқнинг соф экологик мазмунга эга тарихий удумларидан яна бири «ТАҒАНАК»дир. Бу удумга кўра тоғ этагида яшовчи кишилар эрта баҳорда йиғилишиб, шод-хуррамлик билан узоқ йўлга отланадилар ва тоғ -тошдаги булоқлар кўзини очиб, жилғалар йўлини шох-шаббалардан, лойқадан тозалайдилар, дарахтларнинг қуриган шохларини кесадилар*. Аҳолини экологик руҳда, яъни она табиатга меҳр-мухаббат уйғотиш, табиатни муҳофаза қилиш руҳида тарбиялашда миллий бадиий адабиётнинг ҳам аҳамияти каттадир. Ўзбек халқининг мумтоз шоир ва ёзувчилари, жумладан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари айниқса экологик мазмунга эгадир.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши экология муаммоларини жадал ва катта масъулият билан ҳал қилишда янги боскич очди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида «Ер, ер ости бойликлари сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур»2 деб мустаҳкамлаб қўйилган. Эндиликда экологик муаммолар ҳукуматнинг доимий назорати остида. Биринчи Президентимиз И. А. Каримов айтганларидек, «Миллий хавфсизликка қарши яширин таҳдидларни кўриб чиқар эканмиз, экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси алоҳида эътиборга моликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |