Когнитив метафора назарияси: янги ёналишлар



Download 16,83 Kb.
Sana03.07.2022
Hajmi16,83 Kb.
#737712
Bog'liq
Метафора



Когнитив метафора назарияси: янги ёналишлар.
Бугун тилшуносликда оилавий боглиқлик (ўхшашлик) тамойилига асосланган консептуал метафора назариясининг истиқболли ёналишлари ва етакчи манбалари шунингдек,унинг асосида тадқиқотга когнитив ёндашувнинг мураккаб илмий прототипи шаклланди.
Калит созлар: когнитив метафора назарияси, концептуал метафора назарияси, метафорик моделлаштириш, озгармаслик гипотезаси, метафорик оқибатлар, концептуал богланиш, метафоранинг танқидий таҳлили, метафоранинг когнитив матн таҳлили.
Бугун тилшуносликда метафора ҳақида етарлича билим ва коникмалар мавжуд бўлишига қарамай, унга болган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бу эса, тил ва психик ҳодисаларнинг озаро тасиридаги тадқиқотларнинг долзарблашуви туфайли метафорологиянинг сифат жиҳатидан янги босқичга отиши билан боглиқдир.
Сўнгги пайтларда метафора ҳодисасига файласуфлар, мантиқчилар, социологлар, психологлар, тилшунослар, адабиётшунослар ва гуманитар фан вакиллари ҳам мунтазам равишда мурожаат қилмоқдалар. Ушбу метафорологик бумга туртки болиб, метафоранинг когнитив назариясида оз ифодасини топган метафора моҳияти ҳақидаги янги гоялар эди.
Отган аср сонггида Э.С.Кубрякова «Когнитив фан бу- дунёни идрок этиш, таснифлаш, баҳолаш ва тушуниш доирасида билимларни акс эттириш ва сақлашни органадиган фан»дир деб ёзади [5,34].
Когнитив жараёндаги асосий вазифа инсон миясининг анологик қобилиятларининг воқеа ҳодисаси сифатида метафоралар томонидан амалга оширилади. Когнитив жараёнларда инсон онгининг ўхшаш имкониятларининг намоён бўлиши сифатида метафора муҳим роль ўйнайди.
Замонавий когнитив фанда метафорага тушунтириш, баҳолаш, қабул қилиш ва идрок этиш каби психик жараёнларнинг асоси сифатида қаралади. Инсон метафора ёрдамида оз фикрини баён этибгина қолмай, уларнинг эстетик имкониятларидан фойдаланади, шунингдек, метафора билан фикр юритади, улар ёрдамида ози яшаб турган оламни органади. Метафоралар бизга қабул қилувчининг онгида мавжуд болган дунёнинг лингуистик суратини озгартиришга, яхши таниш болган ҳодисаларни янгича тоифалар билан таништиришга ёрдам беради. Бунда метафоранинг эстетик салоҳияти, борлиқни эмоционал баҳолаш қобилияти муҳим роль ойнайди. Когнитив метафора назариясининг тобора янги модификацияларининг ортиб бориши ушбу илмий ёналиш тарихини, ҳозирги ҳолати ва келажакдаги ривожлантириш истиқболларини ҳар томонлама тушунишни талаб қилади.
Малумки, когнитив метафорани органиш назарияси ва амалиётига оид замонавий нашрлар Ж.Лакофф ва М.Жоҳнсон нинг «Биз яшаётган метафоралар» (Метапҳорс бй wҳич wэ ливе) классик тадқиқотга асосланади [17]. Ушбу назарияга кора, метафоризация икки билим тузилмаси (концептуал соҳалар: манба соҳаси ва мақсадли соҳа) ортасидаги озаро алоқадорлик жараёнига асосланади. Инсоннинг теварак-атрофдаги олам билан бир ёналишли метафора болиши натижасида сфера-манба элементлари когнитив қобилиятнинг моҳиятини ташкил этувчи концептуал мақсад-манбани ҳосил қилади. Метафорик барқарорлик нафақат икки билим структурасининг алоҳида элементлари ортасида балки концептуал соҳаларнинг бутун тузилмалари ортасида ҳам содир болади. Концептуал метафора назариясининг кейинги ривожланиши бир неча ёналишларда болиб, уларнинг ҳар бири инсон онгини озига хос гоялар ва методлар билан бойитди. Мақсадли соҳада метафорик проэкция пайтида манба соҳаси тузилмаси қисман сақланиб қолади деган тахмин «озгармаслик гипотезаси» деб номланади [16,28]. Ушбу хусусият туфайли метафорада аниқ ифодаланмайдиган, лекин ташқи билимлар натижасида келиб чиқадиган метафорик ҳодисалар болиши мумкин.
Шундай қилиб, манба соҳасининг когнитив типологияси малум даражада мақсадли соҳани ойлаш усулини белгилайди ва қарор қабул қилиш ва ҳаракат қилиш учун асос вазифасини отайди. Консептуал метафора асосидаги замонавий тадқиқотнинг хилма-хиллиги Ж.Лакофф ва М.Жоҳнсон назариясига қизиқиш ортиб бораётганидан далолатдир.
Консептуал метафора инсон тажрибасининг бутун соҳасини қамраб олади ва муҳим когнитив имкониятларга эга деган қараш ҳозирги пайтда консептуал метафора бойича коплаб тадқиқотларда оз ифодасини топган. Хусусан, В.Будаев, А.П.Чудинов кабиларнинг илмий нашрларида консептуал метафорага шарҳлар берилган. Ҳозирги босқичда оилавий охшашлик тамойили асосида бирлаштирилган метафорани органишга когнитив ёндашувнинг мураккаб илмий прототипини ташкил этувчи бир-бирига тасир қилувчи, толдирувчи ва бир-бирини инкор этувчи бир нечта ёналишларни фарқлаш мумкин.
Замонавий метафорологик назариялар: Ж.Лакофф ва М.Жоҳнсон [17] консептуал метафоранинг классик назарияси, М.Турнер ва Ж.Фоконие [29,30], Ж.Градй[12,13] асосий метафора назарияси, Б.Шпелманаидр [26] метафоранинг изчил модели, Л.Ритчи [22,23] метафора талқинининг богловчи назарияси, А.Н.Баранов ва Ю.Х.Капайлов [1,2], А.П.Чудинов [6,7] метафорик моделлаштириш назарияси ва бошқалар. Ушбу ёналишларнинг ҳар бири оз тарафдорларига эга, уларнинг аксарияти озларининг асл гояларини бойитади.
Ёндашувларнинг хилма-хиллигига қарамай, тадқиқотчилар ҳали ҳам концептуал метафора назариясининг индивидуал қоидаларини озгартириб, толдиришда давом этмоқдалар.
Шундай қилиб, А.Мусолф озининг бир қатор ишларида манба сферасининг тузилиши мақсадли соҳа субектларини тушунишни қатий белгилайдиган метафора ҳақидаги оша нуқтайи назарни қайта кориб чиқиш зарурлигини такидлайди. [18,19] Ҳақиқатан, метафоризация жараёни доимий равишда сфера-манба ва сфера-мақсад ортасида озаро тасир қилади, бу эса бутунлай озига хос ҳодисаларнинг пайдо болишига олиб келади. Тадқиқотчилар бор этиборларини «тана ақли» назарияси ҳақиқатларини аниқлаштириш ва тушунишга қаратмоқдалар.
Ж.Зинкен [31,32] воқеликни метафорик идрок этишда шахснинг ҳиссий-ҳаракат тажрибаси муҳимлигини қайд этиб, метафораларни таҳлил қилишда маданий ва миллий қарашларни ҳисобга олиш зарурлигини айтиб отади.Матн ичидаги метафораларни алоҳида гуруҳ сифатида ажратиб корсатган тадқиқотчи, сиёсий воқеаларни тушуниш учун уларнинг гоявий аҳамиятини корсатди.[32].
Бу ёндашув И.Ҳеллстеннинг умумий тузилмавий метафора ва тарихий метафораларни фарқлаш зарурлиги ҳақидаги гоясига мос келади, уларнинг авлоди тарихий номлар ва ҳодисалар замонавий сиёсий вазиятларга прогноз қилинган [14]. Худди шундай позицияни П.Перис [21] эгаллаб, тарихий метафораларни алоҳида гуруҳ сифатида ажратиб корсатади. Шуни такидлаш керакки, тана онгининг назарияси билан чамбарчас боглиқ болган метафоралар асосан дунёнинг турли қисмларида юзага келадиган метафорик оқибатларнинг пареллеллигини белгилайди, улар жуда фарқ қилади. Шу билан бирга, миллий тарих ва маданият хусусиятлари метафораларнинг миллий озига хослигини белгилаб беради.
Бошқа бир гуруҳ метафоралар эса, одамларнинг дин, маданият ва тарих билан богланган оддий тушунчаларни оз ичига олади. Уларнинг копчилиги Библияга асосланган умумий насроний метафоралари ҳисобланади.
Кейинчалик метафора ҳақида бошқа қарашларни Д.Ритчи метафорик талқиннинг бириктирувчи назариясида таклиф қилди. Тана тажрибаси орқали фикрлашнинг асослари ҳақидаги тезисга таяниб, тадқиқотчи метафораларни когнитив ва коммуникатив матнда таҳлил қилиш кераклигини, шу жумладан, огзаки мулоқотнинг батафсил тақдимоти ва алоқа иштирокчиларининг олдинги тажрибасини такидлайди [22]. Метафораларнинг талқин қилиш бевосита мулоқот иштирокчиларининг умумий ҳусусиятларига боглиқ болиб, шунинг учун, тадқиқотчи сфера-манба ва сфера-мақсад, шунингдек, улар ортасидаги алоқадорликни кориб чиқишда ушбу жиҳатга алоҳида этибор қаратиши муҳимдир. Ҳар бир метафора озига хос, алохида коммуникатив матнда талқин қилинади ва ҳар бир талқин сезиларли даражада фарқланиши мумкин[23].
Тадқиқотчиларнинг айтишича, янада мураккаб белги бу консептуал соҳалар ортасидаги муносабатлардир. Масалан, низо ҳақида ойлаганимизда «уруш» асосий тушунча эмас. Чунки низо келиб чиққан жойда баҳс-мунозара болиши ҳам мумкин, лекин бу уруш тушунчаси эмас. Бу ерда баҳс талқинининг мураккаб тузилмаси мавжуд (оддий муҳокамадан тортиб, рақобат ва урушгача).
Метафорларни матндан ташқарида таҳлил қилганимизда улар ифодалаётган манони тушуниш бироз мужмалроқ болади. Масалан: агар «ҳимоя», «позиция» метафораларига этибор қаратсак, улар урушга алоқадор созлар эканлигини тушуниш унчалик қийин эмас. Лекин «маневр», «тактика» созлари «уруш» ни назарда тутяптими ёки спорт мусобақаси ёки шахмат ойини назарда тутяптими аниқлаш қийиндир. Бунинг учун бизга албатта матн асосий манба болиб хизмат қилади. Матн ичида айнан метафора богланган бирликлар ёрдамида оша метафоралар англатаётган мано аниқроқ намоён болади.
Шуни айтиб отиш керакки, гояларнинг умумий ривожланиши когнитив равишда унинг алохида ёналишларининг ривожланишига, шунингдек, когнитив метафора назариясининг ривожланишига доимий тасир қилади.
Консептуал метафора назариясининг пайдо болиш даврида метафора ривожланиши бир ёналишли болиб, бунда сфера-манба мақсадли соҳа таркибини белгилайди деб фараз қилинган. Бироқ, метафорик проэкцияни бир ёналишлилиги ҳақидаги тезис ҳақида саволлар копайиб, метафорик озгаришларнинг коп ёналишлилиги тогрисидаги фактлар тобора копроқ муҳокама қилинмоқда.Шундай қилиб, С.Коулсон [10] метафора болиши мумкинлигини айтиб отди, бунда мақсадли соҳа манба сферасини тескари тушуниш учун асос болиб хизмат қилади, бу позицияни « Биродарлар Менендез» компутер вирусининг метафорик номинациясини таҳлил қилиш орқали тасвирлайди. Малумки, жиноятчи ака-укалар оз ота-оналарини олдиришган, ва мерос ҳуқуқи бойича катта бойликка эга болишлари керак эди. Очиқ суд жараёнида, ака-ука Менендезлар жиноятни сабабини узоқ вақтдан буён ота-оналари томонидан зоравонликка учрагани, ва жиноятни ози эса қасддан қотиллик эмас, балки оз-озини ҳимоя қилишдир деб изоҳлайдилар. Бу эса ҳақиқий фактларга томомила зид эди, чунки қотиллик пайтида ота-она қуролсиз болишган, ва иккала ака-ука ҳам 20 ёшдан катта болишган. «Биродарлар Менендез» компутер вируси, файлларни бузиш орқали, фойдаланувчининг ёқ қилинган файллар туфайли жисмоний зоравонлик қурбони болганлигини малум қилган. Бир томондан, вирус метафорик проэкция учун нишон болган болса, бошқа томондан ака-ука Менендезлар билан содир болган ҳақиқий воқеа-ҳодисани баҳоловчи хулосаларни оз ичига олади. Когнитив метафоранинг таҳлилига алохида ёндашув консептуал боглиқлик назарияси доирасида ривожлантирилган.
Ушбу назария асосчилари М.Тернер ва Ж.Фокониер метафоралаш мақсадли сферадан мақсадли сферага проэкция қилиш билан чекланиб қолмайди, деган хулосага келишган. Ушбу назария доирасида метафорага когнитив ёндашув Ж.Фокониер томонидан психик фазолар назарияси ва консептуал метафора назарияси синтези асосида ишлаб чиқилган болиб, унинг айрим қоидалари қайта кориб чиқилган [10,28-30].
Дастлаб, М.Тернер ва Ж.Фокониер икки босқичли метафора моделига ва коп босқичли метафора моделига муқобил болган моделни таклиф қилган эди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, сфера-манбадан сфера-мақсадгача бир ёналишли метафорик проэкция турли хил мураккаб, динамик махсус вазият болиб, уни тушунишда когнитив метафора назариясига икки ортадаги бошлиқни киритиш керак болади.
Шундай қилиб, Ж.Лакофф ва М.Жоҳнсон назариясидаги икки консептуал соҳадан фарқли олароқ, тортта ақлий бошлиқни кориб чиқишни таклиф этади: иккита бошлангич бошлиқ (кириш фазоси), умумий макон (умумий фазо)ва аралаш макон (аралаш фазо). Гарчи манба майдонларининг миқдори иккитадан оқртиқ болса ҳам, консептуал метафора назариясида манба майдонлари манба-сфера ва мақсад-сферага боглиқдир.
Умумий макон ҳар бир асл маконга хос болган роллар, рамкалар ва схемаларни оз ичига олади, яни энг мавҳум даражада метафоризациянинг асоси болиб хизмат қилади. Аралашмада, асл бошлиқларнинг элементлари аралаштирилади ва натижада сифат жиҳатидан янги консептуал структура хосил болади. Бу структура аввалгисига боглиқ болмаган холда кейинг ривожланиш учун оз имкониятларига эга болади. Бундай ёндашувни,масалан, Вашингтонда машхур болган сиёсий метафора билан корсатишимиз мумкин: « Агар Клинтен Титаник болганда эди, айсберг чокиб кетган боларди» ( Иф Cлинтен wэре тҳе Титаниc, ан иcэберг wоулд цинк) [30]. Бунда асосан икки дастлабки ақлий бошлиқ консептуал боглиқлиги инобатга олинган: яни президент кема билан алоқадор, жанг эса айсберг билан алоқадор.
Бленд рамка тузилишини Титаник рамкасидан (кема саёҳати ва сувда улкан нарса билан тоқнашув бор) ва сабаб ва ҳодисалар тузилишини машҳур Клинтен сенарийсидан (Клинтен омон қолган, ҳалокатга учрамаган) олади. Ушбу мисолда умумий маконга фаолиятга жалб қилинган ва аниқ мақсад билан бошқариладиган, биринчи обектнинг фаолияти учун катта хавф тугдирадиган бошқа обект билан тоқнашадиган битта обект киради.
Кориниб турибдики, умумий майдонда бу тоқнашувнинг натижаси олдиндан белгиланмаган. Ички майдон проэкциясида метафорик белги мавжуд, бироқ, аралаш майдонда манба рамкасидан олинмаган сабаб-ҳодиса тузилмаси мавжуд. Чет тилшунослигида ҳам метафоранинг танқидий таҳлили назарасияси кенг тарқалди, бу эса, когнитив тузилмаларни моделлаштиришни таҳлил қилинаётган воқеаларни гуманистик тушуниш билан бирлаштиришга имкон беради [8,9,15,20,25].
Айни шу пайтда бази тадқиқотчилар бу методикага танқидий баҳо бердилар. Жумладан, когнитив метафора майдонидаги машҳур мутаҳассис П.Чилтон айтиб отадики, метафорани танқидий таҳлил қилиш тарафдорлари «турли хилдаги адолатсизликка қарши курашишга ҳаракат қилмоқдалар»[9,53]. Албатта, бу тезис ёрдамида муҳокама қилиш мумкин ва зарурдир: лигуистик-когнитив тадқиқотнинг асосий вазифаси адолатсизликнинг барча коринишларига қарши тезкор курашиш эмас, балки ижтимоий адолатсизликнинг барча коринишларига жамоатчилик этиборини жалб қилишдир. Замонавий рус тадқиқотларининг озига хос хусусияти-метафора таҳлилига когнитив-мунизарали ёндашувнинг назарий ва амалий ривожланиши билан ҳарактерланади. Сиёсий дунёни туркумлаштириш ва консептуаллаштиришда метафора ролининг бирлаштирувчи тавсифини А.Н.Баранов, Ю.Х.Караулов, Э.С.Кубрякова, Т.Г.Скребтсова, А.П.Чудинов, З.В.Будаев лар асарларида копроқ учратишимиз мумкин.
Бу ёндашув метафоранинг когнитив ва дискурсив олчамлари ортасида катта фарқ мавжуд эмаслиги тогрисидаги тезисга асосланади. Шунга кора, тадқиқотчиларнинг асосий ҳаракатлари метафоранинг когнитив ва дискурсив хусусиятларини аниқлашга қаратилгандир. Метафора бир вақтнинг озида ҳам ақлий ҳам лингуо-ижтимоий ҳодисадир. Масалан, сиёсий матнларни органиб шунга хулоса қилишимиз мумкинки, маҳсус метафоранинг ёлгиз когнитив ёки ёгиз дискурсив тарафдан таснифлаш метафора имкониятларини толалигича очи бера олмаслиги мумкин [3,7]. Ҳозирги тадқиқотлар шуни корсатдики, метафора таҳлилига когнитив ёндашув метафорологияда муҳим роль ойнайди, бироқ когнитив назариянинг коп тарафлари ҳали ҳам номлумлигича қолмоқда. Ж.Лакофф ва М.Жоҳнсон илгари сурган гоялари бутун дунё бойлаб кенг тарқалди ва коплаб амалий натижаларга эришилди. Шу билан бирга, бу назария коплаб илмий мактаблар ва ёналишларда ўрганилиб талқин қилинмоқда, кейинги ривожланишлар учун янги усул ва методлар ишлаб чиқилмоқда.


Download 16,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish