WWW.UZ “Каталог” бўлими – Интернет тармоғида очиқ ҳолда жойлашган, Ўзбекистон Республикасига алоқадор бўлган, рўйхатга олинган, изоҳлари келтирилган ва каталог мавзулари бўйича сараланган веб-сайтлар тўплами.
WWW.UZ тизимини модернизация қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш юқорида айтиб ўтганимиздек, UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази томонидан амалга оширилади.
Шу билан бирга WWW.UZ нинг ҳар бир фойдаланувчиси “Топ-рейтинг” бўлимига кириб, барча рўйхатга олинган сайтлар рейтингини кўриши, “Жамланган статистика” бўлимида эса уларнинг статистикаси билан танишиб чиқиши мумкин.
Ихтисослашган қидирув тизимлари
Бу қидирув тизимларидан ташқари, Интернет тармоғида маълум соҳада ишлайдиган ихтисослашган қидирув тизимлари ҳам мавжуд. 2010 йилларда энг оммабоп бўлган ихтисослашган қидирув тизимлари:
КтоТам” – инсонлар тўғрисидаги ахборотларни қидиришга мўлжалланган янги турдаги ахборот-қидирув тизими.
“Tagoo” – мусиқаларни қидиришга мўлжалланган қидирув тизими.
“Truveo” – Интернетнинг турли ресурсларидаги видеоматериалларни қидиришга ихтисослашган ахборот – қидирув тизими.
“Kinopoisk” – фильмлар тўғрисидаги ахборотларни қидириш тизими.
“Ebdb” – электрон кутубхоналардан китобларни қидиришга ихтисослашган ахборот-қидирув тизими.
“Улов-Умов” – резюме ва вакант жойларни қидириш тизими.
Амалий қисм:
Интернет тармоғида маълумот қидириш механизмлари
Маълумотларни қидириш усулларини мукаммал ўрганинг ва Сизга маъқул бўлган қидирув тизимини танланг.
Қидириш учун сўровни киритганда имло хатоларига эътибор беринг. Баъзан имло хатоси туфайли қидирув натижа бермайди.
Сўровларни киритишда уларнинг ёзилишига диққат қилинг. Баъзи сўровларни турли усулда ёзиш мумкинлигини эсда тутинг. Масалан, “тўплам” ва “омбор” сўзлари. Агар “тўплам”ни топа олмасангиз, “омбор”ни топишингиз мумкин ёки аксинча. Сўровни аниқ киритишга ҳаракат қилинг. Масалан, “Интернет провайдерлар” ва “Интернет хизмати нархлари” Сизга турли маълумотларни тўплайди.
Сўровларда сўзларни бош ҳарфда киритманг. Агар бирор маҳсулотнинг номини қидираётган бўлсангиз, у ҳолда бош ҳарфдан фойдаланинг.
Расм ва тасвирларни ва аниқ форматдаги ҳужжатларни топиш учун Расширенный поиск командасидан фойдаланинг. Унда мос майдонларда мос маълумотларни киритинг. Расмларни номи ёрдамида топиш зарур. Масалан, тарвуз расмини топмоқчи бўлсангиз, расм номи майдонида “тарвуз” деб ёзишингиз зарур.
Агарда бирор саҳифа ёки сервер маълумот ва янгиликлари Сизни қизиқтириб қолса, саҳифалар номини Избранные жилдига қўшиб қўйинг. Избранные жилдида турли категорияли жилдларни очиш тавсия этилади.
Сўров натижаси билан биргаликда унинг бошқа тилдаги натижаларини
кўришингизни тавсия этамиз. Бу сизга сўровингизга тўлароқ жавоб олишингизда ёрдам беради. Масалан, сўровни ўзбек тилида киритган бўлсангиз, ўзбек тилидаги ҳамда рус тилидаги маълумотлар таклиф этилади. Сўров бўйича инглиз тилидаги маълумотларни ҳам кўрмоқчи бўлсангиз, инглиз тилидаги натижаларни қидириш сўрови танланади.
Агар бирор мавзу бўйича қидирув машина ёки каталоглар керакли натижа бермаса, билингки, Интернетда сиз ягона эмассиз. Балки, бунга ўхшаш мавзу бўйича кимдир қидирган ва маълумотни топган. Умумжаҳон тармоқда ҳар бир сонияда миллионлаб фойдаланувчилар маълумот қидиришади, бир-бири билан сўзлашади, бир-бириларига нималарнидир ўргатишади. Ана шундай фойдаланувчиларга савол билан мурожаат қилиш мумкин.
Деярли ўз ҳурматига эга бўлган барча катта сайтларда фикр алмашиш махсус бўлими мавжуд. Бунга ўхшаш бўлимлар “ФОРУМ” деб аталади. Форумларни тажрибали Интернет мутахассислари бошқаради. Ваҳоланки, форумларда тармоқ фойдаланувчилари бир-бири билан тажриба алмашишади. Форумда фойдаланувчи савол бериши мумкин ва билган одам унга жавоб қайтариши мумкин. Шундай қилиб, керакли мавзу бўйича савол берсангиз, бир неча вақтдан кейин жавоб олишингиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |