Таржимон сайтлар. Агар Интернет тармоғида ишлаш жараёнида хорижий тиллардаги маълумотларга дуч келсангиз, уларнинг мазмунини англаш учун “таржимон Веб-сайтлардан” фойдаланиш мумкин. Бунинг учун:
Саҳифадан хорижий тилдаги матнни белгиланг яъни “Shift”+“↓”+“→” тугмаларини биргаликда босиш орқали блокга олинг.
(Правка→Копировать) буйруғини бажаринг. Браузерга таржимон Веб-саҳифаси юкланг, бунинг учун манзиллар сатрига «translate.ru» манзилини киритинг ва «Enter» тугмасини босинг.
Саҳифани алоҳида ойнага очиш. Кўп ҳолларда, Интернет тармоғидан фойдаланиш жараёнида бир нечта Веб-сайтлар билан баробарига ишлашга тўғри келади. Бунинг учун танланган Веб-саҳифаларни алоҳида ойналарга очиш зарур.
Пайдо бўлган контекст менюсидан «Открыть в новом окне» амалини бажаринг. Янги браузер ойнаси очилади ва унга танланган саҳифа юкланади.
Электрон почта боғланиши. Веб-сайтларда саҳифаларга ва электрон ресурсларга мурожаат қилиш боғланишлардан ташқари электрон почтага мурожаат қилиш гипербоғланишлари ҳам мавжуд.
Электрон почта гипербоғланишлари жумласи электрон почта манзили кўринишида бўлади.
Веб-саҳифадан электрон почта гипербоғланишига сичқонча кўрсаткичини олиб боринг ва босинг.
Браузер созлашларида почта дастури сифатида кўрсатилган почта-клиент дастури ишга тушади, ҳамда «Кому» майдонида танланган электрон почта манзили келтирилади. Хат мазмунини тўлдириб электрон почта орқали юборишингиз мумкин.
Топшириқлар: Назарий қисмда берилган маълумотлар билан танишиб чиқинг.
Амалий қисмда берилган машқни бажаринг.
Қидирув тизимларининг ишлаш тамойилларини ўрганинг ва дафтарга қайд этинг.
Мустақил таълим учун берилган мавзулар бўйича маълумотни бирор бир машҳур қидирув тизимида турли тартибда қидириб кўринг. Сўров натижасида ҳосил бўлган рўйхатдан зарур бўлган маълумотни топинг ва компьютерда сақлаб қуйинг. Бунинг учун, авваламбор D:\ дискда ўз папкангизни яратинг.
Бирор бир машҳур қидирув тизимида “Электрон ҳукумат тизими моделлари” мавзусида инглиз тилида маълумот қидиринг. Топилган маълумотни Google қидирув тизимининг таржимонлик имкониятидан фойдаланган ҳолда ўзбек тилига ўгиринг. Маълумот натижасини ва асли ҳолатини D:\ дискда яратган ўз папкангизга сақлаб қўйинг.