Назарий маълумот:
Қидирув тизимлари ҳақида тушунча.
Интернетда маълумотлар сони беҳисобдир. Улар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Хўш ушбу маълумотлар омборидан Сизга зарур бўлган маълумотни қандай топиш мумкин. Кутубхонада китобни топиш тартиблари бўлганидек, Интернетда ҳам маълумот қидиришнинг тартиблари мавжуд. Сиз билан Интернетдан ахборотни топиш тартиблари билан танишайлик. Браузер қидирув майдонлари ёрдамида маълумотларни топиш мумкин. Лекин махсус қидирув серверлари мавжуд. Улар ёрдамида маълумотларни тезда топиш мумкин. Уларга, www.google.uz, www.yahoo.com, www.yandex.ru мисол бўлади.
Ахборот қидирув серверлари – бу веб-сайт ҳисобланиб Интернет тармоғида ахборотларни қидириш имкониятини тақдим этади. Бунда юқорида санаб ўтилганидек Google и Yahoo дунёдаги энг машҳур қидирув тизимларидан ҳисобланади. Интернет тармоғида бундай тизимларнинг кўплаб турларини учратиш мумкин.
Бу тизимлар (Google, Rambler, Yandex, Yahoo) нафақат рус ва инглиз тилларида, балки ўзбек тилида ҳам қидирувни олиб борадиган энг машҳурлари ҳисобланади.
Ушбу машҳур қидирув тизимларининг ҳар бири оддий ва батафсил кенгайтирилган қидирув ҳамда матнли, расм, мусиқа, видео ва бошқа турли шаклдаги ахборотларни қидириш имкониятини тақдим этади. Бу турдаги ахборот-қидирув тизимларидан фойдаланиб ихтиёрий фойдаланувчи ўзига керакли бўлган ихтиёрий турдаги маълумотни қидириб топиши ва ундан фойдаланиши мумкин. Агар сизга бирор маълумот керак бўлиб, лекин сиз унинг қаерда ва қандай кўринишда жойлашганлигини билмасангиз, у ҳолда шу каби ахборот – қидирув тизимларидан фойдаланинг.
GOOGLE.UZ қидирув тизими – бу қидирув тизимидан ҳар бир фойдаланувчи Интернет тармоғи орқали ўзига керакли бўлган маълумотларни унинг мавзуси ҳамда таркибидаги сўз ёки жумла бўйича қидириб топиши мумкин, аммо Интернет тармоғида маълумотлар шунчалик кўпки, таъкидлаб ўтилган усул самара бермаслиги мумкин. Бундай ҳолларда бу қидирув тизим қидирувнинг бир қанча қўшимча усуллари бўйича қидирувни тақдим этади, булар:
маълумотларни унинг тили бўйича қидирув;
маълумотларни унинг тури (матн, расм, мусиқа, видео) бўйича қидирув;
маълумотларни унинг жойлашган минтақаси бўйича қидирув;
маълумотларни унинг жойлаштирилган санаси бўйича қидирув;
маълумотларни унинг жойлашган Интернет зонаси бўйича қидирув;
маълумотларни хавфсиз қидирув.
Қидирув тизимларидан тўғри мақсадда фойдаланиш шарт. Интернет тармоғидаги ахборот-қидирув тизимлари эса Интернет ресурслари ичидан сўралган ихтиёрий маълумотларни қидириб топиб бериш имкониятига эга. Чунки бундай қидирув тизимлари калит сўзлар бўйича қидиришни амалга оширади. Фойдаланувчи томонидан қандай маълумот киритилса, худди шу маълумотга мос маълумотларни қидириб топади. Шу нарсани эслатиб ўтиш керакки, ҳар қандай ахборот ҳам фойдали ва тўғри, рост ҳисобланавермайди. Ахборот-қидирув тизимларидан фақатгина тўғри ва фойдали мақсадда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Турли ножўя маълумотлардан фойдаланишдан ва тарқатишдан сақланиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |