Амалий қисм:
Google қидирув тизими маълумотларни аниқ ва тез топиш имкониятига эга. Шунинг учун у фойдаланувчилар доирасида кенг тарқалган. Ушбу сервер ёрдамида маълумотларни топиш тартибини мисоллар ёрдамида ўрганамиз.
Қидирув серверида қидирувни махсус роботлар амалга оширади. Улар маълумотларни сўзлар асосида қидиради. Қидирув машиналар асосий беш қисмдан иборат:
1. Ўргимчак (spider) – веб-саҳифаларни сервер ҳотирасига юклаш дастури. У оддий браузерга ўхшаб, сайтларни очиб, тармоқдаги янги маълумотларни қидиради. Бу дастур кўрсаткичлар бўйлаб саёҳат қилиб, топилган веб-саҳифаларни серверга юклайди ва маълумот жамғармасини янги ахборотлар билан тўлдиради.
2. Қурт (crawler) – ўргимчак серверга юклаган веб-саҳифаларни кўриб чиқиб, барча гиперкўрсаткичларни ундан ажратади ва топилган кўрсаткичларни ўргимчакка тақдим этади.
3. Тартибловчи (indexer) – ўргамчик топган маълумотларни тартибга келтирувчи дастур: ҳужжатнинг матнини ташкил қилувчи сўзларни якка ҳолга ажратиб, матндаги турган жойини сақлаб қолади. Бундан ташқари, дастур сўзни катта ёки кичик ҳарфлар билан ёзилганми, сарлавҳами, кўрсаткичми ёки оддий матнлигини ўрганиб чиқиб, маълумотни сақлайди.
4. Маълумот жамғармаси (database) – қидирув тизими тўплаган ва қайта ишлаган барча маълумотлар сақланадиган омбори.
5. Натижаларни чиқариш механизми (search engine) – фойдаланувчиларни қидириш тизими билан алоқа қилишда ишлатиладиган дастур. Айни мана шу дастур сиз берган саволингизга натижани саралаб, қулай равишда экранга чиқаради.
Демак, Сиз саволингизни берганингиздан сўнг қидирув тизими ўзининг маълумот жамғармасидан сўровингизга мос натижани, топилган веб-саҳифаларни рўйхат тарзида тақдим этади. Рўйхатнинг биринчи бандларида сўровга энг мос келган веб-саҳифалар жойлашади. Шунинг учун аввал сўровларни киритиш тартибларини билан танишамиз.
Сўров тартиблари:
Қидириш учун жумлани киритиш зарур. Унда жумлада учрайдиган барча сўзлар қидирилади ва натижа аниқ бўлмайди.
Агар жумла қўштирноқ ичига олинса, айнан шу жумла қидирилади. Қидирув натижаси аниқроқ бўлади.
Агар жумла олдида “!” белгиси бўлса, қидирув давомида бош ҳарфлар ҳисобга олинади.
Агар бирор сўз олдида “–“ белгиси қўйилса, жумлани қидиришда ушбу сўз ҳисобга олинмайди.
Агар бирор сўз олдида “+” белгиси қўйилса, жумлани қидиришда ушбу сўз ҳисобга олинади.
Келинг қуйидаги "Интернетда қидирув тизимлари" маълумотини Google қидирув тизими ёрдамида қидирайлик. Бунинг учун қидирув майдонида уни киритиб Enterни босинг ёки Google Qidiruvi тугмачасини босинг.
Ушбу саҳифада қидирув натижалари акс эттирилган. Ушбу сўров асосида 11.600 та натижатопилганига эътибор қилинг. Рўйхатдаги саҳифалардан Сизга айнан зарур бўлган маълумотни қидириш жуда мураккаб бўлади. Ушбу сўров бўйича кўпроқ фойдаланилган саҳифалар рўйхатнинг юқорисида жойлашади. Уларни кетма-кет очиб Сизни қизиқтирган маълумотни топишингиз мумкин.
Аниқ маълумотни қидириш. Агарда сўровни қўштирноқ ичига олсангиз, яъни "Интернетда қидирув тизимлари" киритсангиз, қидирув натижаси қуйидагича бўлади. Ушбу саҳифада сўров асосида 200 та натижа топилганини кўришингиз мумкин. Қисқа рўйхатдан зарур маълумотни топиш енгиллиги маълумдир. Шунинг учун сўровни киритганингизда уларни киритиш тартибига албатта аҳамият бериш тавсия этилади.
2.5.-расм. Google қидирув тизими ёрдамида маълумот қидириш жараёни
Do'stlaringiz bilan baham: |