Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси



Download 24,89 Mb.
bet191/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

Амалий қисм:
Google қидирув тизими маълумотларни аниқ ва тез топиш имкониятига эга. Шунинг учун у фойдаланувчилар доирасида кенг тарқалган. Ушбу сервер ёрдамида маълумотларни топиш тартибини мисоллар ёрдамида ўрганамиз.
Қидирув серверида қидирувни махсус роботлар амалга оширади. Улар маълумотларни сўзлар асосида қидиради. Қидирув машиналар асосий беш қисмдан иборат:
1. Ўргимчак (spider) – веб-саҳифаларни сервер ҳотирасига юклаш дастури. У оддий браузерга ўхшаб, сайтларни очиб, тармоқдаги янги маълумотларни қидиради. Бу дастур кўрсаткичлар бўйлаб саёҳат қилиб, топилган веб-саҳифаларни серверга юклайди ва маълумот жамғармасини янги ахборотлар билан тўлдиради.
2. Қурт (crawler) – ўргимчак серверга юклаган веб-саҳифаларни кўриб чиқиб, барча гиперкўрсаткичларни ундан ажратади ва топилган кўрсаткичларни ўргимчакка тақдим этади.
3. Тартибловчи (indexer) – ўргамчик топган маълумотларни тартибга келтирувчи дастур: ҳужжатнинг матнини ташкил қилувчи сўзларни якка ҳолга ажратиб, матндаги турган жойини сақлаб қолади. Бундан ташқари, дастур сўзни катта ёки кичик ҳарфлар билан ёзилганми, сарлавҳами, кўрсаткичми ёки оддий матнлигини ўрганиб чиқиб, маълумотни сақлайди.
4. Маълумот жамғармаси (database) – қидирув тизими тўплаган ва қайта ишлаган барча маълумотлар сақланадиган омбори.
5. Натижаларни чиқариш механизми (search engine) – фойдаланувчиларни қидириш тизими билан алоқа қилишда ишлатиладиган дастур. Айни мана шу дастур сиз берган саволингизга натижани саралаб, қулай равишда экранга чиқаради.
Демак, Сиз саволингизни берганингиздан сўнг қидирув тизими ўзининг маълумот жамғармасидан сўровингизга мос натижани, топилган веб-саҳифаларни рўйхат тарзида тақдим этади. Рўйхатнинг биринчи бандларида сўровга энг мос келган веб-саҳифалар жойлашади. Шунинг учун аввал сўровларни киритиш тартибларини билан танишамиз.
Сўров тартиблари:

  • Қидириш учун жумлани киритиш зарур. Унда жумлада учрайдиган барча сўзлар қидирилади ва натижа аниқ бўлмайди.

  • Агар жумла қўштирноқ ичига олинса, айнан шу жумла қидирилади. Қидирув натижаси аниқроқ бўлади.

  • Агар жумла олдида “!” белгиси бўлса, қидирув давомида бош ҳарфлар ҳисобга олинади.

  • Агар бирор сўз олдида “–“ белгиси қўйилса, жумлани қидиришда ушбу сўз ҳисобга олинмайди.

  • Агар бирор сўз олдида “+” белгиси қўйилса, жумлани қидиришда ушбу сўз ҳисобга олинади.

Келинг қуйидаги "Интернетда қидирув тизимлари" маълумотини Google қидирув тизими ёрдамида қидирайлик. Бунинг учун қидирув майдонида уни киритиб Enterни босинг ёки Google Qidiruvi тугмачасини босинг.
Ушбу саҳифада қидирув натижалари акс эттирилган. Ушбу сўров асосида 11.600 та натижатопилганига эътибор қилинг. Рўйхатдаги саҳифалардан Сизга айнан зарур бўлган маълумотни қидириш жуда мураккаб бўлади. Ушбу сўров бўйича кўпроқ фойдаланилган саҳифалар рўйхатнинг юқорисида жойлашади. Уларни кетма-кет очиб Сизни қизиқтирган маълумотни топишингиз мумкин.
Аниқ маълумотни қидириш. Агарда сўровни қўштирноқ ичига олсангиз, яъни "Интернетда қидирув тизимлари" киритсангиз, қидирув натижаси қуйидагича бўлади. Ушбу саҳифада сўров асосида 200 та натижа топилганини кўришингиз мумкин. Қисқа рўйхатдан зарур маълумотни топиш енгиллиги маълумдир. Шунинг учун сўровни киритганингизда уларни киритиш тартибига албатта аҳамият бериш тавсия этилади.

2.5.-расм. Google қидирув тизими ёрдамида маълумот қидириш жараёни

Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish