Кенгайтмаларни ўчиринг. Кенгайтмалар браузерга қўшимча хусусиятлар бериш ёки унинг ташқи кўринишини ўзгартириш учун мўлжалланган кичкина дастурчалардир. Аммо улар жуда кўпайиб кетса “Google Chrome”нинг ишлаш тезлигига салбий таъсир кўрсатади. Айрим кенгайтмалар браузернинг ускуналар панелига ўз тугмачасини ўрнатади. Уларни ўчириш учун ўша тугмачага сичқончанинг ўнг тугмасини босиш ва “Удалить из Chrome” ёзувини танлаш керак бўлади.
Бошқа кенгайтмаларни эса фақат “Chrome”нинг созламалари орқали ўчириш мумкин. Бунинг учун қуйидаги амалларни бажарасиз.
1. Сичқонча кўрсаткичини ускуналар панелидаги асосий меню тугмасига олиб бориб, сичқонча тугмасини босасиз.
2. Сўнгра “Настройки” ёзувини танлайсиз.
3. Очилган созламалар рўйхатидан “Расширения” бўлимини танлайсиз.
4. Бу ерда сиз барча ўрнатилган кенгайтмаларни кўришингиз мумкин. Кераксиз кенгайтмани ўчириш учун ахлат челаги тасвирини босасиз.
Агарда бирор кенгайтмани бутунлай ўчириб ташлашни истамасангиз, “Включено” ёзуви ёнидаги байроқчани олиб ташлаш билан уни тўхтатиб туришингиз мумкин.
Вақтинчалик маълумотларни ўчиринг.Браузер ишлаш жараёнида компьютер дискида кўплаб вақтинчалик ва ёрдамчи файлларни сақлайди. Улар мунтазам равишда тўпланиши оқибатида ишлаш тезлигини пасайтира бошлайди. Шунинг учун вақти-вақти билан кэшни тозалаш, вақтинчалик файлларни ўчириб туриш тавсия этилади. Бу қийин иш эмас.
Сичқонча кўрсаткичини ускуналар панелидаги асосий меню тугмасига олиб бориб, сичқонча тугмасини босасиз.
Сўнгра “Удаление данных о просмотренных страницах” бўлимини танлайсиз.
Янги очилган ойнада вақт даврийлигини (“За всё время” бўлимини танлашингизни тавсия этамиз) ва қайси маълумотларни ўчириш лозимлигини танлашингиз мумкин.
“Очистить историю” тугмасини босасиз ва ойна ёпилади. Шундан сўнг созламалар ойнасини ёпишингиз мумкин.
“Google”нинг “Инструмент для удаления программ” дастуридан фойдаланинг “Google” компанияси фойдаланувчилар учун браузернинг ишлаш тезлигини пасайтирадиган қўшимчаларни ўчирувчи махсус дастур ишлаб чиққан.
Унинг ишлаши жуда оддий. Уни комьютерингизга юклаб оласиз ва ишга туширасиз холос, унинг ўзи автоматик равишда шубҳали унсурларни излаб топади ва зарур бўлса ўчириб ташлайди.
Шундан сўнг браузерингиз қайта ишга тушади. Бу ҳам “Google Chrome”даги муаммолардан қутулишга ва браузернинг ишлаш тезлиги ошишига ёрдам беради.
“Opera” браузери Opera ноутбукнинг зарядкасиз ишлаш вақтини 50 фоизгача узайтирди. Opera браузери ишлаб чиқувчилар учун янги версиясида энергияни тежаш режими қўшилди. Компания эълонига кўра, киритилган ушбу янгилик аввалги Opera ёки Google Chrome версиялари билан таққослаганда ноутбукнинг қувват манбаисиз ишлаш вақтини 50 фоизга узайтира олади.
Компьютернинг металлидан келиб чиқиб, бу бир неча қўшимча иш соатларини таъминлаши мумкин.
Агар ноут-бук қувватлаш кабели бўлмаса, браузер манзил қатори ёнида батарея белгиси пайдо бўлади, уни босиб, энергия тежаш режимини фаоллаштириш мумкин. Шунингдек, ушбу функция компьютер заряди 20 фоиздан кам қолганда автоматик равишда ишга тушади.
Аккумулятор зарядини тежаш имконияти баъзи Opera жараёнларини мўътадиллаштириш эвазига пайдо бўлди. Хусусан, фон вкладкалари фаоллигини камайтириш, кадрлар алмашинув тезлигини қисқартириш, браузер кўриниши анимацияларини тўхтатиш ва ҳоказо.