Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси


Вазифа: “SWOT-таҳлил” методи Методнинг мақсади



Download 24,89 Mb.
bet183/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

1. Вазифа: “SWOT-таҳлил” методи
Методнинг мақсади: мавжуд назарий билимлар ва амалий тажрибаларни таҳлил қилиш, таққослаш орқали муаммони ҳал этиш йўлларни топишга, билимларни мустаҳкамлаш, такрорлаш, баҳолашга, мустақил, танқидий фикрлашни, ностандарт тафаккурни шакллантиришга хизмат қилади.

Вазифани бажаринг: “SWOT таҳлил” жадвали ёрдамида BPWin дастурини баён этинг.

S







W







O







T









2. Вазифа: “Инсерт” техникаси
Вазифани бажаринг: мазкур мавзу бўйича маълумотларни “Инсерт” техникасидан фойдаланган ҳолда сараланг.

Белгилар

1-матн

2-матн

3-матн

V” - таниш маълумот










-” - бу фикр ёки мазкур маълумотга қаршиман










+” - мен учун янги маълумот










?” - мазкур маълумотни тушунмадим изоҳ керак










Назорат саволлари

  1. Янги хизматлар қандай яратилади?

  2. Хизмат олиш жараёнидаги ички ва ташқи амаллар?

  3. BPWin дастурида хизматнинг моделини қуриш кетма-кетлиги

  4. Электрон ҳукумат тизимига янги хизматларни киритиш қандай амалга оширилади?



Фойдаланилган Интернет ресурслар:

  1. http://bpwin.ucoz.ru/

  2. http://my2.gov.uz


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
«АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ» КАФЕДРАСИ
«ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ»

фанидан



ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАР МАТЕРИАЛЛАРИ

Тузувчи: катта ўқитувчи Зарипова М.Ж.




Термиз-2018
1- лаборатория машғулоти
Мавзу: Браузер дастурлари билан ишлаш
(Internet Explorer, Хром, Амиго, Opera) (4 соат).


Ишдан мақсад: Талабаларга браузер дастурлари билан ишлашни ва уларнинг имкониятларини ўргатиш.
Билим ва кўникмаларга талаблар: Талабалар Электрон ҳукумат тизими давлат органларининг расмий веб-сайтлари билан танишиш учун энг мақбул бўлган браузер дастурларининг ишлаш тамойиллари ҳақида назарий билим ва амалий кўникмаларни ҳосил қилиши лозим.
Лаборатория машғулотини ўтказиш учун керакли жиҳозлар: Pеntium-IV компьютер, бирор бир браузер дастури (Internet Explorer, Хром, Амиго, Opera).


Иш режаси:
1. Браузер дастурлари ҳақида тушунча.
2. Браузерлар ишлаш технологияси.


Ҳисобот шакли

  1. Лаборатория иши номи ва мақсади.

  2. Opera браузери ва унинг ишлаш тамойиллари бўйича назарий маълумот.

  3. Mozilla Firefox ва Opera браузерларида ишлашнинг амалий кўрсатмалари.

  4. Хулоса ва фойдаланилган адабиётлар.



Назарий маълумот:
Браузер дастурлари ҳақида тушунча.
Интернетга киришдан олдин компьютерингизда керакли дастурий таъминот бўлиши зарур. Интернетнинг ушбу хизмат туридан фойдаланиш учун аввало мижоз компьютерида худди шундай имкониятларни яратиб берувчи махсус дастур таъминоти бўлиши зарур. Бундай дастур таъминоти браузерлар (browsers) деб аталади.
Энг биринчи браузер CERN (Европа Физика Тадқиқотлари Маркази) ходими Тим Бернер томонидан кашф қилинган. Энг биринчи график маълумотларни экранда акс эттирувчи браузер Mosaic Американинг NSCA (Миллий Супер Ҳисоблаш Маркази)да Марк Андриссон ва бир неча талабалар томонидан ишлаб чиқилган.
Web–браузерлар – бу дунёнинг ҳар хил бурчакларидаги Web–серверлар билан танишиб чиқиш имконини берадиган, компьютерга жойлаштирилган дастурий таъминотдир. WEB-технологиясининг ҳозирги кунда браузерлар деб аталадиган ахборотни кўриш учун мўлжалланган ўндан ортиқ турли воситалар мавжуд.
Браузер веб-саҳифаларни кўриш дастури ҳисобланади. Браузер - бу инглизча сўз бўлиб кўришни таъминлаш, яъни кўрсатиш маъносини англатади. Браузерлар интернет бўйлаб узатиладиган матн ва HTML тегларни интерпретация қила олади ва уларни экранда тўғри акс эттиради. Браузерлар компьютерларнинг туридан қатъий назар бир хил хизмат қилади. Бунда браузерга юкланган веб саҳифадаги Гипербоғланишга сичқонча кўрсаткичи билан босилса, автоматик равишга ушбу боғланишда кўрсатилган саҳифа браузерга юкланади. Бундай ҳоллар ҳеч қандай саҳифанинг манзилини киритиш шарт эмас, чунки гипербоғланиш барча керакли маълумотга эга ҳисобланади.
Браузер веб-саҳифада HTML тегларини топиб, улар талаби бўйича маълумотни экранга чиқаради. Тегларнинг ўзи эса экранда акс эттирилмайди. Демак, улар HTMLни яхши тушунади ва интерпретация қила олади. Привет лойиҳасидаги Привет сўзини экранда алоҳида шрифт билан акс эттиради.
Бугунги кунда браузерларнинг жуда кўплаб турлари мавжуд. Энг машҳурлари: Netscape Communication (илгари Netscape Navigator), Internet Explorer (Windows операцион тизим таркибидаги дастур) ҳисобланади.
Netscape ҳамда Internet Explorer дан ташқари яна кўплаб Opera, FMSD Friadna, MS ICE, Webcelerator, AtGuard, AdWiper, Амиго, Хром каби браузерлар мавжуддир.
Браузерларга қўйиладиган асосий талаблардан бири, бу интернетнинг WWW хизматидаги маълумотлар жойлашган веб саҳифаларини, қайси технология ёрдамида ишлашидан, ҳамда қайси дастурлаш тилида ёзилганидан қатъий назар, ундан тўлиқ фойдаланиш имкониятларини яратиб беришдир. Бу талабга ҳамма браузерлар ҳам жавоб бера олмайди. Бунга мисол қилиб Netscape Communicator нинг Microsoft компаниясининг маҳсулоти бўлган Visual Basic Script тили қўлланилган веб саҳифаларни экранда акс эттира олмаслигини келтириш мумкин.
Internet Explorer браузери эса ихтиёрий веб саҳифани ҳеч қандай муаммоларсиз кўриш ва ундан тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратиб беради. Opera браузерининг муҳлислари эса уни жуда ҳам ихчам ҳажмда эканлиги учун яхши кўришади. Чунки бу браузер компьютер ташқи хотирасида атига 13 Мб гина жойни эгаллайди холос. Унинг жуда ҳам тезкор ишлаши ва кўплаб Netscape ишлайдиган plug-in лар Macromedia flash, Acrobat reader, Cosmo player’ларни ўзида акс эттира олиши унга бўлган қизиқишга сабаб бўлмоқда. Netscape нинг имкониятлари ҳам ўзига хосдир. У олинаётган информация ҳақидаги доимий маълумот, алоқа каналлари секин ишлайдиган жойларда жуда ҳам қўл келади. Бундан ташқари браузер ўзида почта хизматидан фойдаланиш йўлга қўйилганлиги жуда ҳам фойдаланувчиларга қулайдир.

Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish