Браузерларнинг қисқача тавсифи.
Netscape Communication – бу дунёдаги энг оммабоп ва энг кўп ишлатиладиган браузер ҳисобланади. Netscape компанияси фойдаланишда ниҳоятда енгил дастурни кашф қилиб ва улардан пулсиз фойдаланиш имконини яратиб, интернет ва WWWда инқилоб қилди. Агар сиз ҳамиша битта браузердан фойдаланишни хоҳласангиз, у ҳолда Netscapeни юкланг ва ишга тайёрланг. Бунинг учун қуйидаги манзил бўйича Netscapeнинг уй сахифасига ташриф буюринг: http://home.netscape.com ва қўлланма (инструкция)га риоя қилинг.
Netscape бозор лидери ҳисобланади, чунки уни кенг миқёсда HTML ва шу каби муҳим Web–технологиялар қувватлаб туради. Netscape очиқ архитектурага эга.
Netscape Sun Microsystems томонидан ишлаб чиқилган ва интернетга мўлжалланган Java–тили билан, Web тадқиқотчиларининг махсус асбоблари билан, Web–саҳифаларда мантиқий процедураларни қўллашга имкон берадиган Java Script–тиллари билан ишлайди.
Internet Explorer - Netscapeнинг энг асосий рақиби Microsoft компаниясининг Internet Explorer браузери ҳисобланади. Бу браузер Netscape томонидан киритилган кўплаб янгиликларни ва ўзида мавжуд илғор технологияларни қувватлайди. Шу билан бирга, Internet Explorer HTMLни барча даражаларини ҳам қувватлайди. Internet Explorer нинг юкланадиган охирги версия манзили қуйидагича: http://www. microsoft. com/ie/default.asp.
1.1.-расм. Браузер дастурларининг ёрлиқлари
Бошқа Web–браузерлар. Web–браузерларнинг тўлиқ кўриш рўйхати қуйида келтирилган: http://www.mrowserwatch.com/.
Accent (http://www.acctntsuft.com) - бу браузер ўнлаб ҳар хил тиллардаги Web–саҳифаларни яратиш ва кўриб чиқиши учун шароит туғдириб беради. Бутун дунёдаги барча фойдаланувчиларни ахборотлар билан танишиб чиқиш учун имконият яратиш – бу агар хоҳиш бўлса, энг яхши танловдир.
Amaya (http://www.w3.org(pub/www/Amaya/). Бу Web – консорсиумда мухокама қиладиган, HTMLнинг охирги ва энг қизиқарли имкониятларини ҳамиша қувватлаб турадиган экспериментал браузер. Агар сиз UNIXга эга бўлсангиз бу яхши танловдир, лекин фойдаланувчилар Windows3 ёки Macintoshga кира олмайдилар.
Янада тушунарлироқ бўлиши учун, айтайлик, бирор-бир сайтдан маълумот олишингиз керак, ёки веб-сайт яратгансиз, уни янги саҳифасини интернетда чоп этишингиздан олдин браузерда кўриб ва камчиликларини тўғирлаб чиқишингиз керак (маслаҳат: иложи бўлса, янги веб саҳифани турли браузерларда кўриб чиқишдан эринмаслик керак, чунки турли браузерлар, умуман олганда, саҳифаларни турлича кўрсатади (Браузерларни турлари қуйидаги расмда келтирилган).
1.2.-расм. Браузерларнинг турлари
1.3.-расмда яндекс браузери тасвирланган. Фойдаланувчи албатта браузер ва қидирув тизими тушунчаси фарқлай олиши керак. Браузер кўриш воситаси. Қидирув тизими эса қидирувнинг бир қанча қўшимча усуллари бўйича қидирувни тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |