Белгилар
|
1-матн
|
2-матн
|
3-матн
|
“V” - таниш маълумот
|
|
|
|
“-” - бу фикр ёки мазкур маълумотга қаршиман
|
|
|
|
“+” - мен учун янги маълумот
|
|
|
|
“?” - мазкур маълумотни тушунмадим изоҳ керак
|
|
|
|
Назорат саволлари
Коммунал хўжалик ва уй жой фонди портали қачон ва қайси марказ томонидан ишлаб чиқилган?
Коммунал хўжалик ва уй жой фонди портали қайси фармон ва қарорларга асосан такомиллаштирилди?
Коммунал хўжалик ва уй жой фонди порталининг эски талқини ва янги талқини манзилларини айтинг.
Порталнинг асосий вазифаси ва мақсади нимадан иборат?
Коммунал хўжалик ва уй жой фонди порталининг ресурслари ҳақида маълумот беринг.
Янги коммунал хизматлардан қандай фойдаланилади?
ID.UZ ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтиш қандай амалга оширилади?
Фойдаланилган адабиётлар ва Интернет ресурслар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Фармони. 2017 йил 18 апрель, ПФ-5017-сон.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори. 2017 йил 18 апрель, ПҚ-2900-сон.
https:// ek.uz
https://old.ek.uz
13-амалий машғулот
Мавзу: Электрон ҳукумат тизими интерактив хизматларини
ташкил этиш (2 соат)
Ишдан мақсад: Талабаларга янги хизматни структуравий таҳлил қилишни ўргатиш. Унинг ресурслари, фаолият мақсадлари, кутилиши режалаштирилаётган натижаларни ва тизимнинг идивидуал таснифларини ўргатиш.
Амалий машғулотни ўтказиш учун керакли жиҳозлар ва воситалар: Pеntium-IV компьютер, проектор, браузер дастури, BPWin дастури.
Режа:
Янги интерактив хизматларни яратиш тамойили.
BPWin дастурини ўрнатиш ва янги хизматнинг қадамларини аниқлаш.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: “SWOT-таҳлил” методи, тушунтириш.
Назарий маълумотлар:
1. Янги интерактив хизматларни яратиш
Электрон ҳукумат тизимига янги хизматларни яратиш ва уларни киритиш Э-ҳукумат тизимини ҳаётий ривожланишнинг асосий жиҳатларидан хисобланади. Электрон ҳукумат тизимидаги хизматларни етказиб бериш, иложи борича инсон иштирокисиз бажарилиши, хатоликларнинг камлиги хамда хизматнинг сифати юқори бўлишилигига асосий сабабчи бўлиши аниқланган.
Тизимни автоматлаштиришдаги энг асосий ғоя — “қоғозбозлик” сиёсатини тамомлаш, ёки ушбу фаолиятга асосланган жараёнлар ҳажмини ҳеч бўлмаганда қисман камайтириш тушунилади.
Амалий ишни бажаришда BPWin дастури таркибидаги IDEF0 ва IDEF3 воситалардан фойдаланиш мумкин.
Ушбу амалий машғулот барча амалий машғулотлар ўтилгандан кейин қўйилиши бежиз эмас. Чунки барча ўтилган амалий машғулотлар натижаларига асосланади.
Яъни ҳозирги кунга келиб давлатимизнинг Электрон ҳукумат тизимида мавжуд бўлмаган хизматни аниқлаб, ушбу хизматни яратиш мақсади долзарб ҳисобланади.
Янги хизматларни яратиш BPWin дастурида хизмат моделини қуришдан бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |