биринчидан — уй-жой коммунал хизматининг сифатини тубдан ошириш, мақбул нархларни таъминлаш учун уй-жой коммунал соҳасини давлат томонидан бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш мақсадида зарур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш;
иккинчидан — истеъмолчиларга сифатли ва кафолатли коммунал хизматлар кўрсатишни таъминлаш мақсадида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва муҳандислик инфратузилма объектларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш борасида самарали ҳамкорлик учун республика ва маҳаллий даражадаги барча бошқарув бўғинларининг масъулиятини ошириш;
учинчидан — арзон уй-жойлар қуриш, кўп хонадонли уйларни реконструкция қилиш, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини барпо этиш ҳамда реконструкция қилиш соҳасида мақсадли давлат дастурларини амалга ошириш учун маблағларни мақсадли ва ишончли йўналтиришни таъминлайдиган комплекс тадбирлар кўриш;
тўртинчидан — кўп хонадонли уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, кўчмас мулк эгаларининг хоналарни ўзбошимчалик билан ўзгартиришига йўл қўймаслик;
бешинчидан — кўп хонадонли уй-жой фондидан сифатли фойдаланиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари ўтказилишини таъминлаш;
олтинчидан — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқариш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
еттинчидан — аҳолини замонавий ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини ошириш имконини беради. (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 267-модда)
Бу фармон ва қарорларнинг амалга оширилиши Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталининг янада такомиллашувига сабаб бўлди.
Портал 2012 йилда UZINFOCOM Маркази томонидан ишлаб чиқилган эди.
Ёдда тутмоқ лозим, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталининг янги талқини такомиллаштирилган ҳолатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ХУЖМШ ассоциацияси кўмагида яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталининг эски талқини (e-kommunal.uz) қуйидаги кўринишда (12.1.-расм).
12.1.-расм. Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталининг
эски талқини
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталининг янги талқини (ek.uz) қуйидаги кўринишда (12.2.-расм).
12.2.-расм. Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталининг янги талқини