Вазифани бажаринг: Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталининг афзалликлари ва камчиликларини “Т – жадвал” асосида баён этинг.
2. Вазифа:“Инсерт” техникаси
Методнинг мақсади: Мазкур метод талабаларда янги ахборотлар тизимини қабул қилиш ва билимларни ўзлаштирилишини енгиллаштириш мақсадида қўлланилади, шунингдек, бу метод талабалар учун хотира машқи вазифасини ҳам ўтайди.
Вазифани бажаринг:мазкур мавзу бўйича маълумотларни “Инсерт” техникасидан фойдаланган ҳолда сараланг.
Белгилар
1-матн
2-матн
3-матн
“V” - таниш маълумот
“-” - бу фикр ёки мазкур маълумотга қаршиман
“+” - мен учун янги маълумот
“?” - мазкур маълумотни тушунмадим изоҳ керак
Назорат саволлари: «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қачон қабул қилинган ва у неча боб, неча моддадан иборат?
Вазирлар Маҳкамасининг “Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори қачон қабул қилинди?
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг “Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш регламентини тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи қачон чиқарилган?
Очиқ маълумотлар деганда нимани тушунасиз?
Портал оператори бу ким?
Фойдаланувчилар булар кимлар?
Очиқ маълумотлар портали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қайси ва нечанчи йилдаги Қарори асосида фаолият юритади?
Портал таркиби ва бўлимлари ҳақида маълумот беринг.
Портал неча тилдаги версияларда ўз фаолиятини юритади?
Фойдаланилган адабиётлар ва Интернет ресурслар: “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 2014 йил 5 май.
“Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори. 2015 йил 7 август.
Зайнидинов Х.Н., Якубов М.С., Қорабоев Ж. Электрон ҳукумат// Тўлдирилган 2-нашр. ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, ЎзР ВМ ҳузуридаги Фан ва тех.-ни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси.–Т.: Академия, 2014.- 273 б.