* Иброҳим Мўминов. «Амир Темурнинг Ўрта Осиѐ тарихида тутган ўрни ва роли». 1993, 33-бет
намоѐндаларининг мулоҳаза, таклиф ва фикрларини ҳисобга олар, жамоатчилик олдида уларнинг обрў эътиборини оширар, нафақат давлатнинг энг муҳим сиѐсий ишлари олдидан, балки жамоат билан жанг олдидан намоз ўқиб, мулоҳаза юритар, бу эса жангчиларга жанг олдидан мардлик ва жангларнинг муваффақиятли бўлишига қатъий ишонч туғдирар*, жамоатчиликка умид бағишлар эди.
Шу тариқа Амир Темур ва Шоҳруҳ Мирзо давлатни мустаҳкамлашда пайғамбар авлодларига, қўл остидаги мусулмон давлатларида катта обрўга эга бўлган руҳонийларга катта ишонч ва юксак хомийлик кўрсатиб, ўзларига яқинлаштириб, давлатчилик ва сиѐсий режаларига уларни кенг кўламда жалб этишлиги ҳам катта аҳамиятга эга эди. Шунинг учун ҳам диний Ислом уламолари, тасаввуфчилик намоѐндалари эса Амир Темурни илоҳий ва афсонавий қаҳрамонга айлантирар, раият ва жангчиларни бунга ишонтира олар эди. XIX аср рус-ҳарбий тарихчиси генерал И.Иваниннинг «Икки Буюк Саркарда. Чингизхон ва Амир Темур» деган 1875 йилда Санкт-Петербургда чоп этилган китобида келтирилган қўйидаги фикрлар қисман бўлсада ҳақиқатга яқиндир. У шундай деб ѐзади: «Руҳонийлар Амир Темурни аср қаҳрамони, эътиқод таянчи ва курашчиси, пайғамбар хуш кўрган одам деб эълон қилдилар. Улар энг тақвадор кишилар камалак янглиғ илоҳий нурнинг Муҳаммад Пайғамбар қабридан чиқиб Оллоҳнинг бандаси Амир Темурнинг елкасига туташганини ва унинг бу илоҳий нурга чўлғанганини кўрганлари ҳақидаги миш-мишни тарқатдилар ва қўллаб-қувватладилар. Шу туфайли унинг барча тадбирлари қўшинлари учун фалакнинг азму-қарори, энг шафқатсиз ишлари ҳам тақдири азалнинг иродаси, Оллоҳнинг ғазабига учраганлари учун буюрилган жазо бўлиб ҳисобланарди. Унинг ўзини эса золим ва адолатсиз ҳукмдорларни, Муҳаммад пайғамбар қонунларини бузган ҳаѐсиз ва гуноҳга ботган мусулмонларни жазолаш учун юборилган оллоҳнинг Ердаги қуроли деб ҳисблардилар. Амир Темур қўшинлари ортидан борувчи муллалар ва дарвишлар унинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатини унинг фойдасига талқин
46
қилиб, ҳар бир ташаббусини яхшилик аломати қилиб кўрсатардилар. М.Иванин яна давом этиб: «Амир Темур ҳақида тарқатилган довруғвор бошқа давлатлар ва ерлардаги эътиборли
* М.Иванин. Икки буюк саркарда Чингизхон ва Амир Темур. Т., «Фан». 1994, 160-бет
одамларни, ўрдалар ҳокимларини ҳаттоки қароқчи тўдалар
йўлбошчиларини ҳам ўзига жалб этарди» - деб ѐзади.
Буюк Соҳибқирон ва унинг халқи учун маҳаллий бўлган бу зотнинг
фикри қанчалик тўғри ѐки нотўғрилигидан қатъий назар Амир Темур ва
Шоҳруҳ Мирзо ҳақиқатда Муҳаммад динига ва унинг ҳомийлари
тасаввуфчи намоѐндаларига нисбатан эътиқоди кучли бўлиб, Ислом
динини мустаҳкамлаш, уни янада ривожлантириш учун ҳамма
имкониятдан фойдаланганлар, ўз навбатида диний ислом арбоблари ҳам темурий давлатини мустаҳкамлаш учун қўлларидан келадиган ҳар қандай ташвиқот, тарғибот ва шариат ишларини аямаганлар. Аммо Амир Темур ва темурийлар давлат сиѐсатида биронта диний йўналишга қўшилмай диний ҳақиқат йўлини қўллаб қувватлаганлар.
Амир Темур давридаѐқ мамлакатда диний Ислом арбоблари ҳомийлигида давлат сиѐсати орқали тиланчилик, гадочилик бекорчи-безорчиликни, ўғрилик, қароқчиликни тугатган эди. Мамлакатда «махсус» қаландар, дарвишлардан (улардан Амир Темур ва темурийлар давлатининг манфаати йўлида самарали фойдаланганлар) ташқари ҳамма бекорчи-безориларни тугатиб, уларга мамлакат сарҳадларидан иш топиб берган. Агарда бекорчи-безориларни янада кўрса, айниқса белгиланган ишда ишламай янада гадойлик, безоричилик қилса қаттиқ жазога ѐки мамлакатдан чиқариб юборишгача олиб борганлар.
Мамлакатнинг ҳар бир сарҳадида ҳокимликда, беклик, туман ва вилоятда безорилик, ўғирлик, талон-тарожлик юз берса, биринчи навбатда амалдор-ҳоким, амирлар ҳам жавоб берган. Амир Темур ўз «Тузуклари»да шундай деб ѐзади: «... буюрдимки ҳар мамлакатнинг гадоларига вазифа юклаб иш берсинлар, токи шу йўл билан гадолик расми йўқотилсин»*. Ушбу тузукларида яна шуни ѐзадики, «Амр этдимки,ўғри ва қароқчиларни «Ёсо» асосида жазоласинлар, фасодчи, бузуқи, нафси ѐмон кишиларни мамлакатдан ҳайдасинлар. Эзма-бекорчи одамларни вилоят ва шаҳарларда қолдирмасинлар»*, - деб қатъий қонуний фармон берганлар. Буюк Соҳибқиронга узлуксиз фармонлари бажарилиши якунларини хабардор қилиб турганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |