ТЕМУРИЙЛАР САЛТАНАТИНИНГ МАЪНАВИЙ АСОСЛАРИ
Амир Темур ташкил этган ва унинг содиқ фарзанд ва неваралари давом эттирган марказлашган йирик давлат мамлакат ижтимоий ҳаѐтининг ҳамма муаммоларига, жамиятнинг социал-ижтимоий қатлам ва тоифаларнинг ҳамма мақсад, талабларига диний ва дунѐвий эътиқодларнинг ҳамма тамойил ва тартиботларига сиѐсий, иқтисодий, мафкуравий жараѐнларнинг ҳамма эҳтиѐжларига ўз даврига мувофиқ жавоб бера олишни уйғунлаштира олган диний ислом салоҳиятига ривож берган қудратли салтанат эди.
Бу дунѐвий ва диний салоҳиятга эришиш имконияти Амир Темур ташкил этган давлатнинг дастлабки сиѐсий ва қонуний атрибутларидаѐқ мавжуд эди. Яъни ҳар бир давлатнинг моҳиятини, куч-қудратини, характерли хусусиятини, салтанат салоҳиятини билдирадиган сиѐсий символга қонуний атрибутга эга бўлган белгилари кўрсатиб беради. Улар давлат байроғи, гимни, мадҳияси ва гербидир. Ана шундай сиѐсий атрибутга эга давлат белгилари Амир Темур давлатида ниҳоятда салоҳиятли ва сермазмун, ижтимоий ҳаѐтнинг ҳамма талабларига жавоб берар эди.
Амир Темур давлати герби пирлари тавсия этган ва ўзи танлаган уч халқадан О О иборат символлик шакли ниҳоятда кенг маънога эга бўлиб унда диний ҳақиқат, сиѐсий куч-қудрат ва ижтимоий адолат каби чуқур мазмунли моҳиятни ўзида ифода этиб, турли мазмунда таърифлаб келинган, яъни Ибн Арабшоҳда «рости-расти» дейилиб, бу «ҳақгўй бўлсанг, нажот топасан», ѐки Ҳерман Вамберида «Русти-рости» дейилиб - «куч адолатда» деган маънони англатиб, Шимол, Жануб ва Ғарбда ҳақиқат ўрнатиш ифода этилган дейилган бўлса, академик И.М.Мўминов тарихчи Шарафуддин Али Яздий фикрига асосланиб давлат, мамлакат, фуқаронинг ғамхўрлигини таъкидловчи қоида» «Рости-друсти» бўлиб, «ҳақиқат сиҳат-саломатлик, ҳақиқат-тартиб, ҳақиқат-адолат» демакдир* деб таърифланганлигини ўқтиради. Ушбу гербнинг таърифи қандай бўлишидан қатъий назар Амир Темур инсон маънавий қадриятларининг ҳамма жабҳаларида диний ислом салоҳияти, давлатчилик сиѐсати ва унинг куч-қудратини, ижтимоий жамиятда тўла инсоний адолатни ўрнатишни асос қилиб олиб уни амалга оширди. Умуман олганда ижтимоий жамиятда Амир Темур уч халқали гербининг моҳияти ижтимоий адолат, сиѐсий куч қудрат, диний ҳақиқат рамзи мазмунини ифода этишлиги эҳтимолдан узоқ эмас. Амир Темур давлатининг герби бевосита унинг мадҳияси билан уйғунлашиб, ўзига хос моҳиятли мазмунга эга бўлган Қуръони Каримдан олинган суръаи-дуолар, фотиҳа ўқиш билан
41
таъкидланиб Темур ва темурийларни бу мадҳиялашган дуо-фотиҳалар доимо ғалабадан-ғалабага руҳлантирган, инсонларни у дунѐи-бу дунѐга ишонч ва мақсад сари йўллаган, давлатни мустаҳкамлаб мамлакатда осойишталик, ахлоқ-одоб, инсонийлик ғоялари устуворлик қилишга раҳнамолик қилган ва илоҳий куч ишонч бағишланган мамлакат раият манфаати учун, душманларга қарши курашишда жангга кириш учун доимо Қуръони-Каримдан «Аллоҳу-Акбар» деб кучли овоз билан фотиҳа ўқиб* ишни, юришни бошлаганлар. Амир Темур ўз «Тузуклари»да шундай деб ѐзади: «... бирон ишни қилмоқчи бўлсам, кенгашиб олгач кейин Қуръондан фол очардим ва «Қуръон» ҳукми билан иш қилур эдим»*, дейди. Бу тартибот Амир Темур давлатининг ва темурийлар салтанатининг қонуний тамойилига, мадҳияли тартиботига айланган эди.
Жумладан, Абдураззоқ Самарқандийнинг «Матлаи саъдаин» асарида кўрсатишича Шоҳруҳ Мирзо туркманларнинг Қора қуюнли қабиласининг бошлиғи адоватчи амир Қора Юсуфнинг катта куч билан кўтарган исѐнини бостириш учун юриш қилиб, жангдан олдин Қора Юсуфга қон тўкмаслик мақсадида бир нечта элчи юбориб сулҳ тузишни таклиф этади. Қора Юсуф эса элчиларни зиндонга ташлайди ва уруш талаб қилади. Шунда ҳоқони Сайид Шоҳруҳ Мирзо отаси Амир Темур тамойилига мувофиқ Қуръондан фотиҳа ўқибди ва олий тахт поясининг мулозими бўлган ҳофизу-қориларга» буюриб фатҳ сурасини ўн икки минг марта хатм қилдирди»*. Сўнг ҳазрати ҳоқони Саид ўз қалбида қатъият билан уруш тартиботига мувофиқ лашкарни сафга тортиб жангга бошлаш арафасида 1420 йил 13 ноябр кунида амир Қора Юсуф тўсатдан бир касалликка йўлиқиб вафот этади*, ва бу хабар Шоҳруҳ
Шарофиддин Али Яздий. «Зафарнома». Т., «Меҳнат», 1994 йил, 41-бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |