АМИР ТЕМУР ДАВРИДА ТИББИЁТ ИЛМИ ВА ВЕТЕРИНАРИЯ ҲИЗМАТИ ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАР.
Она-Ватанимиз бўлган қадимий Туркистон ўзининг ўтмишида
юзлаб ажойиб инсонларни, олиму-уламоларни, авлиѐ-ю-пирларни, адолатпеша юртбошиларни, давлат арбобларини, машҳур илму-фан жафокашларини етиштирган ва улар билан фахрланган, ғурурланган. Ана шундай буюк инсонлардан бири, кучли мустақил давлатни ташкил этган, ўз халқини муғуллар зулмидан озод этган, илму-фанга ривож берган, меросий қадриятларни, маънавий-маданиятимизни тиклаб тараққий эттирган Соҳибқирон Амир Темурдир. Шу сабабли бўлса керак унинг ашаддий рақибларидан бири ва замондоши Ибн Арабшоҳ тан бериб: «...
34
Темурни етти иқлим Соҳибқирони, еру сувни идора қиладиган (зот),
подшохлару-султонлар жаҳонгири... эди», - деб ѐзади. Амир Темур
нафақат подшоҳлару-султонлар жаҳонгири, балки илму-фанда ҳам кучли
билимга эга бўлган, диний ва дунѐвий фанларни чуқур билган, илму-фан,
маданият ривожига кенг йўл ва имконият яратиб берган подшоҳ эди. Ибн
Арабшоҳ Амир Темурнинг илму-фандан билимлигини Мисрнинг машҳур
файласуф олими, Мисрда қозилар қозиси лавозимида бўлган Валиуддин
Абдурахмон ибн Холдун шундай таърифлайди: «Чунки сен марду-
майдонлар отаси, жангу жадал зулматли майдонларидан Шарқу-Ғарбга ўз
зафар ойни порлатувчисан». У давом этади: «Ҳар бир Вали тилида кашф
қилинувчисан, амирал-мумини Алига мансуб қилинган жафр ва зиж
илимларида ишора қилинган киши ҳам оғир замонда мунтазир
билинадиган Соҳибқирон ҳам сенсан» – деб Амир Темурнинг ҳамма
илмлардан салоҳиятли билимга эга эканлигини тан олади. Буюк
Соҳибқирон нафақат дўсту-биродарлари, ўз халқигина эмас, хатто
раҳбарлар томонидан тан олинган, маънавий салоҳиятга эга бўлган
обрўга, иззат ҳурматга қандай сазовор бўлди? Албатта, Амир Темур бу
иззат-обрўга ўзининг қобилияти, иродаси, таланти, инсонпарварликка
асосланган адолатли сиѐсати, диний ва дунѐвий илму-фанни билиши,
унинг тараққиѐтига катта имконият яратиб бериши ва энг муҳими-
оллоҳнинг иродаси билан эришди. У қисқа вақт ичида Туркистон
халқининг муғуллар асоратидан қутқарди, унинг миллий мустақиллигини
тиклади. 36 тага яқин мамлакат халқларини бирлаштирди. Ва жаҳонда энг
йирик, кучли, қудратли, кўп миллатли, илму-фани ва маданияти
ривожланган марказлашган давлатни ташкил этди.
Амир Темур ўзининг бутун онгли фаолияти давомида ўзига хос шарқона давлатни ташкил этибгина қолмасдан, Мовароуннахр ва Хуросонда илму-фан, маданият равнақи бўлган шарқона цивилизацияни юксакликка кўтаради, бунѐдкорлик, яратувчанлик каби инсоният тарихида юз берадиган нодир жараѐнни камол топдирди. Қисқаси ўлкамиз халқлари тарихида «Темурбекнинг майдонга чиқиши буюк ҳодиса бўлди»*. У ҳақиқатда ҳам Турони замин халқларининг
*Херман Вамбери. «Бухоро ѐхуд Моварауннахр тарихи», Тошкент,
1990. 30-бет
тарихи тараққиѐтида буюк ходисаларни рахнамоси, яратувчиси ва
асосчиси бўлди. Айниқса илму-фан, маданият тараққиѐтида Ўрта Шарқда
юз берган ренессанснинг «Темур ва темурийлар ренессанси» деб
аталувчи тараққиѐтга асос солди.
Амир Темур ўз салтанати худудларида илму-фаннинг ҳамма
тармоқларига йўл очиб берди. Шу сабабли буюк Соҳибқирон Турони
заминни нафақат марказлашган кучли давлатнинг сиѐсий марказига, балки
илму-фан ривожининг жаҳонга машҳур салоҳиятли марказига ҳам
35
айлантирди. Ўша даврнинг 100 дан ортиқ кўзга кўринган йирик диний ва
дунѐвий олиму уламоларнинг ўз салтанати атрофида тўплайди ва уларни
моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. «Жаҳонгирнинг
тириклигида, - деб ѐзади Ҳерман Вамбери, - тараққиѐт, диний илимлар ва
дунѐвий фанлар барқарор эди»*. У ҳақиқатда туркга хос фан
маданиятининг салоҳиятли даврини бошлаб берди. «Ўрта Осиѐда асл
турлик даври Темурдан бошланади»*, - деб ѐзган Херман Вамбери юз
карра хақ эди. Тўла ишонч билан таъкидлаш лозимки, Буюк Соҳибқирон
ўзининг сиѐсий, ижтимоий ва иқтисодий фаолиятида, айниқса ҳарбий
санъатда тиббиѐт ва хатто ветеринария хизматларидан унумли
фойдаланган. Амир Темур ўз замонасининг табиий, аниқ ва гуманитар
фанлар бўйича машҳур олимлар Мавлоно Абдужаббор Хоразмий, Мавлоно
Шамсиддин Мунший, Мавлоно Нуъмониддин Хоразмий, Ҳўжа Афзал,
Мавлоно Олоуддин Коший, Жалол Хурий, Қозизода Румий, олим
Мавлоно Саъуддин ат-Тафтазоний, Саййид Шариф Журжоний, Шайх
Шамсуддин Муҳаммад ибн ал-Жазорий, Хожа Муҳаммад аз-Зохид
Бухорий, Абулатиф ад-Дамгоний, Мавлоно Асауддин, Шариф Хофиз
Хусайний, машҳур табиб Мавлоно Аҳмад*, тарихчи Мавлоно
Абдумалик, «Қуръон» ва «Ҳадис» илмидан яхши билимга эга бўлган буюк алломаларни тўплайди. Уларнинг маслаҳатлари, хулоса ва таклифларини амалда қўллайди. Айниқса ўз салтанатининг бепоѐн худудларида табиий фанлардан, айниқса тиббиѐт илмидан унумли фойдаланади. Ветеринария хизмати яхши йўлга қўйилганлигини харбий санъати фаолияти жараѐнида яққол кўзга кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |