* Қаранг. М.Иванин. «Икки буюк саркарда Чингизхон ва Амир Темур» Тошкент. 1994,130-бет
Армияга маош тўлаш Темур ва темурийлар даврида ўзига хос
характерга эга бўлиб, бу тартиб ҳар бир лашкар жангчи ва зобит
(офицер)лар, ҳарбий бошлиқ, қумондонлар учун маъқул эди. Жумладан,
Амир Темур узоқни кўра олганлиги, иқтисодий, ижтимоий вазиятни
сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий муносабатларни чуқур била олганлиги,
сабабли. Армияга маошни пул билан эмас, маош жангчига тегишли
отнинг нархига тенг қилиб белгиланган. Чунки армия у отлиқ армиями,
пиѐда армиями, қатъий назар ҳар бир жангчи отга эга бўлган. Шу сабабли
оддий жангчи 1-та от, аъло жангчиларнинг маоши 2-тадан 4- тагача отнинг
нархига тўғри келган маошни, ўнбошилар 10-та оддий жангчи оладиган
маошни, юзбошилар эса 2-та ун боши оладиган маошни, минг бошилар эса
3-та юзбошини маошини олар эди. Жиноят қилган жангчи ўз маошининг
ўндан бир қисмидан маҳрум этилар эди*. Амирлар маошни уларнинг
даражасига қараб 1000 ва 10000-гача от нархи, темурийларнинг маоши эса
12000 отгача нарх билан белгиланиб, уларга юқорида
таъкидлаганимиздек, вилоят ҳам берилар эди. Шуни ҳам таъкидлаш
лозимки кўп холларда пиѐда ва армияда, раиятдаги хизматчилар мавқеига
қараб 100 тангадан 1000 тангагача маош белгиланган. Бу маошга ҳам бир
от қиймати бирлик сифатида қабул қилинган. Армияга оддий жангчидан
тортиб то ҳарбий бошлиқ қўмондонларгача кўрсатган қаҳрамонлиги,
жасорати, мардлиги умуман жанговор хизматлари учун қўшимча
мукофотлар, маънавий шарафлашлар, ўлжалар тақсимлашлар, юқори
мансабларга кўтариш, фахрий унвонлар бериш, турли жанговор номлар
билан аташ каби тартиботлар қатъий қилиб қўйилган эди. Бу тартиботга
қўшимча сифатида ҳар бир жангчи ўз сардорига (командирига) ҳар бир
сардор ўз саркардасига, ҳар бир саркарда ўз қўмондони, Олий
ҳазратларига эътиқодда, садоқатда, меҳру-муҳаббат ва иззат-ҳурматда
51
бўлиб, уларнинг ҳар бир топшириғи доимо бажарилиши, сиѐсий-ҳарбий ва
диний йўл билан бажарилиши шарт қилиб қўйилган. Бу тартибот армияга
маошлик молиявий хўжалик системаси Темур ва темурийлар даври
армиясининг ҳақиқатда жаҳондаги биронта армиянинг стратегик
жанговор стратегик фаолиятида такрорланмаган ўзига
* Қаранг. М.Иванин. «Икки буюк саркарда. Чингизхон ва Амир Темур» Тошкент, 1994, 133-бет.
хос услубий жанговорлик тамойилларига асосланганлиги билан ажралиб туради.
Хатто армияда хизмат қилиб ѐши ўтиб кексайиб ҳарбий хизматга
ярамай қолган, ногирон ѐки жангда ярадор бўлиб қолган, ҳарбий
хизматдан бўшатилиб, озод этилганлар. Амир Темур мурувватидан четда
қолмаганлар, давлат салтанати сиѐсатидан ҳам баҳраманд бўлганлар. Амир
Темур бу ҳақда «Тузуклари»да шундай деб ѐзади: «Қайси сипоҳий, ...
ярадор бўлган бўлса, уни тақдирлаб инъом берсинлар» ва яна давом этиб:
«Қайси бир сипоҳий хизматда юриб қарилик ѐшига етаркан, уни
улфадан маҳрум этмаслик ва мартабасидан четда қолмасин, чунки улар
давлат хизматида бўлиб боқий ҳаѐтларини фоний нақди учун
аямаганликларининг ўзигина ҳам инъомга ва моддий таъминотда бўлишга ҳақли ва лойиқдирлар. Уни инъомидан маҳрум қилиб, хизматларини кўрсатмасалар, ноинсофлик қилган бўлурлар», - деб ѐзиб инсонпарварлик хислатини, давлат, ватан олдида кўрсатган ҳар бир сипоҳнинг хизматини қадрлаш зарурлигини ўқтирган.
Армияга Соҳибқирон томондан қилинган бу мурувватлар,
давлатчилик сиѐсатидаги бу эътиборлар диний масхаби қандай бўлишидан
қатъий назар барча халқ вакилларига Темур ва темурийлар армияси
сафларида халол, виждонан хизмат қилганларга маъқул эди. Темур ва
темурийлар армиясининг куч-қудрати ва мунтазамлиги ҳам ана шунда эди.
Бундан ташқари армияда бу ижтимоий, сиѐсий ва жанговорлик руҳини
мустаҳкамлашда диний ислом намоѐндаларининг ҳам роли эътиборли эди.
Чунончи, Соҳибқироннинг рухий ва боқий пирларидан ташқари талантли
мунажжимлардан Шамсуддин Маълавий, Шарқда ўзининг билими билан
машҳур бўлган олим мунажжим Абдуллохлиссом кабилар*, Қуръони
Каримнинг машхур ташвиқотчи-тарғиботчиси, тасаввуфчи олим Мавлоно
Жамолиддин Аҳмад ах Хоразмий (У Темурнинг набираси Муҳаммад
Султон қароргоҳида имом эди)* лар шулар жумласидандир. Чунки
армияда буюк Соҳибқироннинг ҳар бир жангчига бўлган эътиборини, ѐрдам ва мурувватини, инсонийлик хислатларини, ҳатто хиѐнатчиларга нисбатан даҳшатли жазоларини ҳам катта мовий қизил туғни илоҳият белгиси, сеҳирли кучга эга эканлигини ислом эътиқоди, пайғамбарлар
52
Do'stlaringiz bilan baham: |