Касалликнинг бошланғич даври. Касалликнинг дастлабки белгилари нурланиш миқдорига боғлиқ бўлади ва шунга қараб намоён бўлади. Нурланиш дозаси кам бўлганда 18-24 соат, ўртача дозада 4-10 соат, катта дозада бўлганида эса 1-3 соат ичида организм реакцияси кузатилади.
Дастлаб умумий белгилар: дармонсизлик, уйқучанлик, кўнгил айниши, баъзан қусиш, қон босимининг пасайиши, тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилади. Кўп миқдорда нурланганлар кўп марта қайт қилиши мумкин, бунинг натижасида мадор қуриб, одам ҳушидан кетади.
Касаллик енгил ва ўртача кечганида қон таркибида бир оз нейтрофилли лейкоцитоз, оғир ҳолларда лейкопения юзага келади, эритроцитларнинг чўкиш тезлиги секинлашади.
Яширин давр. Юқорида кўрсатилган клиник аломатлар 3-4 кундан сўнг йўқолиб кетади, бу даврнинг узоқлиги 5 кундан 14-21 кунгача давом этади. Бунда беморнинг умумий аҳволи яхшиланади, лекин переферик қондаги ўзгаришлар зўраяди, лимфопения ривожланади, тромбоцитопения ва ретикулоцитлар сони камайган ҳолда лейкопения авж олади.
Касаллик авжига чиққан давр. Клиник симптомлар тез ривожланади ва оғир кечиши билан ажралиб туради. Тез толиқиш, тери остига қон қуйилиши, соч тўкилиши, оғиз шиллиқ қавати некрози, томоқлар яраси кузатилади. Нур касаллигининг оғир турида юқоридаги белгилардан ташқари, оғир ярали-эрозияли энтероколит ривожланади, тана ҳарорати кўтарилиб кетади.
Юракда оғир дистрофия, некрозга хос клиник аломатлар, ўпкада қон қуйилган зотилжам ўчоқлари пайдо бўлади. Ички секреция безлари фаолияти бузилади, жинсий аъзо безлари шикастланади, бепуштлик ривожланади. Енгилроқ ҳолларда функционал вегетатив-астеник бузилишлар, оғир ҳолларда бош миянинг турли бўлимларига қон қуйилишлари натижасида асаб системасида органик бузилишлар вужудга келади. Кўпинча ичаклар фаолияти издан чиққан бўлади. Терида қизариш (1-даража), шиш ва пуфакча (2-даража), ярачалар (3-даража) учрайди.
Зарарланиш дозасига қараб қон яратувчи аъзоларда жиддий ўзгаришлар рўй беради. оғир ҳолларда чуқур пангемоцитопения ривожланади. Қон текшириб кўрилганда тромбоцитлар сони хавфли рақамлар 2-5 минггача ва ундан ҳам камайиб кетади. Дастлабки 3 кун ичида беморлар қонида лимфоцитлар миқдори пасаяди. Нурланишнинг дастлабки соатларида ошган лейкоцитлар сони суяк илигидаги соғлом нурланишга чидамли ҳужайра-таёқча ядроли ва сегмент ядроли лейкоцитлардан иборат кўмик гранулоцитлар заҳираси тугаб қолиши сабабли аста-секин камайиб боради.
Ионли нурланиш таъсирида организмда ўткир ва сурункали ҳамда маҳаллий ва умумий шикастланишлар кузатилади. Клиникаси. 500 рад(5Гр) дан ортиқ нур ўлимга олиб келади, 200-500 рад гача ўрта даражали нурланиш касалига сабаб бўлади. Бу касалликда асосан тери шикастланиши билан боради. Биринчи кунлари кўнгил айниш, ҳолсизлик пайдо бўлади. 2-3 ҳафтада ўткир нур касаллиги пайдо бўлади, бемор иситмалайди, қон куйилишлар пайдо бўлади. Даволаш асосан стационарларда олиб борилади.
“Tuzdi”
MCHJ «Uz-Kor Gas Chemical» QK va
uning tasrufidagi obyektlari binolarida
YXTTEB inspektorlari
katta leytenant M.Djumanazarov
MCHJ «Uz-Kor Gas Chemical» QK va uning
tasrufidagi obyektlari binolarida
YXTTEB inspektorlari
katta leytenant M.Tolebaev
Do'stlaringiz bilan baham: |