Jabirlanganlarga tez tibbiy yordam kelgunga qadar birinchi yordam korsatish.
Тингловчиларга мавзунинг асосий эътибор берадиган жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, фавқулодда ҳолларда шифокоргача бўлган биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳушдан кетиш, шок, кома ҳолатларида инсон ҳаёти учун туғиладиган хавф ва бу хавфни олдини олиш бўйича назарий билим ва тушунчалар ҳосил қилиш.
Биринчи тиббий ёрдам воқеа содир бўлган жойда шикастланганнинг ўзи (ўз-ўзига ёрдам) ёки бошқа киши томонидан (ўзаро ёрдам) ҳамда махсус ўргатилган шахслар томонидан кўрсатилади.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда тезлик билан шикастловчи манба (фактор) ни аниқлаш, уни йўқотиш, ҳар бир жароҳатда тавсия қилинадиган тиббий ёрдам чораларини қўллаш, врачни чақириш ёки жароҳатланганни яқин тиббиёт муассасасига олиб бориш керак. Баъзи ҳоллар (кучли қон кетиш, оғир суяк синишлари, эс-ҳушни йўқотиш, нафас олиш ва юрак фаолиятининг тўхташи ва бошқалар)да шикастланганларга шу жойнинг ўзида тезлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатмай туриб, уларни ташиш (транспортировка қилиш) мутлақо мумкин эмас.
Бундай ҳолларда реанимация чора-тадбирлари керак бўлади. Реанимация (жонлантириш) ўлаётган кишини ҳаётга қайтаришга, унинг орган ва тўқималарида қайтмас ўзгаришларнинг олдини олишга қаратилган, зудлик билан амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуидир. Бунда биринчи навбатда, шикастланганларнинг нафас олиши ва қон айланишини тиклашга ва ушлаб туришга эришилади. Реанимациянинг мураккаб бўлмаган чоралари (сунъий нафас олдириш, билвосита юрак массажи) ҳар бир кишига маълум. Шу билан бир қаторда, кўпгина ҳолларда шикастланганлар қон тўхтатиш, оғриқ азобидан қутилиш, суяги синган қўл-оёқни ҳаракацизлантириш, яра, куйган ва совуқ урган юзаларни инфекциядан ҳимоялаш каби ҳар бир киши амалга ошириши мумкин бўлган ёрдамларга муҳтож бўладилар.
ЗАҲАРЛАНИШДА БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ.
Хавфли заҳарли моддалар тўғрисида маълумотлар. Кимё фани буюк имкониятларга эга бўлган ҳолда табиатда мавжуд бўлмаган нарсалар яратади, инсон меҳнатини енгиллаштиради, унинг вақтини тежайди, уни кийинтиради ва даволайди. Буларнинг ҳаммаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини кимёлаштириш ва кимё саноатининг сўнги йилларда тезкор ривожланишига сабаб бўлмоқда. Натижада турли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қўллаш, сақлаш ва уларни ташиш ҳажмлари ҳам ўсиб бормоқда. Кимёвий технологиянинг доимий такомиллашувига қарамай, атроф-муҳитга кучли таъсир қилувчи заҳарли моддалар (КТЗМ) чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган ҳалокатларнинг (юқорида келтирилган) содир бўлиш хавфи ортиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |