«tasdiqlayman» mchj «Uz-Kor Gas Chemical» qk va uning tasarrufidagi ob



Download 0,57 Mb.
bet17/23
Sana13.09.2022
Hajmi0,57 Mb.
#848822
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
ЁТМ 2022 СВАРЧИК ТЕМА

Хлор пари - 0,1-0,2 мг/л нафас олганда бир соат давомида ўлимга келтириши мумкин. 10-15 мг/л ҳаводан КТЗМ қўлланилган туманлардаги аҳолининг ҳаракати кимёвий қурол қўлланилган туманлардаги ҳаракатидан фарқ қилмайди деса бўлади. Бироқ ўзига ҳос хусусияти бор. Баъзи бир КТЗМлар одатдаги противогаз (газниқоб)лар ёрдамида тутилмаслиги сабабли махсус саноат противогазлари ёки изоляцияловчи (яккаловчи) противогазлардан фойдаланишади.
Заҳар деб, бирор йўл билан кам миқдорда бўлсада организмга тушган ва унинг меъёрий фаолиятини издан чиқарадиган ёки ўлдирадиган юқори токсик моддаларга айтилади.
Заҳарланиш организмга заҳарли модда таъсири натижасида ундаги меъёрий физиологик жараёнларнинг бузилишидир. Организмнинг заҳарланиши унга тушган заҳарли модданинг миқдорига, организмнинг умумий ҳолати ҳамда заҳарнинг организмга қайси йўл билан тушганига боғлиқ.
Заҳарланиш - ўткир касаллик каби бошланиб, организмга кимёвий модданинг токсик таъсири натижасида юзага келади.
Заҳарланишнинг қуйидаги турлари бир-биридан фарқ қилади:
-маиший (алкоголли, тасодифий, қасддан);
-ишлаб чиқаришдаги;
-болалардаги;
-тиббий;
-биологик;
-овқатдан.
Организмга заҳарнинг тушиш йўллари тўрт хил бўлади:
-ингаляцион (тутун ҳолида);
-тери орқали;
-ичак орқали;
-парентерал (кўпинча, тиббий).
Озиқ-овқат моддалари билан заҳарланганда ошқозонни зонд орқали 18-20 ҳароратдаги 12-15 литр сув билан (ҳар бир порцияси 300-500 мл бўлиши керак) ювиш лозим.
Ингаляцион заҳарланишда заҳарланган кишини тоза ҳавога олиб чиқиб, нафас олиш йўлини кислород билан ингаляция қилиш лозим.
Терига токсик модда тушганда терини оқар сувда ювиб ташлаш керак.
Токсик модда тўғри ичакка, қинга, сийдик пуффагига юборилганда уларни клизма, спринцировка ва катетеризация қилиш лозим.
Токсик моддани қон айланиш системасидан чиқариш учун сийдик ҳайдовчи воситаларни қўллаш лозим.
Ўткир заҳарланишдаги асосий патологик синдромлар. Неврологик ўзгаришлар турли-туманлиги билан фарқ қилади, бу марказий ва периферик асаб тизими структурасига бевосита токсик таъсир натижасида ҳамда заҳарланганнинг бошқа аьзолари (жигар ва буйрак) функцияларининг бузилиши ҳисобига бўладиган интоксикациялар натижасида келиб чиқади. Энг оғир психоневрологик ўзгаришларга интоксикацион психоз, токсик кома, тиришиш синдроми киради.
Юрак-томир фаолиятининг бузилиши - бу токсик шок бўлиб, у артериал босимининг бирданига пасайиши, тери оқариши, тахикардия, ҳансираш, қон таркибининг ўзгариши билан кечади.
Юракка бирламчи таьсир қилувчи заҳарли моддалар билан заҳарланганда, юрак ритми, унинг ўтказувчанлиги бузилиши кузатилади ва коллапс ривожланади.
Нафас олишнинг бузилиши қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
-аспирацион-обтурацион шакли. Бу тилнинг орқага кетиши ва қусиқ массалари туфайли тиқилиб қолиши билан кечади;
-нафас ўзгаришларининг марказий шакли ихтиёрий нафас олиш ҳаракатларининг йўқлиги ёки етишмаслиги билан кечади;
-ўпка шокининг ривожланиши билан боғлиқ - ўпка шиши, пневмония, бронхоспазм билан кечадиган ўткир трахеобронхит.
Ошқозон-ичак тизимининг шикастланиши ўткир гастро-энтерит, қусиш, ич кетиши, қориннинг ҳар хил жойида ва турли интенсивликдаги оғриқлар кўринишида кечади.
Жигарнинг шикастланиши жигарнинг катталашиши ва оғриқ бўлиши, кўз склераси ва терининг сарғайиши билан кечади. Одатда, қисқа вақт ичида асабий ўзгаришлар ҳам қўшилади - безовталик, қон кетиши, тери ва шиллиқ қаватларга қон қуйилиши.
Буйраклар шикастланганда, кўпинча, тезда ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланади.
Ошқозон-ичак трактида токсик моддалар йиғилиши мумкин, шунинг учун ошқозон ва ичак ювилиши керак.
Ухлатувчи моддалар билан заҳарланганда кўрсатиладиган биринчи ёрдам: жабрланувчи кома ёки чуқур уйқуга кетган ҳолатда бўлади. Нафас вақт-вақти билан олиниши (яъни бузилиши), ранги оқариб кетган ёки сианоз (кўкариш), ҳарорати кўтарилган, кейинчалик тошма тошиши мумкин. Активланган кўмир ёки қандайдир бошқа сорбентлардан фойдаланиш, ошқозонни ювиш ва кучли ични сурувчи воситаларни юбориш шарт.
Алкоголь билан заҳарланганда шуни унутмаслик керакки, алкоголь катта миқдорда қабул қилинганда яққол психотроп таъсирга эга. Бошланғич даврида ўзини назорат қилишликнинг йўқлиги, оғриқ сезишнинг пасайиши ва ҳушидан кетиш кузатилади. Биринчи ёрдам шундан иборатки, тезлик билан ошқозонни ювиш, нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таьминлаш, юрак дориларини бериш ва иложи бўлса, кислородотерапияни бошлаш керак.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish