Ўта хавфли (ҳаддан зиёд ва юқори даражада заҳарли) кимёвий моддаларга қуйидагилар киради:
-айрим металларнинг бирикмалари (маргимуш, симоб, кадмий, қўрғошин, таллий, рух ва бошқаларнинг органик ва ноорганик ҳосилалари);
-металларнинг углеродли бирикмалари (никел тетракарбонили, темир пентакарбонили кабилар);
-фосфор бирикмалари (фосфоорганик бирикмалар, фосфор хлорид, фосфин, фосфидин);
-хлоргидринлар (этиленхлоргидрин, эпихлоргидрин);
-галогенлар (хлор, бром).
Кучли даражада заҳарли кимёвий моддаларга қуйидагилар киради:
-минерал ва органик кислоталар (сульфат, нитрат, фосфат, сирка кислоталар);
-ишқорлар (аммиак, ўювчи калий, ўювчи натрий);
-олтингугурт бирикмалари (эрувчи сульфидлар, эрувчи тиоцианатлар, олтнгугурт углероди);
-кислоталарнинг айрим альдегид ва спиртлари;
-гетероциклик бирикмалар. сезиларли, кам даражада заҳарли ва заҳарсиз кимёвий моддаларга қолган барча кимёвий бирикмалар киради. Улар ҳеч қандай кимёвий хавф-хатар туғдирмайди. Шуни айтиш лозимки, моддаларнинг алоҳида гуруҳини пестицидлар, яъни иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари зараркунандаларига ва ёввоий ўтларга қарши қўлланилувчи препаратлар ташкил этади. Уларнинг кўпчилиги инсон учун хавфли ҳисобланади. Юқорида санаб ўтилган кимёвий моддаларнинг кўпчилиги, шу жумладан, кучсиз даражада заҳарли моддалар ҳам инсоннинг оғир шикастланишига сабаб бўлиши мумкин. Лекин оммавий шикастланишларга ҳамма заҳарли кимёвий моддалар ҳам сабаб бўлавермайди. Фақатгина айрим физикавий ва кимёвий, заҳарли хусусиятлари бир-бирига мужассамланган ҳолдагина (буғ ёки майда дисперсли аэрозол ҳолатига ўтиш) ҳалокат содир бўлганда инсонларни оммавий равишда шикастланишига сабаб бўла олади. Бундай кимёвий бирикмалар кучли таъсир қилувчи заҳарли моддалар (КТЗМ) гуруҳини ташкил қилади.
Маҳаллий таъсирда заҳарлилик эффекти КТЗМнинг организм тўқималари билан таъсирлашган жойда намоён бўлади (тери, нафас олиш аъзолари, кўз). Умумий таъсирда заҳарлилик эффекти КТЗМнинг қонга, тери, нафас олиш аъзолари ёки ошқозон-ичак йўли орқали тушгандан намоён бўлади. Демак, заҳарлиликни баҳолаётганда заҳарлилик даражаси ва характери билан бирга, КТЗМнинг инсон организмига тушиш усули ҳам ҳисобга олинади.
Турли кмёвий бирикмаларнинг заҳарлилигини миқдорий тавсифлаш учун заҳарлилик дозаси тушунчасидан фойдаланилади. Заҳарлилик дозаси деганда модданинг маълум бир заҳарлилик эффектини ҳосил қиладиган миқдорига айтилади.
КТЗМлар тўкилганда (ташланганда) ўчоқ пайдо бўлади – бунга иккиламчи кимёвий шикастланиш ўчоғи дейилади (заҳарловчи моддалар қўлланилишида ҳосил бўлган ўчоққа бирламчи ўчоқ дейилади). Бу ўчоқлар одатда КТЗМни бевосита тўкилган (ташланган) участкаси ва парлари тарқалган зоналарга бўлинади. КТЗМ ҳосил қилган ўчоқларнинг асосий тавсифи қуйидагилар:
Бевосита тўкилган (ташланган) моддалар участкасининг узоқ вақт туриши, яъни турғун ифлосланиш. Шу белги тўкилган КТЗМнинг вақт давомида ўз-ўзидан детазация (заҳарсизланиш) бўлишини аниқлайди.
20°C гача қайнаш ҳароратига эга КТЗМ (ис гази, хлор, аммиак, олтингугурт, ангидрид) тез парчаланади. Шу туфайли тўкилган майдонларда турғунлиги катта эмас, жабрланиш вақти шунга якин келади. Шу моддаларнинг пари, шу жумладан хавфли концентрацияси узоқ масофаларда (бир неча км) ҳам топилиши мумкин.
20°C дан юқори қайнаш ҳароратига эга бўлган КТЗМ - хлоротин фосфор, сероуглерод - олтингугурт углероди секин парчаланади. Шу туфайли уларнинг ердаги турғунлиги узоқ вақт давом этади (бир неча соат). Буларнинг ҳавфли концентрацияси парлари узоқ масофада (бир неча 100 метр) тарқалмайди (баъзан бир неча км гача).
Аммиак - рангсиз газ, ҳаводан енгил, сувда яхши эрийди, атмосферага чиққанда тутунга ўхшайди. Унинг зарралари ҳаво хусусиятига эга бўлган киришма ҳосил қилади. Нафас олганда хавфли ҳисобланиб йўталтиради, бўғади, пульс уришини бузади, кўзда кесувчанлик ва ёшланишни ҳосил қилади.
Хлор - сариқ-яшил ранглар аралашмасига ўхшайди, ҳиди кўзни, нафас йўлларини (тамоқни) ачиштиради. Ҳаводан 2,5 маротаба оғирлиги сабабли паст жойларда, ер тўлаларда, ўрмонларда, аҳоли яшайдиган жойларда ва тунелларда йиғилади. Портлаб учганда оқ булут ҳосил қилади ва ер юзаси бўйлаб тарқалади. Хлорнинг парланиб учган заррачалари кўзнинг ёшланиш қобиғига ва нафас олиш йўлларига кучли таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |